14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: وَأَعِدُّواْ لَهُم مَّا اسْتَطَعْتُم مِّن قُوَّةٍ وَمِن رِّبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدْوَّ اللّهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِن دُونِهِمْ لاَ تَعْلَمُونَهُمُ اللّهُ يَعْلَمُهُمْ وَمَا تُنفِقُواْ مِن شَيْءٍ فِي سَبِيلِ اللّهِ يُوَفَّ إِلَيْكُمْ وَأَنتُمْ لاَ تُظْلَمُونَ Улар учун қўлингиздан келганича куч-қувват ва эгарланган отларни тайёр қўйингиз, бу билан Аллоҳнинг душманини, ўз душманингизни ва улардан бошқа ўзингиз билмайдиганларни қўрқитасиз. Уларни Аллоҳ биладир. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизга тўлиқ қайтарилур. Сизга зулм қилинмас. (Тафсири ҳилол. Анфол сураси 60 оят) Марҳум шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бу оят тафсирида шундай деганлар: ушбу оят мусулмон жамиятининг қуролли кучлари доимо шай туриши лозимлигига далилдир. Ҳар бир мусулмон жамият қўлидан келганича ҳарбий тайёргарликни кўриб қўйиш билан Аллоҳнинг амрини бажарган бўлади. Демак Аллоҳ таолонинг шу буйруғига кўра, давлатда душманга қарши туриш учун керакли ҳарбий тайёргарлик бўлиши шарт. Аллоҳ таоло имкон борича душманга қарши куч-қувват тайёрлаб қўйишга амр қилган. Ояти каримада қўлланган (قُوَّةٍ) “куч қувват” сўзини уламолар турлича изоҳлаганлар: 1- Мўмин-мусулмонлар учун душманга қарши жангда зарур бўлган жамики қурол аслаҳа турлари; Бу қавлга кўра, душман имкониятларидан келиб чиқиб унга муносиб қаршилик қилиш учун керак бўлган жамики қурол турларини, бугунги замонавий ҳарбий қурол-аслаҳаларни тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш Аллоҳнинг бир амрини бажариш бўлади. 2- Мудофаа мақсадида қурилган ҳарбий истеҳком ва қалъалар; Бу қавлга кўра, мусулмонлар ўз Ватанлари сарҳадларини душман қадамидан асраш учун керакли чораларни кўриши, масалан: чегарада девор қуриш, симтўсиқлар тортиш ҳатто душман кириши мумкин йўлакларни миналаштириш ҳам Аллоҳнинг бир амрини бажариш бўлади. 3- Ўқ отмоқ; Бу қавлга кўра, мусулмонлар лозим бўлганда душманга қарши туриб дин, Ватан, миллат ва халқ ҳимоясида ўқ отишни, мерганликни ўрганишлари, ўқотар қуролларни ишлатишни ўргатувчи махсус билимгоҳлар қуриши Аллоҳнинг бир буйруғини бажариш бўлади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари “куч қувват” сўзини бир ҳадисларида “ўқ отмоқ” деб тафсир қилган эканлар. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу айтади: سمعت رسول الله صلى الله عليه و سلم و هو على المنبر يقول و اعدوا لهم ما استطعتم من قوة الا ان القوة الرمى ثلاثا Расулуллоҳ соллаҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, Ул зот минбарда туриб уч бора: “Душманларга қарши улар учун қўлингиздан келганича куч-қувват тайёрлаб қўйинг. Билиб олинг, куч-қувват бу ўқ отмоқдир!”—дедилар (Муслим ривояти). Давлатлар ҳарбий салоҳиятини ошириб бораркан, душманнинг эҳтимолий ҳужумларига юқорида айтилганидек ҳамиша шай тураркан, бунинг натижасида уларга маълум ва номаълум душманлари қўрқувга тушади. Замонавий қуролланган қудратли армияга эга давлат билан ҳар қанақанги душман ҳам эҳтиёт бўлиб муомала қилади. Уруш очиш, босқинчилик ҳаракатларини амалга оширишга юраклари бетламайди. Шунингдек, ояти каримада таъкидланганидек кимки ҳарбий соҳага Аллоҳ йўлида сарф-харажат қилса, ҳарбийларга маош берса, рағбатлантирувчи совғалар улашса, салоҳиятини ошириш йўлида моддий кўмак кўрсатса, Албатта Аллоҳ унинг ажрини тўла-тўкис қилиб беради. Бандаларнинг сарф-харажатлари беҳуда кетмайди, уларга ноҳақлик қилинмайди. Зеро, Аллоҳ ҳеч бир хайрли ишни ажрсиз қолдирмайди. Авазбек МЎМИНОВ Андижон шаҳри “Чинор” жоме масжид имом хатиби 861
Мисрда хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Миср олийгоҳларида таълим олаётган талабалар ва у ерда меҳнат қилаётган ватандошлар билан мулоқот қилди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Ушбу тадбир Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ташаббуси билан “Хилтон” меҳмонхонасида ташкил этилди. Учрашувда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ва келгусидаги режалар хусусида йиғилганларга сўзлаб бердилар. Шунингдек, ҳар бир талаба ва ватандошимизнинг мурожаатига қулоқ тутиб, уларнинг ҳол-аҳволи сўралди ва келгусидаги ишларига муваффақиятлар тиланди. Мисрдаги ўзбекистонлик талабалар ва ватандошлар мана шундай юксак эътибор ҳамда амалга оширилаётган хайрли ислоҳотлардан чексиз мамнун бўлдилар. Ҳукуматимиз раҳбарияти, она-Ватанимиз ва халқимизга эзгу тилакларни изҳор қилдилар. 1 006
