Пайғамбаримизнинг улуғ хулқлари Набий алайҳиссалом бандаларни жаҳолат зулматларидан ҳидоят нурига олиб чиқиш учун Аллоҳнинг инсониятга ато этган буюк неъмати, улуғ раҳматидирлар. Ул зотни Ер юзига юбориш орқали Аллоҳ таоло башарият жинсига бениҳоя улкан яхшилик қилди. Бу ҳақда «Оли Имрон» сурасининг 164-оятида шундай марҳамат қилинади: “Албатта Аллоҳ мўминларга буюк инъом қилди – уларга ўзларидан бўлган (яъни, одам жинсидан бўлган), уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган, уларни (разолатлардан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб ва Ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди. Зеро, улар бундан илгари очиқ хато – залолатда эдилар”. Бошқа бир ояти каримада эса Набий алайҳиссалом оламларга фақат раҳмат ўлароқ юборилганлиги айтилади. Набий алайҳиссалом ўзлари ҳақида “Мен (инсониятга) инъом этилган раҳматдирман!”, дер эдилар. Дарҳақиқат, Набий алайҳиссаломнинг юборилишлари инсониятнинг залолат ва гумроҳликдан тўғри йўлга келишига, жаҳаннам азобидан қутулишига сабаб бўладиган буюк имконият ва фурсатдир. Ул зот олиб келган илоҳий кўрсатмалар, набавий ўгитларга амал қилган кишилар дунёю охиратда бахту саодат топажаклар. Ул зотнинг хулқу одобларидан ўрнак олиш, сийратларини ўрганиб, турмушга татбиқ қилишга дунёю охират саодатига сабабдир. У зотнинг хулқлари ҳақида Аллоҳнинг ўзи: “Батаҳқиқ, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!”, дея марҳамат қилиб, Набий алайҳиссаломга гўзал тавсиф берган. Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан Пайғамбаримизнинг хулқлари ва одоблари ҳақида сўрашганда у киши шундай жавоб берганлар: “Ул зотнинг хулқлари Қуръон эди, у (яъни Қуръон) нимадан ғазабланса, ўша нарсадан ғазабланар, нимадан рози бўлса, ўша ишлардан рози ва хурсанд бўлардилар”. Расулуллоҳ алайҳиссалом одамларнинг энг ростгўйи, ваъдасига энг вафолиси, энг мулойим табиатлиси, дўсту ҳамроҳ ва меҳмонига нисбатан энг карамлиси эдилар. У киши ҳатто ўз чодиридаги (узатилмаган) бокира қиздан-да ҳаёлироқ ва уятчанроқ эдилар. Кўпинча нигоҳларини қуйи қилиб юрар, аксар назарлари тафаккурдан иборат бўларди. Ул зот асло фаҳш сўзларни гапирувчи, қўпол сўзлагувчи ва лаънатлаб юрувчи инсон бўлмаганлар. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб бермас, балки, кечириб кетардилар. У кишидан кимдир бирор эҳтиёжини сўраса, албатта сўраганини берар, ёки (бунинг имкони бўлмаса) яхши сўз билан жавоб қайтарардилар. У киши қўпол ва ғализ бўлмаганлар. Токи ҳақдан бошқасини гапирмас экан, ҳеч кимнинг сўзини бўлмасдилар. Бордию, ноҳақ сўзларни гапиришни бошласа, бундан наҳий қилган ҳолда ёхуд ўринларидан туриш билан унинг сўзини кесардилар. Набий алайҳиссалом қўшнисини ҳимоя қилар, (унинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этар), меҳмонини иззат қилардилар. У кишининг бўш вақтлари зое ўтмасди. Ё Аллоҳ йўлида бирор иш билан банд бўлардилар ёхуд ҳаёт учун зарур ишда ўтарди вақтлари. Пайғамбаримиз некбинликни хуш кўрардилар, бадбинликни ёқтирмасдилар. Агар икки ишдан бирини танлаш керак бўлиб қолса, модомики гуноҳ ишлардан бўлмаса, енгилини танлар эдилар. Бошига иш тушиб, ғамга ботганларга ёрдам беришни, мазлумларга мадад беришни яхши кўрардилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз асҳобларини яхши кўрар, улар билан маслаҳатлашар ва аҳволларидан хабар олиб турардилар. Касал бўлган кишини зиёрат қилар, кўринмай қолган одамни йўқлар, вафот этган киши ҳаққига дуо қилардилар. Узр сўраган кишининг узрини қабул қилардилар. Ул зотнинг наздида ҳақ борасида кучли ҳам, кучсиз ҳам баробар эди. Сўзлаганларида шу қадар фасоҳат ва виқор билан, дона-дона сўзлар эдиларки, агар кимдир (у киши гапирар эканлар) сўзларини санаса, бемалол санаб оларди. У киши ҳам ҳазиллашар эдилар, бироқ фақат ҳақни сўзлардилар. Кишиларнинг энг марҳаматлиси, дўст-ёрларига энг икром ва илтифотлиси эдилар. Мажлисда жой торайиб қолса, сурилиб жойни кенгайтирардилар. Учрашган одамларига биринчи бўлиб салом берардилар. Агар биров билан қўл бериб кўришсалар, то ўша одамни ўзи қўлини тортиб...
