“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” танловининг Республика босқичи мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳибаси, Тошкент ислом институтининг 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия 3 май куни Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида ўтказиладиган халқаро Қуръон мусобақасига жўнаб кетган эди. Ушбу халқаро Қуръон мусобақаси Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда бутун дунёдан келган қори ва қориялар баҳсларга киришади. Мусобақа учун 7 май куни қуръа ташланди. Унга кўра Робия Нажмиддинова мужаввид йўналиши бўйича 10 май пайшанба куни иштирок этиши маълум бўлди. Аллоҳ таоло барча иштирокчилар қатори талаба қизимизга ҳам улкан муваффақият насиб этишини сўраб дуо қиласиз деган умиддамиз. ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова 543
Фашистлар 1939 йилда Иккинчи жаҳон урушини бошлаб юбордилар. 1941 йил 22 июнда эса собиқ Совет Иттифоқига ҳужум қилдилар. Ушбу уруш бир халқ ва бир мамлакатнинг бошига тушган офат бўлмай, умумжаҳон ҳаёти ва келажагини барбод этувчи даҳшатли ҳодиса эди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг бу урушдаги иштироки қандай бўлган, деган савол туғилиши табиийдир. Ўзбекистон мудофаанинг моддий эҳтиёжини таъминлашда олдинги сафларда туриб, нимаики зарур бўлса, барчасини аямай сарфлади. Чунончи, уруш йилларида аҳоли томонидан мудофаа жамғармасига 649,9 милён сўм нақд пул, 4 миллиард 226 милён сўм заём пули, 52,9 кило олтин ва кумуш топширилди. Армияга 7 518 800 гимнастёрка, 2 636 700 пахталик, 2 221 200 этик ва қўнжли ботинка юборилди. Енгил саноат вазирлиги корхоналари томонидан фронтга 246 918 700 сўмлик маҳсулот жўнатилган. Қийинчилик ва хомашё етишмаслигига қарамасдан, Тошкент тўқимачилик комбинати фронт учун 410 милён метр газлама ишлаб чиқарди. Шунингдек, кўп миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилди. Чунончи, 1 282 000 тонна ғалла, 482 000 тонна картошка ва сабзавот, 1000 тонна полиз маҳсулоти, қуруқ ва ҳўл мевалар шулар жумласидандир. Фақат 1941 йилнинг иккинчи ярмида 59 минг бош от фронтга олиб кетилди. Республиканинг ҳар бир вилояти, шаҳар ва тумани ҳамда айрим шахслар жангчиларга ёрдам қўлларини чўздилар. Масалан, 1942 йилнинг бошларида Бухоро вилоятидан 4059 жуфт иссиқ кийим, 9380 жуфт жун пайпоқ ва қўлқоп, 5660 қалпоқ, 2750 шим, 3000 пўстин, 18,5 минг литр вино, қуруқ мевалар олинди. 1943 йилнинг бошларида Ленинградга Андижон вилоятидан 7884 кило ун ва буғдой, 5496 кило ёрма буғдой, 1160 кило гуруч, 418 бош қўй, 8510 кило қуруқ мева, Қорақалпоғистондан 224916 сўм нақд пул, 21614 кило буғдой, 5819 кило гўшт, 3700 кило гуруч жўнатилди. Қорақалпоғистондаги Мўйноқ балиқ комбинатидан 20 милён банка гўшт ва балиқ консерваси олинган эди. Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳам жангчилардан ҳеч нимани аямадилар. 1942 йилнинг кузида Сурхондарёдан 5998 бош қорамол, 18 тонна асал, 28 тонна ёғ, 31 тонна қуруқ мева, 3000 литр вино олинди. Тошкентдан 52 вагонда озиқ-овқат маҳсулотлари юборилди. 1943 йили Сурхондарё вилояти фронт эҳтиёжлари учун 14 милён сўм нақд пул, 330 тонна гўшт ва ёғ, 530 тонна буғдой, 180 тонна қуруқ мева, 33168 дона тери топширди. Кийим-бош ва озиқ-овқат маҳсулотларини Самарқанд, Наманган, Хоразм ва бошқа вилоятлар ҳам фронтга жўнатиб турганлар. Шунингдек, ҳукумат вакиллари томонидан вагонларда катта миқдорда совғалар олиб кетилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Масалан, 1942 йили республиканинг бир гуруҳ вакиллари Ленинградга 600 вагон ун ва гўшт, 100 вагон гуруч, 60 вагон қуруқ мева олиб борганлар. Урушнинг тўрт йили давомида Ўзбекистон давлатга 4 806 000 тонна пахта, 54067 тонна пилла, 1 066 000 тонна ғалла, 195 000 тонна шоли, 108 000 тонна картошка, 374 000 тонна сабзавот ва ҳўл мева, 35289 тонна қуруқ мева, 57444 тонна узум, 1 593 000 тонна гўшт, 5 286 000 дона тери топширгани маълум. Улар ҳам мудофаа эҳтиёжларига сарфланган, албатта. Бундан ташқари, уруш йилларида Ўзбекистон аҳолиси мудофаа жамғармасига жами 649 900 000 сўм нақд пул ўтказиб берган. Ўзбек халқи ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига ҳам катта ёрдам берган. Чунончи, 1943 йили уларга 13 858 500 сўм пул, 1 308 400 кило озиқ-овқат, 20 750 кийим-бош, 40 000 кубометр ёқилғи, 73 500 пуд ғалла, 10 000 бош қўй, 2000 бош...