Муқаддас динимиз Исломда барчага бирдек хитоб қилиниб, эркак ва аёлларга тенглик ила муомала қилинган. Ҳақ-ҳуқуқларда бирини бошқасидан устун қўйилмаган. Шунингек, ислом шариати умумий шаклда аниқ мақсадга эришишни кўзлаган бўлиб, у “ҳимоя” деб аталади. Ҳимоя эса турли жабҳаларда, турли шаклларда намоён бўлади. Хусусан, аёлларнинг шаъни, уларга тааллуқли бўлган барча нарса ислом дини асосида ҳимоя этилади. Шу сабабдан ҳам Қуръони карим ва суннати набавийда аёлларга оид ҳақ-ҳуқуқлар, нозик ва дақиқ таърифлар алоҳида эътибор билан келтирилади, адолат, латофат ва меҳр ила баён қилинади. Шуларни эътиборга олган ҳолда, аёлнинг қиз, рафиқа ва она сифатида умр кечириши ва унинг умр босқичларида эҳтироми ва ҳимоясини кўзда тутган оят ва ҳадисларни этиборингизга ҳавола этамиз. Ислом дини аёлларнинг шаънини кўтариб, уларнинг турмуш тарзини гўзаллаштирган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўз эрларига итоат қилишни, эркакларга эса жуфти ҳалолларига меҳрибонлик қилишни буюрганлар. Қизларни мажбурлаб эрга бериш, уларнинг молларини ейишни ман қилганлар. Чунки жоҳилият даврида аёллар мерос ололмас, агар бирор кишига қиз фарзанд кўрганининг хабари берилса, ғазабланганидан юзлари қорайиб, бўзариб кетар эди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда уларнинг бу ҳолатини бундай баён қилади: وَإِذَا بُشِّرَ أَحَدُهُمْ بِالْأُنْثَى ظَلَّ وَجْهُهُ مُسْوَدًّا وَهُوَ كَظِيمٌ * يَتَوَارَى مِنَ الْقَوْمِ مِنْ سُوءِ مَا بُشِّرَ بِهِ أَيُمْسِكُهُ عَلَى هُونٍ أَمْ يَدُسُّهُ فِي التُّرَابِ أَلَا سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ “Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетади. У (қиз)ни камситган ҳолда, олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг «ёмон»лигидан (орият қилиб) одамлардан яшириниб олади. Огоҳ бўлингизки, уларнинг бу ҳукмлари жуда ёмондир (“Наҳл” сураси, 58-59 оятлар). Қуръони каримда “Нисо” (Аёллар) номи билан алоҳида сура нозил қилинган бўлиб, унда мерос ва аёлларга муомала қилиш ҳукмлари баён этилгани динимизда уларнинг эҳтиром қилинганини кўрсатиб беради. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида бундай марҳамат қилади: الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللَّهُ وَاللَّاتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلَا تَبْغُوا عَلَيْهِنَّ سَبِيلًا إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيًّا كَبِيرًا “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир. (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир. Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга насиҳат қилингиз, сўнгра (бу таъсир қилмаса,)уларни ўринларда (алоқасиз) тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса)уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқача) йўл ахтармангиз. Албатта, Аллоҳ олий ва улуғ зотдир (“Нисо” сураси, 34-оят). Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада солиҳа аёлнинг сифатларини баён қилиб, ортидан итоатсизлик содир этган аёлга раҳм-шавқат билан, босқичма-босқич қилиниши керак бўлган муомала услуби ҳақида таълим бермоқда. Бу услуб – аввал чиройли панд-насиҳат, сўнгра шунда ҳам итоат қилмаса, ўринларини алоҳида қилиш, бу ҳам кор қилмаса, қаттиқроқ чора – озор бермайдиган даражада таъзир беришга изн берилишидир. Ушбу таълим меҳрибон ва раҳмли бўлган Аллоҳ таоло томонидан аёлларга бўлган иззат-икром намунаси десак, адашмаган бўламиз. Аёлларга бўлган икромнинг намуналаридан яна бири шуки, ушбу сурада аёллар ва эркаклар лафзларининг тенг миқдорда келтирилганидир. Ислом эркакларга ўз аёллари билан гўзал муомалада бўлишни ва бунда улар учун яхшилик борлиги қуйидагича баён қилади: وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ فَإِنْ كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَيَجْعَلَ اللَّهُ فِيهِ خَيْرًا كَثِيرًا “Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон...