Жорий йилнинг 7 январь Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолияти уламолар, таниқли ватандошлар ва талаба-ёшлар иштирокида тақдимот қилинди, деб хабар берди “Вақф” хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати. Маросимда “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халиловнинг Фонд ташкил этилиши, хайрия ишлари ва янги лойиҳалари ҳақида маърузаси тингланди, ўн дақиқали видеолавҳа намойиш этилди ва фикр-мулоҳазалар айтилди. Шунингдек, Фонд фаолиятига бағишланган баннерлар, лойиҳалар альбоми, буклетлар ва флешкалар тарқатилди. Саудия Арабистонидаги ватандошлар қилинган ишлардан жуда ҳам хурсанд эканликларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволлари билан Фонд раҳбарига мурожаат қилишди. Жумладан, ватандошлардан бири Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги бетоб қариндошига қандай кўмак бериши мумкинлигини сўраган-да, “Вақф” фондининг “Малҳам” акцияси орқали даволаниши учун ёрдам бериши айтилди. Бундай қулайлик ажиб бир гўзал иш бўлганини ватандошлар билдирдилар. Яна бир ватандош тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдулжаббор Абдуллоҳ юртимизда масжид-мадраса ёки инсонлар учун фойдали бирор иншоот қуриш тўғрисида берилган саволга, Фонднинг “Масжидлар қуриш” акцияси доирасида алоҳида ҳисоб рақами бўлиб, унга келиб тушган маблағни вебсайт орқали қаерга сарфланганини шаффофлик асосида онлайн тарзда кузатиш мумкинлиги айтилди. Шунда профессор энди қанча маблағ йўналтирсак, барчаси ўз ўрнига тушар экан деган фикрларни билдирди. Маросимда “Вақф” саноат шаҳарчаси лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Ушбу мажмуада ичимлик суви ишлаб чиқариш, қуруқ мевалар етиштириш ва қурилиш молларини ишлаб чиқариш тармоқларини йўлга қўйилиши маълум қилинди. Бу борада ҳам ватандошлар режалаштирилган ишларнинг жуда фойдали бўлиши, бу йўлда ҳамкорлик қилиш жуда яхши натижаларни беришини таъкидлашди. Тақдимотда Абдулаҳад Андижоний сўз олиб, отаси илгари Макка шаҳрида масжид қургани, кейинчалик ўша масжид бузилгани сабабли Саудия Арабистонидаги Вақф вазирлиги томонидан алоҳида ер майдони ажратилиб, янги масжид қуриб берганини айтиб, энди юртимизда ҳам мана шундай улуғ ишлар бўлаётганини билдирди. Абдурашид Андижоний ва Аҳмад Муҳаммад Абулқосим сингари бир гуруҳ ватандошлар, албатта, келгусида Ўзбекистонга келишларини билдириб, ҳамкорлик қилиш бўйича аниқ таклифлари борлигини таъкидладилар. “Вақф” хайрия жамоат фондининг Саудия Арабистонидаги учрашув ва мулоқотларини ташкил этишда Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги бош консулхонаси яқиндан кўмак бермоқда. 1 014
Ислом чақалоқнинг туғилиш чоғларига ҳам намунали эътибор қаратган. Фақат ахлоқий ё жисмоний томонига бир ёқлама ёндашиб, иккинчи жиҳатини назардан четда қолдирмаган. Насл соғлом, оила фаровон бўлиши учун бола туғилишидан аввал унинг келажагини қайғуриб, унга ҳам ахлоқий, ҳам жисмонан соғлом ота-она танлашга буюрган. Ҳаётнинг барча босқичларида унинг манфаатларини тўлиқ кафолатлаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Бирор бир ота ўз фарзандига чиройли одобдан-да афзал бўлган бирорта совғани туҳфа қила олмас» – деган сўзлари ҳар бир боланинг