HSBC статистик маълумотларига кўра, энг қиммат таълим Ҳонгконгдадир. Бу ерда бошланғич синфдан то университетгача таълим учун ота-оналар 130 минг АҚШ долларидан кўпроқ маблағ сарфлайди. Бу фақат бир бола учун. Бирлашган Араб Амирликларида бир болани ўқитиш учун камида 100 000 доллар бўлиши керак. Сингапурлик ота-оналар қарийб 70 минг доллар сарфлайди. АҚШдаги ҳар бир бола учун ота-оналар ўртача 58 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади, бу Ҳонгконгдан деярли икки баробарга кам. Ҳужжатни тайёрлаш пайтида HSBC таҳлилчилари 15 мамлакатни ўрганиб чиқдилар. Таълим учун энг кам харажатлар Францияда, бу ерда ота-оналар ўртача 16 минг АҚШ долларини сарфлайди. Ҳиндистон, Миср ва Индонезияда ота-оналар 20 минг доллардан камроқ маблағ ажратади. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, сўров ўтказилган мамлакатлардаги ота-оналарнинг 87% болаларининг яхши таълим олишига ёрдам беради. Шунга эътибор қаратиш керакки, харажатлар рўйхати шартнома тўлови, китоблар, кийим-кечак, транспорт харажатлари ва бинолар ижарасини ўз ичига олади. Шу билан бирга, ҳамма нарса шундай осонлик билан юз бермайди. Фарзандларига яхши таълим бериш учун ота-оналарнинг 40 фоизи кунлик харажатларни тежайди, 21 фоизи қўшимча соат ишлаши керак, 18 фоизи эса иккита ишда меҳнат қилади. Қизиғи шундаки, ота-оналарнинг 82 фоизи фарзандларининг таълими учун молиявий жиҳатдан тийилишга тайёр. Ушбу мамлакатларнинг ота-оналари ўз фарзандлари тиббиёт (13%), бизнес, молия ва менежмент (11%) ҳамда инжиниринг (10%) бўйича таълим олишини истайди. Ўзбекистонда, хусусий мактаблар ҳақида гапирилмаса, умумтаълим мактаблари бепул. Олий таълимда бюджет жойлари мавжуд. Биз фақат ҳар бир талаба учун 4 йил давомида қанча харажат кетишини ҳисоблаб чиқдик. Айтайлик, талаба Тошкент шаҳридаги архитектура-қурилиш институтида таҳсил олади. Ота-оналарни қандай харажатлар кутмоқда? Ушбу ОТМда йиллик шартнома нархи қарийб 8 миллион сўмни ташкил этади. Демак, шартноманинг 4 йиллик муддати – 32 млн сўм. Хона ижараси. 4 нафар талаба 150 АҚШ долларига битта хонали квартирани ижарага олган. Ҳар ой ўртача ҳисобда 300 минг сўмни бериш керак бўлади. 4 йиллик ижара пули ота-оналарга (сентябрь-май) 10 млн сўмга тушади. Транспорт харажатлари бир йўналишда (университет – уй) ҳисобланади. Белгиланган нарх 1200 сўм. Кунига 2400 сўм. Бир ой мобайнида 24 кун транспортга чиқиш лозим. Метро хизматларидан 4 ўқув йили (сентябрь – май) давомида фойдаланамиз – тахминан 2 млн сўм. Энди озиқ-овқатни ҳисоблаймиз. Ҳеч бўлмаса тушликни. 4 ўқув йили давомида талаба 864 марта тушлик қилади. Айтайлик, талабаларнинг ўртача тушлик нархи 8000 сўм. Демак, харажатлар тахминан 7 млн сўмни ташкил этади. Келинг, сарҳисоб қиламиз. Бир ўқувчининг ота-онаси 4 йил мобайнида ўртача 51 миллион сўм ёки 6 минг АҚШ долларидан кўпроқ маблағ сарфлаши керак. Шунга эътибор қаратишни истардикки, бу – сентябрдан май ойигача ўртача 4 йиллик ҳисоб-китоб. Шу билан бирга, баъзи талабалар ўз шахсий турар-жойларида яшайди, баъзилар тушликни ўзи билан олиб келади ва ҳоказо. Бундан ташқари, стипендия ҳисоблаб чиқилмаган, чунки биз ушбу суммани бошқа харажатлар қисмига қўшдик: қизлар учун парфюмерия ва гўзаллик салонлари, ўғил болалар учун телефонлар, компьютерлар ва албатта, китоблар. Шу билан бирга, айни пайтда Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 1,5 миллион сўмни ташкил этади. Демак, ота-оналардан бири 4 йил мобайнида ўртача 90 миллион сўмдан ишлаб топади. Иш ҳақининг 55%дан ортиғи эса ўз фарзандини университетда ўқитиш учун кетади. Аммо Ўзбекистонда ҳамманинг иш ҳақи ҳам 1,5 миллион сўмни ташкил этмайди. Ҳамширалар, муайян бир касби йўқ ишчилар ва бошқалар бир ойга 1 млн сўмдан...
