islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Таомланиш билан боғлиқ суннатлар (Шеър)

Бисмиллаҳ, деб тутдим қалам, Сенга ҳамдлар Парвардигор. Раҳим қилгин, эй меҳрибон, Ҳам кечиргин Ғофур, Ғаффор.   Ғамга чўкса, жами олам, Бизни ёлғиз ташламагил. Пок суннатни қилгин ато, Ул Набийга уммат қилгил.   Унда экан бор камолот, Хулқи азим, йўли нажот. Дунёдаги жами одам, Ундан олар кўмак, ёрдам.   Биз умматлар ўзни билсак, Ана шудир тўкис омад. Қай суннатни қилсак жорий Етар бизга чин манфаат.   Мен ҳам сенга айлай баён, Ул Набийнинг суннатини. Таомга қўл чўзар бўлсанг, Қил Набийнинг одатини.   Не бор асли, айтгин менга Ҳақ исми-ла бошланмаган. Таом емоқдан илгари “Бисмиллаҳ”ни айтсин забон.   Жаҳрий айтгин тасмияни, Огоҳлик кут ҳар бандадан. Гар унитсанг охирги дам Илова қил сўнг қайтадан.   Қўлингни юв аввал-охир, Кўп барака ҳам шундадир. Ювмай ётиб етса заҳмат Ўша банда тушкундадир.   Ибодатинг бўлгай тугал Таомингда бўлса меъёр. Сенга хушуъ қилур таъзим Хайр ҳамда тақво дастёр.   Балки кўпдир этга рағбат, Ема кўпам қўйнинг гўштин. Ҳар кун есанг тошар қувват, Сал пасайтир нафснинг шаштин.   “Ла тусрифу”, демиш Раззоқ Итоатда бўлдинг банда. Энди қилма таом исроф Йўқсилга бер ортса танга.   Агарки қўл бўлса бисёр Ҳар таомнинг устидаги. Сенга раҳмат ҳам ёғилгай Қут-барака қасдидаги.   Кўкатни е, унда оқсил, Краҳмалдан куч пайдодир. Угьлеводга бойдир таом, Қонинг равон тез дарёдир.   Тақво аҳли сенга мадад, Гар таомда жам бўлишса. Улар бойлик туганмас кон Сўзи тилло, кам дейишса.   Иссиқ таом жиғилдонни Ҳам куйдирар ошқозонни. Сал совитиб емоқ лозим Қайнатмасин қизил қонни.   Пашша тушса, қайғурмагин Бир ботириб сўнгра олгин. Бир қанотда дарди бўлса Бошқасида шифо олтин.   Ҳар бир ишни ўнгдан бажар Расулуллоҳ қилганидек. Ўнг қўл билан е дўстгинам, Чапдан ема шайтон, жиндек.   Ким не емоқда, боқмагин Улар  бўлмасин хижолат. Одоб эрур кўзни тиймоқ Қийин, лекин зўр ибодат.   Қолма чақирган жойлардан Ҳурматингдур бу мезбонга. Ўз олдидан еганида Озор етмас ҳеч меҳмонга.   Олимлару улуғлардан Аввал ким ҳам айтарди сўз? Таомни ҳам бошлаганда Улардан сўнг қўлингни чўз.   Йўл бу ҳамма ўтар жойдир, Бири мискин, бири бойдир. Йўлда есанг агар таом Назар солар сенга авом.   Қут-барака етар сенга Ема овқат ўртасидан. Тик туриб ҳам ема таом Тайёр бўлсин ожиз бадан.   Ҳам пиёзу саримсоқни Пишириб е, ҳазмий таом. Дуо қилинг соҳибини Яхшидир хўп эзгу калом.   Аллоҳ саломлар йўлласин Ул азиз Ҳақ Набийсига. Суннатлари жорий халққа Далил бўлмиш ваҳийсига.   Аё уммат, қилсанг ҳиммат, Бу суннатлар сенга бахтдир. Таом танга қувват бўлса, Суннат жаннат учун нақддир. Ахборот ва техник таъминот бўлими бошлиғи Т.Азимов 477

Умра-2018: фидоий ходимларимиз “Қирол меҳмони” бўлдилар

4 февраль куни Саудия Арабистонида умра зиёратида бўлиб турган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари Макка шаҳрига етиб боришди. Бу ҳақда ЎМИнинг расмий сайти хабар бермоқда. Зиёратчилар меҳмонхонага жойлашгандан сўнг Масжиди Ҳарамдаги Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва орасида саъй ҳамда соч қисқартириш амалларини ҳам бажариб олишди. Бу мавсум давомида зиёратчиларга Саудия Арабистонида 12 нафар ишчи гуруҳи, 12 нафар ошпаз ва 21 нафар шифокорлар гуруҳи хизмат кўрсатади. Ўн кунлик умра сафари давомида зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун бўлиб, “Масатул Бустан” меҳмонхонасида истиқомат қилишади. Макка шаҳрида эса “Аброжул Кисва” меҳмонхонасида 7 кун давомида бўладилар. 31 январь куни эса, Тошкент ислом институтининг бир нечта ўқитувчи ва ходимлари “Қирол меҳмонлари” сифатида умра зиёратини адо қилиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган эди.  “Зуйуфул Малик” – “Қирол меҳмонлари” ҳар йилги ҳаж ва умра мавсуми мобайнида Саудия Арабистони қироли томонидан дунёнинг турли давлатларидан таклиф этиладиган зиёратчилар ҳисобланади. Бу йил “Қирол меҳмонлари” сифатида институтимиздан 4 нафар ўқитувчи ва ходимлар, И.Аҳроров, А.Тошпўлатов, Б.Нурмуҳаммедов ва А. Мухторов умра ибодатини адо қилмоқдалар. “Қирол меҳмонлари” умра зиёратидан ташқари Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамадаги муборак масканларга ташриф буюришади ва эътиборли шахслар билан учрашадилар. Ҳозиргача зиёратчилар, Бақиъ қабристони, Қирол Фаҳд ибн Абдулазиз номидаги Қуръони карим нашриётида бўлишди. Эътиборли жиҳати, институтда узоқ йиллардан буён қоровул вазифасида меҳнат қилиб келаётган 2 нафар ходим, Баҳодир Нурмуҳаммедов ва Аббос Мухторов ҳам бу йилги умра зиёратида “Қирол меҳмони” бўлишиб, юксак эҳтиром ва эътиборга муяссар бўлишди. Администратор 431

