Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Кимки Аллоҳга таваккул қилса, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилади. Албатта, Аллоҳ ўзи (хоҳлаган) ишига етувчидир. Аллоҳ барча нарса учун миқдор (меъёр ва муддатни тайин) қилиб қўйгандир” (Талоқ, 3). Ушбу оятда Парвардигори олам бандаларига ҳар бир ишида ўзининг Яратувчисига таваккал қилиш кераклигини таьлимини бермоқда. Яъни ҳеч бир нарсага бирор кишининг тақдири боғланиб қолмаган. Бировнинг ризқи бирор нарсага боғлиқ ёки бирор кишининг қўлида эмас. Фақатгина Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек: “Фақат яхшилик қилиш билан умр зиёда бўлади. Фақат дуо билан тақдир ўзгаради. Албатта инсон гуноҳ қилиш билан ризқидан маҳрум бўлади”. Демак, инсон гуноҳ қилсагина иши юришмай, иши бебарака бўлиши мумкин. Бирор нарсанинг бўлганлигида эмас. Яъни олдидан қора мушук ўтгани учун эмас ёки бойўғли келиб унинг ҳовлисидан учиб қолгани учун эмас. “Касал ўзича юқмайди, сафар ойи бехосият эмас, бойқуш бахтсизлик келтирмайди”. Қарангки, бу ирим-сиримлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ҳам бўлган экан. Айнан шу нарсаларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаб айтаяптилар. “Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайдилар. Бу ирим-сирим, ҳасад ва бадгумонликдир”. Бир киши сўради: “Ё Расулуллоҳ, бу нарсалардан қандай қутулиш мумкин?” Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Бу нарсалардан қутулиш йўли шуки, агар ҳасад қилса, истиғфор айтсин, агар гумон қилсангиз, то очиқ баён бўлмагунча уни ҳақиқат деб айтманг, агар бирор нарсага ирим қилсангиз, Аллоҳга таваккал қилиб ишингизда давом этинг”. ТАФОЪУЛ Тафоъул қилса бўлади, тафоъул дегани яхши ният, яхшиликка йўйиш деган маънода. Тафоъул қилиш мумкин бунинг мисоли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Байъату Ризвон”да Макка мушриклари билан сулҳ тузаётганларида сулҳ қилиш учун улар томонидан Суҳайл ибн Амр келаётганини кўриб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ ишимизни енгиллиштирадиганга ўхшайди”, дедилар. Саҳобалр сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ, қандай билдингиз?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мана Суҳайл ибн Амр келяпти-ку” дедилар. Яъни “Суҳайл” луғавий маъноси “осон”, “енгил” дегани “Амр”нинг луғавий маъноси “иш” дегани. Тафоъулга мисоллар ҳаётимизда кўп учрайди. Масалан: урф-одатимизга биноан келин-куёвлар олдига ҳар хил ноз-неъматлар билан бир қаторда бир неча тухум ҳам қўйилади. Аслида тухум қўйишдан мақсад – уларнинг серфарзанд бўлишларини Аллоҳдан тилаш. Ёхуд келин-куёвларга қандобга сут қўшиб берилади. Бундан мурод – уларнинг ҳаётлари сутдай беғубор, қанддек ширин бўлишини исташ. Ёки куёв сарпосини ёши улуғ, оқил, олим кишилар кийдириши лозим кўрилади. Ниятлари – фарзандлари шулар каби серфарзанд, оқил, олим бўлишларини Аллоҳдан сўраш. Лекин тафоъул билан иримни аралаштириш керак эмас. Ирим қилиш – бу гуноҳ. Баъзилар олдидан қора мушук ўтса ёки ҳафтанинг айрим кунлари касал кишини бориб кўришликни ирим қиладилар. Ваҳоланки қора мушук ёки фалон кун бизнинг тақдиримизни ўзгартиролмайди. Агар бир инсонда нохушлик рўй бериб, шариатда гуноҳ бўлмаган ишлардан, яъни оддий ҳоллардан масалан юқорида зикр қилиб ўтган ҳолатлардан деб билса, унинг шумланишининг касофати ўзига уради. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Шумланишингиз ўзларингиз биландир” (Ясин, 19). Аммо инсоннинг гуноҳ ишларнинг содир этиши ўзининг ишининг баракасини учиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Албатта инсон гуноҳ қилиш билан ризқидан маҳрум бўлади”. Мусулмон қилаётган ишини қайси бири гуноҳ, қайси бири тўғри эканлигини фарқлай олмаса, унда ҳар нарсадан шумланаверади, айрим нодон, жоҳилларнинг гапига қулоқ солади. Шунинг учун илм ўрганишлик ҳар бир мусулмон учун фарз. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй мусулмонлар, зинодан сақланинглар, чунки унинг олтита ёмонлиги бор 3 таси дунёда ва 3 таси охиратда: 3 та дунёдагиси – чиройлиги кетади, камбағаллиги бардавом бўлади ва умри қисқа бўлади. 3 та охиратдагиси – Аллоҳнинг ғазаби, ёмон ҳисоб ва дўзахдир” дедилар. ШАМОЛНИ СЎКИШ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларида шамолни лаънатлади....
