Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ, ҳижрий 450-505 йилларда яшаб ўтганлар. Бу зотнинг илмдаги нуфузини бутун ислом олами уламолари эътироф этадилар. У зот ҳадис, фиқҳ, ақида, мантиқ, фалсафа, тафсир соҳасининг етук олими ҳисобланадилар. У барча илмларда имом ва 200 дан ортиқ исломий китобларга муаллифлик қилган таниқли олимдир. У зот шариат, тасаввуф ва ҳақиқат илмларида уммон эдилар. Имом Ғаззолий умрларининг сўнгида сўфийлик ҳаётинин ихтиёр қилганлар ва “Сўфийлик – нубувват дарчасидан тушаётган нур”, деганлар. Шунингдек, яна “Агар барча олимларнинг илми, доноларнинг донолиги, ақллиларнинг ақллари жамланадиган бўлса ҳам, улар тасаввуф илмига қилчалик зиёдалик кирита олмайдилар”, деб айтганлар. Одамлар имом Ғаззолий эгаллаган шариат илмларининг поёнини илғашга ожиз бўла туриб, қандай қилиб сўфийликни қоралашларига тушунмайсан киши. Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу[1], 470-561 ҳижрий йилларда яшаб ўтганлар. Бу зот ҳанбалий мазҳаби имоми бўлиб, уларнинг баракотидан 5000 киши Исломни қабул қилишган ва 100 минг мусулмон тавба қилиб, гуноҳларини ташлашган. Бағдоднинг майдонида у зотнинг ваъзларини эшитиш учун келган одамларга жой етмай, шаҳар ташқарисигача чиқиб кетар эдилар. У зот ваъз қилган пайтларида 400 нафар олимлар уни ёзиб турар эдилар. Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу Қодирия тариқати имоми ҳамда энг буюк сўфийлардан бир бўлганлар. Иззуддин ибн Абуссалом раҳимаҳуллоҳ, 577-660 ҳижрий йилларда яшаб ўтганлар. Бу зотни “ўз замонаси олимларининг султони” ва “олимлар учун шамчироқ”, деб атаганлар. Аллоҳ таоло у зотга жуда кўп илм ато қилган эди. Иззуддин ибн Абуссалом ўзларини назарда тутиб: “Қизиқ, биз олмаган яна қандай илм бор экан?”, деганлар. У зот тариқатни Нақшбандия тариқатининг машҳур имоми Шиҳобиддин ас-Суҳравардий ва Шозилия тариқати имоми Абулҳасан аш-Шозилийлардан қабул қилиб олганлар. Имом Шозилийнинг ажойиб ваъзларини эшитганларида: “Сўфий шариатнинг мустаҳкам асосида, қолганлар эса одат ва номларнинг устида ўтиради”, деганлар. Имом Фахриддин ар-Розий раҳимаҳуллоҳ, 544-606 ҳижрий йилларда яшаб ўтганлар. Бу зот улуғ имом, таниқли олим, энг забардаст тафсир билимдонларидан бўлганлар. Уларнинг Қуръони каримга ёзган 30 жузли тафсирлари бўлиб, унда кўплаб яширин ҳикматлар мавжуд. Шунингдек, у зот усул илмида ҳам етук илмга эга эдилар. Имом Фахриддин ар-Розий билан 500 га яқин китоб ёзган машҳур олим Муҳйиддин ибн Арабий ўрталарида илиқ муносабат бўлган. Бу икки улуғ олим бир-бирларига мактублар ёзишган. Имом ар-Розий сўфийлар ҳақида: “Сўфийлар доимий тафаккур юритадиган кишилардир. Улар ўз қалбларини нафс истакларидан тозалаб, Аллоҳнинг зикрини қилишга ва доимо Аллоҳга нисбатан одоб сақлашга боғлаганлар”, деб ёзадилар. Ибн Қудома ал-Мақдисий раҳимаҳуллоҳ, ҳижрий 540-620 йилларда яшаб отганлар. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Ал-бидоя ван-ниҳоя” асарида қуйидагиларни ёзадилар: “У – ўзининг замонасида унга тенг келадигани топилмайдиган улуғ олим, имом ва шайхул Ислом. У зот Бағдодда Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳнинг мазҳабларини ўрганиб, у бўйича фатволар берган. У ҳар хил илмларни чуқур ўрганган, дунёдан юз ўгирган, кўп ибодат қилувчи ва гўзал хулқ соҳиби эди. У кибрдан холи, сахий, гўзал, ҳаёли, Қуръонни кўп тиловат қилувчи, тунлари қоим, кундузлари соим ва салафи солиҳларнинг йўлларини тутган зот эди. У кўплаб мақомотлар ва кашф соҳибидир”. Ибн Қудома Қодирия тариқати имоми Абдулқодир Жийлоний қаддаса сирруҳунинг муридлари бўлганлар. У зот дунё матосидан юз ўгиришнинг зарурлиги ҳақида васиятнома ёзганлар. Васиятнома тасаввуф аҳлининг мадҳи, тарихи ва уларнинг йўлларига эргашишга бўлган чақириқ билан тўладир. У зот солиҳ кишилар ва уларнинг китоблари орқали таббурук қилиш мумкинлиги ҳақида гапирганлар. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий раҳимаҳуллоҳ, ҳижрий...
