(розияллоҳу анҳум ажмаъин) Жаноб Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳа Аллоҳа” деб такрор айтишларида жиддий огоҳлантириш ва таъкидлаш бордир. “Аллоҳдан сақланинглар! Аллоҳдан сақланинглар!”- деганларида “Аллоҳдан қўрқинглар! Аллоҳдан қўрқинглар!” маъносини ҳам ифодалаганлар. Умматларини Аллоҳ таолонинг ғазаби ёғиладиган, раҳматидан маҳрум қиладиган ва азобига гирифтор қиладиган, аламли уқубатларига соладиган амалларни қилишдан огоҳлантиряптилар. Бошқа ўринларда жаноб соллаллоҳу алайҳи ва саллам “ан-нора ан-нора” деб абадий азобдан огоҳлантирадилар. “Мендан кейин саҳобаларимга ғараз қилманглар!” яъни, мени вафотимдан кейин саҳобаларимни сўкиш ва ҳақоратлаш учун нишонга олманглар. Бу ишда араблар бир-бирларини обрў-ҳурматлари ер билан битта қилиб, пой-мол қилар эдилар. Бу сўзларида Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилишдан қайтаряптилар. “Бас, ким уларни севса, ўзига дўст тутса, менинг дўстлигим, муҳаббатим билан уларни дўст тутаман, мен ҳам севаман. Ким уларни ёмон кўрса, уларга ғазабнок бўлса, мен ҳам ўз ғазабим билан уларга ғазаб қиламан.” Ушбу сўзларда менинг муҳаббатим билан дейишлари билан саҳобаларни севиш, ҳурмат қилиш ва уларни ҳимоя қилиш улуғ инсоний фазилатлардан бўлишини билдиряптилар. Жаноб Расул акрам билан бирга бўлганлари, суҳбатларидан баҳраманд бўлганлари, қолаверса, шундай буюк булоқ олдида бўлиб, Аллоҳ таолонинг мўъжизаларига гувоҳ бўлиш, уларнинг қанчалик бахт соҳиби эканлардан далолат беради. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёрдам беришга ошиққан, имон келтирган, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашга ҳаркат қилган, кўнгилларини кўтариш, тасаллий беришган, моддий-маънавий томондан қувватлашган, қурол билан, гоҳида эса ўз жасадлари билан ҳимоя ва қалқон бўлганлар, иккиланмасдан жонларини фидо қилишга тайёр бўлганлар. Бу фазилатларни кўзда ёшимиз билан санаб тугата олмаймиз. Ҳазрат пайғамбаримиз алайҳиссалом уларни яхши кўрганларни севишларини, дўст тутишлари хабар беряптилар. Зеро, уларни севиш Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган ҳақиқий муҳаббатнинг белгисидир. Уларни ёмон кўриш эса, Аллоҳ расулининг ғазабининг белгиси ҳисобланади. Саҳиҳ ҳадисда келтирилган: حب الأنصار من الإيمان و بغضهم من النفاق Ансорлар – мадиналик саҳобаларни яхши кўриш имондан ва уларни ёмон кўриш, уларга ғазабланиш мунофиқликдандир. Уларга бундай юксак баҳо берилишининг сабаби нимада бўлиши мумкин. Албатта, бунинг сабаби: улар ҳамма хайрли ва савобли ишларда пешқадам эдилар. Аллоҳ ва Расулининг душманлари билан шер каби олишар эдилар. Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун жидди-жаҳд билан ҳаракат қилар эдилар, улар учун жон топширишга ҳам рози эдилар. Ҳудди шунингдек, ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу яхши кўриш ҳам имондандир. Уни ёмон кўриш эса, мунофиқликдир. Шубҳасиз, саҳобаларни фазли ва мақомларини баландлигини уларнинг Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўтказган умрлари, ўзларининг ҳаётлари ва ҳолатларини фикр-мулоҳаза қилиш орқали билиш мумкин бўлади. Уларнинг ҳаётлари, амаллари ва муомалалари бутун ислом умматига улкан ибрат мактаби бўлди. Жаноб пайғамбаримизнинг ҳаётлик вақтларида қандай даража ва қадрлари баланд бўлган бўлса, вафотларидан кейин саҳобалар кўпгина эътиқодий, амалий ва бошқа жабҳаларда барча ўрнак бўлдилар. Исломни камоли билан инсонлар қалбига ўрнашишида уларнинг ўрин ва аҳамиятлари беқиёсдир. Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси, “Тўхтабой” жоме масжиди имом хатиби З.Шарифов 321
