islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Тошкент ислом институтида талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

2018/2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 27-28 ноябрь кунлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 1-2 курс талабалари учун ташкил этилган очиқ мулоқотда ректор У.Ғафуров, ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири М.Насриев, Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров, “Тиллар” кафедраси мудири Ш.Чўлпонов,“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов, куратор вамураббийлар З.Бегматов, И.Ғофуров иштирок этди. Ташкил этилган очиқ мулоқот савол жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 734

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат иймондандир

Мавлид ойи муносабати билан барча диний таълим муассасалари ва юртимиз масжидларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сийрат ва суннатларини ҳар тарафлама мукаммал ўрганилмоқда. Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтида ҳам 2018 йил 29 ноябрь куни ҳижрий 1440 йил Рабиъул аввал мавлид ойи ҳамда ноябрь ойи – ислом тарихи ва сийрат фан ойлиги муносабати билан “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат иймондандир” шиори остида сийрат мусобақаси ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги “Вақф” хайрия жамоат фонди, Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими масъул ходими ҳамда мутасадди раҳбарлар ва устоз-мураббийлар ташриф буюришди. Тиловати Қуръон ва дуо-и хайрдан сўнг институт ректори Уйғун Ғафуров нутқ сўзлаб, тадбирни очиб бердилар. Мусобақада учинчи курслар ўртасида бўлиб, учта гуруҳ иштирок этди. Мусобақа тўрт шартдан иборат бўлиб, уч гуруҳдан ҳар бирининг шартлар бўйича берган жавоблари ҳакамларимиз томонидан холисона баҳолаб борилди. Мусобақа бошидан охиригача қизғин тус олди. Икки ярим соат қандай ўтиб кетгани ҳам билинмай қолди. Гуруҳ иштирокчиларининг мусобақага яхши тайёргарлик кўрганлари томошабинларга ҳам яққол намоён бўлди. Мусобақа натижаларига кўра, “Ибн Саъд“ гуруҳи иштирокчилари 154 баллдан тўплаб, биринчи ўринга, “Ибн Исҳоқ“ гуруҳ иштирокчилари 153.5 балл тўплаб, иккинчи ўринга ва “Ибн Ҳишом“ гуруҳ иштирокчилари 144 балл тўплаб, учинчи ўринга сазовор бўлишди. Ғолиб гуруҳ ва мусобақада фаол иштирок этган гуруҳларга “Вақф” хайрия жамоат фонди ва институт ҳамда ҳомийлар томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди. Шунингдек, Тошкент ислом институти телеграм канали орқали эълон қилинган «Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми» номли савол-жавоб танловининг ғолиблари ҳам тақдирландилар. Тадбир институт ректори Уйғун Ғафуровнинг нутқи ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси Халилов Искандар домланинг хайрли дуолари ила якун топди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси кабинет мудири Ю.Абдурахимов 790

Жума намозига пиёда боришнинг фазли

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилса, унинг гуноҳ ва хатолари кечирилади. Намозга юра бошласа, ҳар бир қадамига йигирмата ҳасанот, савоб берилади. Намозни адо этиб қайтаётган пайтида икки юз йиллик амаллар савоби билан мукофотланади”, – дедилар”. Табароний ривоят қилган. Авс ибн Авс Сақафийдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, (пиёда) юрса, (имомга) яқинроқ ўтирса ва тингласа, жим ўтирса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали рўзаси ва бедорлигининг ажри берилур”, дедилар”. Авс ибн Авс Сақафийдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали берилур, унинг рўзаси ва бедорлигининг ажри берилур”, – дедилар”. Абу Довуд ривоят қилган. А.Иноятов Манба 828

