Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида жорий йилнинг 19 сентябрь куни Бош прокурор раислигида Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда комиссия ва ишчи гуруҳ аъзолари қатнашди. Йиғилишда тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган фуқароларнинг жиноий жавобгарликдан озод этишни сўраб тақдим этган мурожаатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.09.2018 йилдаги “Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5542-сонли Фармони талаблари асосида кўриб чиқилди. Йиғилиш якунига кўра, Комиссия 5 нафар шахсни жиноий жавобгарликдан озод этиш ҳақида хулоса қилди. Шунингдек, жиноий жавобгарликдан озод қилинган 5 нафар фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди. Бугунги кунда ушбу масала бўйича келиб тушган яна 6 та мурожаатлар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда. Йиғилишда комиссия ва ишчи гуруҳ аъзоларининг келгусидаги вазифалари белгилаб олинди. Жумладан, Фармон талабларини аҳолига етказиш бўйича тарғибот ишларини янада жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди. Манба: prokuratura.uz 245
(розияллоҳу анҳум ажмаъин) Жаноб Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳа Аллоҳа” деб такрор айтишларида жиддий огоҳлантириш ва таъкидлаш бордир. “Аллоҳдан сақланинглар! Аллоҳдан сақланинглар!”- деганларида “Аллоҳдан қўрқинглар! Аллоҳдан қўрқинглар!” маъносини ҳам ифодалаганлар. Умматларини Аллоҳ таолонинг ғазаби ёғиладиган, раҳматидан маҳрум қиладиган ва азобига гирифтор қиладиган, аламли уқубатларига соладиган амалларни қилишдан огоҳлантиряптилар. Бошқа ўринларда жаноб соллаллоҳу алайҳи ва саллам “ан-нора ан-нора” деб абадий азобдан огоҳлантирадилар. “Мендан кейин саҳобаларимга ғараз қилманглар!” яъни, мени вафотимдан кейин саҳобаларимни сўкиш ва ҳақоратлаш учун нишонга олманглар. Бу ишда араблар бир-бирларини обрў-ҳурматлари ер билан битта қилиб, пой-мол қилар эдилар. Бу сўзларида Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилишдан қайтаряптилар. “Бас, ким уларни севса, ўзига дўст тутса, менинг дўстлигим, муҳаббатим билан уларни дўст тутаман, мен ҳам севаман. Ким уларни ёмон кўрса, уларга ғазабнок бўлса, мен ҳам ўз ғазабим билан уларга ғазаб қиламан.” Ушбу сўзларда менинг муҳаббатим билан дейишлари билан саҳобаларни севиш, ҳурмат қилиш ва уларни ҳимоя қилиш улуғ инсоний фазилатлардан бўлишини билдиряптилар. Жаноб Расул акрам билан бирга бўлганлари, суҳбатларидан баҳраманд бўлганлари, қолаверса, шундай буюк булоқ олдида бўлиб, Аллоҳ таолонинг мўъжизаларига гувоҳ бўлиш, уларнинг қанчалик бахт соҳиби эканлардан далолат беради. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёрдам беришга ошиққан, имон келтирган, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашга ҳаркат қилган, кўнгилларини кўтариш, тасаллий беришган, моддий-маънавий томондан қувватлашган, қурол билан, гоҳида эса ўз жасадлари билан ҳимоя ва қалқон бўлганлар, иккиланмасдан жонларини фидо қилишга тайёр бўлганлар. Бу фазилатларни кўзда ёшимиз билан санаб тугата олмаймиз. Ҳазрат пайғамбаримиз алайҳиссалом уларни яхши кўрганларни севишларини, дўст тутишлари хабар беряптилар. Зеро, уларни севиш Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган ҳақиқий муҳаббатнинг белгисидир. Уларни ёмон кўриш эса, Аллоҳ расулининг ғазабининг белгиси ҳисобланади. Саҳиҳ ҳадисда келтирилган: حب الأنصار من الإيمان و بغضهم من النفاق Ансорлар – мадиналик саҳобаларни яхши кўриш имондан ва уларни ёмон кўриш, уларга ғазабланиш мунофиқликдандир. Уларга бундай юксак баҳо берилишининг сабаби нимада бўлиши мумкин. Албатта, бунинг сабаби: улар ҳамма хайрли ва савобли ишларда пешқадам эдилар. Аллоҳ ва Расулининг душманлари билан шер каби олишар эдилар. Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун жидди-жаҳд билан ҳаракат қилар эдилар, улар учун жон топширишга ҳам рози эдилар. Ҳудди шунингдек, ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу яхши кўриш ҳам имондандир. Уни ёмон кўриш эса, мунофиқликдир. Шубҳасиз, саҳобаларни фазли ва мақомларини баландлигини уларнинг Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўтказган умрлари, ўзларининг ҳаётлари ва ҳолатларини фикр-мулоҳаза қилиш орқали билиш мумкин бўлади. Уларнинг ҳаётлари, амаллари ва муомалалари бутун ислом умматига улкан ибрат мактаби бўлди. Жаноб пайғамбаримизнинг ҳаётлик вақтларида қандай даража ва қадрлари баланд бўлган бўлса, вафотларидан кейин саҳобалар кўпгина эътиқодий, амалий ва бошқа жабҳаларда барча ўрнак бўлдилар. Исломни камоли билан инсонлар қалбига ўрнашишида уларнинг ўрин ва аҳамиятлари беқиёсдир. Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси, “Тўхтабой” жоме масжиди имом хатиби З.Шарифов 321