“Ким Аллоҳ учун масжид бино қилса, Аллоҳ у одам учун жаннатдан бир уй барпо қилади”. (Ҳадис) Буюк Усмонли турклар империяси ислом санъати ва маданиятига шундай буюк ҳисса қўшганки, бугунги кунда дунёни улар қурган фусункор, маҳобатли масжидларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Масжидлар Аллоҳнинг уйи бўлиб, уни қурган ёки қурдирган инсон ўзига жаннатдан уй барпо қилгани билан тенгдир. Шундай экан, баъзи масжидлар борки, унинг архитектура ва дизайни, асрлар оша ўзининг буюклигини сақлаб келаётгани инсонни ҳайратга солади. Худди кеча қурилгандек, ўз аслини сақлаб қолган. Ана шундай сеҳрли санъат асарларидан бўлмиш, Буюк Усмонли турклар даврида қурилган масжидларнинг баъзилари билан танишиб ўтамиз. Бугунги кунда бундай масжидлар дунёнинг турли ҳудудларида бор ва ҳозирги кунга қадар сақланиб қолган. Усмонли турклар империяси султонлари турли минтақаларда улкан жомеълар қурдирганлар. Ажабланарлиси шундаки, ана шу жомеълар, ҳатто Европада ҳам бугунги кунга қадар сақланиб қолган ва Усмонли турклар империяси қурдирган жомеъ номи остида тилларда қолган. Улар қурдирган жомеъларнинг энг ката қисми Усмонли турклар империясининг ўша даврдаги пойтахти Константинополь, ҳозирги Истанбулдадир. Биргина Истанбулнинг ўзида 3113 жомеъ, бутун Туркия ҳудудида эса, 82693 та жомеъ борлиги аниқланган. Истанбулдаги баъзи машҳур масжидлар билан танишайлик: Айюб Султон Жомеъси (1458 й.) Фотиҳ Султон Жомеъси (1771 й.) Ўртакўй Жомеъси (1854 й.) Султон Аҳмад (Мовий масжид) (1616 й.) Сулаймония Жомеъси (1557 й.) Меъмор Синон Жомеъси Янги Жомъе (1665 й.) Ёвуз Салим Жомеъси (1522 й.) Шаҳзодабоши Жомеъси (1548 й.) Рустам Пошшо Жомеъси (1563 й.) Нурусмония Жомеъси (1755 й.) Миҳримоҳ Султон Жомеъси (1565 й.) Лалели Жомеъси (1783й.) Авлиё София Жомеъси (537 й., Фотиҳ султон Истанбул фатҳидан сўнг уни мусулмонлар жомеъсига айлантирган) Боязид II Султон Жомеъси (1506 й.) Араб Жомеъси (1856й.) Долмабоғча Жомеъси (1855 й.) Зол Маҳмуд Пошша Жомеъси (1577 й.) Ускудардаги Миҳримоҳ Султон Жомеъси Йилдирим Боязид Жомеъси Тошкент ислом институти битирувчиси Барнохон Сайидаҳмедова 421
Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, шунингдек Тўмарис, Жалолиддин Мангуберди, Наджмиддин Кубро каби қахрамонлар ва асрлар давомида халқ орзу қилган эркинлик учун курашган Қодирий, Беҳбуди, Мунаввар қори, Чўлпон, Авлоний, Фитрат, Усмон Носир каби миллий қахрамонларимизнинг руҳини шод этиб, уларни хотирлаш барчамизнинг вазифамиздир. Агар бизга хотира мураббий бўлса биз тарихга назар ташлаб келажак сари қадам ташлаймиз. Чунки биз ўтган вақтда бўлган ходисалардан ибрат олиб келажакда бундай ҳолатларни такрорланмаслигини, қолаверса тинч-фаровон ҳаётни қадрига етамиз. Қадрлаш ёши улуғларга нисбатан эъзоз ва ҳурмат, инсоний бурчдир. Шу боис, хотира, қадр тушунчалари азал-азалдан халқимиз тафаккури, маънавий ҳаётнинг ажралмас бир қисми бўлиб келган. Ҳар бир халқ, ҳар бир миллатнинг ўзига яраша қадрияти, урф-одатлари, анъаналари борки, асрлар давомида авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтиб келади. Қайсики юртда мана шу қадрият, урф-одат ва