islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Равзаи саодатни истар кўнгил

“Аллоҳнинг меҳмони” (Зуйуфур Раҳмон) билан “Қиролнинг меҳмони” (Зуйуфул Малик)нинг фарқи нимада, биласизми? Бу саволга жавоб беришдан олдин 2018 йилнинг фераль ойида Саудия Қироли меҳмонлари сифатида умра зиёратида бўлиб қайтган сафардошларимизнинг таъсуротларини сиз азизлар билан ўртоқлашишни истадик. Зеро, муқаддас масканлар тўғрисидаги хотиралари бормаганларга сафар орзусини, борганларга эса янги соғинчни ўйғотади. Улуғ умра сафари мен учун хавф ва ражо ўртасидаги сафар бўлди. Чунки қалбимда ушбу улуғ ибодатни комил суратда, суннатга мувофиқ бажара оламанми, деган ҳадик билан бирга карами кенг бўлган Аллоҳим, шу муқаддас заминга мен каби бир гуноҳкор бандасини чорлабдими, демак мени гуноҳлардан тозалашни ирода қилибди, деган умид ҳам бор эди. Тошкентдан Истанбулга, у ердан Мадинаи Мунавварага учдик. Истанбул тайёрагоҳидан Мадинаи Мунаввара сари парвоз бошланар экан, хаёлимдан: “Эй буюк Роббим! Мен, аслида шу муқаддас маконга қадам босишга ҳақли эмасман. Тоғдек гуноҳларим билан бу покиза жойларни кир қилиб қўймайманми? Аслида сен бандаларингни гуноҳларидан қутилишлари учун бу Муқаддас байтингга чорлайсанку! Эй роббим! Мен гуноҳкор бандангни кечиргин” каби турли хил тавба – тазаррулар ва истиғфорлар ўтар экан, қалбим қўрқинчдан йиғлар, юзим эса қувончдан кулар эди. Тайёрадан Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам  мангу қўним топган Мадина шаҳрига тушар эканмиз, Имом Молик ибн Анас рахматуллоҳи алайҳнинг: “Ҳабибим саллоллоҳу алайҳи васаллам ётган тупроқ устида уловда юришдан ҳаё қиламан” деб, уловларини етаклаб, пиёда юрганлари бот – бот хотирага келарди. Зуйуфул Малик (Қирол меҳмони) учун ажратилган меҳмонхонага кирар эканмиз, бизларни мезбонлар,  ўтмишда, Ясриб аҳли Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламни “Толаъал бадру” деб айтиладиган нашидаларни айтиб кутиб олганларидек, нашидалар айтиб кутиб олаётганида, бизларни тақозои ҳолатдан ҳам улуғ даражада икром ила қаршилашларидан хижолат бўлдим. Улар эса бизларга бири қўйиб, бири “Аҳлан ва Саҳлан” деб хурмо берар, бошқаси зам-зам тутар ва бошқалари юкимизни қўлимиздан олиб: “тафаззал, тафаззал” дея ичкарига чорлар эди. Меҳмонхонадан ўзимиз учун кўрсатилган хоналарга жойлашар эканмиз, бутун Мадинани қамраб олувчи азон товуши бизни сеҳрлаб қўйди. Гўёки Билол розияллоҳу анҳу биз билан бирга Мадинага келгану, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг соғинчидан йиғлаб азон айтаётгандек эди. Бу азонни ойнаи жоҳонда неча маротаба, қайта – қайта эшитган бўлсак-да, бу сафаргиси аввалгилардан умуман бошқача эшитилар, гўёки юрагдан чиқаётган фарёд каби қалбимизнинг  сезги ва соғинч толаларини бир-бир узаётгандек эди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг муборак масжидларига кирар эканмиз, гуноҳларимизни эслаб, хижолат бўлиб, Аллоҳга истиғфорни ва Ҳабибимизга саловатларни кўпайтирар  эдик. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига кириш эшиклари 16 та  бўлиб, биз бу Ҳарамнинг қибла томонидаги меҳмонхонага жойлашганимиз учун ҳар куни Ҳабибимиз кириб чиққан эшик томондан борар эдик. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам кўпинча ўзларининг масжидларига шарқ томондан, уйларига яқин бўлган эшикдан кирар эдилар. Шунинг учун бу эшик саҳобалар даврида “Бобун Набий” деб аталган. Ҳозирда бу эшик “Бобу Жаброил” деб номланади.  Масжиднинг қибла томонидан қўшимча равишда бино қўшилган бўлиб, унинг  “Бобул Бақий” деб номланувчи эшиги бор. Бу эшикнинг қарама-қарши томонида ҳам эшик бўлиб,  иккисининг ораси фақатгина Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга салом бериб, ўтиб кетиш учун мўлжалланган йўлак ҳисобланади. Шу сабабли у ерда номоз ўқилмайди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларининг ғарб томонида муборак минбарлари бўлиб, шу минбарлари билан қабрларининг ўртаси “Равза” деб номланади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг равзаи мутоҳҳараларига кирар экансиз, дунёнинг турли минтақа ва мамлакатларидан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг зиёратига келаётган одамларнинг кўплиги...

