islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Тошкент ислом институтида 2025-2026 ўқув йили 1-сонли Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

2025-2026 ўқув йилининг дастлабки кунларида Тошкент ислом институтида 1-сонли Кенгаш йиғилиши ўтказилди. Мажлисга институт ректори, Кенгаш раиси Уйғун Ғафуров раислик қилди. Кун тартибидаги масалалар Йиғилиш кун тартибида қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди: Институт Кенгаши ва Тафтиш ҳайъати таркибини тасдиқлаш; 2025-2026 ўқув йили учун Кенгашнинг йиллик иш режаси; Институтнинг умумий йиллик иш режаси, проректор, кафедра ва бўлим бошлиқларининг иш режаларини тасдиқлаш. Шунингдек, 2024-2025 ўқув йилида ЎМИ ва институт буйруқлари ижроси, фуқаролар мурожаатлари ҳамда Кенгашнинг ўтган йилдаги фаолияти юзасидан А. Эгамов ахбороти тингланди. Қўшимча масалалар Бошқа масалалар қаторида қуйидагилар муҳокама қилинди: Битирув (диплом) ишлари мавзуларини тасдиқлаш ва илмий раҳбарлар тайинлаш (С. Примов); Талабаларга академик таътил бериш ва талабалар сафидан четлатиш (Н. Турабоев); Талабалар турар жойида тўлов миқдори, кун тартиби ва профессор-ўқитувчилардан иборат навбатчиликни тасдиқлаш (Х. Аманов); Фан ойликлари, қўшимча дарс ва тўгараклар ташкил этиш (Н. Турабоев); 2025-2026 ўқув йили учун ишчи-ўқув режалари ва ишчи дастурларни тасдиқлаш (Ж. Рузиев). Хулоса Мажлис якунида кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказилиб, масъулларга топшириқлар берилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди. 586

ТИИ “Қуръон илмлари” кафедрасида қувончли хабар

Тошкент ислом институти “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчиси Адҳам қори Юсупов Имом Ҳафснинг Имом Осимдан қилган ривояти Тоййиба йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди. Адҳам қори Юсупов Қуръони каримни мазкур тариқага кўра қироат қилиб, шайх Иброҳим Муҳаммад ҳузурида хатм қилди. Шу муносабат билан ТИИ “Қуръон илмлари” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ҳамда 10 та қироат бўйича ижоза соҳиби, Ал-Азҳар шайхи, кафедра устози Иброҳим Муҳаммад билан биргаликда Адҳам қори Юсуповга ижоза шаҳодатномаси топширилди. Аллоҳ таоло устозимиз ва ҳамкасбимиз Адҳам қори Юсуповнинг бу муборак йўлдаги саъй-ҳаракатларини қабул айласин. Қуръони карим хизматларида доимо бардавом ва муваффақиятли бўлишини насиб этсин! 831

БИТИРУВЧИЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

Юртимизда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш, улар учун муносиб меҳнат шароити яратишга доимо алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда меҳнат ярмаркаларининг ўтказилиши, ёшларнинг ушбу тадбирларда фаол иштирок этиб, ўзларига муносиб иш ўринларини топаётгани бунинг ёрқин далилидир. Шу маънода Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида Тошкент ислом институти ҳамда «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасасини 2024–2025 ўқув йилида тамомлаган битирувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб борди. Йиғилиш жараёнида битирувчилар билан самимий суҳбат ташкил этилиб, уларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилди. Шундан сўнг Абдуқаҳҳор домла ёшларни «Шайх Зайниддин» жоме масжидига бошлаб кириб, минбар ва меҳробнинг маънавий аҳамияти, улар билан боғлиқ масъулиятлар ҳақида батафсил тушунтириш берди. Тадбир давомида битирувчилар «Шайх Зайниддин» қабристонига ҳам ташриф буюриб, Қуръон тиловат қилиб, савобини марҳум устозлар руҳига бағишладилар.Учрашув сўнгида эса Абдуқаҳҳор домла ҳар бир битирувчига ҳадялар топшириб, уларга келгусидаги хизматларида муваффақият тилади. 491