(розияллоҳу анҳум ажмаъин) Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бирини ҳақорат қилиш ёки сўкиш оғир, кабира гуноҳлардан ҳисобланади. Аҳли суннат ва жамоат эътиқо-дига кўра, саҳобалар қандай ишлар қилган бўлсаларда, биз уларни муҳокама қилмаймиз. Хато қилди, гуноҳ қилди, айб ёки беадаблик қилди деб ҳукм қилмаймиз. Балки, уларда биз – Аллоҳ ва унинг Расулини розилигини, охират роҳатларини истаган одамлар учун кўп ибрат ва насиҳатлар бордир. Муқаддас Қуръони каримда Аллоҳ таоло فَسَيَكْفِيكَهُمُ اللَّهُ: البقرة/137 …Сизни улардан (ҳимоя этишга) Аллоҳнинг ўзи кифоя қилур[1]… Бас сизга озор бераётганларга нисбатан Аллоҳ таолонинг Ўзи тез фурсатларда кифоя бўлади, деб, яъни Аллоҳнинг Ўзи уларни жазолашини ваъда қилган. Ҳудди шу каби асҳоби киромлар ҳам муҳофазага олингандирлар. Жумладан, икки Саҳиҳ китобларда жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадислар ворид бўлган: قال صلى الله عليه و سلم : من عادى لي وليا فقد آذنته بالحرب “Ким менинг дўстим билан ўзаро душманлик қилса, у билан мен жанг қилишга киришаман. Яъни, мени дўстимга душман бўлса, уни ёмон кўрса, унга озор беришга ҳаракат қилса, аслида у мен билан урушга киришади”,- деб Аллоҳ таоло Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилидан огоҳлантирмоқда. و قال صلى الله عليه و سلم : لا تسبوا أصحابي فوالذي نفسي بيده لو أنفق أحدكم مثل أحد ذهبا ما بلغ مد أحدهم و لا نصيفه Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: “Менинг асҳобимни (дўстларимни) сўкманглар, ҳақорат қилманглар. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, биронтангиз Уҳуд тоғи миқдоричалик нафақа қилсангиз ҳам уларнинг мисқолча ёки унинг ярмичалик қилган нафақаларини савобига ета олмайсиз”. Ушбу муборак ҳадисда саҳоби киромларнинг қадрлари ва даражалари нақадар баланд эканини баён қилиняпти. Улардан бошқа кишилар Аллоҳ таолонинг йўлида Уҳуд тоғидек келадиган қимматбаҳо нарсаларни сарф қилсалар ҳам, саҳобаларнинг арзимаган бир мисқол ёки ярим мисқол келадиган сарф-харажатларининг савобига ета олмасликлари қайд этиляпти. Мазкур ҳадисларни имом Бухорий ва Муслимлар ривоят қилганлар. و قال صلى الله عليه و سلم : [ الله الله في أصحابي لا تتخذوهم غرضا بعدي فمن أحبهم فبحبي أحبهم و من أبغضهم فببغضي أبغضهم و من آذاهم فقد آذاني و من آذاني فقد آذى الله و من آذى الله أوشك أن يأخذه ] أخرجه الترمذي Расул акрам алайҳиссалом айтдилар: “Аллоҳдан сақланинглар! Аллоҳдан сақланинглар! Мендан кейин саҳобаларимга ғараз қилманглар! Бас, ким уларни севса, ўзига дўст тутса, менинг дўстлигим, муҳаббатим билан уларни дўст тутаман, мен ҳам севаман. Ким уларни ёмон кўрса, уларга ғазабнок бўлса, мен ҳам ўз ғазабим билан уларга ғазаб қиламан. Ким уларга азият етказса, ҳақиқатда менга азият берган бўлади. Ким менга азият берса, аслида Аллоҳга азият берибди. Аллоҳга азият берган кимсани қаттиқ азоблаши аниқ бўлади”. Имом Термизий ривоятлари. Ушбу ҳадиси шариф мазмунида ҳам Пайғамбаримиз ўз саҳобаларини қандай ҳимоя қилаётганларини гувоҳи бўляпмиз. Саҳобаларнинг қанчалик бахт ва саодат эгаларига эканига шоҳид бўляпмиз, уларни тирик вақтларида ҳам, вафотларидан кейин ҳам Аллоҳ таолонинг ҳимоясига топширмоқдалар. Уларни севганлар Пайғамбаримизнинг муҳаббатларига эришадилар. Аксинча, ғазаб қилиб, ёмон кўрганлар эса Аллоҳ ва Унинг расулининг ғазабига йўлиқадилар. Шунингдек, уларга Аллоҳ таоло яна бошқа синовларни бериши огоҳлантирилди. Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси, “Тўхтабой” жоме масжиди имом хатиби З.Шарифов [1] Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. Шайх А.Мансур. Тошкент. 2014. Бақара сураси, 137- оят. 21- бет. 236
Аллоҳ таоло бир оятда бундай дейди: Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми? Мана янги ўқув йили бошланди. Бу таълим даргоҳларида ўқувчи ва талабалар учун билим олиш имкониятлари очилди демак. Илм хазиналарини қўлга киритиш умидида бўлган ёш авлод илм эгаллашда нималарга эътибор беришлари ва нималардан эҳтиёт бўлишлари керак бўлади. Аввало ният чиройли ва тўғри бўлиши лозим, яъни ўқиб ўрганиб хаётга тадбиқ қилишлик билан халқимизга фойдаси-манфаати етадиган бўлиши керак. Ислом дини барча мусулмонларни илм олишга чақиради. Илмни эса хеч ким ўз холича ўргана олмайди. Илм эгаллашда муайян устозга, унинг салоҳияти ва йўналишига эхтиёж сезади. Ёш авлодни чуқур билимли ва етук мутахассис бўлиб етишишларида устоз ва мураббийларнинг хизматлари беқиёс. Дарҳақиқат муқаддас динимиз таълимотлари инсон зотини жахолат зулматидан нурли хаётга етишишда муҳим омил бўлиб устоз ва мураббийларнинг хизматлари беқиёс. Қуръони каримда илмли кишиларнинг ва устозларнинг мартабалари юксак даражаларга кўтаришини баён қилиб шундай дейди: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато қилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир”. Шунингдек илм ўргатаётган устозини хурматини қилиб бўлар бўлмас ишлар билан ранжитмайди, зероки ўзбек халқ мақолларида “Устоз отангдек улуғ” дейилади. Ўзи билан ўқиётган синфдош ва курсдошларини хурмат қилади. Ўқишда дангасаликка йўл қўймайди ҳамда дарсларга бардавом қатнашади, қолдирмайди. Ота-онасига мен дарсга кетдим, деб интернет клубга кириб, бўлмағур, бемаъни сайтларга кирмайди ва ҳар хил ўйингохларига кириб, вақтини беҳуда ўтказмайди. Хикматли сўзларда “Вақт қилич кабидур, сен уни кесмасанг у сени кесади” дейилган. Бизлар исломий ва дунёвий илмлар эгаллаган Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Ал-Хоразмий, Алишер Навоий, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби улуғ зотларнинг авлоди эканлигимизни хеч қачон эсдан чиқармаслигимиз лозим. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Илм талаб қилиш хар бир эркак ва аёлга фарздур”. Машҳур саҳобалардан ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос шундай ривоят қиладилар: “Сулаймон алайҳиссаломга илмни мол ва мулкдан биттасини танлаш таклиф қилинганида, илмни танладилар, унинг сабабидан молга хам мулкка ҳам эга бўлдилар”. Луқмон Ҳаким ўғлига бундай насиҳат қилган экан: “Эй ўғлим, олимлар билан ҳамнафас бўл, устозлар орасида ўтир, чунки Аллоҳ еру осмони сув билан обод қилганидек, қалбларни илм-у ҳикмат нури билан билан мунаввар қилади”. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бир саҳобийга шундай деб айтган экан: “Илм молдан афзалдур. Илм ўз эгасини қўриқлайди, молни эса эгаси қўриқлайди. Молни сарф қилсанг камаяди, илмни сарфласанг, ўргатсанг, кўпаяди”, деганлар. Ёшларни илм олишларида ота-оналарнинг хизматлари беқиёс. “Ёшликда олган билим тошга ўйилган нақш кабидир”, деб бежиз айтилмаган. Ота-оналар ўз фарзандларига тўғри маслаҳатлар бериб, уларнинг соғлом ва бақувват ўсиб улғайишларига илм, маърифатлик бўлишлари учун ғамхўр бўлишлари керак. Бугунги кунда юртимизда ёшларимиз илм олиш учун хеч қандай монеълик йўқ, барча шароит ва имкониятлар бор. Юзлаб ўқув юртлари, коллеж ва лицейлар, умумтаълим мактаблари фарзандларимиз ихтиёрида. Илм даргоҳларида ўз соҳасида етук мутахасис бўлиб чиқиш имконияти мавжуд. Юртимизда кадрларни таёрлаш, уларни тизимли таълим ва тарбиялаш ишларига катта аҳамият бериб келинмоқда. Қомусимизда узлуксиз таълим олиш бепул эканлиги ўз ифодасини топган. Аллоҳ таоло илм йўлида саъй-харакат қилаётган илм толибларига диний ва дунёвий илмларни мукаммал эгаллашларида ҳамда уларни ҳаётга тадбиқ этишларида улуғ муаффаққиятлар ато айлаб, барчаларимизни икки дунёда саодатлик ва солиҳ бандалардан бўлишимизни насиб айласин. Андижон шаҳар Шаҳидтепа жомеъ масжиди имоми Абдуносир Ахбоев 359
Виктор Алимасовнинг «Илмий унвон нимага керак?» мақоласини ўқиб… Мамлакатимизда таълим ва фан соҳалари, жумладан, олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими сифатини ва самарадорлигини ошириш юзасидан, айниқса, сўнгги йилларда ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 16 февралдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони асосида 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги икки поғонали таълим тизимининг жорий қилиниши тарихий аҳамият касб этди. Мазкур фармон илмий изланишлар сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш, илмий салоҳиятни юксалтириш, илмий фаолиятга иқтидорли ёшларни кенг жалб қилиш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ҳар томонлама намоён этиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Фалсафа фанлари доктори Виктор Алимасовнинг «Ishonch» газетасида (27.07.2019 йил №91) чоп этилган мақоласида олий таълим, илмий тадқиқот ва ОАКга оид фикрлар билдирилган эди. Биз Виктор Алимасовни ўз соҳасининг етакчи олим-мутахассиси ва моҳир педагог сифатида қадрлаймиз. Муаллифга ҳурмат кўрсатган ҳолда мақоладаги ОАК фаолиятига тааллуқли жойлари бўйича қуйидагиларни келтирмоқчимиз. ОАК ўз ваколати доирасида доимий равишда аттестация жараёнига оид тартиб-қоидаларни такомиллаштириш, жойларда илмий жамоатчилик билан мунтазам равишда учрашувлар ташкил қилиш ва изланувчиларга илмий-ташкилий жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан тегишли тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Масалан, диссертация ҳимояси тўғрисидаги маълумотлар эълон берилган кундан бошлаб ҳимояни ўтказиш муддатини 50 кунга қисқартириш (90 кундан 40 кунгача) ва автореферат тарқатилгандан кейин ҳимояни ташкил этиш муддатини 1 ойдан 12 кунгача камайтириш каби қоидалар низомларга киритилди; илмий даражалар ва илмий унвонлар бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб ҳужжатларни ОАКга тақдим этиш муддати 66 фоизга камайтирилди; барча