“Ижтимоий фикр” маркази сўров ўтказди: Бугунги кунда аҳоли турмуш тарзида диннинг ўрни қандай?

Инсон камолотида илм ва маърифатнинг ўрни беқиёс. Шу билан бирга, дину диёнат, чин эътиқод соҳиби бўлиш ҳам кишини саодатга етаклайди. Истиқлол йилларида эришган энг катта бойлигимиз халқимизнинг тинч ҳамда осуда ҳаётидир. Жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатлар, миллий ҳамда умумбашарий қадриятларга уйғун яшаш тамойили тобора мустаҳкамланиб бораётгани жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда. Мамлакатимизда муқаддас ислом динини, улуғ аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш, тарихий обидаларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани замирида эзгу мақсадлар мужассам. Юртимизнинг турли ҳудудларидаги зиёратгоҳлар, қадамжолар обод қилиниб, бу масканларда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Бугунги кунда аҳоли турмуш тарзида диннинг ўрни қандай? Одамлар давлат томонидан бу йўналишда яратиб берилаётган  шарт-шароитларни тўлиқ ҳис қилаяптими? Шу мазмундаги саволлар билан “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази юртдошларимиз муносабатини ўрганди. Социологик сўров, асосан, ислом динига эътиқод қилувчи респондентлар ўртасида ўтказилиб, республикамизнинг барча ҳудудида яшаётганлар фикри чуқур таҳлил қилинди. Сўралган фуқароларнинг 42,4 фоизи эркаклар ва 57,6 фоизи хотин-қизлардан иборат бўлди. Давлат томонидан дин соҳасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ижобий баҳоланмоқда. Умуман, мамлакат бўйича ушбу кўрсаткич 2017 йилда 90,1 фоизни ташкил қилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йил 19 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида чиқиш қилган эди. Ўша нутқ нафақат юртдошларимиз, балки бутун мусулмон олами, жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Унга доир муносабатлар, эътирофлар ҳали-ҳануз давом этмоқда. “Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”, деган сўзлари бутун ислом уммати, ислом жамоатчилигининг айни дилидаги гап бўлди. Чунки бугунги кунда дунё миқёсида ислом динининг моҳиятини тушунмасдан, билмасдан унга нисбатан турли муносабатлар илгари сурилаётгани ҳам айни ҳақиқат. Сўров шуни кўрсатдики, респондентларнинг қарийб 60 фоизи Президентимизнинг ушбу юксак минбардан туриб “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюцияни қабул қилиш таклифи билан чиққанлигидан яхши хабардор. Барча миллат вакиллари, қайси динга мансуб бўлишидан қатъи назар, мулоқот давомида кўпинча  “Яратганга шукр” ёки “Худо хоҳласа” каби сўзларни тилдан қўймайдилар. Бу, албатта, яхши фазилат. Шу маънода, сўровга қамраб олинганларнинг мутлақ кўпчилиги (97,4 фоизи) ўзини “Аллоҳга ишонувчилар” деб ҳисоблайди. Шуни унутмаслик керакки, респондентларнинг ўз эътиқодларига оид берган баҳоси кўпинча мамлакат аҳолисининг дунёқараши, нуқтаи назарини аниқлаш учун холис асос бўла олмайди. Таҳлиллар, ҳатто ўзини “энг аввало, мусулмонман” деб ҳисобловчи (41 фоиз) респондентлар кўпчилиги ҳам турмуш тарзини “Аллоҳга ишонса-да, аммо ўзини дунёвий кишилар” (40,5 фоиз) сифатида баҳолашини кўрсатади. Қатнашчиларнинг 32,2 фоизи “Яратганни ўз қалбида” деб билади. Бундай нуқтаи назар юртдошларимизга хос бўлган жиҳат билан, яъни ижтимоий ҳаётда диннинг ролини рационал идрок қилаётганлигидан, ўзаро муносабатларда маънавий-ахлоқий меъёрлар қўллаб-қувватланаётганлигидан далолатдир. Билим — бамисоли нурдир. Инсон йўлини у билан ёритади. Билимсизлик эса барча ёмонликларнинг манбаидир. Илм туфайли инсон қадри юксалади. Илмли киши ҳодисаларга холис баҳо беради, талабчанлик ва уддабуронликни ўрганади. Тадқиқотда шу жиҳатлар инобатга олиниб, аҳолининг ислом дини бўйича билимлари ҳам ўрганилди. Масалан, сўралганларнинг 78,5 фоизи (2016 йилда 77,8 фоиз) фақат “исломнинг айрим талаблари”ни билади холос. Ва бу борада 8,6 фоиз респондент билимларини  “етарли эмас”, деб ҳисоблайди. “Сиз диний мазмундаги китобларни ўқийсизми?” деган саволга  респондентларнинг 82,6 фоизи “йўқ, диний  мазмундаги ҳеч қандай китоб ўқимайман”, деб жавоб берган. Фақатгина 17,4 фоиз юртдошларимиз диний мазмунда китоб ўқишларини билдиришган. Респондентларнинг 62 фоизи ўзи яшаётган ҳудуддаги китоб дўконларида диний мазмундаги адабиётлар сотилмаслигини қайд этишгани ҳам бунинг асосий...

