islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

“Ҳуснихатдаги ҳикматлар” III Республика Хаттотлик кўрик танлови бўлиб ўтди

Жорий 2019 йилнинг 6 июль куни Тошкет шаҳри Чилонзор туманида жойлашган  “Абулқосим” мадрасаси биносида Oriental Classic Study нодавлат талим муассасаси ҳамда Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида “Ҳуснихатдаги ҳикматлар” III Республика Хаттотлик кўрик танлови бўлиб ўтди. Унда республикамиздаги хаттотлар ўзларининг асарлари билан иштирок этди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтидан икки нафар хаттот ТИИ ўқитувчиси Ё.Бухарбаев ҳамда 308-гуруҳ талабаси З.Ҳабибовалар иштирок этиб, ғолиблар сифатида диплом ва совғалар билан тақдирландилар.     352

Ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш сари муҳим қадам

Ўзбекистон ва Мисрни тарихий-маданий муштараклик, анъанавий дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик бирлаштириб туради. Мовароуннаҳр ва Миср диёрида яшаб ижод қилганолимларнинг ноёб илмий-маърифий мероси бутун мусулмон оламининг бебаҳо бойлигиҳисобланади. Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сисининг 2018 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига кўра амалга оширган расмий давлат ташрифи ҳамда Миср Бош имоми – Шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги ал-Азҳар мажмуаси вакилларидан иборат нуфузли делегациянинг Ўзбекистон Президенти қабулида бўлиши, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриши икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилишига сабаб бўлди. Айни пайтда Миср томонининг таклифига кўра, Ўзбекистон ва Мисрдаги диний соҳага оид марказлар ўртасида 2019-2023 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да кўзда тутилган келишувларни муҳокама қилиш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириб олиш мақсадида Ўзбекистон делегацияси ишчи ташриф билан Қоҳира шаҳрида бўлиб турибди. Делегация вакилларининг илк учрашуви бир минг икки юз йилдан зиёд вақт мобайнида фаолият кўрсатиб келаётган “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари шайх Аббос Солиҳ ҳамда “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари маслаҳатчиси Абдураҳмон Мусо билан бўлиб ўтди. Учрашувда 2019 йилнинг иккинчи ярмида белгиланган ўзаро ҳамкорликдаги учрашув ва халқаро конференциялар, илмий йўналишда чоп этиши режалаштирилган китоб ва рисолалар, таълим соҳасида белгиланган келишувлар муҳокама қилинди. Ўзбекистон делегациясининг Миср Араб Республикасига сафари давом этмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати 249

ДУОНИНГ АФЗАЛИ

Абу Абдуллоҳ Ҳорис ибн Асад ал-Муҳсибий (вафоти 243 ҳ.й) роҳимаҳуллоҳ “Васоя” асарида дуо қилувчиларга насиҳат қилиб қуйидагиларни келтиради: Биродарларим, одамлар овозини чиқариб жаҳрий дуо қилишмоқда, сизлар ундай қилманглар. Ҳожатларингизни қалбингизда сир тутиб Аллоҳдан махфий дуо ила сўранглар. Чунки дуонинг ошкорасидан хуфёнаси ижобатга яқин, Аллоҳга ёқимлироқ ва серсавоброқдир. Салафларимиздан бизга етиб келдики, қалбда сир тутиб қилинган дуо ошкора қилинган дуодан етмиш марта ортиқроқдир. Баъзи аҳли илмлар айтдилар: салафи солиҳлар қаттиқ ижтиҳод билан дуо қилишар эди. Улар дуода ниҳоятда тиришқоқ ва аҳамиятли бўлишарди. Шундай бўлсада уларнинг нафас товушлари ҳам ташқарига эшитилмас эди. Дуо жараёнида уларнинг товуши ўзлари ва Роббилари орасида қолиб кетар эди. Салафи солиҳлар нега шундай қиларди, биласизми? Чунки улар Аллоҳ таолонинг бу оятини яхши англар эдилар: ذِكْرُ رَحْمَةِ رَبِّكَ عَبْدَهُ زَكَرِيَّا * إِذْ نَادَى رَبَّهُ نِدَاء خَفِيّاً Бу, Роббингнинг бандаси Закариёга раҳмати зикридир.(Яъни, эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам), ушбу қисса «Роббингизнинг бандаси Закариёга раҳмати зикридир».)Унинг Роббига махфий нидо қилган чоғини эсланг.(Марям сураси 2-3 оятлар). Дуода товушини кўтариб жаҳрий қилган одам билан қалбида сир тутиб дуо қилган одамнинг фарқи шуки, ошкора қилганлар фитнага тушиб қолади. Фасоҳат билан сўзлаш мақсадида қалби Аллоҳдан бурилиб атрофидаги одамлар билан ўралашиб қолади. Баъзида эса риё, сумъа аралаш ибодатини пучга чиқаради. Дуони махфий қилганлар эса ўша фитналардан омон бўлади. Аллоҳ таоло баримизни Ўзига маҳбуб бандалар қаторида айласин, омин! Кўрсатилган манбадан эркин таржима қилинди. Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми Авазбек МЎМИНОВ   344

