Хабарингиз бор, сайтимиз орқали 30 май куни чоп этилган “Автомототранспорт воситалари учун кундузи чироқларини ёқиб ҳаракатланиш мажбурийлиги қайта кўриб чиқилмоқда” номли мақолада Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Акрамхон Бобохонов “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 138-банди (кундузи чироқ ёқиб юриш мажбурийлиги) қайта кўриб чиқилаётгани ҳақида айтиб ўтган эди. Маълумки, Ҳукуматнинг 9 апрелдаги қарори билан барча транспорт воситаларига чироқларни кундузи ёқиб юриш бўйича талаб қўйилган. Тартиб жорий этилгандан сўнг ўтган давр давомида Ички ишлар вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу тартиб таҳлил қилинди ҳамда тегишли лойиҳа май ойининг бошида Ҳукуматга киритилган. Қабул қилинган Ҳукумат қарорига мувофиқ “фаралар” бўйича қатъий талаб ҳайдовчиларга эмас, ишлаб чиқарувчиларга қўйилади. Яъни қарорга кўра, 2021 йил 1 январга қадар кундузи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш шартлиги тўғрисидаги талаб фақатгина автоматик ёниб турувчи кундузги чироқлари бор машиналарга нисбатан татбиқ этилади. Шунингдек, автомобиллар қуйидаги ҳолатларда ҳам чироғини ёқиб юришга мажбур: • транспорт воситалари ташкилий жамланма (колонна) сафида ҳаракатланаётганда; • йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида; • болалар гуруҳини ташкилий ташишда; • хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда; • механик транспорт воситаларини шатакка олишда (шатакка олиб кетаётган транспорт воситасида); • мотоцикл ва мопедларда. 2020 йил 1 январдан бошлаб ички бозор учун ишлаб чиқарилаётган автомобилларга сутканинг ёруғ вақтида автоматик ёнадиган чироқлар ўрнатиш мажбурий этиб белгиланади. Импорт автомобилларнинг ҳам шундай автоматик ёнадиган чироқлари бўлмаса, мамлакат ичкарисига олиб кирилишига рухсат берилмайди. Ҳукумат топшириғига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини камайтиришга оид тегишли Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Таъкидлаш ўринлики, www.uza.uz сайтида аввалроқ автомобил чироқларини кундузи ёқиб юришга оид “Автомобилдан сақланинг: Кундузги чироқ “неча пул”га тушяпти?”, “Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари автомобилларнинг кундузи чироқ ёқиб юришларига қарши чиқмоқда”, “Автомобиль чироқларини кундузи ёқиб юриш иқлимимизга тўғри келмайдими?”, “Яна автомобиль чироқлари ҳақида – норозиликлар авжида, қарорга ўзгартириш киритиладими? (видео)”, “Автомобиль чироқлари савдоси авжида: Кимлар фойда кўзлаган?.. (видео)”, “Адлия вазирлиги: Депутатлар нега машина чироқлари билан боғлиқ баҳсда ўзларини ўзлари инкор қилмоқда?” каби материаллар эълон қилинган эди, деб ҳабар беради ЎзА сайти. 310
(2019 йил 5 июнь, соат 12:00 ҳолати) Ассалому алайкум, ҳурматли Брифинг иштирокчилари! Қадрли журналистлар! Эътироф этиш керак-ки, сўнгги икки-уч йил ичида Ўзбекистон тарихида янги саҳифалар очилди. Қувонарлиси, ушбу саҳифалар зарҳал ҳарфлар билан қайд этишга арзигулик ислоҳотлар, янгиликлар, хушхабарлар билан тўлмоқда. Ана шу ижобий ўзгаришлар ҳақидаги хабарлар жаҳоннинг олий минбарлари, нуфузли теле ва радиоканаллари орқали баралла янграмоқда. Халқаро нашрларда юртимиздаги ўзгаришлар ҳақида мақола ва янгиликлар чоп этилмоқда. Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан халқ мафаати йўлида барча соҳаларда илгари сурилаётган эзгу ташаббуслар, амалий саъй-ҳаракатлар, нафақат юртдошларимиз, қолаверса халқаро ҳамжамиятнинг ҳам эътирофига сазовор бўлмоқда. Айниқса, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, аждодларимизга ҳурмат кўрсатиш, уларнинг бой илмий меъросларини ўрганиш ва ёшларга етказиш бўйича олиб борилаётган эзгу ишлар юртдошларимизни бирдек мамнун қилмоқда. Буни, эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-мурувват рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, ушбу ойда ислом динининг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ҳамда жорий йилнинг 4 июнь куни муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон халқига йўллаган Рамазон ҳайити табриги мисолида яққол кўриш мумкин. Айниқса, ушбу байрам табригида: “Гўзал диёримизда муборак Рамазон шукуҳи кезиб юрган шу кунларда байрам кайфияти барча шаҳар ва қишлоқларимизга кириб бориши, бу айёмни янада мазмунли ўтказиш учун шароит яратиш мақсадида 5-6 июнь мамлакатимизда дам олиш кунлари деб эълон қилинди”, деб таъкидланиши юртдошларимизга бўлган юксак эътиборнинг ифодасидир. Мазкур Қарорларда белгиланган вазифа ва топшириқлар асосида, Рамазон ойини муносиб ўтказиш бўйича Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда турли мутасадди ташкилотлар томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, бу йилги Рамазон ойи ўзгача шукуҳ ва кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Ҳурматли брифинг иштирокчилари! Энди эса, Ҳайит намози бўйича қўйидаги маълумотларга эътиборингизни қаратмоқчимиз! Бугун, Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 5 июнь соат тонгги 05:00 дан то 05:50 дақиқагача бўлган вақт оралиғида Республикамиз минтақалари кесимида Ийд ал-Фитр – Рамазон ҳайити намози адо этилди. Республикада фаолият кўрсатаётган 2057 та масжиддан 1983 тасида 2 миллион 200 мингдан зиёд фуқароларимиз ҳайит намозини ўқидилар. Жумладан, Андижон вилоятида 172 та, Наманган вилоятида 183 та, Фарғона вилоятида 188 та, Сирдарё вилоятида 69 та, Тошкент вилоятида 221 та, Тошкент шаҳрида 102 та, Жиззах вилоятида 168 та, Сурхондарё вилоятида 108 та, Самарқанд вилоятида 272 та, Бухоро вилоятида 103 та, Навоий вилоятида 69 та, Қашқадарё вилоятида 181 та, Хоразм вилоятида 97 та ва Қорақалпоғистон Республикасида 50 та масжидда адо этилди. Тошкент шаҳрида 102 та масжидда 479 минг нафардан зиёд ҳамюртларимиз Ҳайит намозида иштирок этдилар. Хусусан, Ҳазрати Имом мажмуасида 17 мингдан зиёд, “Минор” масжидида 15 мингдан зиёд фуқароларимиз жам бўлдилар. Намозларда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, мустақиллик туфайли исломий қадриятларнинг тикланиши ва ривожланиши, диний эътиқод эркинлиги ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва эзгулик ишларига Муҳтарам Юртбошимиз томонидан берилаётган юксак эътиборга шукроналик билдирдилар ва дуолар қилдилар. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 16 минг 932 нафар ички ишлар ходимлари байрам ўтадиган объектларга жалб этилди. Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Ҳайит намозини жойларда...