Шайхулислом Оллоҳшукур ПОШШОЗОДА: Эзгулик нури ёғилган маърифат юрти

Ўзбекистон бутун ислом олами учун муҳаддислар, олиму уламолар етиштириб берган муқаддас юрт сифатида дунёда шуҳрат қозонган. Ислом дини гарчи Арабистонда қарор топган бўлса-да, у ўзбек заминидан қувват олганини дунё мусулмонлари якдил эътироф этишади. Қадимдан Самарқанду Бухоро шаҳарларидаги мадрасаларда диний ҳамда дунёвий фанлардан бирдек сабоқ берилгани боис бу ерга келиб ўқишни ислом олами ёшлари орзу қилишган. Тошкент, Термиз, Насаф каби шаҳарларда ҳам илм-фан, маънавият ва маърифат, адабиёт, санъат илоҳиётшуносликка йўғрилган ҳолда гуркураб ривожлангани ҳақида тарихий маълумотлар гувоҳлик беради. Маълум бир вақтлар оралиғида эътиқоду имон синовдан ўтиб туриши рад этиб бўлмас ҳақиқат эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Ислом дини собиқ шўро расмийларининг тазйиқларига учраб, айрим дин пешволарининг атеизм деган фан билан шуғуллана бошлаганлари ҳам бор гап. Ўшандай мураккаб пайтларда ҳам Ўзбекистонда, хусусан, Бухоро, Тошкент шаҳарларида ўзбек уламолари бир қатор диний мактабларни сақлаб қолишга эриша олган эдилар. Сўзимнинг исботи сифатида истибдод айни куч олган даврларда Бухородаги Мир Араб, Тошкентдаги Бароқхон мадрасалари ҳамда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти фаолият олиб борганини айтишим мумкин. Мавжуд ҳокимиятнинг қаршилиги, турли тазйиқу назоратлар остида бу даргоҳларда ўша даврларда ҳам толибу илмларга ислом динининг асосий ақоиду арконлари ҳақида чуқур билимлар беришга эришилар эди. Жумладан, Имом Термизий ва Имом Бухорийнинг ҳадис тўпламлари, Абу Муъин Насафийнинг ақида илмига оид “Ақоид ан-Насафий”, Абу Барокот Насафийнинг Қуръон тафсири илмига оид “Мадорик ат-танзил ва ҳақоиқ ат-таъвил” (“Тафсир ан-Насафий”), Низомиддин Шошийнинг фиқҳ илмига оид “Усул аш-Шоший” каби нодир манбаларининг асл матнлари мазмун-моҳияти ҳақидаги сабоқларни мен ҳам Тошкентда, 1971 йилда муҳаддислар султони Имом Бухорий ҳазратларининг 1225 йиллик таваллуди муносабати билан ташкил этилиб, 1974 йилдан буён Имом Бухорий номи берилган Тошкент ислом олий ўқув юртида олганман. Собиқ иттифоқдаги ягона бу олий даргоҳда Кавказорти, Шимолий Кавказ, Озарбайжон, Сибирь ҳамда бошқа жойлардан ҳам талабалар