Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу қўрқувчилар ҳақида сўралдилар. Уларнинг қалблари қўрқув билан шодланиб турувчидир ва уларнинг кўзлари йиғлаб турувчидир. Улар айтадиларки биз қандай қилиб шодланайликки ўлим ортимизда турган бўлса ва қабр олдимизда турган бўлса ва қиёмат бизга ваъда қилинган жойимиз бўлса ва бизнинг йўлимиз жаҳаннам ўстидан ўтса ва Роббимиз олдида тўхтаб туришимиз аниқ бўлса! Хасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳ бир йигитнинг олдидан ўтдилар. У ўзининг кўлгисида тўлалигича берилиб кетганди. Халиги йигит ҳаддан ортиқ қаттиқ кўладиган қавм билан ўтирганди. Хасанул Басрий хой йигит Сиротдан ўтдингми? Йўқ деди йигит. Жаннатга боришинг ва дўзоҳга кетишингни билдингми? дедилар. Йўқ деди йигит. Хали сен Сиротдан ўтмаган бўлсанг Жаннатга боришинг ва дўзоҳга кетишингни билмаган бўлсанг бу кўлги нимага бўлмаса, дедилар. Шундан кейин ўша йигитнинг бирор марта кўлганини бирор марта кўрилмаган экан. Ҳаммод ибн абди Роббиҳ агар ўтирсалар икки қадамининг ўстига ўтирарканлар. Сиз хотиржам жойлашиб ўтирсангиз бўлмайдими? Дейишганда а у хотиржам ўтириш хотиржам кишиларнинг ўтиришидир. Лекин мен оманда булувчи одаммасман агар Аллоҳга осий бўлган бўлсам қандай мен оманда бўламан. Мен исён қилганим учун ҳолимни биламан шу сабабдан шундай ўтираман, деб жавоб берган эканлар. Умар ибн Абдулазиз айтган эканлар: Аллоҳ таоло бу ғафлатни бандаларнинг қалбига раҳмат қилиб қўйган. Агар бу ғафлат бўлмаганда Аллоҳдан қўрққанларидан ўлиб қолган бўлардилар. Кўп валийлар ва олимлар қалблари ғафлатдан ўзоқ бўлганларидан баъзилари энг камида оғриқни кўтаро олмай ўтириб олган, баъзилари бир неча кун касал бўлиб қолган, баъзилари хушидан кетган ва баъзилари ўлиб қолган ва баъзилари хушидан кетиб қайтиб турмаган ва баъзилари уч кунлаб ўзини билмай қолган. Айниқса улар бу бўшлиқни фақат Қуръони карим ва ҳадиси шариф ва саҳоблар ижмоълари тўлдира олишини аниқ тушунган ва унга қаттъий киришган. Ўтган олимларимиз кўп хатм қилган шу аснода Аллоҳнинг буйруқ ва наҳйларини энг камида бир марта ўқиш билан минг хил маънода миясида айлантириб турган ва минг хил фазилати маънога мияссар бўлишган. Шу сабабданки бирор бир мужмал, ноаниқ дунё масаласи уларни умуман довдирашига йўл қўймаган. Қаранг Машҳур тасаввуф олими Молики Динор раҳматуллоҳи алайҳ ўзларини жуда ҳам паст санаб айтаяпдиларки. Мен орқамда қолганларга буюришни қасд қилдим мен қачон ўлсам мени кишанланглар ва буйнимга занжир осинглар ва мени сўнгра мени олиб борингларки ўзининг эгасидан қочган қўл ўз эгасига қандай қилиб олиб борилади. Худди шундай қилиб боғлаб қабрга олиб бориб ташланглар. Хатамул Асам раҳимаҳуллоҳ айтган эканлар: Солиҳ кишиларнинг ўрнида турганинг учун сен ҳечам ғурурга кетмагин. Аслида Жаннатдан кўра бирор бир салоҳиятли макон ва жой йўқ. Сен мадрасанинг ичида турган бўлсанг ҳам мен яхши жойда турибман деб, алданиб, ғурурга бормагин. Одам алайҳиссалом нимага йулиққан бўлсалар жаннатнинг ичида йулиққан нарсасига йўлиқди. Сен бўлса мачитда турибман мадрасада турибман деб кириласан. Сен ибодатнинг кўплиги билан ҳам ғурурга кетиб қолмагин сен барибир иблисча ибодат килганинг йуқ. Иблис узун ибодатидан кейин нимага йўлиқган бўлса шунинг орқасидан йулиқди. Илмнинг кўплиги билан ҳам ғурурланма чунки Балъам ибн Баур деган киши у Аллохнинг исми Аъзамини биладиган одам булган. Дуо қилса дуоси қабул бўладиган одам бўлган. Бас у нимага йулиққанига қарада. У охири қилган ибодатларига ҳаволаниб муртад бўлиб ўлди. У ҳақда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида баён қилиб ўтганлар. Кўп олимлар ҳар қанча олим бўлсалар ҳам лекин исми Аъзамни...
