Юқоридаги савол, тажрибадан маълум-ки, кўпчиликни қизиқтиради. Бунинг устига ўрганувчининг вақти зиқ, ишлайди, оилали. Қуйидаги мақолада катта ёшли инглиз тили ўрганувчиларига уларнинг шароит ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб 13 та маслаҳат берамиз. “Ўзи менга инглиз тили ростдан ҳам керакми?” деган саволни кўндаланг қўйинг. “Ҳа” бўлса, вақт зиқлигидан келиб чиқинг. Керакли нарсани ўрганинг. Агар қанчадир билимингиз бўлса, олдин даражангизни синаб кўринг: http://testyourvocab.com/ сайтида сўз бойлигингизни текширинг (фақат аниқ билган сўзларни белгиланг.) TOEFL/IELTSларни ҳам топшириб кўринг, текин вариантлари бор, таҳминан неча балл олишингизни, қайси соҳаларни кучайтиришни биласиз (тинглаш, гапириш, ёзиш, ўқиш, сўз бойлиги, грамматика). Алоҳида вақт ажратманг. Инглиз тилига кириб кетинг, инглизча билан атрофингизни “ўраб” олинг. Бу осон, япон ё форсчани ўрганмаяпсиз-ку. Машина ё транспортда аудио-видео материалларни эшитиб кетинг, тушуниш мутлақо шарт эмас. Турли одамлар, турли шароитдаги суҳбатлар, янгиликлар, диалоглар, кино ва ҳоказо. Кабель ё “тарелкадан” фақат инглизча каналларни кўринг, янгилик, дискуссиялар ва ҳоказо. Youtube ҳам хизматда. Севимли сериалингизни инглизчасини топинг. OnlineTv.uz сайтида ҳам инглизча фильмлар бор. Хуллас, “замон, замон, бизнинг замон, даврон бизники”. Кунига 15-20 дақиқа ўқишга ҳаракат қилинг — китоблар (abbridged books: соддалаштирилган китоблар мавжуд, масалан Тошкентдаги Macmillan китоб дўкони), Википедиядаги Simple English тилида ёзилган мақолалар… Матн ўқинг ва янги сўзларни чиқаринг. Иш бўйича ҳужжатларни ҳам инглизчасини топиб ўрганинг. Кунига 10-15та янги сўз топинг ва ёдланг. Бир йилда 3-4 минг сўз бўлади. Қанча сўз билиш етарли. com каби сервислардан фойдаланинг. Курсларга боришга ҳаракат қилинг. У ерда урғу бериладиган соҳалар — сўзлашиш; кўпроқ гапиришга ҳаракат қилинг. Skype орқали сўзлашишни машқ қиладиган сервислардан фойдаланинг. Инглиз инсон билан мулоқат қиласиз. Муҳими, кунига бир неча соат инглизчага дуч келиш (ўқиш, эшитиш ва ҳоказо). Интенсив равишда ўрганинг, бўлмаса, олдинроқ ўрганган билимингиз эсдан чиқади. Дастурни 6-12 ойга мўлжалланг. Ҳар куни, ҳар соат шуғулланинг. Агар TOEFL/IELTS имтиҳон баҳолари керак бўлмаса, грамматикани алоҳида ўрганманг, вақтингиз бекор кетади. Албатта, тилни ўрганиш бу камтарона маслаҳатлар билан чегараланмайди. Энг асосийси ўзингизда кучли хохиш топиш: у сизни албатта ўзингизга мос ечим топишга удайди ва изланишдан тўхташингизга қўймайди. Бизнинг маслаҳатлар эса, бир дебоча холос… Тошкент ислом институти ўқитувчиси Камолиддин Зияев 271
17 июнь куни Халқ таълими вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли Фармони билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига мурожаат этган бир қатор тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. «Учрашувда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси вакиллари ҳамда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган 30 нафардан ортиқ тадбиркор иштирок этди. Суҳбат жараёнида тадбиркорлар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори юзасидан оммавий ахборот воситаларида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг мажбурий ягона замонавий формасига ўтилишига доир чиқишлар, улардаги турли хил қарашларга муносабат билдириш