Бори бебарака…

Ўзбек миллий дўпписини ғурур ила кийиб олган нуроний отахонлар… Оппоқ рўмолда, муборак юзларидан нур балқиб турган малаксиймо хожи оналар… Не-не умид ва ниятлар билан келиб, биринчи сафда ўтириб, ҳаяжонда, қўлларини кўтариб дуолар қилиб, энг яхшисини беришни сўраб, умид қилиб, фарзандларига омад тилаб, ҳаққига дуо қилган ҳолида ўтирибдилар… Сўзловчининг ҳар бир сўзига диққат ила эътибор бериб, қулоқ солиб, тинглаб, ҳўп бўлади, деб итоат ила ўтирибдилар. Бирор сўзини эътибордан четда қолдирмаяпдилар. Ана энди умидлари ижобат бўладиган вақт… ҳаяжонда… борига бараканинг бошловчиси: “Сизга Оқ тепа соҳил бўйи уйи чиқди!!!”, – дея бақирадиган вақт!… Ўзбек халқининг мана бу ҳолати нақадар аянчли… Ота-боболари азиз авлиё-ю уламолар бўлиб, барча нарсасини ҳалол меҳнат ила топган биз – ўзбек халқининг мана бу ҳолати нақадар аянчли… Ота-боболаримиз ҳеч қачон пулни осон топиш йўлларига юрмаганлар. Топаётган, уйига, болаларига олиб келаётган нарсаларига диққат-эътиборли бўлганлар. Мўмина оналаримиз эса хўжайинларини ишга кузатаётиб: “Бизга оз бўлсада ҳалол нарса олиб келинг. Бизни дўзах оловига ташламанг”, – дея кузатиб қолар эдилар. Эндичи?… Биз қандай ҳолатга тушиб қолдик? Энди ўзбек аёллари: “Дадаси, уйга қайтаётиб лотерея эсдан чиқиб қолмасин”, ёки “Бугун борига барака бор-а, кеч қолманг”, – деб кузатишмоқдами? Ўзбек эрлари эса: “Онаси, борига баракага қатнашиб қўйдингизми? Яна эсингиздан чиқиб қолмасин-а”, – деб айтишмоқдами? Тафаккур қилайлик, ҳалол бўлмаган нарса ҳеч қачон юқмайди, бу нарсани барчамиз биламиз, бунга тарих ҳам, кундалик ҳаёт ҳам гувоҳ. У каби ўйинларнинг қиморлиги эса куп бора айтилди. Кеч бўлмасдан улардан тийилиш керак. Одамлар ўрганиб қолиши ва қалбларига сингиб, ҳаромдан хазар қилмайдиган даражага етиб бориб қолишидан олдин уларни йўқотиш керак. Акс ҳолда оммавий зарарларга сабаб бўлади. Дарҳақиқат, юртларда рўй берайтган балоларнинг сабаби – гуноҳ кўпайиб кетганлиги. Бозорлардаги қимматчиликнинг сабаби – гуноҳ кўпайиб кетганлиги. Ҳатто ер қимирлашининг сабаби ҳам гуноҳ кўпайиб кетганлигидан. Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлишнинг сабаби ҳам гуноҳ оммавийлашиб кетганлигидан бўлади. Барчамиз юртимиз равнақи ва фаровонлиги йўлида меҳнат қилмоқдамиз. Ҳаммамиз келажак авлод тарбияли, одоб-ахлоқли, юксак маънавиятли, илмли, ор-номусли, ҳалол касб қиладиган бўлиб улғайишини олдимизга қўйган энг катта мақсад қилиб олганмиз. Олиб бораётган барча ишларимиз ҳам айнан шу мақсадда қилинмоқда. Юқорида айтиб ўтган нарсамиз эса бу юксак мақсадларимизнинг оёғига болта билан уради.  Юрак томирини чопади. Ҳаракатларимизни кўкка совуради. Ишларимизнинг самарасини кўриш ҳамда келажакда тотли мевасини тотиш учун тўғаноқ бўладиган бу ишларни кеч бўлмасидан олдин тўхтатишимиз лозим. Аллоҳим ўзбек халқини ҳозир ва келжагини юксак қилсин! 4-курс талабаси Нажмиддинов Бахтиёр 317