Ўзбекистон ва Мисрни тарихий-маданий муштараклик, анъанавий дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик бирлаштириб туради. Мовароуннаҳр ва Миср диёрида яшаб ижод қилган улуғ боболаримизнинг ноёб илмий-маърифий мероси бутун мусулмон оламининг бебаҳо бойлигидир. Шу ўринда, Аҳмад Фарғоний бобомизга бўлган Миср халқининг ҳурмат-эҳтироми халқларимиз ўртасидаги азалий дўстликнинг ёрқин рамзига айланган. Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сисининг 2018 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига кўра амалга оширган расмий давлат ташрифи натижасида, Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият, спорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган ҳукуматлараро ва идоралараро салмоқли ҳужжатлар имзоланди. Миср Бош имоми – Шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб бошчилигидаги ал-Азҳар мажмуаси вакилларидан иборат нуфузли делегациянинг Ўзбекистон Президенти қабулида бўлиши, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриши икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилишига сабаб бўлди. Айни пайтда, Миср томонининг таклифига кўра, Ўзбекистон ва Мисрдаги диний соҳага оид марказлар ўртасида 2019-2023 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да кўзда тутилган келишувларни муҳокама қилиш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириб олиш мақсадида Ўзбекистон делегацияси ишчи ташриф билан Қоҳира шаҳрида бўлиб турибди. Делегация вакилларининг илк учрашуви бир минг икки юз йилдан зиёд вақт мобайнида фаолият кўрсатиб келаётган “Ал-Азҳар” мажмуаси ректори Муҳаммад Ал-Маҳрасовий билан “Йўл харитаси”нинг 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган суҳбат билан бошланди. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йили октябрь ойида ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибни қабул қилиб, ўтказган мулоқоти самарали бўлди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Ал-Азҳар университети ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази ва бошқа муассасалар ўртасида таълим ҳамда илмий лойиҳаларни ривожлантириш, диний ходимлар малакасини оширишга қаратилган амалий ишлар бошлаб юборилди, – деди мезбон сифатида суҳбатни бошлаган Ал-Азҳар университети ректори Муҳаммад Ал-Маҳрасовий. Дарҳақиқат, Миср ва Ўзбекистоннинг ўртасида имзоланган “йўл харитаси” мамлакатларимизнинг илмий, маданий ҳамда диний таълим соҳасидаги салоҳиятнинг янада юксалиши учун улкан аҳамият касб этади. Қолаверса, икки мамлакат ўртасида амалга оширилаётган ишлар маънавий-маърифий соҳа ривожи, диний бағрикенглик, ўзаро ҳамфикрлик ва диний саводхонликнинг юксалишида катта рол ўйнаши шубҳасиз. Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар эса бунинг яққол далилидир. – Ўзбекистон билан алоқаларимиз ривожланиб бораётганидан мамнунмиз. Бу – Ўзбекистон Президенти томонидан олиб борилаётган очиқ ташқи сиёсат, халқаро ҳамжамият билан манфаатли ҳамкорлик, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашни назарда тутувчи оқилона сиёсат самараси, деб ҳисоблайман, – деди учрашувда Ал-Азҳар мажмуаси раҳбарининг ташқи алоқалар бўйича маслаҳатчиси Абдураҳмон Мусо. – Ўзбекистонга амалга оширган ташрифимиз чоғида мамлакатдаги катта ўзгаришлар, турли миллат ва динга мансуб аҳолининг ўзаро аҳил-иноқ яшаётганини кўрдик. Барчамизни қувонтирадиган воқеа ҳақида такрор ва такрор айтсак арзийди. Яъни БМТ Бош Ассамблеясида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси қабул қилингани тарихий воқеадир. Бу Ўзбекистон раҳбариятининг жаҳонда динлараро бағрикенглик, тинчлик-тотувликни таъминлашга қаратилган ҳаракатининг амалий ифодаси саналади. Ўзбекистон Президентининг ушбу ташаббуси Миср халқининг ҳам бош мақсади ҳисобланади. Бу сўзларни тинглар экансиз, Ўзбекистонда содир бўлаётган ҳар-бир ижобий ҳодисалар, ўзгаришлар, ислоҳотлар ва янгиликлар жаҳон ҳамжамияти томонидан диққат билан кузатилаётганига, чуқур таҳлил этилиб, ўзининг муносиб баҳосини олаётганига амин бўласиз. Миср халқига Ўзбекистонни кенгроқ таништириш, юртимизда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот бериш мақсадида Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонасида мисрлик сиёсатчилар, экспертлар, олимлар ва журналистлар иштирокида бўлиб ўтган учрашувда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган Миср...