сўралди. Хусусан, янги 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар учун мактаб формаларининг ихтиёрий деб маълум қилингани, шунингдек мажбурий этиб белгиланиш муддати жуда кечга суриб юборилиши ҳақидаги ахборотлар тадбиркорлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар савдосини ташкил этишда салбий таъсир кўрсатаётгани, сотилган маҳсулотларни ота-оналар қайтариб келаётгани ҳам учраётгани, шу билан бирга тадбиркорларнинг аксарияти мазкур ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун банклардан кредитлар олгани сабабли бундай ҳолат охир-оқибатда уларни банкрот ҳолатига олиб келиши мумкинлиги айтиб ўтилди. Бу эса ўз навбатида жойларда ишчи ўринлар камайишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, тадбиркорлар қарор билан тасдиқланган форма фасонлари ва уларни тикишда қўлланадиган матолар ота-оналар томонидан маъқулланаётганини билдирди. Жойлардаги учрашувларда ота-оналарнинг аксарияти ушбу формани жорий этиш таклифини маъқуллашаётгани, кимдадир уни сотиб олишга молиявий қийинчилик бўлса, уларга имкон борича тадбиркорлар ёрдам беришга ҳаракат қилаётгани таъкидланди. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан шу кунга қадар тикилган мактаб формаси савдосини ташкил қилиш жараёнида чин етимларга – бепул, кам таъминланганларга – имтиёзли равишда етказиб бериш бўйича ҳам ташаббус кўрсатиш билдирилди. Халқ таълими вазири ўз навбатида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори ўз кучини йўқотмагани, шу билан бирга кўплаб ота-оналар, айниқса кўп фарзандли, эҳтиёжманд оилалар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ҳамда вазирликка келиб тушаётган эътирозларни инобатга олган ҳолда мажбурий мактаб формасига ўтиш муддатини кечиктириш зарурияти туғилгани ҳақида тушунтириш берди. Учрашувда 2019-2020 ўқув йилида умумтаълим мактабларида Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарорида белгиланган мактаб формаларидан ташқари бошқа фасондаги формаларни марказлашган ҳолда харид қилишга йўл қўйилмаслиги ҳамда ота-оналарга жойларда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан белгиланган тадбиркорлар маҳсулотларини харид қилиш бўйича барча мутасадди раҳбарларга кўрсатма берилиши таъкидланди», дейилади Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарида. 2018/2019-ўқув йилида ягона мактаб формасини кийиш ўқувчилар учун ихтиёрий эди. Янги ўқув йилидан бошлаб эса мактабга ягона формада келиш мажбурий бўлиши кутилаётганди. Вазирлар Маҳкамаси 2018 йилнинг 15 августида ягона мактаб формаси тўғрисидаги қарорни қабул қилган эди. Жорий йилнинг майида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева янги ўқув йилидан мактаб формасини мажбурий қилмасликни айтиб, мактабларда бошқа камчиликлар ва муаммоларга эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаганди. Июнь ойида эса Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб формаси 2019/2020-ўқув йилида ҳам ихтиёрий бўлиши, бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилиниши кутилаётганини айтиб ўтди. Манбаа:http://kun.uz 299