ахлоқий комил инсон бўлишига тўла кафил бўлса, жисмоний комил инсон бўлиши гарови бўлган кўрсатмаларининнг мўжизакорлигини қуйида ўрганамиз: Чақалоқ дунёга келган куни қилиниши жорий этилган ишлар: яқинларга хушхабар бериш, ота-онани табриклаш, гўдак ҳақига дуо қилиш, икки қулоғига азон ва иқома айтиш, танглайини кўтариш. Танглай кўтариш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидир. Бу суннат – соғлом одамнинг оғзида хурмо ё бошқа ширинликни чайнаб, чайналган нарсани покиза бармоғига қўйиб, бармоғини чақалоқнинг оғзига киргизиб, ўша бармоғини ўнг ва чап томонга ҳаракатлантириб, ширинлик оғзига тўлиқ етиб боргунича унинг танглайини енгил ишқалаш билан амалга оширилади. Сувли, юмшоқ хурмонинг бир жузини шимиб, фойдаланиши учун гўдакни оғзига солиб қўйиш ҳам мумкин. Хурмо топилмаса, ширинликдан фойдаланиш ҳам дуруст. Асал бошқа ширинликдан кўра яхшироқ. У ҳам бўлмаса, олов тегмаган – пиширилмаган – нарса билан қилса ҳам бўлади. Суннатда танглай кўтариш мавзуси Танглай кўтариш борасида кўп ҳадислар бор. Жумладан, Асмо бинт Абу Бакр Макка шаҳридан ўғли Абдуллоҳ ибн Зубайрга ҳомиладор ҳолда Мадинга келганларидаги ҳолатни баён қилиб, бундай деганлар: «Мен Маккадан ҳомилам тўққиз ойга тўлганда йўлга чиқдим. Мадинага келиб, Қубо қишлоғига тушдим ва Қубода кўзим ёриди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдим. У зот чақалоқни қўйинларига олиб, хурмо олиб келишга буюрдилар, (олиб келингач), уни чайнадилар, сўнг (биринчи бўлиб) чақалоқнинг оғзига туфладилар. Унинг қорнига биринчи кирган нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак тупуклари бўлди. Сўнг хурмо билан унинг танглайини кўтардилар, сўнг унинг ҳақига барака тилаб, дуо қилдилар. У Ислом дини келгач, мусулмон оилалари орасида туғилган биринчи чақалоқ бўлди» . Ҳамма жуда хурсанд бўлиб қувонди. Чунки уларга «Сизларни яҳудийлар сеҳрлаб қўйган. Энди сизларда туғилиш бўлмайди» – деб айтилган эди… Танглай кўтаришнинг тиббий фойдалари Доктор Муҳаммад Али ал-Бар – Тариқул-Ислом маркази, илмий мўжизаларни ўрганиш ҳайъат аъзоси – замонавий илм янги туғилган боланинг танаси соғлиги, яхши униб-ўсишига танглай кўтаришнинг кўп фойдалари бор эканини таъкидлади. У бу ҳақда қаноатлантирувчи илмий хулоса ва изоҳларни тақдим қилиб, бундай деган: Танглай кўтариш борасида келган ҳадислар чақалоқнинг қорнига биринчи бўлиб кирувчи нарса хурмо ёки ширин озуқа бўлиши лозим эканига ҳамда унинг ҳаёти баракали бўлиши умидида бу амалиётни гўдакни фазилатли, солиҳ эркак ёки аёллар ҳузурига олиб борилиб, уларнинг қўлида амалга ошириш мустаҳаб эканига далолат қилади. Танглай кўтаришнинг ҳикматини замонавий илм ўн тўрт асрдан сўнг кашф этиб, топди. Яқин даврда барча гўдаклар, хусусан, янги туғилган, энди сутга кирган чақалоқларнинг ўлимига икки нарсадан бири сабаб бўлиши маълум бўлди: 1. Қондаги шакар (глюкоза) миқдорининг пастлаб кетиши; 2. Онадан янги туғилган чақалоқ совуқ об-ҳавога тўқнаш келганда, тана ҳарорат даражасининг пастлаб кетиши. Чақалоқлар қон таркибидаги шакар (глюкоза) миқдори пастроқ бўлади. Унинг вазни қанча енгил бўлса, қон таркибидаги глюкоза нисбати янада пастроқ бўлади. Чала туғилган (вазни 2,5 кг дан кам) болаларда бу...