Осиё журналистлари ассоциацияси (AJA) «Йил одамлари»ни эълон қилди, хабар берди kun.uz сайти. Унга кўра, Ассоциация рўйхатида LG Group собиқ раиси Ко Бон-му иқтисодий йўналишда «йил одами»га айланди. Май ойида вафот этган Ку конгломератни тез ўсиш ва глобал компанияга олиб келгани учун мукофотни олди. Шунингдек, гуруҳ ижтимоий адолат учун ўзларини қурбон қилган шахсларни тан олиш мақсадида мукофот таъсис этди. Футбол бўйича Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи Пак Хан-сео жамият ва маданият йўналишида «йил одами» бўлди, сабаби у терма жамоани кетма-кет ғалабаларга олиб келган. Қайд этилишича, у Вьетнам халқининг бирлигига ҳисса қўшди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сиёсий йўналишда «йил одами», деб эълон қилинди. У Марказий Осиёда тинчлик ўрнатиш ва мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни давом эттиришга ҳаракат қилди. 2016 йил декабрда президентликка келганидан бери, у иқтисодиётни очиш ҳамда инсон ҳуқуқларини яхшилашга қаратилган сиёсатни ислоҳ этди. Мисрлик жарроҳ Магди Ҳабиб Ёқуб жамият ва маданият йўналишида танланди. У Magdi Yacoub Institution ўз муассасаси орқали бепул юрак трансплантациясини тақдим этиб, Африкадаги кўплаб болалар ҳаётини сақлаб қолди. «Бу шахслар AJA етакчилари томонидан якуний муҳокама ва ҳар бир мамлакат вакилининг баҳосидан сўнг танланди», – деди AJA президенти Ашраф Дали. Тақдирлаш маросими 2019 йилнинг баҳорида, AJA Бош ассамблеясида бўлиб ўтади. 846
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 20 декабрь куни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси С.Жўраевнинг 303-гуруҳга «Усулул фиқҳ» фанидан “Мажоз ва унинг таърифи” мавзуcида очиқ дарси бўлиб ўтди. Мазкур очиқ дарсга “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Я.Раззақов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи ҳамда сифат комиссияси раиси ўринбосари Ё. Бухорбоев, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ҳ.Жўрабоев, Ҳ.Низомиддинов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси О.Ҳошимов, “Тиллар” кафедраси кабинет мудири К.Асроров, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси кабинет мудири Қосим Абдуллоҳ қатнашиб, таҳлил қилишди ва уни яхши баҳолашди. Жўраев Соибжон домла очиқ дарсда янги мавзуни “Нурул анвор” асари ва унинг мўътабар шарҳлари асосида ёритиб берди. Шу билан бирга мавзуга оид ҳар бир масалани ақлий ва нақлий далиллар билан тушунтириб ўтди. Ўқитувчи очиқ дарсда интерфаол педагогик усулларни ўринли тадбиқ этиб, кўргазмали қуроллар ва тарқатма материаллардан самарали фойдаланди ҳамда дарсни тўғри ташкил этди. Ўқитувчи мавзуни қуйидагича баён қилди: Мажознинг таърифи: лафз қўйилган ўз маъносидан бошқа маънода истеъмол қилинса, мажоз дейилади. Мисол учун الأسد лафзи, аслида йиртқич ҳайвон учун атоқли исм қилиб қўйилган бўлиб, шижоатлик кишига истеъмол қилинса, ушбу лафзга, мажоз дейилади. Чунки у ўзининг аслий маъносидан бошқа маънога ўтди. قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الذَّهَبُ بِالذَّهَبِ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ، وَالْبُرُّ بِالْبُرِّ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ، وَالشَّعِيرُ بِالشَّعِيرِ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ، وَالتَّمْرُ بِالتَّمْرِ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Молик ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тиллага тилла (алмаштириш) рибодир. “Ол!”, “Бер!” бўлса, мустасно. Буғдойга буғдой рибодир. “Ол!”, “Бер!” бўлса, мустасно. Арпага арпа рибодир. “Ол!”, “Бер!” бўлса, мустасно. Хурмога хурмо рибодир. “Ол!”, “Бер!” бўлса, мустасно””, деганлар”. Бешовлари