Ширкат бу арабча الشركة дан олинган. Луғатда, الشركة сўзи “аралашиш”, “шерик бўлиш” ва “қўшилиш” деган маъноларни ифодалайди. “Аш-ширкат” ва “аш-шарикат” деб икки нарсанинг бир-бирига аралашишлигига айтилади. “Ширкат” сўзи араб тилида «шин»нинг касраси ва «ро»нинг сукуни билан «Аш-ширкат» ёки «шин»нинг фатҳаси ва «ро»нинг касраси билан «аш-шарикат» тарзида ўқиш жоиз. Лекин биринчи кўриниш машҳурроқдир. Луғатда اشترَك ва تَشارَك ва شارَك лар эса икки ва ундан ортиқ кишиларнинг бир-бири билан шерик бўлишига қўлланади. الشركة нинг кўплигиأَشْراك ва شُرَكاء кўринишда бўлади. Имом Азҳарий: Шарик شَريك нинг жам ҳолати худди يتيم ва نصير ларнинг кўплиги أَيتام ва أَنصار каби أَشْراك кўринишида бўлади, дейди. Шунда المرأة شَريكة ва النساء شَرائك дейилади. Имом Жаъдий эса شِرْكَ нинг кўплиги, شِبْرأَشبار каби أَشْراك бўлади, дейди. Фиқҳий истилоҳда камида икки киши сармоя ва фойдада бир-бирлари билан шерик бўлишга қарор қилишларига ширкат дейилади. عَقْد بَيْنَ الْمُتَشَارِكِينَ فِي الْأَصْلِ وَالرِّبْحِ «Сармоя ва фойдада шерик бўлган икки киши орасидаги битимдир». Ҳанбалий мазҳаби фақиҳларидан аллома ибн Қудома ширкатга шундай таъриф берганлар: الشركة هي الاجتماع في استحقاق أو تصرف «Ширкат – ҳақни талаб қилиш ёки тасарруф қилишда (бир кишидан зиёда кишиларнинг жам бўлиб) шерик бўлишларидир». Ширкат шариатнинг уч асосий манбаи, яъни Қуръони карим, ҳадиси шариф ва уммат ижмоси билан собит бўлган. وَإِنَّ كَثِيرًا مِنَ الْخُلَطَاءِ لَيَبْغِي بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَقَلِيلٌ مَا هُمْ. «Албатта, кўп шериклар бир-бирларига зулм қилурлар. Магар иймон келтириб, солиҳ амал қилганларгина (қилмаслар). Улар жуда ҳам оз», –деди” (Сод 24-оят). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ширкатга тегишли бир неча ҳадислар нақл қилинган: عَنِ السَّائِبِ بْنِ أَبِى السَّائِبِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ كَانَ شَرِيكُ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم فِى أَوَّلِ الإِسْلاَمِ ِ فِى التِّجَارَةِ فَلَمَّا كَانَ يَوْمُ الْفَتْحِ قَالَ: «مَرْحَبًا بِأَخِى وَشَرِيكِى لاَ تُدَارِى وَلاَ تُمَارِى». Соиб ибн Абу Соиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У ислом аввалида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тижоратдаги шериклари эди. Фатҳ куни бўлгач:–«Уришиб-жанжаллашмайдиган биродарим, шеригим, хуш келибсиз,»– дедилар” (Байҳақий ривояти). حدثنا محمد بن سليمان المصيصي ثنا محمد بن الزبرقان عن أبي حيان التيمي عن أبيه عن أبي هريرة رفعه قال: « إن الله تعالى يقول أنا ثالث الشريكين ما لم يخن أحدهما صاحبه فإذا خانه خرجت من بينهما » Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолатда ривоят қилинади: “У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло: «Модомики, иккисидан бири шеригига хиёнат қилмас экан, Мен икки шерикнинг учинчисиман. Агар у(шериги)га хиёнат қилса, иккиси орасидан чиқаман,»– деб айтади” (Абу Довуд ривояти). Ширкат ишларида томонлар бир-бирларининг молларига хиёнат қилмай, омонат