Ҳеч кимга сир эмас, бугун дунё иқтисодий саҳнасида ислом банклари фаолияти салмоқли иш олиб бормоқда. Нафақат шахсларнинг балки жамиятнинг фойдасига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатаётган ислом банклари кўп жиҳатлардан рибовий банклардан фарқ қилади. Аслида, уларнинг ривожланиш сири ҳам шунда. Зеро, рибовий фаолият юритадиган банклар охир-оқибат инқирозга юз тутади. Чунки шариат тарозисига тўғри келмаган ҳар қандай фаолият тури давомий бўлмайди. Ислом банклари фаолияти исломий ақидага боғлиқдир. Ҳалол ва харом қоидасига кўра ислом банклари шариатда ҳаром ҳисобланган нарсаларни молиялаштирмайди ва импорт қилмайди. Рибо ёки монополия асосида муомала қилмайди. Ислом банклари ресурслари ва инвестицияни шариатда рухсат этилган хизматлар соҳасига сарфлайди. Шунингдек, бу банклар ўз лойиҳарида мусулмонлар манфаатини ҳимоя қилишга ва уларга ёрдам беришга катта эътибор берадилар. Шу билан бирга ислом банклари беғараз ёрдам асосида фойда олиш тамоилига суянади. Ислом банклари мусулмонларни қийинчилик ва кутилмаган тангликдан сақлаган ҳолда унга жабр қилмай фойда олишга асосланган. Муомалада улар самимият, ростгўйлик, садоқат, ихлос, эътиқод ва меҳр шавқатга таянадилар. Кредитор (қарз берувчи) қарздорнинг қийналган вақтида қарз муҳлатини яна чўзиб беради. Улар ушбу шиорга таянадилар ва амал қиладилар: «Агар қарздор қийналса, бойигунча кутиш лозим». Ислом банкларининг асосий мақсадларидан бири қарзи ҳасана бериш йўли билан маблағларни фойдали ривожланиш йўлларига сарфлашдан иборат. Ислом банкларининг яна бошқа хусусиятлари икки тарафнинг тенглиги, олиб борилаётган фаолият ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлиш ва инвестициядаги ишонч. Рибовий банкларда бу тамойил кузатилмайди. Ислом банкларида барча ишлар мижози билан ҳамкорликда бажарилади. Қарз беришда фойда олиш усулига таянилмайди, балки ўз мижози билан шерикчилик битими асосида иш юритади. Шерик бўлган тараф ва банк капитал ҳамда пулни идора қилишда шерик бўлади. Пул маблағлари ва сармояларни ишлатишда ислом банклари “музораба”га суянадилар. Унда банк барча молиялаштириш ишларини ўз зиммасига олиб, музориб эса меҳнат қилади. Бу ишлар банк белгилаб берган шартларга мувофиқ амалга оширилади. Музорибнинг кўрадиган фойдаси олдиндан белгиланган бўлади. Шахсий жорий ҳисоб, рибовий банклардаги тижорий ҳисоблар билан деярли ўхшаш. Аммо ислом банки ишида бу ҳисобга фойда улуши тўланмайди. Рибовий тизимда бунга 5% атрофида тўланади. Хулоса шуки, фойда зарар шерикчилиги ҳисоби рибовий банклардаги муддатли ҳисобга тўғри келса-да бу ҳисобларда зарар кўриш ҳолатлари ҳам ҳисобга олинади. 4-курс талабаси Джуманиязов Фаррух 579
