Аллоҳ учун энг суюкли амал – намоздир. Намоз – барча яхшиликлар калити. Намоз – мўминнинг меърожи. Агар бошингизга ташвиш тушса, намоз ила ташвишингизни аритинг. Агар молиявий касодга учрасангиз, намоз ила муаммонгизни ечинг. Агар мусибатга учрасангиз, намоз ила енгиб ўтинг. Агар оилангизда нотинчлик бўлса, намоз ила уни даф қилинг. Агар иш тополмаётган бўлсангиз, намоз ила ишга эришинг. Яқин кишингиздан айрилиб қолсангиз, намоз ила ўзингизга таскин беринг. Агар қалбингиз сиқилаётган бўлса, намоз...Read More
Расули акром соллаллоҳу алайҳи васаллам тишларини тозалаш учун мисвокдан фойдаланганлар ва умматларига ҳам шуни тавсия қилганлар. “Агар умматимга машаққат бўлмасин, демаганимда уларни ҳар таҳоратда мисвок қилишга амр этар эдим” (Имом Молик ва Имом Бухорий ривояти). Мисвок арок деган бутанинг учи юмшатилган новдалари бўлиб тишни тозалаш баробарида оғизнинг ҳидини ҳам олар экан. Демак, мусулмонларга Саодат асридаёқ тишни тозалаб юриш одат бўлган. Орадан кўп асрлар ўтганидан кейин француз императори Наполеон Бонапарт (1769-1821)...Read More
25 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ўтказилган йиғилишда Самарқанд вилоятида “Ҳадис”, “Калом”, Фарғона вилоятида “Ислом ҳуқуқи”, Бухоро вилоятида “Тасаввуф”, Қашқадарё вилоятида “Ақида” илмий мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича масалалар келишиб олинди. Мажлисни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов кириш сўзи билан очиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 15 июнда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги видеоселекторда аҳоли, айниқса, ёшларни...Read More
2017 йил 29 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғофуров ва Тошкент ислом университети исломшунослик илмий-тадқиқот маркази директори в.б. Жасур Нажмиддинов Москва шаҳрида ўтказиладиган “Ислом ақидаси ва академик исломшунослик: ҳамкорлик ва ривожланиш истиқболлари” номли илмий-маърифий анжуманда иштирок этиш учун жўнаб кетишди. Ушбу анжуман ўз ишини 2017 йил 29–31 октябрь кунлари олиб боради. Мазкур анжуманнинг бориши ва унда кўтарилган масалалар тўғрисида сайтимизда ёритиб...Read More
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида «Бу илмни кейинги келган одамлардан одиллари (тақводорлари) кўтариб юрадилар. Улар илмни ғулуга кетувчиларнинг ўзгартиришидан, ботилга чиқарувчиларнинг динни ўзиники қилиб олишидан ва жоҳилларнинг таъвилидан ҳимоя қиладилар», деганлар. (Имом Байҳақий ривояти). Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ҳам мусулмонлар эътиқодига турли хил ёт ғояларни кириб келишини олдини олган ва илмни жоҳилларнинг таъвилидан ҳимоя қилган раббоний олимлардан эди. Уламолар томонидан Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳни «Имамул ҳудо», «Мусаҳҳиҳу ақоиди аҳли сунна»...Read More