ва диёнат юзасидан иш кўрсалар, уларга Аллоҳ таолонинг мадади ва кўмаги бўлади. Агар бордию, шериклар бир-бирларини алдаб, хиёнат қилсалар, Аллоҳ таолонинг мадади уларнинг орасидан кўтарилиб кетади. Ширкатнинг баъзи навлари хусусида мазҳаблар орасида турли фикрлар мавжуд бўлишига қарамай барча уламолар ширкатни умумий тарзда жоизлигига иттифоқ қилган. Ширкатнинг жоизлиги борасида бирорта илм эгаси қарши чиққан эмас. Ислом фиқҳида шериклик бир неча тур бўлиб, қуйида улар билан танишиб ўтамиз. Шериклик мулкий ва шартномавий шерикликга бўлинади.Шартномавий шериклик:сармоявий шерикчилиги, меҳнат шерикчилиги ва зиммадорлик шерикликларига бўлинади. Чунки бу шерикликларда кўрилган зарарда шерикларни ҳиссасини белгилаш шериклик маблағ, меҳнат ва зоминлик асосида белгиланади. Шерикликда кўрилган зарар шерикларнинг ўртадаги маблағи асосида белгиланса, унга شركة الاموال дейилади. Шерикликда кўрилган зарар...
Мотуридийя таълимотининг вужудга келиши ва ривожланиши бир неча даврга бўлиниб, уларнинг муҳимлари қуйидагилардир: – Таъсис этилган даври (258-333/872-945). Бу Имом Абу Мансур Мотуридий яшаган давр бўлиб, бу мотуридийя таълимотининг юзага келган ва таъсис этилган даври ҳисобланади. Бу даврда, асосан, мўътазила фирқасининг ботил ақидасига қарши китоблар таълиф этилган. – Шаклланиш даври (333-400/945-1010). Имом Мотуридий роҳматуллоҳи алайҳдан таъсирланган шогирдлари ва шогирдларининг шогирдлари яшаган давр. Бу даврда мотуридийя таълимоти таълимот сифатида юзага келган. Бу даврда Имом Мотуридийнинг шогирдлари шайхларининг, имомларининг фикрларини ёйганлари ва уни ҳимоя қилганлари билан ажралиб туради. – Паздавий даври (400-500/1010-1107). Бу даврда таълиф ва нашр ишлари кенг олиб борилган. Бу даврнинг энг муҳим шахсларидан бири Абул Юср Паздавий (ваф. 493 йил) роҳматуллоҳи алайҳдир. – Ўзгаришлар даври (500-700/1107-1301). Бу давр ўз номи билан ақида масалаларининг сифатларда салаф уламолар ақидасидан ўзгара бошлаган даври. Бу даврда кўплаб китоблар таълиф этилган ва мотуридийя ақидасининг далиллари жамланган. Бу даврни яна Насафийлар даври дейиш ҳам мумкин. Бу даврнинг энг кўзга кўринган уламолари Абул Муъин Насафий (ваф. 508/1115 йил), Нажмиддин Умар Насафий (ваф. 537/1143 йил), Ҳофизуддин Абдуллоҳ Насафий (ваф. 710/1311 йил) лардир. Бу аввалги мотуридийя ақидасининг энг катта даври ҳисобланади. – Собуний даври. Бу давр, бошидан, аввалгиларидан бошқа давр деб эътибор қилинади. Бу давр мотуридийя ва ашъария таълимоти ўртасида мунозаралар кўп бўлгани билан ажралиб туради. Бу даврнинг энг муҳим шахси – Абу Муҳаммад Нуриддин Аҳмад ибн Муҳаммад Собуний (ваф. 580/1185 йил). Собуний усулуд дин илмидан дарс беришда Абул Муъин Насафийнинг «Табсиротул адилла» китобига таянади. Буни Имом Розий ўзининг мунозараларида зикр қилиб ўтган. Розий шундай дейди: “Менга Собуний: “Эй биродар, мен Абул Муъин Насафийнинг «Табсиротул адилла» китобини кўрдим ва унга таҳқиқ ва тадқиқ қилишда ҳеч қандан