Бугунги кунга келиб жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ислом банклари фаолият юритмоқда. Аслида нақд рибавий фойдадан воз кечган ва ислом шариатига мувофиқ равишда таваккал кўринишида фаолият юритишни бошлаган ислом банклари барча ғарб мутахассислари томонидан қораланган ва узоққа бормайди, деган фикрларни илгари суришган эди. Лекин бу фикрлар ўз тасдиқини топмади. Аксинча, рибовий банклар инқирозга учраётган бир пайтда Ислом банклари дунё иқтисод саҳнасида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиб бормоқда. Дарҳақиқат, «Сарital intelligence» ҳалқаро банклар рейтинг агентлигининг 2000 йил маълумотларига кўра, ислом банкларининг активлари 160 млрд. дан ошиб кетган. Натижада ғарбнинг ривожланган давлатлари ислом банклари фаолиятига катта қизиқиш билдириб, мутахассисларнинг тадқиқот объектига айланиб қолди. Жумладан банкир ва олим Крис Барлтон ўзининг “Ривожланаётган бозорларда банклар” асарида ислом банклари фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилган. Унинг таҳлилига кўра ислом банклари капитали йилига 10-15 фоиз суръат билан ўсмоқда. Бу эса молия сохасида жуда юқори кўрсаткич хисобланади. Шу билан бирга ғарб ва океан орти давлатларининг ривожланган банклари ислом банклари ривожланишига қизиқиш билдириб, яна рибовий фаолиятда кўзга ташланаётган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида исломий фаолият юритадиган бўлимларни таъсис қилиб турли давлатларда иш олиб бормоқда. Жумладан, ”Чейз Манхэттен”, ”Голдмен Сакс”, ”Ай-ЭнДжи”, ”Нопура Сенъюритиз”, ”Джей Пи Моран” ва бошқалар шулар каби банкларни санаб ўтиш мумкин. АҚШнинг машҳур банкларидан “Ситибанк” махсус ислом фондлари учун 1млрд. доллор маблағ ажратиши ҳам молия бозорида ислом банкларининг роли тобора ошиб бораётганидан далолатдир. Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ислом банкларида рибовий банк операцияларининг деярли барчаси, яъни, депозит, кредит, аккредитив, хисоб-китоб, тўлов операциялари амалга оширилади. Улар саноат, аграр сектор, тижорат ва хизмат кўрсатиш соҳаларига катта маблағларини инвестиция қилмоқда. Аммо мазкур ҳизматларнинг ҳаммаси шариат мезонига мос равишда олиб борилади. 4-курс талабаси Джуманиязов Фаррух 402
Ширкат бу арабча الشركة дан олинган. Луғатда, الشركة сўзи “аралашиш”, “шерик бўлиш” ва “қўшилиш” деган маъноларни ифодалайди. “Аш-ширкат” ва “аш-шарикат” деб икки нарсанинг бир-бирига аралашишлигига айтилади. “Ширкат” сўзи араб тилида «шин»нинг касраси ва «ро»нинг сукуни билан «Аш-ширкат» ёки «шин»нинг фатҳаси ва «ро»нинг касраси билан «аш-шарикат» тарзида ўқиш жоиз. Лекин биринчи кўриниш машҳурроқдир. Луғатда اشترَك ва تَشارَك ва شارَك лар эса икки ва ундан ортиқ кишиларнинг бир-бири билан шерик бўлишига қўлланади. الشركة нинг кўплигиأَشْراك ва شُرَكاء кўринишда бўлади. Имом Азҳарий: Шарик شَريك нинг жам ҳолати худди يتيم ва نصير ларнинг кўплиги أَيتام ва أَنصار каби أَشْراك кўринишида бўлади, дейди. Шунда المرأة شَريكة ва النساء شَرائك дейилади. Имом Жаъдий эса شِرْكَ нинг кўплиги, شِبْرأَشبار каби أَشْراك бўлади, дейди. Фиқҳий истилоҳда камида икки киши сармоя ва фойдада бир-бирлари билан шерик бўлишга қарор қилишларига ширкат