Янги ўқув йилидан мақсадли қабулга ҳужжат топшириш учун фақат абитуриент мансуб бўлган ҳудуднинг дипломи талаб қилиниши бўйича тақиқ бутунлай бекор бўлди. Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев телеграмдаги каналида бу борада изоҳ берди. «2017 йилдан бошлаб тиббиёт йўналишларида, кейинчалик аграр ва қишлоқ хўжалиши йўналишида ҳам мақсадли қабул асосида давлат гранти бўйича ўқишга қабул қилиш бошланган эди. Илгари қоида бўйича, мақсадли қабулга топшириш учун фақат ўша ҳудуддаги коллеж-лицейда ўқиган бўлиши керак эди. Яъни навоийлик абитуриент Навоий вилоятига ажратилган мақсадли қабул учун даъвогарлик қилмоқчи бўлса, у албатта коллеж ёки лицейни Навоийда тугатган бўлиши шарт эди. Бундай тақиқ бирмунча кулгили чекловларни келтириб чиқарар эди. Масалан, андижонлик абитуриент Фарғона тиббиёт коллежида ўқиган бўлса, унда у на Андижон бўйича, на Фарғона бўйича мақсадли қабулга топшира олар эди. Бундай вазиятда абитуриент шунчаки тиббиёт йўналишида давлат грантида ўқиш ҳуқуқидан автоматик маҳрум бўлиб қолар, фақат контрактга даъвогарлик қила олар эди. Ниҳоят 27.04.2019 йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 360-сонли қарори билан мақсадли қабулга қўйилган ушбу тақиқ бутунлай бекор бўлди. Бу нима дегани? Эндиликда муайян ҳудудда доимий яшайдиган (паспортдаги маълумот бўйича) исталган абитуриентлар, улар қайси ҳудудда таҳсил олганидан қатъи назар, мақсадли қабулга даъвогарлик қила олади. Масалан, андижонлик абитуриент Фарғонада ўқиганми, Тошкентда ўқиганми, Самарқандда ўқиганми, фарқи йўқ, энди у Андижон учун ажратилган мақсадли қабулга топшира олади. Демак, бундай буён давлат грантига кириш учун барчада бирдек имконият пайдо бўлади», дейилади хабарда. Манбаа:http://kun.uz 277
«Биз юз йил олий таълимдан ҳам таълимдан (халқ таълими-таҳр.) ҳам Исломни суғуриб олдик. Ислом маънавиятини суғуриб олдик. Ҳалол билан ҳаром, тўғри яшашни суғуриб олдик. Биз Гётени ўргатдик, лекин жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини келтиришдан чўчидик. Мана кеча, (Олий Мажлис) Юқори палата раиси ва Коррупцияга қарши республика идоралараро комиссия раиси мажлисда ҳадисдан иқтибос келтирдилар. Жиноят кодексининг 210 ва 211- моддалари санкциялари ҳам айни ҳадисдан олинган. Кодексда ҳам пора берган ва олган учун жазо тайинланган. Биз буларни ўрганмадик. Ислом маърифатини фақат имом гапирсин дедик. Дунёвий билим олганлар гапирса, унга бошқача қарадик. (Оқибатда) нима бўлди? Коррупция ҳақида гапирадиган бўлсак, олий таълимда нафақат коррупцияга йўл қўйилди, балки ёш, келажак авлодга коррупция ўргатилди. Адолатсизлик ўргатилди. Олий таълимдаги муаммолар… Мана ҳозир бинолар кўрсатилди. Мен кечирим сўрайман, аждодларимиз ярмигача шўр босиб ётган мадрасаларда Қуръонни 9 ёшгача ёдлаган. Буларни тузатса бўлади. Агар чиройли бинолар билан алломалар чиқадиган бўлса, биласизми, ҳозир қанча Термизийлар, Бухорийлар чиқар эди?! Таълимнинг сифатига адолатсизлик сабаб. Биринчи курс талабаси биринчи семестерда яхши ўқийди, аммо семестер якунида адолатсизликни кўргач, 7 семестер ўқимайди. Нима учун, таниш-билиш, тамагирлик», – дея таъкидлади Термиз Давлат университети ректори, сенатор Абдуқодир Тошқулов. Манбаа: http://kun.uz 299