Институт хаттотлари уюшма аъзолик бадали тўловининг 50 % миқдоридаги имтиёзга эга бўлдилар

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида 1-3 февраль кунлари илк бор “Ҳикматлар олами” республика хаттотлик фестивали ташкил этилган эди. Фестивалга қатнашиш учун юз нафардан ортиқ хаттотлар ўзларининг асарлари билан иштирок этдилар. Бу фестивални ташкил этилишининг бир қанча сабаблари бор.   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тақдим этган Мурожаатномасида шундай дедилар:  “Маълумки, қадимий маданият ва цивилизациялар чорраҳаси бўлган юртимиз заминидан ўрта асрларда минглаб олиму уламолар, буюк мутафаккир ва шоирлар, азиз-авлиёлар етишиб чиққан. Уларнинг аниқ фанлар ва диний илмлар соҳасида қолдирган бебаҳо мероси, бутун инсониятнинг маънавий мулки ҳисобланади. Ҳозирги кунда Ўзбекистонимизнинг китоб фондларида 100 мингдан зиёд қўлёзма асарлар сақланмоқда. Афсуски, бу нодир китоблар ҳали тўлиқ ўрганилмаган, улар олимлар ва ўз ўқувчиларини кутиб турибди. Ушбу ноёб асарларда бугунги давр ўртага қўяётган жуда кўп долзарб муаммоларга жавоб топиш мумкин. Хусусан, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб берадиган, барча одамларни эзгулик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик йўлида бирлашишга даъват этадиган теран маъноли фикр ва ғоялар бугун ҳам ўз қиммати ва аҳамиятини йўқотган эмас. Лекин биз ана шундай ноёб мерос ворислари, шундай бойлик эгалари бўлатуриб, уларни ҳар томонлама ўқиш-ўрганиш, халқимиз, аввало, униб-ўсиб келаётган ёшларимизга, жаҳон ҳамжамиятига етказиш бўйича, етарли иш қилмаганимизни ҳам очиқ тан олиш керак”. Хаттотлик фестивали ушбу мурожаатга жавоб ўлароқ биринчи қадам десак, ҳеч муболаға бўлмайди. Чунки, китоб фондларидаги қўлёзма асарларни хаттотларимиз қийналмасдан ўқий оладилар. Фестивал ўтказишдан яна бир мақсад юртимиздаги хаттотларнинг ададини, фаолият турини аниқлаш ҳамда улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратишдир.   Мазкур фестивалда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Хаттотлик тўгараги раҳбари Ё.Бухарбаев бошчилигида талабалардан Нажмиддин Фаёзий, Алмарданов Дилмурод, Нарзуллаева Мухлиса ҳамда Кадрлар бўлими инспектори Пирматова Барнолар иштирок этдилар ва диплом, эсдалик совғалар ҳамда “Ҳунарманд” уюшмасига йиллик аъзолик бадали тўловининг 50 % миқдорида имтиёз берилган сертификат билан тақдирландилар. Тошкент ислом институтида 2013 йилдан буён хаттотлик тўгараги фаолият олиб боради. Ҳар йили институтда Наврўз байрами арафасида Хаттотлик тўгараги аъзолари яратган асарлар кўргазмаси ҳам ташкил этилади. Хатотлик фестивали юртимиз хаттотларининг фаолиятига янгича руҳ бағишлади, янги ғоя ва таъсуротлар ўйғотди. Ҳар бир хаттот кейинги йил янада ёрқинроқ ишларни амалга оширишни режалаштирганига гувоҳ бўлдик. Институт хаттотлик тўгараги раҳбари Ёқуб Бухарбаев 659

“Ваҳий муқаддаслаштирган шаҳар – Қуддус” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29–30 январь кунлари Туркия Диёнат бошқармасининг ташаббуси билан Истанбул шаҳрида ташкил этилган “Ваҳий муқаддаслаштирган шаҳар – Қуддус” мавзусида халқаро конференцияда Ўзбекистон Ислом академияси ректори, академик Неъматулло Иброҳимов иштирок этди. Бу ҳақда ЎМИнинг расмий сайти хабар бермоқда. Конференцияга 25 та давлатдан 100 дан зиёд дин ва давлат арбоблари, ислом уламолари, муфтийлар ҳамда нуфузли ташкилотлар раҳбарлари қатнашди. Туркия Диёнат бошқармаси раиси доктор Али Эрбошнинг таклифига биноан Ўзбекистон Ислом академияси ректори, академик Неъматуллоҳ Иброҳимов ҳам мазкур конференцияда иштирок этди ва нутқ сўзлади. Конференция якунида ислом умматининг Ислом дини эътиқоди, илм ва маърифати асосида мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш, жипслашиш ҳамда ҳамкорлик қилиш зарурлиги тўғрисида 22 та банддан иборат Ислом уламолари баёноти қабул қилинди. Администратор 273
1 1 397 1 398 1 399 1 400 1 401 1 467