келиб ўқишарди. Чуқур илоҳий билимларга эга ўзбек уламолари бу ерда бизга Қуръони карим қироати ва тафсири, фиқҳ, ҳадис илми, балоғат илми, араб тили ҳамда шу каби мутахассислик фанларини зўр иштиёқ билан ўргатишарди. Менинг шайхулислом бўлиб етишишимда ўзбек халқининг, атеизм ҳукм сурган ўша мураккаб даврда ҳам менда юксак маънавият, бағрикенглик, босиқлик, аҳиллик каби фазилатларни тарбиялаган ўзбек заминининг катта ҳиссаси бор. Айнан шу ерда биз, шўро даври мусулмонлари инсониятга тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик келтирувчи чинакам ислом руҳи билан камол топдик. Ўзбекистоннинг ислом тамаддунига қўшган ҳиссаси хусусида сўз кетар экан, биз муҳтарам ўзбек устозларига ҳурмат кўрсатишни муқаддас бурчимиз, деб ҳисоблаймиз. Мен ўзимни муфтий Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон, Юсуфхон Шокиров, Абдулғани Абдуллаев, Махтум Саттиевнинг шогирди, деб билишдан фахрланаман. Уларни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Шу сабабли бўлса керак, бу муқаддас даргоҳда сабоқ олган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Усмонхон Алимов (Ўзбекистон), Аҳмад Қодиров (Россия Федерациясининг Чеченистон Республикаси), Талъат Сўфи Тожиддин, Равиль Гайнутдин (Россия), Исмоил Бердиев (Россия Федерациясининг Қорачой-Черкес Республикаси) сингари уламолар, сиёсатчилар дину диёнат масалаларига эътибор берила бошланган пайтларда турли республикаларда ислом динининг қаддини яна тиклаш йўлида жонбозлик кўрсатдилар. Халқларни имон-эътиқод, маънавият-маърифат, одоб-ахлоққа даъват этувчи китоблар ёзиб, Қуръони карим, ҳадиси шарифни таржима қилиш ҳамда тафсирлаш билан машғул бўлдилар. Шу боис уларнинг айримлари ҳозир ҳаёт бўлмасалар ҳам, амалга оширган эзгу ва савобли ишлари билан замондошлари хотирасида мангу қолдилар. Туркий халқларнинг фахри бўлган қирғиз адиби Чингиз Айтматов бир пайтлар ўзбек халқининг Марказий...

Шогирдларни эслаб

Қоронғу тунларни нурафшон этган, Муҳаббат боғида очилган гулзор. Гина-кудуратни ичига ютган, Шукрки, сиздайин шогирдларим бор. 276

Сизни соғиндим ё Расулуллоҳ

Ё Расулаллоҳ сизнинг туғилишингиз бутун оламни мунаввар этди. Сиз туфайли Аллоҳ таоло бутун оламга Ўз раҳмат нурларини ёғдирди. 488
1 1 389 1 390 1 391 1 392 1 393 1 467