Хавла бинти Саълаба

Улуғ саҳобийя  Хавла бинти Саълаба (разияллоҳу анҳо) Ислом тарихида ном қолдирган машхур аёллардан. У Пайғамбар (салоллоҳу алайҳи васаллам)га биринчилар қатори иймон келтириб, машҳур саҳоба Авс ибн Сомитга турмушга чиққан эди. Солиҳа аёл Хавла эрига вафодорлиги, бола тарбиясида сабри, матонати билан машҳур қозонган эди. Хавла зукко ва доно аёл бўлиб, оиласи, фарзандларидан меҳрини аямас эди, уларга чавандозликни, камондан ўқ отишни ўргатар эди. Тарихчилар  Хавла билан боғлиқ машхур воқеани манбаларда бундай зикр қилади. Жоҳилият даврида Авс ибн Сомит   хотинига: “сен менга онам каби сан”  деб қўйди ва бу айтган гапидан пушаймон бўлди. Хавла бу гапни Пайғамбар (салоллоҳу алайҳи васаллам)га айтганда “эй Хавла энди сен эрингга харом бўлдинг” дедилар. Хавла эрини оқлаб “Эй Аллоҳнинг расули, эрим кексайиб, ақли заифлашиб қолган, болаларим эса ёш, энди мен нима қиламан?”  деб эридан айрилгиси келмаётганини билдирди. Пайғамбармиз яна аввалги жавобни қайтардилар. Шунда Хавла бинти Саълаба йиғлаб Аллоҳ таолога бундай дуо қилди:  “Аллоҳим сенга арз қиламан, мени бу мушкулотдан ўзинг қутқар. Роббим бу ишимизни ечимини Пайғамбаринг тилига ўзинг тушургин” деди. Оиша онамиз (разияллоҳу анҳо) ривоят қиладилар: мен ҳам, бошқалар ҳам Ҳавланинг ҳолига ачиниб йиғладик. Шу пайт унинг илтижолари, оҳу фарёди Аллоҳ таолога етгани маълум бўлди. Аллоҳ таоло ўз ҳабибига ваҳий тушуриб, аёлни севинтирди. Пайғамбар (салоллоҳу алайҳи васаллам) табассум қилиб, тушган оятни тиловат қилдилар: قَدْ سَمِعَ اللَّهُ قَوْلَ الَّتِي تُجَادِلُكَ فِي زَوْجِهَا وَتَشْتَكِي إِلَى اللَّهِ وَاللَّهُ يَسْمَعُ تَحَاوُرَكُمَا إِنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ بَصِيرٌ (1) الَّذِينَ يُظَاهِرُونَ مِنْكُمْ مِنْ نِسَائِهِمْ مَا هُنَّ أُمَّهَاتِهِمْ إِنْ أُمَّهَاتُهُمْ إِلَّا اللَّائِي وَلَدْنَهُمْ وَإِنَّهُمْ لَيَقُولُونَ مُنْكَرًا مِنَ الْقَوْلِ وَزُورًا وَإِنَّ اللَّهَ لَعَفُوٌّ غَفُورٌ “Эй Муҳаммад Аллоҳ ўз жуфти ҳақида сиз билан баҳслашаётган ва Аллоҳга арз қилаётган аёлнинг сўзини эшитди. Аллоҳ икковингизнинг сўзлашувунгизни эшитур. Албатта Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчидир. Ораларингиздаги ўз хотинларини  “зиҳор”  қиладиган кишиларга улар (хотинларни алсо) оналари эмасдирлар. Уларнинг  (чин)  оналалари  (уларни)  туққан аёллардир. Улар, ҳақиқатан, номақбул ва ёлғон сўз айтурлар. (Лекин)  Аллоҳ афв этувчи ва кечирувчидир”. Хавла бинти Саълаба эрига бу хабарни айтганда Авс ниҳоятда севиниб кетди. Хавла эрининг вафотидан сўнг турмуш қурмади. У эрига кўп ачинар, доим унинг ҳаққига дуо қилар эди. Эрига Аллоҳдан мағфират тиларди. Пайғамбар (салоллоҳу алайҳи васаллам) қачон Ҳавлани кўрсалар: “Ассалому алайкум, эй дуосини Аллоҳ ижобат этган аёл, эй сўзини Аллоҳ тинглаган аёл”  деб саломлашар эдилар. Бир куни Умар ибн Ҳаттоб (разияллоҳу анҳу) масжиддан қайтаётганда бир аёл йўлини тўсиб чиқиб, насиҳат қила бошлади: “Эй Умар сен бир вақтлар “Умарча” дейишарди,  кейин “Умар” деб аталадиган бўлдининг. Бугун эса “Мўминлар амири” дейишмоқда. Эй Умар, маъсулят бобида Аллоҳ таолодан қўрқ, ким қиёмат кунидан қўрқса, ким ўлимдан қўрқса, ўткинчи нарсалар ҳам уни қўрқувга соладиган бўлади”. Ҳамроҳлари Ҳазрати Умарга: “Шу кампирнинг гапини қулоқ солиб ўтирибсизми?” дейишди. Шунда Ҳазрати Умар: “Бу аёлнинг кимлигинни билмайсизми? У Авс ибн Сомитнинг хотини Хавла бинти Саълаба бўлади. Бу аёлнинг сўзини Аллоҳ таоло эшитган-у, Умар эшитмасинми?” дедилар. Зиҳор муоммоси ҳал этилишида сабабчи бўлган тақводор, эрига вафодор бўлган бу аёл саҳобийялар ичида кўркам ва ифорли гул мисли яшаб ўтди. Аллоҳ таоло ундан рози бўлсин. Манбалар асосида Тошкент ислом институти битирувчиси Тожиддинов Абдуссомад Абдулбосит ўғли тайёрлади Манба 1 048
1 1 358 1 359 1 360 1 361 1 362 1 547