қўшимча киритиш керак эмаслигига ишонч ҳосил қилдим”, – деди”. – Усмоний даври. Бу давр Усмонийлар давлати (700-1300/1398-1883)га нисбатан шундай деб номланган. Бу давр кўплаб мотуридийя уламоларининг даврларини ўзида жамлайди. Улардан: – Содруш шариъа Абдуллоҳ ибн Масъуд даври (ваф. 747/1347 йил); – Тафтазоний даври (712-792/1313-1390); – Журжоний даври (740-816/1340-1413); – Камол ибн Ҳумом даври (790-861/1388-1457). Бу кишининг асл исмлари Муҳаммад ибн Абдулвоҳид ибн Абдулҳамид Сивосий асли Сакандарий қоҳирий Ҳанафийдир. Камол ибн Ҳумом таълиф қилган китоблардан фиқҳга оид «Фатҳул қодир» (бу китоб «Ҳидоя»нинг шарҳи бўлиб, охирига етмай қолган ва ваколат бобига келиб тўхтаган), «Таҳрир фий усулил фиқҳ» (Усулул фиқҳда таҳрир), «Мусаяро фий ақоидил мунжия фил ахиро» (бу китоб бир неча бор нашр қилинган). Ушбу китоб мотуридийя ақидасини билишда, мотуридийя ва ашъария ақидалари ўртасидаги бир хил ва фарқли масалаларни билишда жуда муҳим ҳисобланади. Бундан бошқа Усмонийлар давлатига алоқадор даврлар ҳам мавжуд. Аммо бу даврларнинг барчаси ўзлари учун асос бўлган даврга қайтади. Бу давр унда мотуридийя таълимоти ўзининг энг юқори камолот босқичига чиққан усмонийлар давридир. Сабаби бу давр Усмонийлар сояси остида сояланди ва унинг яхшиликларидан манфаатланди. Чунки усмонийлар давлати фиқҳда ҳанафий мазҳабига ва ақидада мотуридийя таълимотига амал қилар эди. Мотуридийя султонлиги усмонийлар султонлиги кенгайганча кенгайди. Бу даврда мотуридийя таълимоти ва ҳанафий мазҳаби ўқитиладиган мадраса раислари, муфтий ва қозилар улуғ бўлди. Бу бир томондан. Иккинчи томондан эса, бу даврда калом илмининг турли мавзулари ва йўналишларида матнлар, шарҳлар, шарҳларнинг шарҳлари, хошиялар, хошияларнинг хошиялари битилди. Буларнинг самараси ўлароқ, мотуридийя...
Институтимиз ректори Уйғун Ғафуров Тошкент темир йўл муҳандислари институтига ташриф буюрди. Институт раҳбарлари талабаларнинг руҳий-маданий қадриятларга янгича ёндашиш жараёни сезилаётганлиги хусусида фикрлашдилар. Ташриф давомида Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров Тошкент темир йўл муҳандислари институти ёшлари билан учрашди. Учрашувда Уйғун Ғафуров халқимизнинг этник, маданий ва диний онги маънавий Уйғонишнинг яна бир битмас-туганмас манбаи эканлигини, Марказий Осиё ғоят хилма-хил динлар, маданиятлар ва турмуш тарзлари туташган ва тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келганлигини қайд этди. Маънавий қадриятларнинг тикланиши уларнинг ҳозирги дунё ва ахборот цивилизация қадриятларига мослашишини ҳам англатади, деди. Суҳбатда давлатимиз томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга «Меҳр» инсонпарварлик операцияси амалга оширилганлиги, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилганлиги маълум қилинди. Учрашувнинг хулосаси сифатида аънанавий қадриятларимизни ҳозирги демократик жамиятнинг қадриятлари билан уйғунлаштириш келажакда янада равнақ топишимизнинг, жамиятимиз жаҳон ҳамжамиятига қўшилишининг гаровидир, деб қабул қилинди. Очиқ мулоқот ва видеороликлар учрашувнинг самимий ўтишига хизмат қилди. 417