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир», деганлар. Боиси иймон келтириш учун ҳам илм керак. Мусулмон бўлиш учун ҳам илм керак. Ният қилиш учун ҳам илм керак. Ихлос қилиш учун ҳам илм керак. Ибодат қилиш учун ҳам илм керак. Аллоҳнинг розилигини топиш учун ҳам албатта, илм керак. Дўзахдан қутулиб, жаннатга кириш учун ҳам илм керак. Худди оила қуриш учун ҳам илм керак бўлгани каби бу дунё саодатини топиш учун ҳам илм керак, охират саодатини топиш учун ҳам илм керак. Ислом диничалик илмни улуғлаган дин, тузум ёки фалсафа йўқ. Ҳар бир шахсга илм талаб этишни фарз қилиш фақат Исломда бор, холос. Қуръони каримда илм ва уламолар энг олий мақомга қўйилган. Ҳадиси шарифда ҳам илм, уни талаб қилиш, уламолар ҳақида кўплаб маълумотлар келган. Буларнинг ҳаммасини жамлаб, Исломнинг илмга бўлган муносабати ҳақида тасаввур ва шунга яраша аҳкомлар чиқарилган. Мусулмонлар ўз ҳаётларида Қуръон ва суннат таълимотларига амал қилиб яшаган пайтларида илм нурини бутун оламга тарқатганлар. Ёшу қари, эркагу аёл бешикдан то қабргача илм талаб қилиш ўзи учун фарз эканини тўла ҳис қилган ҳолда умр бўйи ўзини толиби илм ҳисоблаб яшаган. Айрим дин душманлари аййуҳаннос солганидек, Ислом ҳеч қачон илмга қарши бўлмаган, балки жаҳолатга қарши бўлган. Агар баъзи бир кавний ва табиий илм уламолари тазйиққа учраган, азобланган ва ўлдирилган бўлса, бошқа дин вакиллари томонидан қилинган. Исломнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳозирги Испания, Португалия ва уларга қўшни давлатларнинг баъзи ҳудудларида саккиз юз йилга яқин давр мабойнида Андалусия номли Ислом давлати ҳукм сурган. Бу давлатда илм-фан, маданият гуллаб-яшнаган. Мусулмонларнинг турли илмий ўқув юртларида бошқа динларга мансуб кишилар ҳам бемалол таълим олган, илмий тажрибаларда иштирок этган. Аслида ҳозирги илмий тараққиётнинг ҳар бир соҳаси аввалида мусулмон олимлари турган. Бу ҳалигача одамлардан яшириб келинади. Ислом – илм дини эканини фақат жоҳиллар инкор қилиши мумкин. Шундай экан, илмга рағбатсизлик, ундан юз ўгиришнинг оқибати ҳам ёмон бўлади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда одамлар билан ўтирган эдилар. Бирдан уч киши кириб келди. Улардан иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Биттаси қайтди. Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар. Улардан бири ҳалқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса, ортга бурилиб чиқиб кетди. Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар. Улардан бири ҳалқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса, ортга бурилиб чиқиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фориғ бўлганларидан кейин Сизларга ҳалиги уч нафарнинг хабарини берайми? Улардан бири Аллоҳдан бошпана сўради. Аллоҳ унга бошпана берди. Бошқаси эса ҳаё қилди. Бас, Аллоҳ ҳам ундан ҳаё қилди. Яна бошқа бири юз ўгирди. Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди”. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан илмий суҳбат қуриб ўлтирган масжидга уч киши кириб келди. «Улардан иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Биттаси қайтди». Ўша уч кишидан иккитасининг илмга рағбати бор экан, илмий суҳбатдан фойдаланмоқчи бўлиб, илм манбаси бўлмиш зот Расули акром соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Учинчи кишининг илмга рағбати йўқ экан, илмий суҳбат бўлаётганини кўриб, ортга қайтди. «Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар. Улардан бири ҳалқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса,...