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «…Ёлғончиликдан сақланинглар. Зеро, ёлғончилик фожирликка (гуноҳкорликка), фожирлик эса дўзахга бошлайди. Банда ёлғон гапириш ва ёлғончиликка интилишда давом этаверади, ниҳоят Аллоҳ ҳузурида ёлғончи деб ёзилади», дедилар” (Бухорий, Муслим, Термизий ривояти). Аввалги мақоламизда болаларнинг ёлғон гапиришига сабаб бўладиган баъзи ҳолатларини кўриб чиққан эдик. Хўш, булар билан қандай курашиш мумкин? Тарбиянинг ва умуман тақвонинг асоси – ҳалол ризқ эканлиги ҳақида эслатиб ўтиш шартмас, фикримизча буни ҳамма билади ва бунга амал қилишга ҳаракат қилади. Шундай бўлса ҳам, фарзандингиз сизни алдаганини сезсангиз асабийлашишга уни изза қилишга шошилманг. Боланинг нега ёлғон гапирганини тушунишга ҳаракат қилинг. Болаларга ёлғон гапириб роҳатланмайди, кўп болалар ёлғони фош бўлишдан хавотирланиб юришади. Сизнинг агрессив ёки ўйланмай қилган муносабатингиз болани жуда ёмон аҳволга солиб ўртангиздаги муносабатга ёмон таъсир қилиши мумкин. Сизни ва бизни мақсадимиз, нафақат ёлғонни йўқ қилиш, балки болаларимиз ҳаётидаги ўзгаришлардан хабар топиб, уларни ҳал қилишида ёрдамчи бўлишдир. Агар фарзандингиз ҳеч қандай мақсадсиз, шунчаки ёлғон гапираётган бўлса, ўзингиз ва бошқа оила аъзоларингизни кузатинг, фарзандингиз кимгадир тақлид қилаётган бўлиши мумкин.(бу 4-5 ёшдан катта болалар учун, 4 ёшдан кичик болалар шунчаки, нутқи, фантазияси ривожланаётган даврда хаёлий дўстлар воқеалар тўқиши мумкин) Биз учун аҳамиятсиз туюлган майда ёлғонларимиз ҳам номаи амалимизга ёзилади, кимларнидир ишончини синдиради, кутаётган одамни эса вақтини зое қилади. Фарзандларимиз орқали бизларни тарбиялайдиган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Олдинги мақолада айтиб ўтган иккинчи сабаб – қўрқинч эди, фарзандингиз жазодан қўрқиб ёлғон гапирса, билингки сиз ҳаддан зиёд қаттиқ қўлсиз ёки жазолар адолатсиз берилган. Шуни унутмангки, болаларни аввалдан огоҳлантирилган ишлар учунгина жазолаган маъқул.Тасаввур қилинг сиз ишга кеч қолдингиз, агар сизни аввалдан бу учун жарима борлигини огоҳлантирилмаган ҳолда ойлигингиздан жарима ушлаб қолишса, айбингиз борлигини билсангиз ҳам буни адолатсизлик деб қабул қиласиз. Болаларда ҳам худди шундай туйғу бўлади. Сизни хурсанд қилиш учун ёки аксинча ҳафсалангизни пир қилмаслик учун ёлғон гапирган фарзандингиздан сиз жуда кўп нарсалар кутган кўринасиз. Ҳар бир боланинг ўзига яраша қобилияти борлигини ва бу қобилият доим ҳам сиз кутган, орзу қилган нарсалар билан мос келмаслигини тушуниб етинг. Биз болаларни бизни орзуйимизда эмас, ўз ҳаётида яшашига қўйиб берайлик, ўзига ёққан ва уддасидан чиққан машғулотлари билан шуғуллансин. Болаларни мақтанишга, ўзини кўрсатишга ҳаракат қилиши табиий ҳолат, шу мақсадда ёлғон тўқиган фарзандингиз билан мусулмон кишининг қадриятлари ҳақида гаплашиб, ўзингиз ҳам атрофдагилар билан муомалада уларга намуна бўлганингиз маъқул. Бизга энг қўл келган ва бола ақидасига ҳам тасир қиладиган тарбия усулларидан бири – Аллоҳ уни ҳар жойда ва ҳар вақт кўриб туришини, фаришталар ҳар бир амалларни ёзиб боришини эслатиб туришдир. Психологларнинг фикрига кўра, ота-онаси уни яхши кўришига қаттиқ ишонган болаларнинг ёлғон гапириши эҳтимоли анча камроқ экан. Албатта, ёлғонни эътиборсиз қолдиришингиз, уни яна такрорланишига сабаб бўлади, баъзида эса ёлғонни сезганингизни болага кўрсатишингизни ўзи етарлича тарбия бўлади. Шуни унутмангки, фарзандларимиз жисмонан, руҳан, ақлан ривожланиб боряпти, бу даврда улар бизнинг маслаҳатимиз ва қўллаб-қувватлашимизга муҳтож. Буни фақат уларни ишончида бўлган ҳолимизда амалга ошириш мумкин. Сизнинг фарзандингиз ҳам ёлғон гапирганми? Бунга қандай чора кўргансиз? Манбаа: http://muslima ona kundaligi 409