Ижтимоий тармоқ ҳамда турли ахборот сайтларида юртимизда диний таълим муассасалари қошида пуллик курслар ташкил этилиши юзасидан хабарлар тарқалди. Бунга нисбатан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг муносабати қуйидагича. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг қарорига асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари қошида пуллик ўқув курсларини ташкил этиш кўзда тутилган эди. Ушбу масала юзасидан 2017 йил 13 ноябрда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари буйруқни имзоладилар. Унга кўра, ЎМИ тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб, Қуръони карим ва тажвид ҳамда араб тили фанларини ўргатувчи пуллик ўқув курслари маҳаллий ҳокимиятлар билан келишган ҳолда ташкил этилиши белгиланган. Бунда кўпи билан тўртта гуруҳ ташкил этиши ва ҳар бир гуруҳда 15 нафардан тингловчи қабул қилиниши мақсадга мувофиқ экани таъкидланган. Ўқув курсларида ўқишни хоҳлаган фуқаролар аризалари навбатга қўйилиб, ушбу асосда гуруҳлар ташкил этилиши белгиланган. Ўқув курсларини ташкил этиш 1 декабрдан йўлга қўйилиши ва курснинг давомийлиги 6 ой этиб белгиланган. Ўқув курслари учун тўлов 1,5 миллион сўм қилиб ўрнатилди. Буйруқ имзоланган кундан бошлаб ЎМИнинг тегишли бўлимлари томонидан курсларнинг ўқув дастурлари ишлаб чиқилади. Ўқув курслари таълим муассасаларининг имкониятидан келиб чиқиб ташкил этилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати 477
(маслаҳат ила иш кўриш) Бирор бир миллат ёки халқ бизнинг халқимиздек оила номини пок сақлаб, унга доғ туширмаслик, тинчлигини барқарор сақлашга жон куйдирмаса керак. Халқимизда оила шаъни шу қадар мўътабар ва улуғ даражага кўтарилган-ки, бу руҳият халқимизнинг оғиздан-оғизга кўчиб келадиган ибораларига ҳам кўчиб ўтган. “Оила – муқаддас даргоҳ”, “Ватан оиладан бошланади” каби иборалар шулар жумласидандир. Шу сабабдан халқимиз янги оила барпо қилишга, оиланинг тинчлигини барқарорлаштиришга, ҳар қандай ҳолатларда ҳам оилани сақлаб қолишга катта эътибор қаратади, бу йўлда бор имкониятларни ишга солади. Аслида, оилани сақлаб қолишга бўлган эҳтиёж оила аъзолари яъни эр-хотиннинг ишидир. Бироқ, оила ҳамжиҳатлиги жамиятнинг бир бутунлик омили эканини ҳисобга олиб, қолаверса, оиланинг сақлаб қолиниши динимиз буюрган, ота-боболаримиз тарғиб қилган иш бўлгани боис бошқалар ҳам бунга бош қўшадилар. Шу сабабдан бу мақолада оилани мустаҳкам қиладиган амаллардан бири – оилада маслаҳат-у машварат қилиш ҳақида динимиз кўрсатмаларига назар соламиз. Динимизда кишилар билан маслаҳат-у машварат қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳатто, Аллоҳ таоло Ўз каломи шарифида “Шўро” яъни “машварат қилиш, кенгашиш” деган алоҳида сура нозил қилган. Шўро – маслаҳат, кенгаш демакдир. Сурада мусулмонлар диний ва дунёвий ишларини ўзаро маслаҳат ва кенгаш асосида амалга оширишлари мақтовга сазовор экани айтилади. Сурада маслаҳат қилиш мўминларнинг сифатларидан экани қуйидагича баён қилинади: وَالَّذِينَ اسْتَجَابُوا لِرَبِّهِمْ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَأَمْرُهُمْ شُورَى بَيْنَهُمْ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنْفِقُونَ “Улар Парвардигорларига ижобат этган ва намозни баркамол адо этган зотлардир. Уларнинг ишлари ўзаро маслаҳат (билан) бўлур ва Биз