Ҳунар ўрган, чунки ҳунарда кўп сир, Ёпиқ эшикларни очар бирма-бир. Низомий Ганжавий Кимдир орзу-истакларига илм орқали эришса, кимдир касб-ҳунари билан етишади. Илму маърифат ва касбу ҳунар ҳамма замонда кишилик жамияти тараққиёти учун муҳим омил бўлиб келган. Бинобарин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёвларига насиҳат қила туриб: “Эй Али! Киши ҳалқумини ҳаромдан сақламагунча ва ҳалол касб қилмагунча тавбаси қабул бўлмайди”, деганлар. Бўшаб қолғай олтин, кумуш ҳамёни, Бўшамас ҳеч ҳунарманднинг кармони, – деб ёзган эди аллома Саъдий Шерозий. Ушбу байтга далил сифатида бир ривоят келтирамиз. Ўтган замонда бир бахил киши бор эди. Унинг бойлиги шу даражага етган эдики, молининг ҳисобини ўзи ҳам билмасди. Лекин бу бойликдан на ўзига ва на ўзгаларга ҳеч бир фойда йўқ эди. Чунки унинг эътиқодича, бойликдан мақсад кеча-кундуз ҳаракат қилиб фақат мол тўплаш эди. Аммо мол йиғишдан асл мақсад нима? Молни нималарга сарф қилиш керак? Емоқ, ичмоққа, илму ҳунарга, фақиру муҳтожларга ёрдам бериш керакми, йўқми? Бу хусусда ҳеч ўйламасди. Ҳаттоки, ўзининг аҳли, фарзандларининг таом ва кийимларига ўхшаш энг зарур нарсаларга ҳам минг машаққат билан харажат қилар эди. Бозордан нон олса, арзонлиги учун куйган ва қотганларини, мева олса, уринган ва сасиганларини олар эди. Кийимлари эса ҳар вақт эски, йиртиқ ва ямоқ бўлар эди. Унинг Аҳмад исмли биргина ўғли бор эди. Баъзи бир дўстларининг далолатлари билан бир кун ўғлини ҳунар ўргатиш мақсадида бир ҳунармандга олиб борди. Уста устахона тартиб-қоидаларини баён қилиб, ўргатган ҳунари учун ҳар ойда бир тилла тўлаб туриш лозим эканини айтди. Буни эшитган бойнинг авзойи бузилди. Устанинг юзиға боқиб: “Ойда бир тилло?.. Йўқ, юр ўғлим, ҳунар ўргамасанг ҳам бир ризқинг ўтар”, деб ўғлини қайтиб олиб кетди. Аҳмад бечора отасининг бахил ва хасислиги соясида ҳунар ҳамда илм-маърифатдан маҳрум бўлиб, жоҳил ва нодон бўлиб ўсди. Орадан фурсат ўтиб, бир куни ажал келиб, бойнинг ёқасидан тутди. Ўғлининг асл инсон бўлиши учун илм-маърифат ва касб-ҳунар ўргатиш йўлида бир тиллани қизғанган бахил бой ҳамма мол-мулкини ўғли Аҳмадга ташлаб кетди. Аҳмад эса ёшликда илм ва тарбия кўрмаган, касб-ҳунар ўрганмаган эди. Шунинг учун у яхши ва ёмонни фарқламайдиган, бойликнинг қадрини билмайдиган, исроф қилувчи ва нодон бир киши бўлиб вояга етди. Тўрт-беш нафар ахлоқи бузуқларга қўшилиб, қабоҳат йўлларига кирди ва отасининг хасислик билан йиққан молини оз вақт ичида тамом қилиб, ўзи фақир ва муҳтож бўлиб қолди. Бахилнинг моли, исрофгарнинг ҳоли, илм ва ҳунарсизнинг аҳволи шундай бўлади. Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг: “Дил ба ёру даст ба кор!” – “Кўнгил Аллоҳда, қўл ишда бўлсин”, деган шиори бутун мусулмон оламига машҳурдир. Мир Алишер Навоий Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд ҳақида сўз юритиб “кимхога нақш боғламоққа машҳурлар” деб ёзган эди. Зотан, тариқат пирлари бирор касбни ўрганиб, ҳаёт кечирганлар. Уларнинг тахаллуслари ҳам ўз касбларидан олинган. Жумладан, шайхул-машойих Абу Саид Харроз – маҳсидўз, шайхулислом Хожа Абдуллоҳ Ансорий – этикдўз, шайх Муҳаммад Саккок – пичоқчи, шайх Абулфайз Ҳаддод – темирчи, ўз замони қутби яъни, шайх Абул Аббос Омилий –ҳаммол, шайх Абулҳасан Нажжор – дурадгорлик билан шуғулланган. Уларнинг лақаблари ҳам касбу корини билдириб турибди: Бундан маълум бўладики, камолот чўққиси фақат илм-маърифат ва касб-ҳунар билан эгалланади. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонларнинг яхшиси бошқаларга фойдалироғидир”, деганлар. Ҳадиси шарифдаги “инсонларнинг хайрлиси” дегани, етук...