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайтида бугунги жума мавъизасининг мавзуси эълон қилинди. Порталда таъкидланишича, бугун юртимиз масжидларида “ИСРОФДАН САҚЛАНАЙЛИК!” мавзусида мавъиза қилинади. Муҳтарам жамоат! Барчамизга маълумки, Ислом динимиз мўътадил дин бўлиб, барча ишларда мўътадил йўлни тутишга буюради. Айни пайтда исрофдек оғир гуноҳдан қайтаради. Чунки, ҳар қандай ишда ҳаддан ошиш   исроф саналади ва у Ислом динининг мўътадилликка асосланган таълимотига зид келади. Исроф деб, шариат тилида бирор иш ҳаракатни бажаришда, сўз сўзлашда, молни сарф қилишда, кўнгилдаги хоҳиш истакларни амалга оширишда мўътадиллик чегарасидан чиқишга айтилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда исрофгарларни суймаслигини ва улар шайтоннинг биродарлари эканлигини баён қилган. Жумладан, إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ яъни: “…У исроф қилувчиларни севмагай” (Аъроф сураси, 31-оят). وَآَتِ ذَا الْقُرْبَى حَقَّهُ وَالْمِسْكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَلَا تُبَذِّرْ تَبْذِيرًا إِنَّ الْمُبَذِّرِينَ كَانُوا إِخْوَانَ الشَّيَاطِينِ وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِرَبِّهِ كَفُورًا яъни: “Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки, исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса, Парвардигорига нисбатан ўта ношукур эди” (Исро сураси, 26-27-оятлар).    Биз кўпинча исроф деганда таомнинг ортиб қолиши ёки ортиқча сарф ҳаражат қилишнигина тушунамиз. Бу ҳам  тўғри. Аммо, нафақат ортиб қолиши, балки қолмасин деб, тўқ қорин устига ейиш ҳам исроф саналади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: يَا بَنِي آَدَمَ خُذُوا زِينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ وَكُلُوا وَاشْرَبُوا وَلَا تُسْرِفُوا إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ яъни: “Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз! Шунингдек, еб-ичингиз, (лекин) исроф қилмангиз! Зеро, У исроф қилувчиларни севмагай”, деб марҳамат қилган (Аъроф сураси, 31-оят). Еб-ичишдаги исроф – қорин тўқ бўла туриб, устига яна таом ейиш, деган тафсир ҳам бор. Ҳорун ар-Рашиднинг бир насроний ҳозиқ табиби бор эди. У бир куни уламолардан Али ибн Ҳусайн ибн Воқидга: “Қуръон китобларингизда табобат хусусида ҳеч нарса йўқ. Ваҳоланки, илм икки хилдир. Бири – дин илми, иккинчиси – бадан, яъни тиб илми”, деганида, у жавобига: “Аллоҳ таоло табобатнинг ҳаммасини яримта оятга жойлаб қўйган”, – деб, мазкур оятни ўқиб берганида табиб: “Пайғамбарингиз бу хусусда ҳеч нима демаган”, – дебди. Шунда олим: “Аксинча. Ошқозон дард манбаи, парҳез – барча давонинг боши. Баданни унга мос нарса билан парвариш қил!” – деган ҳадисларини ўқиб берибди. Шунда табиб: “Китобингиз билан Пайғамбарингиз Жолинус ҳакимга табобатдан ҳеч нарса қолдирмабди”, – деган экан (Мадорик тафсиридан). Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у зот шундай деганлар: إِيَّاكُمْ وَالْبِطَنَةَ مِنَ الطَّعَامِ وَالشَرَابِ؛ فَإنَّهَا مُفْسِدَةٌ لِلْجَسَدِ، مُورِثَةٌ لِلسَّقَمِ، مُكْسِلَةٌ عَنِ الصَّلاَةِ، وَعَلَيْكُمْ بِالْقَصْدِ فِيْهِمَا؛ فَإنَّهُ أَصْلَحُ لِلْجَسَدِ، وَأَبْعَدُ مِنَ السَّرَفِ وَأَقْوَى لِلْعِبَادَةِ яъни: “Таом ва ичимлик билан қоринни шиширишдан сақланинг. Зеро, бундай қилиш жасадни бузади, касаллик келтиради ва намозга ялқовлантиради. Таом ва ичимликда мўътадил бўлинг. Зеро, шундай қилиш жасадга фойда беради, исрофдан йироқ қилади ва ибодатга куч беради”. Сарф-харажат ва хайр-эҳсон қилишда ҳам исрофга йўл қўймаслик лозим бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инфоқ эҳсонни мўътадил қилган бандаларини мақтаб шундай деган: وَالَّذِينَ إِذَا أَنْفَقُوا لَمْ يُسْرِفُوا وَلَمْ يَقْتُرُوا وَكَانَ بَيْنَ ذَلِكَ قَوَامًا яъни: “Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир” (Фурқон сураси, 67-оят). Аллоҳ таоло эҳсон қилиш, нафақа улашишга буюрган ўрнида, исроф қилишдан, ҳаддан ошишдан қайтаради. Қуйидаги оят бунга далил бўлади: وَهُوَ الَّذِي أَنْشَأَ جَنَّاتٍ مَعْرُوشَاتٍ وَغَيْرَ مَعْرُوشَاتٍ وَالنَّخْلَ وَالزَّرْعَ مُخْتَلِفًا أُكُلُهُ وَالزَّيْتُونَ وَالرُّمَّانَ مُتَشَابِهًا وَغَيْرَ...
1 139 140 141 142 143 230