Аллоҳга беҳад ва беадад ҳамду санолар бўлсинки, сўнги вақтларда юртимиз мусулмонларининг маънавий-маърифий ҳаётида кўплаб ижобий ўзгаришлар юз бермоқда. Халқимиз маънавий эҳтиёжини қондирадиган ва ёшларимизни эзгулик сари йўналтирадиган турли-туман диний-маърифий нашрларнинг сони ҳам кундан-кунга ортиб бормоқда. Албатта бунда давлатимиз раҳбариятининг ниҳоятда халқчил ва ҳақчил сиёсатини ҳам эътироф этишимиз лозим. Зеро, ҳақиқатан ҳам муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида халқимизнинг диний ва руҳий эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган жуда катта ишлар дунё юзини кўрмоқдаки, уларга кўз юмиш адолатдан эмас. Жумладан, кетма-кет қад кўтараётган масжидлар, янги мадрасалар, Ислом тамаддуни маркази, Ислом академияси, ҳадис мактаблари, араб тили ва Қуръон курслари яна бошқа кўплаб хайрли ишлар бунга мисол бўла олади. Фурсатдан фойдаланиб, Аллоҳ таолодан давлатимиз раҳбариятининг олиб бораётган мазкур ишларида куч-қувват ва муваффақият ёр бўлишини сўраб қоламиз. Агар бевосита, баҳсимиз мавзусига қайтадиган бўлсак, айтиш жоизки, диний-ижтимоий руҳдаги китобларнинг мағзини ояти карималар, ҳадиси шарифлар шунингдек, саҳобаю тобеинлар ва уларга эргашган солиҳ ўтмишларимиздан нақл қилинган ибратли сўз ва амаллар ташкил этади. Мазкур диний адабиётларни ёзиш асносида ояти карималар билан бир қаторда ҳадиси шарифларни таржима қилишга ҳам тўғри келади. Қуръони карим оятларининг таржимаси борасида мурожаат қилишимиз мумкин бўлган ўзбек тилидаги бир нечта қўлланмаларимиз бор. Аммо, ҳадиси шарифлар таржимасида кўпчилик шахсий имкониятларига таянади. Кўпинча, ҳадисларга берилган таржималарда юзакилик, умумийлик ва нодақиқлик кўзга ташланади. Натижада таржима матнда ирода қилинган маънодан у ёки бу миқдорда четга чиқа бошлайди, гарчи, умумий йўналиш хато бўлмаса ҳам. Ваҳоланки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларининг таржимасига ўта синчковлик, диққат-эътибор, шошилмаслик, тадаббур ва тафаккур билан ёндашиш талаб этилади. Қуйида, бандаи ожизнинг ҳадиси шарифларни таржима қилишда қўл келиши мумкин айрим кичик тавсиялари баён этилади: 1. Ҳадиси шарифларни таржима қилишда энг зарур ва бирламчи аҳамиятга эга бўлган нарса араб тилини яхши билиш, бу тилнинг руҳиятини тушуниш, маънода балоғий ўзгаришлар ясайдиган услублар ва мазкур тилнинг бошқа хусусиятларидан хабардор бўлишдан иборатдир. Бусиз иложи йўқ. Бу даражага чиқа олмаган одам ҳадиси шарифдаги барибир қайсидир латиф маънони, қайсидир нозик бироқ, асосий йўналишни кўздан қочиради. 2. Ҳадисларга шарҳ сифатида битилган машҳур китобларга кўп-кўп назар солган бўлиш. Бу нарса ҳадисларни тўғри тушунишга, тушунарсизроқ ва иштибоҳлироқ бўлган ўринлардаги асл маънони билиб олишга ёрдам беради. Шунингдек, ҳадис ва фиқҳ илмига оид бўлган махсус сўзлар ва истилоҳларнинг асл ишлатилиш майдонидан хабардор бўлишда жуда қўл келади. 3. Юқорида ҳадиси шарифларни таржима қилишда араб тилини яхши билиш муҳимлиги айтилди. Лекин, бунинг ўзи кифоя эмас. Чунки, бу – ҳадисларни таржима қила олишнинг шартларидан бири холос. Бинобарин, бунинг ўзи билан иш битиб қолмайди. Балки, ҳар сафар бирор ҳадисни таржима қилишдан аввал унинг шарҳларига кўз югуртириш, камида тўртта-бешта машҳур ва мўътамад асарлардаги шарҳи билан танишиш лозим. Мисол учун, Мулло Али Қорининг «Мирқотул мафотийҳ»и, Бадруддин Айнийнинг «Умдатул қорий»си, Нававийнинг «ал-Минҳож шарҳу саҳиҳи Муслим ибнил Ҳажжож» асари, Ибн Ҳажар Асқалонийнинг «Фатҳул Борий», Анваршоҳ Кашмирийнинг «Файзул Борий», Шаббир Аҳмад Усмонийнинг «Фатҳул Мулҳим»и, Муҳаммад Абдураҳмон Муборакфурийнинг «Туҳфатул Аҳвазий», Суютийнинг «Ҳошиятус Суютий алаа сунанин Насоий», Синдийнинг «Ҳошиятус Синдий алаа Сунани Ибни Можа» ва АбдурРоуф Муновийнинг «Файзул Қадийр» асарлари каби машҳур шуруҳотларга мурожаат қилиш фойдадан холи эмас. Чунки, шарҳларда ҳадиси шарифлардаги ҳар бир сўз ва элементларнинг мазмун-моҳияти, келиб чиқиши (этимологияси) ва бошқа жиҳатлари муолажа қилинади....