ривоят қилганлар. Ҳанафий мазҳабига кўра, (ҳанбалийлар мазҳабининг зоҳири ҳам шундай) рибо молларини аниқлашнинг 2 та қоидаси бор: Мол олтин ва кумуш каби вазний ёки буғдой, арпа, хурмо ва туз каби кайлий бўлиши керак. Бу миқдор ўлчовидир. Қанча миқдорда эканини эса вазн ёки кайл йўли билан билиш мумкин. Рибо бўлиши учун алмаштириладиган молларда жинс бир бўлиши керак. Демак, ҳанафийлар ва ҳанбалийлардаги иллат миқдор ва жинсдир. Ҳанафий мазҳабида рибо кайлий ёки вазний ҳамма нарсада бўлади. Масалан: Кайлий таом: буғдой, арпа, хурмо, туз, гуруч, ловия ва мош. Вазний таом: гўшт, балиқ, сарёғ, шакар ва баъзи мевалар. Таом бўлмаган кайлий: ҳина, оҳак ва гипс. Таом бўлмаган вазний: темир, қўрғошин, мис, жавоҳир ва маржон. Таом бўлмаган вазний: темир, қўрғошин, мис, жавоҳир ва маржон. Ҳанафий мазҳабининг рибо молларидаги иллат миқдор ва жинсиятдир деганларига ҳужжат Ҳанафий уламолар рибонинг иллати миқдор ва жинс эканига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг الحنطة بالحنطة “ Буғдойни буғдойга” деган сўзларини ҳужжат қиладилар. Унинг маъноси بيع الحنطة بالحنطة “ Буғдойни буғдойга сотиш”. Буғдой исми бир дона уруғни ифодалагани учун олди-сотди жараёни содир бўлмайди. Бир дона буғдой уруғи қийматга эга эмас ва ҳеч ким бир дона уруғни сотмайди. Демак маьлум бўладики, “буғдой” сўзи зарурат юзасидан қийматга эга мол маьносида ишлатилган. Унинг қиймати эса насс тақозоси ортидан собит бўлган кайл билан маълум бўлади. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Я.Раззақов 1 018
Дарҳақиқат, бугунги глобаллашув ва тараққиёт асри ҳар кимдан кучли билим ва тафаккур эгаси бўлишни, замонавий ахборот технологияларидан унумли ва мақсадли фойдаланишни, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан мустаҳкам фуқаролик позицияси билан ёндашишни талаб этади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 20 декабрь куни Тошкент ислом институти 1 курс талабалари учун “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси масъул ходими, подполковник Абдувоҳид Шукуров ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди. Тадбирни Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров ҳозирги кунда ёшлар тарбияси ва таълими ҳар жиҳатдан долзарб эканлиги таъкидлаб сўзни подполковник А.Шукуровга берди. Юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик олий неъматлиги, ҳар бир миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари, барҳаёт қадриятлари ташкил этиши, уни асраб-авайлаш кераглиги ва турли ваъдаларга ишониб алданиб қолмасдан, балки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшиш, ҳалол меҳнат қилишга одатланиш, келгусида малакали мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қилиш бугунги ёшларнинг асосий вазифаларидан бири бўлиши керак – деди А.Шукуров. Шунингдек, тадбирда талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, диний бағрикенглик ва диний ташкилотлар фаолияти тўғрисида Республикамизда олиб борилаётган ишлар ва қабул қилинган хужжатлар тўғрисида маълумотлар берилди. Маърузада бугун дунёда кечаётган таҳликали жараёнларнинг иштирокчилари ёшлар бўлиб қолаётганлигини афсус билан қайд этилиб, мазкур ҳолатларга қарши курашиш борасида батафсил маълумот берди. Хусусан, исломга ёт норасмий диний жамоаларнинг хозирги даврда Интернет ахборот тизимининг турли сайтлари оркали таъсир ўтказишлари мумкинликлари, хамда бу борада ёшларимизни огоҳ бўлишга чақирди. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “Диний соҳада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ ўтказилмоқда. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 774