анъаналар топталадиган, оёқ-ости қилинадиган бўлса, ўша жамиятнинг келажаги бўлмайди. Бунинг аччиқ мевасини собиқ шуро давлати тотиб кўрди. Ҳар бир ақли расо инсоннинг энг қадрли ва қимматли суйган нарсаси бўлади. Мана шу қадр-қимматни инсон ҳимоя қилмас экан, албатта у келажак авлод олдидаги маъсулиятини унутиб қўйганлар қаторида бўлиши ҳеч гап эмас. Ислом динида инсон қадрини юқори кўтарган Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик…”. Бу азизлик ва мукаррамлик ўтганларни хотиралаш ва тирикларни қадирлаш билан мукаммал бўлади. Ўтганларни яхши сифатларни эсласак, орамизда ҳар бир дақиқаси ғанимат бўлган ёши улуғларни, пиру-бадавлат ота-оналаримизни дуосини олсак ҳеч қачон ёмонлик кўрмаймиз. Чунки халқимизда олтин олма дуо ол, дуо олтин эмасму деб бежизга айтилмаган. Мустақилликга эришмасимиздан олдин яъни собиқ шуро даврида миллий анъаналаримиз, дину-диёнатимиз, миллий байрамларимиз, тилимиз, қомусимиз, байроғимиз, мадҳиямиз ва гербимиз хақида гапириш бизга ушалмас орзу ҳавас эди. Азиз авлиёларимиз зиёратгоҳлари вайронага айланган эди. Масжиду-мадрасаларимиз омборхоналарга айлантирилиб, ачинарли аҳволга тушуб қолган эди. Қанчадан-қанча бегуноҳ ота-боболаримиз қатағон қилиниб бевақт оламдан ўтишди. Хуллас калом ўзбек халқининг қадр-қиммати топталган эди. Яратганга беадад шукурки, жаннатмакон Ўзбекистонга мустақиллик неъматини инъом этди. Ўз аждодларини, ўз юртининг ўтмишини, тарихини эсламайдиган, билишни истамайдиган, ўз хотирасида сақламайдиган одам боласини, онгли инсон деб тасаввур қилиб бўлмайди. Шу сабали келажак авлоднинг тарбиясига жиддий эътибор қаратиб, халқимизнинг азалий қадрият, урф-одат ва анъаналарига содиқ қоладиган зурриётларни ортимиздан қолдиришимиз лозим бўлади. Мансуров Шокиржон, Наманган вилояти Учқўрғон тумани “Саидхон эшон” жоме масжиди бош имом-хатиби 550
Китоб, сенга лаганбардорлик қилмайдиган ўртоқ, алдамайдиган дўст, малол келмайдиган йўлдош ва таҳқирламайдиган насиҳатгўйдир. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб, етуклик сари илдамлайверади. Китоб ўқимаган инсоннинг онги эса маънавий қашшоқлигича қолаверади. Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ўқитувчи ва талабаларни институт Ахборот-ресурс марказига янги келган китоблар билан таништириш мақсадида 2018 йил 4 май куни китоблар кўргазмаси ўтказилди. Кўргазмада АРМга февраль-апрель ойларида олиб келинган китоблар тақдим қилинди. Айниқса, ЎМИ томонидан тақдим қилинган диний-маърифий мазмунда 21 турдаги 25 дона араб, инглиз, рус ва турк тилларидаги газета ва журналлар талабалар диққатини ўзига тортди. Кўргазмада, шунингдек, ЎМИ, “Мавароуннаҳр”, “Ғафур Ғулом”, “Ўзбекистон” ва “Ҳилол” нашриётларидан олиб келинган 70 турдаги 95 дона китоблар устоз ва талабаларга намойиш қилинди. Кўргазма илмга интилувчан китобхонлар билан гавжум бўлди. Бу эса улар қалбида мутолаага бўлган қизиқишни янада кучайтиришга хизмат қилади. Бинобарин, китоб мутолаасига қаратилаётган эътибор миллий ўзлигимиз ва умуминсоний қадриятларни тарғиб этиши билан алоҳида қадрлидир. Камолиддин Маҳкамов, ТИИ Ахборот-ресурс маркази мудири 479