қўшимча малакавий имтиҳонлар бекор қилинди. Кейинги бир ярим йил ичида жойларда 4300 нафардан ортиқ илмий жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, унда 1300 тадан ортиқ саволларга тушунтириш берилди ва 550 нафар изланувчига жойида амалий ёрдам кўрсатилди. Диссертация ва унинг авторефератини расмийлаштириш ўрнатилган тартибда тасдиқланган «Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари» асосида амалга оширилади. Кези келганда шуни таъкидлаш керакки, ОАК томонидан тасдиқланган ҳар бир идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат, албатта, илмий жамоатчилик билан маслаҳат қилинган ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтганидан кейингина амалиётга жорий этилган. Демак, моҳиятан аттестация жараёнига оид тартиб-қоидалар нафақат ОАК, балки илмий жамоатчилик ҳамда манфаатдор ташкилотларнинг ҳам қарори бўлиб, ваколати доирасида ОАК томонидан тасдиқланади. Тадқиқотнинг илмий янгилиги нечта бўлишини фақат илмий изланувчи ўзи амалга оширган тадқиқот натижасига кўра белгилаши мумкин. Бу борада ОАК тарафидан ҳеч қандай чеклов ёки талаб йўқ. Илмий янгиликлар ҳақидаги маълумотлар тўрт нафар шахс имзо қўйганидан (изланувчи, илмий раҳбар, илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси ва илмий котиби) кейингина расмий равишда илмий даражалар берувчи илмий кенгаш томонидан ОАКга тақдим этилади. ОАКда ҳужжатлар фақат меъёрий-техник экспертизадан ўтказилади, уларнинг мазмуни кўриб чиқилмайди. Плагиат (кўчирмачилик) ҳолатларини аниқлаш бўйича тўловлар ҳақида.Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида 2017 йилнинг 22 ноябрдан бошлаб диссертация ва авторефератларда плагиат (кўчирмачилик) ҳолатини аниқлаш билан боғлиқ тўлов миқдорлари белгиланган. Плагиат ҳолатини аниқлаш рўйхатдан ўтказилган «Component» электрон дастури асосида амалга оширилади. Хизматлар ғазначилик ҳисоб рақамига белгиланган тартибда фақат пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Тушган маблағлар қуйидаги мақсадларда фойдаланилади: «Component» электрон дастурини такомиллаштириб бориш; маълумотлар базасини доимий равишда тўлдириб бориш; диссертация ва авторефератларни текширишга техник жиҳатдан тайёрлаш, солиштириш, таққослама жадваллар тузиш; электрон дастурнинг ишлаш жараёни барқарорлигини таъминлаш; жалб этилган мутахассислар меҳнатини рағбатлантириш ва бошқа ташкилий-техник...
14 август куни muslim.uz сайтида “Доллар нархи ошдими?” номи мақола эълон қилинган эди. Унда АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати кўтарилиши юзасидан баъзи кишиларда пайдо бўлган хавотирли ҳолатларнинг муолажаси ва инсон ризқи Ҳақ таоло томонидан таъмин этилиши баён этилган. Ижтимоий тармоқлардаги айрим саҳифа ва канал юритувчилари томонидан ушбу мақоладаги фикрларни истеҳзо қилиш ҳолати учради. Сайтимиздаги мақолада инсон бошига келадиган ғам-ташвиш, мусибат у содир этган гуноҳ туфайли экани ояту ҳадислар асосида ёритилган. Бироқ ушбу мақолага айрим ўқувсиз ижтимоий тармоқ юритувчилари масхараомуз фикрларни ўз саҳифасида қолдирган. Аллоҳ таолонинг каломи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари келтирилган мақолани шундай кимсалар “анекдот”, дея ҳақоратлашгача бориб етгани ташвишлидир. Мана шундай