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди, хабар берди Президент Матбуот хизмати. Қуръон тиловат қилинди. Маълумки, 2016 йили Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ёнида илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифи билан чиққан эди. Кейинчалик Президентимиз ушбу марказ лойиҳаси ва қурилиши билан бир неча бор танишди. Унинг мазмун-моҳияти, ҳатто, рангининг қандай бўлишигача белгилаб берди. Бугунги кунда қурилиш ва пардозлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Давлатимиз раҳбари ушбу марказда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Марказ Имом Бухорий ва бошқа мутафаккир алломаларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш, мамлакатимиз ва хорижий давлатлардаги кутубхоналар, архив фондларида сақланаётган қўлёзмаларнинг электрон нусхаларини тўплаш, уларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш билан шуғулланади. Бу ерда аждодларимизнинг бой меросини алоҳида-алоҳида ўрганиш, етук мутахассислар тайёрлаш учун барча керакли шароитлар яратилган. Марказнинг биринчи қаватида музей ташкил этилган. Унда Имом Бухорийнинг ҳаёти, илмий сафарлари акс этган. Музей марказига «Саҳиҳи Бухорий» китобининг қадимий қўлёзма нусхаси қўйилган. Музей билан танишар экан, Президентимиз бу жой зиёратчиларга Имом Бухорий ҳақида тасаввур, билим беришини таъкидлади. – Дунё харитасида яна бир илмий марказ пайдо бўлди. Бу марказ мамлакатимизга илм, барака олиб келади. Ёшларимизга билим, куч беради. Бу ерда ўқиганлар, зиёратган келганлар катта маънавият, маърифат олади, – деди Шавкат Мирзиёев. Марказ томонидан буюк алломаларимиз меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш, нуфузли халқаро марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Европа ва Шарқ мамлакатлари, дунёдаги етакчи ислом тадқиқот марказлари, университетлар билан алоқалар ўрнатилди. Жумладан, Буюк Британиянинг Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази, Кембриж университети, “Ал-Фурқон” фонди, Британия музейи, Франциянинг Араб дунёси институти, Франция миллий кутубхонаси ва бошқа илм-фан масканлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Марказ илмий ходимлари томонидан “Имом Бухорий таърифи”, “Алоуддин Усмандий Самарқандий ҳаёти ва илмий мероси”, “Лубобул ҳадис асари” каби 17 та китоб нашрга тайёрланди. Хорижий мамлакатларнинг кутубхона фондларида сақланаётган 535 та қўлёзма ва тошбосма асарларнинг электрон нусхалари олинди. Марказда сақланаётган 1 168 та асарнинг каталоги тайёрланди. Давлатимиз раҳбари қўлёзма китобларни авайлаб сақлаш, таржима қилиб, халққа етказиш бўйича кўрсатмалар берди. Имом Бухорий илмий-тадқиқот марказига ҳамоҳанг яна бир олий диний таълим муассасаси – Ҳадис илми мактаби ҳам бунёд этилган. Шавкат Мирзиёев ушбу мактаб билан ҳам танишди. Ҳадис илми мактабида ўқиш муддати беш йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилмоқда. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг 10 нафар иқтидорли битирувчилари саралаб олинган. Мактабда ҳадисшунослик фанлари билан бир қаторда Қуръони карим, фиқҳ, ақида, тафсир, ислом тарихи каби фанлар ҳамда хорижий тиллардан чуқур билим берилади. Буюк аждодларимиз асос солган Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил қилиш мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида муҳим аҳамият касб этади. Ташкил этилган муассаса ўз олдига ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганиш, хорижий тилларни чуқур ўргатиш, «Устоз-шогирд» анъаналари асосидаги машғулотларни ташкил этиш, дунёвий давлатда диний қадриятларни асраб-авайлаш, ҳадис илми уламолари асарларининг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини тайёрлаш, ўзбек ва хорижий тилларда нашр этиш, илмий семинарлар, конференциялар ташкил этиш, энг муҳими, «Жаҳолатга қарши – маърифат» шиори асосида муросасизлик, экстремизм ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишларига илм-маърифат, юксак одоб-ахлоқ билан қарши туришдек катта...