дейилади. عَقْد بَيْنَ الْمُتَشَارِكِينَ فِي الْأَصْلِ وَالرِّبْحِ «Сармоя ва фойдада шерик бўлган икки киши орасидаги битимдир». Ҳанбалий мазҳаби фақиҳларидан аллома ибн Қудома ширкатга шундай таъриф берганлар: الشركة هي الاجتماع في استحقاق أو تصرف «Ширкат – ҳақни талаб қилиш ёки тасарруф қилишда (бир кишидан зиёда кишиларнинг жам бўлиб) шерик бўлишларидир». Ширкат шариатнинг уч асосий манбаи, яъни Қуръони карим, ҳадиси шариф ва уммат ижмоси билан собит бўлган. وَإِنَّ كَثِيرًا مِنَ الْخُلَطَاءِ لَيَبْغِي بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَقَلِيلٌ مَا هُمْ. «Албатта, кўп шериклар бир-бирларига зулм қилурлар. Магар иймон келтириб, солиҳ амал қилганларгина (қилмаслар). Улар жуда ҳам оз», –деди” (Сод 24-оят). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ширкатга тегишли бир неча ҳадислар нақл қилинган: عَنِ السَّائِبِ بْنِ أَبِى السَّائِبِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ كَانَ شَرِيكُ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم فِى أَوَّلِ الإِسْلاَمِ ِ فِى التِّجَارَةِ فَلَمَّا كَانَ يَوْمُ الْفَتْحِ قَالَ: «مَرْحَبًا بِأَخِى وَشَرِيكِى لاَ تُدَارِى وَلاَ تُمَارِى». Соиб ибн Абу Соиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У ислом аввалида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тижоратдаги шериклари эди. Фатҳ куни бўлгач:–«Уришиб-жанжаллашмайдиган биродарим, шеригим, хуш келибсиз,»– дедилар” (Байҳақий ривояти). حدثنا محمد بن سليمان المصيصي ثنا محمد بن الزبرقان عن أبي حيان التيمي عن أبيه عن أبي هريرة رفعه قال: « إن الله تعالى يقول أنا ثالث الشريكين ما لم يخن أحدهما صاحبه فإذا خانه خرجت من بينهما » Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолатда ривоят қилинади: “У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло: «Модомики, иккисидан бири шеригига хиёнат қилмас экан, Мен икки шерикнинг учинчисиман. Агар у(шериги)га хиёнат қилса, иккиси орасидан чиқаман,»– деб айтади” (Абу Довуд ривояти). Ширкат ишларида томонлар бир-бирларининг молларига хиёнат қилмай, омонат ва диёнат юзасидан иш кўрсалар, уларга Аллоҳ таолонинг мадади ва кўмаги бўлади. Агар бордию, шериклар бир-бирларини алдаб, хиёнат қилсалар, Аллоҳ таолонинг мадади уларнинг орасидан кўтарилиб кетади. Ширкатнинг баъзи навлари хусусида мазҳаблар орасида турли фикрлар мавжуд бўлишига қарамай барча уламолар ширкатни умумий тарзда жоизлигига иттифоқ қилган. Ширкатнинг жоизлиги борасида бирорта илм эгаси қарши чиққан эмас. Ислом фиқҳида шериклик бир неча тур бўлиб, қуйида улар билан танишиб ўтамиз. Шериклик мулкий ва шартномавий шерикликга бўлинади.Шартномавий шериклик:сармоявий шерикчилиги, меҳнат шерикчилиги ва зиммадорлик шерикликларига бўлинади. Чунки бу шерикликларда кўрилган зарарда шерикларни ҳиссасини белгилаш шериклик маблағ, меҳнат ва зоминлик асосида белгиланади. Шерикликда кўрилган зарар шерикларнинг ўртадаги маблағи асосида белгиланса, унга شركة الاموال дейилади. Шерикликда кўрилган зарар...