Аллоҳ таолога шукрки, юртимизда янги масжидларни бунёд этиш, мавжудларини замонавий шаклда қайта барпо қилиш ишлари давом этмокда. Тошкент шаҳри Уч тепа тумани “Мирбобо ота” жоме масжидининг янги биноси замонавийлик ва миллийликни инобатга олган ҳолда янги лойиҳа асосида қайтадан қуриш ишлари бошлаб юборилди, деб хабар берди ЎМИ матбуот хизмати. Ушбу бўлиб ўтган хайрли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари иштирок этиб, масжид биносининг биринчи ғиштини яхши тилак ва хайрли дуолари ила қўйиб бердилар. Маросимда уламолар, масжид қавми, маҳалла фаоллари ва мўйсафид отахонлар иштирок этдилар. Шунингдек, нуронийлар ва эзгу ниятда йиғилган қалби пок инсонлар ҳам бирин-кетин пойдеворга ғишт қуйдилар. Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишмоқда. Зеро, масжид қуришнинг савоби улуғ экани Ислом манбаларида баён қилинган. Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан бундай ривоят қилинган: “Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”. Мана шундай савобли ишларга мухлис халқимиз масжид биноси қурилишида фаол иштирок этмоқдалар. Ҳақ таоло ушбу жоме масжиднинг қад ростлаётган янги биносини файзу баракотли айласин. 766
КЕЧ КИРГАНДА Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ёш болаларингизни тун қоронғулиги кетгунга қадар уйда олиб туринг, чунки бу шайтонларга берилган соатдир. Тонгга яқин пайтдаги тун зулматидан сақланинг, зеро ҳеч бирингиз Аллоҳ махлуқотларини қандай тарқатиб ташлаганини билмайсиз. Эшикларингизни беркитинг, сувдонларингизнинг оғзини маҳкамланг, идишларингизни ёпинг ва чироқларингизни ўчиринг” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Вақтики бирортангиз бир уйга кирмоқчи бўлса, салом бериб кирсин, чунки у билан эргашиб келган шайтону жинлар қайтиб кетади. Вақтики хонага кирмоқчи бўлсангиз, салом берсин, у хона ичидаги шайтонлар чиқиб кетади. Вақтики уловга минаётган пайтда Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилсин, унинг маркабига шайтонлар шерик бўлмайди. Вақтики тановвул қилсангиз Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилинглар тоинки шайтонваччалар таомларингизга шерик бўлмасин, уйларингизда ахлат-чиқиндиларни қолдирманг, чунки ахлат-чиқиндилар жину шайтонларнинг хуш кўриб ўтирадиган жойларидир, дастурхонни ёйиб бепарво қолдирманглар, шайтону жинлар атрофида ётиб олишади. Улов устидаги тўқим остидаги наматларни ёйиб қўйманглар, қулфсиз уйларда турманглар, чамбарагисиз болохоналарда (ҳозирги балконларда) ётманглар, агар ит уввилаганини ёки эшак ҳанграганини эшитсангиз, Аллоҳ тамонига паноҳ тиланг, чунки улар сизлар кўролмайдиган нарсаларни кўради” дедилар. ҚЎЛ ЮВИШ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Овқатдан олдин ва кейин қўлни ювишлик камбағалликни кеткизади ва бу амал пайғамбарлар суннатдандир” дедилар. Мусо ибн Жаъфар ўз отасидан, у эса ўз отасидан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Овқатдан олдин қўлни ювишлик камбағалликни кетказади ва ундан кейин ювишликни жинниликни кетказади ва кўз нурини яхшилайди” дедилар. Уламоларимиз: “Жунуб ҳолда овқатланишлик камбағалликка олиб келади. Ҳожатхонада гапиришлик эса карликка олиб келади. Ҳаммомда бавл қилишлик васвасага олиб келади” деганлар. НОН УШОҚ Абу Сакина розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нон эъзозланг, чунки Аллоҳ таолонинг ўзи нонни эъзозлаган. Кимики нонни эъзозласа, Аллоҳ таоло уни эъзозлайди”. дедилар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимики дастурхон остидаги ушоқларни еса фақирликдан омонда қолади” дедилар. КЎП УХЛАШ Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сулаймон алайҳиссалом оналари, яъни Довуд алайҳиссаломнинг хотинлари Сулаймон алайҳиссаломга дер эдилар: “Ўғлим, кечалари кўп ухламанг, чунки кечаларда кўп ухлашлик кишини қиёматда фақир қилиб қўяди” дедилар. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: Ё Расулаллоҳ, жаннат аҳли ҳам ухлайдими? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйқу ўлимнинг биродаридир. Жаннат аҳли ҳеч қачон ўлмайди” дедилар. Уламоларимиз: “Оқувчи сувга бавл қилган киши эсипаст бўлиб қолади, худди сичқон теккан таомни еган каби. Шунингдек лимонни куйдуришлик, кийими билан уйни супуришлик, қабрдаги ёзувларни ўқишлик, бутларга ва хочларга қарашлик, икки боғланган туяларнинг орасида юришлик, битларни йўлга ташлаб юришлик, денгизга доимий қараб туришлик” деб айтадилар. Тоторхония китобида: “Булбул ва шунга ўхшаш қушларни (тўти, қумри) қафасда сақлашлик жоиз эмас. Инсонларга фойда келтирадиганларни сақлаш жоиз, масалан товуқ, ўрдак, куркага ўхшашларни. Лекин шундай қушларики озод қушлар, инсонларга фойдаси йўқ улар фақат ҳавас учун қафасда сақланадиган бўлса, ўша кишининг хонадонидан барака учиб, фақирлик келтиради” дейилган. “Қалоид” китобида Бурҳониддин Ножий: “Фақирлик ва эсипастлик олиб келадиган сабаблардан бу саллани ўтириб ўраш ва шимни тик кийишдир” деб айтадилар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Уйларингизни ўргимчак уясидан тозаланглар, чунки уйда ўргимчак уясини қолдиришлик камбағаллик келтиради” дедилар. Чунки ҳадисда келтирилганки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта,...