нодонлар фикри мазмунига етиб бормаган баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари билиб-билмай уларни ёқлаб қўйишган. Фейсбукда ҳам, телеграмда ҳам айримлар ушбу фикрларга кулиб турган “смайлик” қолдирган. Бундай ҳолат ғўр кимсаларнинг диний-маърифий мақола устидан нодонларча кулаётганини кўрсатди. Улар ўйлаб кўрмайдиларми, шу пайтда уларнинг имон-эътиқодлари қай аҳволда экан? Оят, ҳадис, ҳикматларни масхара қилаётганлар оқибати нима бўлар экан?! Қуръони каримда: “Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлар, ана ўшалар зиёнкорлардир”(Зумар, 63), дея ояти каримада Аллоҳнинг оятларини инкор этувчилар зиён кўрувчилардан экани қатъий таъкидланган. Ислом шиорларини масхара қилишнинг оқибати жуда ҳам оғир. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шариатнинг шиорини паст санаганларни қаттиқ қоралаб бундай деганлар: “Аниқ биламанки, умматим ичидаги баъзи кимсалар Қиёмат кунида Тиҳома тоғи каби улкан ҳасанотлар билан оппоқ бўлиб келишади. Лекин Аллоҳ таоло уларнинг амалларини тўзиган чанг каби қилиб қўяди”. Шунда Cавбон разияллоҳу анҳу: “Ё Раcулаллоҳ, бизга уларни cифатлаб, очиқ баён қилиб берсангиз, билмасдан ўшалардан бўлиб қолмайлик!”– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Улар cизларнинг биродарларингиз, cизларга ўхшаган одамлардир. Улар ҳам cиз каби тунлари ибодат қилади. Лекин улар шундай одамларки, ёлғиз қолган вақтларида шариатнинг шиорларини топтайдилар”, дедилар (Имом Ибн Можа). Уламоларимиз ўзларининг фатволарида шундай дейишган: “Ким азонни масхара қилса ёки Қуръони каримни енгил санаб оёқ ости қилса ёки шаръий илмларни ёхуд уламоларни масхара қилса, ибодатларни енгил санаб бажармаса ёки масжидни масхара қилса кофир бўлади” (Манба: “Ғамзу уюнил басоир шарҳ ашбоҳ ван-назоир” китоби). Қайд айтганимиздек, баъзи инсонларнинг ижтимоий тармоқлардаги дин борасидаги масхараомуз фикрларини қўллаб-қувватлаш орқали ҳам гуноҳ орттириб олаётгани ачинарли ҳолат, билимсизлик, жоҳилликдир. Бу ҳақда қуйидаги линк орқали Диний идора раиси ўринбосари мақоласини ҳам мутолаа қилишингиз мумкин. (http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/16228) Тарихдан маълумки, барча улуғ пайғамбарлар алайҳимуссалом ўз қавмларига Аллоҳ таолонинг буйруқларига итоат этишни ва неъматларига шукрона қилишни тайинлаганлар. Нуҳ, Ҳуд ва Солиҳ алайҳимуссалом ўз қавмларига истиғфор айтишни буюрганида, итоат этмаганлари оқибатида сув тошқини, шамол офати ва кучли қичқириқ балоси ушбу қавмларни барбод этган. Огоҳлик қўнғироғи сифатида “Доллар нархи ошдими?” сарлавҳали мақоладаги далилларни янада қувватлаш ва уни тушуниб етмаган кишилар хитобан, қуйидаги оят ва ҳадисларни келтирамиз. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломнинг ўз қавмига айтган гапларини шундай баён қилади: “Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим. У зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир”(Нуҳ, 10-12). Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай марҳамат қилганлар: “Ким истиғфор айтишни ўзига лозим тутса, Аллоҳ унинг мушкулини кушойиш қилади, оғирини енгил қилади ва ўзи ўйламаган томондан ризқ беради”, деганлар (Абу Довуд, Ибн Можжа). Демак, ризқнинг зиёда бўлиши, мушкуллар осонлашиши, муаммолар бартараф...