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Ўтганлар хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ушбу мажмуа қошида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази барпо этилмоқда. Президентимиз Имом Бухорий мажмуаси, халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ҳудудда жойлашадиган бошқа инфратузилма иншоотлари концепцияси билан танишди. Мажмуа ҳудудида чойхона, савдо шохобчалари, фаввора ва бошқа зарур объектлар қуриш режалаштирилган. Икки ён томонда ландшафт дизайни асосида маҳаллий шароитга мос бутазор ва гулзорлар ташкил этиш мўлжалланган. Давлатимиз раҳбари марказ концепциясида зиёратчиларга қулайликлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Ушбу марказ ҳажга отланган зиёратчилар келиб, буюк алломаларимиз меросидан баҳраманд бўладиган илмий-маърифий маскан бўлиши зарур, деди Шавкат Мирзиёев. Бунинг учун зиёратчиларга ҳамма қулайликларни яратиш, хусусий меҳмонхоналар барпо этиш лозим. Бу ерга зиёратга келган одамларнинг ибодат қилиши билан бирга, ҳадис илмини ўрганиши учун ҳам барча шароит яратилади. Лойиҳани амалга оширишда буни алоҳида ҳисобга олиш зарур. Келажакда ушбу марказ муқаддас динимизни, аждодларимизнинг ҳадисшунослик ривожига қўшган беназир ҳиссасини тарғиб қиладиган маскан бўлиши лозим. Президентимизнинг 2017 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бугунги кунда мазкур марказ қурилиши жадал давом этмоқда. 6 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда ҳадисшунослик олий мактаби ҳам барпо этилмоқда. Марказ биносида ҳадис, калом ва қироат илмини ўрганишга мўлжалланган хоналар, қўлёзмалар кутубхонаси, музей ташкил этилади. Давлатимиз раҳбари марказ қурилишини замонавий ва миллий меъморлик анъаналарини уйғунлаштирган ҳолда амалга ошириш, бунёдкорлик ишларида сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш, ҳудудда зиёрат туризмини кенг йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш юзасидан мутасаддиларга тавсиялар берди. uza.uz Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг! 467
— Одатдаги кунлардан бири. Келин ошхонада уймаланиб юрибди. Уй ишлари ҳеч тугамайдигандек, гўё. Гўдак эса ўз хонасида ўйинчоқлари даврасида. Унинг дунёси ва сассиз суҳбатдошлари ҳам шулар. Гўдак ўзининг илк даврасини шундай тасаввур қилади, рангли ва бир-биридан чиройли жонсиз дўстлар. Келин эса боласи жим ётиб турса-ю, у ишларини қилиб олса, деган ҳаёл билан ҳовлиқади. Ҳар куни деярли шундай. — Жамоат транспортида она 3-4 ёшли фарзанди билан қаергадир кетаяпти. Бола ҳали кўп нарсаларни кўрмаганидан, автобус ойнасидан ташқарига қизиқиб қарайди. Автобус тез юрганидан унинг кўзлари ҳамма томонларни кўришга улгурмай алағда. Бола учун ҳаммаси қизиқ: – Ойижон, анави нима? Ойижон, анави нега бунақа? Ойижон анави ерга борайлик… Боланинг саволлари бисёр. “Жон катта, жасад кичкина” деганларидек, “билишга чанқоқлик катта, тафаккур кичкина”. У ҳаммасини бирдан билишни истайди. Она эса атрофидагиларга бирма-бир қараб қўйиб, боласини туртади: – Жим! Уят бўлади! Кейин айтиб бераман! “Кейин”нинг кераги йўқ болага. Онанинг боланинг иштиёқини сўндирадиган жавоби – унинг фарзандининг ҳеч нарсани билмаслигидан уялганиданми ёки бошқа сабаб борми? Ахир у гўдакку?! — Ҳар кунгидек оқшом. Она кундалик юмушларидан чарчаган, ҳоли йўқ, лекин атрофида ўтирган икки фарзандининг дарсларини қилдириши керак. Четдан кузатсангиз кўпроқ она ва фарзандлар ўртасидаги тортишувга