уларни ризқлантирган нарсалардан (муҳтожларга) эҳсон қилурлар”. (Шўро сураси, 38). Ушбу оятга яхшилаб назар ташласак намозни адо қилиш ва хайр-эҳсон ўртасида машварат қилиш, бошқалар билан маслаҳат сифати келтирилган. Намоз ва хайр-эҳсон қилиш қандай фазилатларга эга эканини биламиз. Ана шундай фазилатларга эга ибодатлар орасида маслаҳат-машварат қилиш келтирилгани бу хислат ҳам мўминларнинг муҳим ва олий сифатлари қаторида эканини кўрсатиб беради. Бошқа бир ояти каримада шундай марҳамат қилинади: …وَشَاوِرْهُمْ فِي الْأَمْر… “…Ва улар билан кенгашиб иш қилинг!…” (Оли Имрон сураси, 159-оят). Бу ояти каримада Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳобаи киромлар билан маслаҳат-у машварат қилишни буюрмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги замон пайғамбари бўлганлари, Аллоҳ таоло барча ишларда ваҳий ва илҳом қилиниб турилган ҳолларида ҳам машварат қилишга буюрилган эканлар, у зотга эргашган биз мусулмонлар маслаҳату-машварат қилишга У зотдан ҳам муҳтожроқмиз. Барча инсонлар учун намуна бўлган Зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларига назар солсак, Ул зот ҳам кўп ишларида бошқа саҳобийларнинг маслаҳати ва таклифлари билан иш кўрганликларининг гувоҳи бўламиз. Хусусан, оилавий ишларда ҳам Ул зот ўз аҳли аёллари билан маслаҳат қилганликларини мўмина оналаримиз ривоят қилганлар. Айниқса, Хадича онамиз, Оиша онамиз, Умму Салама оналаримиз билан маслаҳат қилганликлари маълум ва машҳур. Аҳли аёллар билан маслаҳат қилиш деганда отанинг ўз қизлари билан маслаҳат қилишини ҳам келтиришимиз мумкин. Сўзимизнинг далили сифатида Аллоҳ таоло Қуръони каримда нозил қилган ушбу оятни келтирамиз: قَالَتْ إِحْدَاهُمَا يَا أَبَتِ اسْتَأْجِرْهُ إِنَّ خَيْرَ مَنِ اسْتَأْجَرْتَ الْقَوِيُّ الْأَمِينُ “(Қизлардан) бири: “Эй, ота, уни (ишга) ёллагин! Зеро, сен ёллайдиган (бу)яхши киши кучли ва ишончли кишидир”, – деди” (Қасос сураси, оят-26). Ушбу оятда Мусо алайҳиссаломдаги омонатдорлик, мардликни кўрган қиз отаси Шуайб алайҳиссаломга Мусо алайҳиссаломни ишга олишни маслаҳат бергани баён қилинган. Шуайб алайҳиссаломнинг ўз қизларининг маслаҳати билан Мусо алайҳиссаломни ишга ёллаганлар. Бу маълумотлардан келиб чиқиб фазл ва илм эгалари билан маслаҳат қилиш барча пайғамбар...
Time нашри дунёдаги энг нуфузли 20 та аёл номини эълон қилди. Ушбу нуфузли рўйхатдан жой олган аёллар турли соҳаларда фаолият юритишади. Бу йилги рўйхатдан келиб чиқиши асли Сомалидан бўлган америкалик муслима Ильхан Умар хоним ҳам жой олди. Маълумот учун, 34 ёшли Ильхан Умар АҚШ конгрессининг доимий аъзоси ҳисобланади. У конгресс аъзолигига қабул қилинишда Библияга эмас, Қуръони Каримга қўл қўйиб, қасам ичган эди. Ильхан хоним фуқаролик уруши даврида Сомалидан қочиб чиқади ва 5 йил давомида қочоқлар лагерида яшайди. Кейинчалик АҚШнинг Риверсайд шаҳрига келиб, ўқишга киради ва таълим олишни бошлайди. Ҳозирда у аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича сиёсий ташаббуслар марказида ўз меҳнат фаолиятини олиб боради. Унинг фаолияти АҚШнинг “Америка мусулмонлар уюшмаси”, Миннесота штатининг “Америка-ислом муносабатлари бўйича кенгаши” каби йирик ташкилотлар, шунингдек, бир неча ўнлаб мусулмон ҳамжамиятлари томонидан қўллаб-қувватланади. Илҳом Маърупов тайёрлади (muslim.uz) 551