Таниқли олим Ҳамза Бакрийнинг Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ташрифи

Истанбул университети Илоҳиёт факултети профессори, таниқли олим доктор Ҳамза Бакрий Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устозлари ва талабалари учун муҳим эътиқодий масалаларга бағишланган илмий суҳбат ўтказиб берди. Тадбирда институт Илмий ишлар ва фан бўйича проректор С.Примов, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи A.Aллоқулов, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этишди. Илмий мажлисда доктор Ҳ.Бакрий талабаларни қизиқтирган саволларга илмий далиллар билан жавоб берди. Хусусан, илм, эътиқод, гумон ва шак сўзларининг луғавий ва истилоҳий маънолари, ақл билан идрок этиладиган нарсалар тасдиқ ва тасаввурга бўлиниши, тасдиқ эса илм ва эътиқодга тақсимланиши ҳақида, бу тақсимотларни яхши англаш эса иймон ва унга боғлиқ муҳим мавзуларни теран англашга катта ёрдам бериши таъкидланди.Шунингдек, бугунги кунда долзарб мавзулардан ҳисобланган, такфир масаласининг асл моҳиятини очиб берадиган тавҳиднинг учга тақсимланиши ва унга доир муҳим мавзулар, хусусан тавҳидни учга – рубубият тавҳиди, улуҳият тавҳиди ҳамда исм ва сифатлар тавҳидига тақсимлаш хатари, унинг тарихи ва бу масаладан қандай ақидавий ва фиқҳий ҳукмлар юзага чиқиши ҳақида асосли, илмий далиллар айтиб ўтилди. Ҳақиқатдан ҳам, ушбу мавзу бугунги кунда билиш лозим бўлган муҳим нуқта ҳисобланади. Мусулмонларни ширкда айблашдек хатарли сўзга илк қадам ҳисобланган ушбу мавзуни бугунги кунда ҳамма, айниқса илм аҳллари билиш лозим ҳисобланади. Тадбир сўнгида доктор Ҳамза Бакрийга институт раҳбарияти номидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 409

Тиллар кафедраси томонидан АРМга қимматли китоблар топширилди

Тиллар кафедраси ташаббуси билан институтнинг Ахборот-ресурс марказига (АРМ) араб тили ва балоғат фанларига оид икки муҳим асар – “دروس البلاغة في علم البلاغة” ва “تحفة السنية بشرح المقدمة الآجرومية” китоблари 60 донадан топширилди. 1. “دروس البلاغة في علم البلاغة” Бу асар араб тили балоғатини ўрганишда энг асосий қўлланмалардан бири ҳисобланади. Муаллифлари – Али ал-Жарим ва Мустафо Амин. Китобда балоғатнинг уч асосий йўналиши – илмул-баён, илмул-маъоний ва илмул-бадиъ тартибли ва содда услубда баён қилинган. Асарда Қуръон оятлари, ҳадислар ва араб адабиёти намунасидаги мисоллар орқали қоидалар тушунтирилган. 2. “تحفة السنية بشرح المقدمة الآجرومية” Машҳур наҳвий асар “Ажрумийя” матнига Мисрлик олим Муҳаммад Муҳйиддин Абдулҳамид томонидан ёзилган шарҳ. Китобда грамматик қоидалар оддий ва аниқ изоҳлар билан берилиб, ўрганувчига араб тилининг асосий қонун-қоидаларини пухта ўзлаштириш имконини беради. Китобларнинг аҳамияти: • Ушбу асарлар мадрасавий ва университет таълим тизимида асосий ўқув қўлланма сифатида қўлланиб келинмоқда. • Араб тилининг балоғат ва наҳв фанларини чуқур ўрганишда талабалар учун энг қулай дастур ҳисобланади. • Қадимий анъанавий матнлар билан бирга замонавий таълим жараёнида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Китоблар белгиланган тартибда АРМ фондига киритилиб, талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг фойдаланиши учун жойлаштирилди. 564
1 22 23 24 25 26 1 547