Қуръони карим мусобақасидан сўнг юртимизда Ҳадиси шариф мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорлигида ўтказилаётган «Ҳадиси шариф билимдони» республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи 4-5 Май кунлари бўлиб ўтади. 4 май куни аёллар ўртасида ўтказилса, 5 май куни эркаклар ўртасида бўлиб ўтади. Мусобақалар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Саройи (Мўлжал: Ўзбекистон миллий университети) да соат 9-00 да бошланади. (Мусобақага кириш бепул ва алоҳида таклифнома талаб қилинмайди.) 455
Искандар мағрибзамин ерларини фатҳ этади. Ўша мамлакат подшоси жангда ҳалок бўлади. Fолиб шоҳ аҳолига мурожаат қилиб: “Эй оқиллар, орангизда насл-насаби тоза, ақли ўткир, нафси ўлик зот топилса, мен уни сизларга бош қилишга тайёрман”, –дейди. Одамлар ҳамиша хилватда яшириниб юрадиган, гўристонларда ётадиган донишманд гадо тўғрисида унга хабар берадилар. Аёнлар ўша гадони топиб, шоҳ қошига келтирадилар. Гадонинг усти юпун, эти устихонига ёпишганлигига қарамай, кўзлари чақноқ, юз ифодаси жасоратли, лутфида олам ҳикмати намоён эди. Унинг қўлида иккита бош суяги бор эди. – Қўлингдаги суякларни нега кўтариб юрибсан? – дея сўрайди Искандар. Гадо жавоб айтади: – Мозордан ўтаётганимда очиқ гўрларда шу икки суякка кўзим тушди, аммо уларнинг қай бири шоҳники-ю, қай бири гадоники эканлигини ажратолмадим. Модомики, ўлганда бу икки “мато” бир экан, тириклигидаги низоларга не ҳожат, деган иштибоҳ мени қийнайди. Бу каломдан завқланган шоҳ уни ўзи босиб олган юртга ҳукмдор этмоқ ниятини ошкор қилади. Бироқ гадо жаҳон фотиҳи олдига тўрт талаб қўяди ва агар шу шартларимни бажаришга қурбинг етса, айтганингга кўнаман дейди. Искандар кулимсираб, “Шартингни билайлик-чи?” деган маънода ёни-верига қараб қўяди. Гадо дейди: Менга ўлими йўқ ҳаёт бергин; қарилиги йўқ абадий ёшлик инъом этгин; туганмас бойлик сўрайман; ғам-андуҳсиз кечадиган умр ваъда қил! Искандар бу талабларни яратгандан ўзга адо эта олмаслигини уқтирганида, гадо унга: “Қўлингдан шу арзимас юмуш келмас экан- ку, менга подшоҳлик тожини кийдирмоққа қандай ҳаддинг сиғди, асли кимлигингни унутдингми?” – дея уни мулзамлик ўтида қовуриб ташлайди. “Диний фанлар” кабинет мудири Урол Назар Мустанов “Илоҳийнома” асари асосида тайёрлади 519
Никоҳ азалдан ўзбек халқининг муқаддас тушунчаларидан, энг пок ришталаридан саналади. Оилаларнинг бузилиши жамиятда парокандаликни юзага келтиради. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинадики: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол нарса талоқдир», дедилар» (Абу Довуд, Имом Ҳоким, Имом Ҳоким саҳиҳ деган). Талоқ лафзи туфайли Аллоҳнинг арши ларзага келади. Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 19-оятида шундай дейди: «Улар билан тотув турмуш кечиринг. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин». Шунингдек, халқ орасида бир вақтнинг ўзида айтилган уч талоқ масаласида нотўғри тушунчалар ҳам учраб туради. Бу ҳақида уммат уламолари бир лафзда айтилган уч талоқ учтага ўтади, деб якдиллик билан иттифоқ қилганлар. Хоҳ «уч талоқсан», деб биттада, хоҳ «уч талоқсан, уч талоқсан, уч талоқсан», деб алоҳида-алоҳида айтсин бир хил ҳукмдадир. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида «Талоқ икки мартадир. Сўнгра (оилани) яхшилик билан сақлаш ёки чиройли суратда ажралишдир» (229-оят), дея талоқ учта бўлишини билдиради. Албатта, буларнинг барчаси бандаларга имконият сифатида берилган. Лекин уни суистъемол қилиб, бир вақтнинг ўзида барчасини ишлатиб қўйса, ўзига зиён қилган ҳолида берилган имкониятидан маҳрум бўлади. Зеро, суннатга кўра, аёлининг поклик пайтида қўйиладиган талоқда киши аёлининг поклик муддатини кутиш давомида фикру хаёлини жамлаб, етти ўлчаб бир кесади. Шубҳасиз, бундай ҳолатдаги талоқ кейинчалик афсус-надоматлар олиб келмайди. Аёл ҳам ўзини ўнглаб, хатоларини тушуниб етади. Икки тараф учун ҳам оилани асраб қолиш учун яна бир имкон эшиги очиб қўйилган бўлади. Аммо баъзида «уч талоқсан», «минг талоқсан» каби шариатда белгилаб берилгандан бошқача талоқ қўйиш ҳолатлари кузатилади. Натижада, ишни ислоҳ қилиш учун шариатга зид турли чоралар ахтариляпти. Ушбу масалада баъзиларнинг «бир талоқ тушади», деган ҳаром йўлга олиб борувчи «фатво»ларининг хато эканига бир қанча далиллар келтирганлар. Зеро, ислом тарихида ҳеч бир саҳоба, мужтаҳид олим «уч талоқ қилинган аёл бошқа турмушга чиқмасдан эри билан қайта никоҳланиб олса бўлади», деган эмас! Бу ҳукм Умар (р.а) даврларида қатъий ижмо билан собит бўлган. Ҳеч бир саҳоба юқоридаги масалага хилоф фикр билдирмаган. Аллома Жассоснинг «Аҳком ул-Қуръон» китобида шундай келтирилади. Мужоҳиддан ривоят қилинади: «Бир киши Ибн Аббос (р.а) нинг олдиларига келиб: «Мен аёлимни юз талоқ қилиб қўйдим», деганда, у зот: «Учтаси билан аёлинг сенга ҳаром бўлибди. Қолган тўқсон еттитаси билан Аллоҳнинг оятларини ўйин қилибсан», дедилар. Бошқа бир ривоятда эса: «Бир киши Ибн Аббосга аёлини уч талоқ қилганини айтганда, Ибн Аббос шу қадар узоқ сукут сақладиларки, мен, аёлини эрига қайтариб берадилар, деб ўйладим. Сўнгра у зот: «Эй Ибн Аббос, эй Ибн Аббос, Аллоҳ таоло “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур” деганку, дейди. Сен Аллоҳга тақво қилмадингми, мен сенга чиқиш йўлини топиб беролмайман. Сен Робингга гуноҳкор бўлдинг. Аёлинг эса боин талоқ бўлди”, дедилар. Дарҳақиқат, талоқ лафзи ўйин учун ёки жаҳл туфайли оғизнинг бир учидан осонликча чиқиб кетадиган сўз эмас. У сабабидан эр-хотин бир-бирига ҳалол бўлмай қолади. «Уч талоқ бир талоққа ўтади» деган ботил фикрлар натижасида никоҳсиз фарзандлар туғилиб, фисқу фасод юзага келади. Ундай осий инсонлар, шубҳасиз, Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўладилар. Жаҳл устида айтиб қўйилган бир сўзнинг оқибатини ўзи ёлғиз, фарзандлари онасиз қолганда тушунади. Хатонинг боши бўлган жаҳлни жиловлай олган кишигина кейин афсусланмай, вазиятдан чиқишнинг...