ўхшайди. Болалар ҳам бошланғич синфларда ўқиганлиги сабабли ва уйқу аралаш кўзлари билан ойисига баҳоналар қидирадилар: – Ойижон, мана буни тушунмаяпман, қила олмаяпман. Эртага қилайлик. – Ойижон, шеърни ёдлагим келмаяпти, ёмон шеър экан. Она ҳам тезроқ ҳаммасини юмалоқ ёстиқ қилиб, тезроқ уйдаги қолган юмушлари билан овора бўлиш учун шошади: – Шуниям билмайсанми? Мактабингда нималарни ўргатишади ўзи?! – Жонимга тегиб кетди дарсларинг, ўзи бошимда мингта ташвиш. Оқибатида на дарс тузук текширилади, на фарзанд онадан бирор керак маълумот олади. — Охирги бир неча ҳафта ичида бу масала оиладаги долзарб ва ҳал қилина олмаётган масалалардан бўлиб қолди. Фарзанд мактабни битириш арафасида, масала – у қаерда ўқишни давом эттириши керак ва у ким бўлади? – Дадажон, ойижон, биласиз, чизмачиликка болалигимдан қизиқиб келганман, доим қўлимдан келганча биноларнинг лойиҳасини чизиб юрганман. Уларни сизларга ҳам кўрсатар эдимку? Архитектор бўлишни бутун умр истаганман. – Қанақасига, ўғлим, ман бутун умр сени шифокор бўлишингни ният қилганман. Мен ўзим шифокор бўлишни хоҳлаганман. Афсуски, орзуим амалга ошмади, шу орзуимни сенда кўрмоқчиман. Тиббий соҳадан борасан. – дейди она. – Мен аллақачон дўстим билан келишиб қўйганман. У сени молия лицейига киришингга ёрдам беради. Мен сўзимдан қайта олмайман, юзимни ерга қаратма, даромадли ишларда ишлайсан кейинчалик. – ўзиникини қистиради ота. — Ҳар бир йигит ва қизнинг тақдирида бўлганидек, оила қуриш масаласи ушбу хонадонда ҳам кундалик суҳбат мавзусига айланган ва ҳеч якуни кўринмайдигандек: – Ўғлим, биз даданг билан бир қарорга келдинг. Фалончи дугонамнинг яхши бир қизи бор. Анчадан бери кўз остимга олиб юрган эдим. Эртага холанг билан шуларникига совчиликка бормоқчимиз. – Ойижон, у қиз менга ёқмаса-чи? – Бу нима деганинг, нега ёқмасакан. Мен аллақачон ваъдалашиб қўйганман. Ман яхши дедимми, шунинг ўзи кифоя. – Менинг кўнглим-чи? Атрофимизда учрайдиган бундай мисолларни яна қатор келтириш мумкин. “Қуш уясида кўрганини қилади” дейди доно халқимиз. Бу мақолни талқин қиладиган бўлсак, олам маъно топиш мумкин. Лекин, уядан оладиган нарсанинг ўзи бўлмаса-чи? Полапон она эътиборидан ва отанинг нигоҳидан бебаҳра бўлган хонадонларда-чи? Ҳозирда атрофимизда фарзандларимизни турли сўқмоқ йўллардан етаклаб кетаётган вазиятларнинг...
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2017 йил 10 ноябрь куни “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси М.Жангировнинг 1-в гуруҳга ҳадис фанидан “Қайнатилган ёки қовурилган таомларни ейиш билан таҳорат синмаслиги” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Жангиров Муҳаммад домла очиқ дарсда янги мавзуни “Шарҳу маонил осор” асари асосида ёритиб берди. Асарда имом Таҳовий мавзуга доир ҳадисларни келтириб, ундан ҳанафий олимлари қандай истифода қилганларини кўрсатиб ўтган. Айни вақтда бошқа мазҳаб соҳибларнинг далилларини ҳам келтириб, уларнинг қарашлари кучсиз эканлигини ақлий ва нақлий далиллар билан баён қилиб берган. Ўқитувчи талабаларнинг мавзуга оид саволларига ҳам батафсил жавоб берди ҳамда очиқ дарсда баъзи педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва қўйилган мақсадга эришди. Мазкур очиқ дарсга “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ф.Жўраев, Б.Аъзамов, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Ж.Неъматов, “Диний фанлар” кафедраси кабинет мудири У.Мустоновлар қатнашиб, дарсни таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди. “Диний фанлар” кафедраси мудири Соатмурод Примов 475