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича ОАВ учун брифинг бўлиб ўтмоқда. Тадбир Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этилди. Kun.uz мухбири хабарига кўра, қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ҳайит намози бўйича қатор маълумотларни эълон қилди. Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 5 июнь республикада фаолият кўрсатаётган 2057 та масжиддан 1983 тасида 2 миллион 200 мингдан зиёд фуқаролар ҳайит намозини ўқиди. Жумладан, Андижон вилоятида 172 та, Наманган вилоятида 183 та, Фарғона вилоятида 188 та, Сирдарё вилоятида 69 та, Тошкент вилоятида 221 та, Тошкент шаҳрида 102 та, Жиззах вилоятида 168 та, Сурхондарё вилоятида 108 та, Самарқанд вилоятида 272 та, Бухоро вилоятида 103 та, Навоий вилоятида 69 та, Қашқадарё вилоятида 181 та, Хоразм вилоятида 97 та ва Қорақалпоғистон Республикасида 50 та масжидда адо этилди. Тошкент шаҳрида 102 та масжидда 479 минг нафардан зиёд ҳамюртларимиз Ҳайит намозида иштирок этдилар. Хусусан, Ҳазрати Имом мажмуасида 17 мингдан зиёд, “Минор” масжидида 15 мингдан зиёд фуқаролар жам бўлди. 277
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича ОАВ учун брифинг бўлиб ўтмоқда. Тадбир Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этилди. Kun.uz мухбири хабарига кўра, қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ҳайит намози бўйича қатор маълумотларни эълон қилди. Хусусан, унинг сўзларига кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 16 минг 932 нафар ички ишлар ходимлари байрам ўтадиган объектларга жалб этилди. “Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳайит намозини жойларда тартибли, тинч-осойишта ўтиши таъминланди”, – деди у. 264
Закот инсоният учун кўпгина моддий ва маънавий манфаат келтириб, уларнинг асосийларини куйидагича таснифлаш мумкин: Закот инсонларни ҳасисликдан сақлайди, уларни мардликка чақиради ва уларга берилган неъматлар учун шукр килишларига имконият беради. Зеро, Аллох таоло Қуръони каримда шундай мархамат килган: “Кимки ўз нафси баҳиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар иқболлидирлар” (“Хашр” 9). Закот инсонлар дунёни ҳаддан ортиқ севишларининг олдини олиши билан бирга, уларнинг қалблари қотишидан сақлайди ҳамда турли хил қалб касалликларидан поклайди. Закот бойларнинг камбағалларга нисбатан шафқат ва мархамат туйғуларини оширади. Закот бериш натижасида саҳоватли бойларнинг жамиятдаги этиборлари юксалади. Бу ҳолат эса бойлар орасида яхшилик қилишга рағбат уйғотади. Ер юзида ҳузур-ҳаловат, тинчлик-осойишталикни бузувчи тиланчи ва ишсизлар сонини камайтиради ва шу йўл билан жамиятда ночорлик ва беқарорлик каби салбий ҳолатларнинг олдини олади. Чунки муҳтож бўлган камбағал оч колгандагина жамиятда беқарорликларни келтириб чикаришга, бошқаларнинг мулкига тажовуз қилишга интилади. Агар ўша фақир бойларнинг закот сифатида берган молларини олиб ишлатса, инсонларга ёмонлик килишдан, бошқаларга зарар етказишдан, беқарорликни юзага келтиришдан воз кечади ҳамда фойдали ишларни қилишга интилади. Закот камбағалларнинг эҳтиёж соҳиби бўлишларидан қутқаради, уларнинг нормал яшашларига замин яратади. Бошкача қилиб айтганда, закот ижтимоий суғурта ҳисобланади. Закот бериш билан бойлар ўзларининг бойликларини турли хил бало ва офатлардан сақлайдилар, камбағалларга берган садақалари сабабли мулкларига барака берилади. Зеро, Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Молларингизни закот билан қутқаринглар, хасталарингизни садақалар билан даволанглар, бало тўлқинларини дуо ва тазарру билан қаршиланглар”. Закот жамиятни бойларнинг катта миқдордаги бойлик йиғиб камбағалларни булардан маҳрум килишлари натижасида юзага келадиган инқилоб ва муҳолафатлардан саклайди. (закот бойларнинг жуда катта маблағлар йиғиб, камбағалларнинг иқтисодий маҳрум бўлишлари натижасида юзага келадиган тўнтариш каби тартибсизликлардан жамиятни ҳимоя қилади). Закот молнинг сабабсиз йиғилиб туришининг олдини олади. Хулоса қилиб айтганда, закот жамиятда инсонлар томонидан тўпланадиган бойликнинг оқилона тақсимоти орқали муайян ижтимоий-иқтисодий балансни сақлаб туриш имконини беради. 4-курс талабаси Ҳабибуллаев Сирожиддин 349