Маълумки, Республикамиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида бўлгани каби таълим соҳасида ҳам туб ўзгаришлар жараёни кечмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» таълим тизими жумладан, олий таълим муассасалари олдига педагогик кадрларни тайёрлашни тубдан яхшилаш вазифасини қўймоқда. Китоб шаҳар «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом билим юртида Тошкент ислом институтининг 5 нафар амалиётчи талабалари педагогик амалиёт ўтказиб келмоқдалар. Албатта, бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашнинг муҳим босқичларидан бири педагогик амалиёт саналади. Олий таълим муассасаси аудиториясида эгалланган назарий билимлар, малака ва кўникмалар амалиёт давомида синовдан ўтади, ривожлантирилади. Айнан шу амалиёт жараёнида талабалар ўқувчиларни тарбиялашга, ўқув ва тарбиявий жараёнларни узвий бирликда амалга оширишга, болаларни ғоявий-сиёсий, ақлий, аҳлоқий, меҳнат, жисмоний ҳамда эстетик жиҳатдан тарбиялашнинг бирлигини таъминлашга ўрганадилар. Билим юртида 21 декабрь куни амалиётчилар раҳбари Тошкент ислом институтининг тиллар кафедраси мудири Шерзод Чўлпонов амалиётчи талабалар билан учрашиб, дарс жараёнларида иштирок этди ва амалиётчи талабаларга ўз таклиф ва тавсияларини берди, хабар берди ЎМИ сайти. Шунингдек, Шерзод Чўлпонов ва билим юртининг “Талабалар илмий жамияти” аъзолари ўртасида мазмунли суҳбат ташкил этилди. Суҳбатда билим юрти мудири Ў.Ғузаров ҳам иштирок этди. Суҳбат давомида Шерзод Чўлпонов “Талабалар илмий жамияти” аъзолари томонидан бажарилган илмий ишлар билан танишди ҳамда талабаларга илмий изланишда бардавом бўлиб, эл юрт манфаати ва динимиз тараққиёти йўлида астойдил ҳаракат қилишларини тилаб қолди. 917
Инсониятни ташвишга солаётган оғриқли муаммоларни ҳал этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида таклифлар берган эди. Дунёда терроризм таҳдидлари, айниқса, сўнгги йилларда кучайиб бораётгани уларга қарши асосан куч ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини оқламаётгани, бу борада кўп ҳолларда таҳдидларни келтириб чиқараётган асосий сабаблар билан эмас, балки уларнинг оқибатларига қарши курашиш билангина чекланиб қолинаётгани, халқаро терроризм ва экстремизмнинг илдизини бошқа омиллар билан бирга, жаҳолат ва муросасизлик ташкил этишини қайд этар экан, Президентимиз “…одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифадир” деб таъкидлаган эди. Мазкур таклифлар нафақат юртдошларимиз, балки бутун мусулмон олами ва жаҳон афкор оммасида катта қизиқиш уйғотди, алалоқибат, жорий йилнинг 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюция қабул қилинишига сабаб бўлди. Давлатимиз раҳбари БМТ юксак минбарида туриб сўзлар экан, Ўзбекистон томонидан таклиф этилган резолюциянинг асосий мақсади “барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат” эканини қайд этди. Ҳужжат “бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашиш”га қаратилган. Зеро, мамлакатимизда сўнгги икки йил давомида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида мисли кўрилмаган одимларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Давлатимиз раҳбари ташаббуслари, фармон ва қарорлари ижроси ўлароқ юртимизда диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар амалга оширилди, Ислом цивилизацияси, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби каби олий диний таълим муассасалари, “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилди, Қуръони карим мусобақаси ўтказилди, экстремистик ташкилотларга алоқадорликда гумон қилинган 20 мингга яқин фуқаролар махсус рўйхатдан чиқарилди, илк маротаба минглаб шахслар афв этилди, аждодларимиз учун орзу бўлган кўплаб имкониятлар бугун фуқароларимиз учун кенг жорий қилинмоқда. Халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатлар ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг ёритиш ва бу соҳадаги илмий-маърифий фаолиятни жадал ташкил этиш, ислом ва жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган аждодларимизнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш асосида ёшларнинг онгу тафаккурини шакллантириш, динни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиган бузғунчи ёт ғояларнинг сохта иддаолари ҳақида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш, жамиятда тинчлик ва тотувликни, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг дахлдорлик ҳисси ва иштирокини янада ошириш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. БМТ Бош Ассамблеясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясининг бир овоздан қабул қилиниши, АҚШ Давлат департаментининг диний эркинликлар масаласида «алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган мамлакатлар рўйхати»дан Ўзбекистоннинг чиқарилиши Президентимизнинг турли миллат, конфессиялар ўртасида диний бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, бирдамлик муҳитини мустаҳкамлаш, конфессиялар, миллатлар ҳамда маданиятлараро мулоқотни қўллаб-қувватлаш, асрашга қаратилган изчил, пухта ўйланган стратегияси халқаро ҳамжамият томонидан тўла қўллаб-қувватланаётганининг яққол далилидир. Ҳозирги таҳликали даврда, глобаллашув шароитида бутун жаҳонда кескин тус олиб, бамисоли бало-қазодек тарқалиб бораётган мафкуравий таҳдидлар ва диний-маърифий соҳадаги муаммоларнинг Ўзбекистонда «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосидаги ўз...