Муҳаммад Ибн Ҳасан Шайбоний қаламига мансуб олтита китоб ҳанафий мазҳабидаги энг эътиборли китоблар саналади, уларда келган масалаларга қарши фатво бериш мумкин эмас. Фақатгина зарурат юзасидан, замонлар алмашиши ёки урф-одатларнинг ўзгариш сабабли кейинги давр фақиҳларнинг иттифоқлари билан ундаги айрим ҳукмлар амалдан қолдирилиб, бошқасига алмаштириши мумкин. «Зоҳири ривоя» деб ном олган ушбу асарлар барча фақиҳларни фиқҳ борасида лол қолдирган. 1) «Мабсут» ёки «Асл» Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг илк ёзган китобларидан бўлгани учун ҳам «Асл» маъносини олган бўлиб, унда Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ)нинг фатво берган масалалари тўпланган. Агар ўша масалага Абу Юсуф билан Муҳаммад хилоф қилишган бўлса, у ҳам зикр қилиб келтирилган. Агар ҳеч қандай хилоф қайд этилмаган бўлса, бу уч имомнинг иттифоқ қилган масалалари ҳисобланади. Баъзи ўринларда Ибн Абу Лайлонинг (693-765) фикрлари ҳам зикр қилинган. Муҳаммад Ибн Ҳасан Шайбонийдан ривоят қилинган «Мабсут»лар кўп. Уларнинг энг зоҳирроғи, энг машҳур нусхаси Абу Сулаймон (вафот 200/815) Жузжонийга тегишли. Шайхул Ислом Абу Бакр Хоҳарзоданики (вафот 483/ 1090) «Мабсути Шайхул Ислом» ёки «Катта Мабсут» дейилади. Шамсул аимма Сарахсий (1009- 1090) ва устози Шамсул аимма Ҳаловоний (вафот 456/1063) нусхалари мавжуд. Зоҳир ривоя масалаларини жамлаб, Ҳоким Шаҳид (вафот 334/945) «Китобул Кофия» асарини ёзган ва у ҳам «Асл» деб аталади. Унга Шамсул аимма ва Шайхул ислом Исбижобийлар (вафот 535/1140) шарҳлар ёзишган. «Мабсут» Қоҳирада 1954 йилда, сал кейинроқ Карачида 5 жилд қилиб нашр этилган. «Фасод» бўлаги немис тилига тарижима қилинган.[1] «Кашфуз зунун»да айтилишича, бир ғайридин олими «Мабсут» ни ўқиб, мусулмон бўлади ва «Кичкина Муҳаммадингизнинг китоби шундай бўлса, катта Муҳаммадингиз китоби қандай экан?!» деган; 2) «Ал-Жомеъ ас-сағир» (кичик тўплам). Бу китобда муаллиф Абу Юсуф воситаси билан Абу Ҳанифадан ривоят қилган масалаларни зикр этган. Шунинг учун ҳар бир боб «Муҳаммад Яъқубдан, у эса Абу Ҳанифадан ривоят қилди…» жумласи билан бошланади. «Ал-Жомеъ ас-сағир» гарчи Муҳаммад Шайбонийнинг асари экани аниқ бўлсада, аслида у тартибга солинмаган бўлган. Уни икки шахс – Абул Ҳасан ибн Аҳмад Заъфароний (Х аср) ҳамда Абу Тоҳир Муҳаммад Даббос (Х аср) тартибга солиб, мавзулар бўйича бобларга ажратиб чиққани манбаларда зикр этилади. «Жомеъ ас-сағир» да 1532 та масала баён этилган бўлиб, 170 масалада ихтилофлар кўрсатилган. Асарда қиёс ва истеҳсон масалалари йўқ, фақат икки масала мерос масаласида улар кўрсатилган. Абу Юсуф ушбу китобни ёзишни Муҳаммадга тавсия қилган. Абу Юсуф ҳатто сафарга чиққанида ҳам мазкур китобни ёнидан қўймаган. «Кимки ушбу китобни ўқимаса, фатво беришга ҳаққи йўқ» деб уни мадҳ қилган. Абу Жаъфар Таҳовий (853-933), Абу Бакр Жассос (918-980), Абу Лайс Самарқандий (вафот 393/1003), Абулқосим Розий (вафот 474/1081), Шамсулаимма Сарахсий (1009-1090), Садрул Ислом Паздавий (вафот 493/1099), Абул Муъин Насафий (вафот 508/1114), Абу Бакр Балхий (553/1158 ), Абу Наср Аттобий (вафот 586/1190), Имом Қозихон (вафот 592/1195) каби машҳур фақиҳлар унга шарҳлар битишган. «Жомеъ ас-сағир» Мисрда «Амирия» матбаасида 1884-йили «Китобул харож» билан бирга нашр қилинган. Шунингдек, асар Ҳиндистонда беш карра тошбосмаларда нашрдан чиққан. Унинг немисча таржимаси мавжуд. 3) «Жомеъул Кабир» (катта тўплам). Бу муаллифнинг энг аҳамиятли асарларидан бири бўлиб, унинг икки таҳрир варианти бор. Биринчи вариантини Абу Ҳафс Кабир (767-831) ва Абу Сулаймон Жузжоний (вафот 200/815) ҳамда Муҳаммад ибн Самоа каби шогирдлари ривоят қилганлар. Кейинчалик муаллиф бу асарга яна мурожаат қилиб, қайта ишлаган баъзи боб ва мавзулар қўшган жумлаларни...
Аллоҳ таоло чиройли саналган ҳар қандай амални бажаришдан олдин Ўз исмини зикр қилишга буюрган. Зеро, бундай қилиш уша ишнинг бардавомлигини ёки пок-ҳалол бўлишини таъминлайди. Жонлиқ сўйиш ёки овга чиққанда ҳам мазкур буйруқ мавжуддир. Зеро Аллоҳ таоло Ўз каломида шундай буюради: «Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз!» (Анъом сураси, 121) Мазкур оятда ейишдан қайтарилган нарса бу ўлимтик ёки бут-санамларга атаб сўйилган ҳайвондир. Бу ҳақида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай деганлар: «Мазкур оятдан мурод ўлимтик, бўғилиб ўлган ва бут-санамларга атаб сўйилган жониворлар». Худди шунга ўхшаш маънода имом Калбий: «Улар Аллоҳ номи зикр қилинмаган ёки Аллоҳ таолодан бошқага атаб сўйилган жониворлардир», деганлар. Зеро, мушриклар ўзларининг бут санамларига атаб қурбонликлар қилишар, ва уларнинг гўштини ейишар эди. Шундай экан ким мазкур ҳолатда ҳаром бўлган гўштни ҳалол деб еса, амали мушрикларники билан бир бўлипти ва айнан ўшалардек уқубатга дучор бўлиши мумкин. Зажжож розияллоҳу анҳу мазкур оятни умум ҳолатда тушунтиради ва мазкур фикрни олға суради: «Бу оят Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан биронтасини ҳалол деб билган ёки Аллоҳ ҳалол қилган нарсалардан биронтасини ҳаром деб билган ҳар бир кимса мушрик бўлишига далилдир». Лекин, мусулмон киши эсидан чиқиб Аллоҳнинг исмини айтмасдан сўйган гўшти мазкур ҳукм остига кирмайди. Бу ҳақида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай деган эдилар: «Ким жонлиқ сўйса-ю, «басмала» айтишни унутса, унга Аллоҳнинг исмини зикр қилиб еяверсин. Модомики, фитрат шариатга биноан сўйган экан, уни шайтонга бериб қўймасин» (Байҳақий ривояти). Дарҳақиқат, эсдан чиқиб қандайдир амални тарк қилиш авф қилинади. Лекин, қасддан “басмала”ни тарк қилган ҳолатда жонлиқ сўйиш итоатсизлик ҳисобланади. Бундай сўйилган гўштни ейиш мумкин эмас. Шу билан бирга итоатсизлик учун сўйган киши ҳам уқубатга лоиқ бўлади. Аллоҳ таоло ҳар бир ишимизни шариатга мувофиқ бажаришга мушарраф қилсин! 401-гуруҳ талабаси Маҳаммадумаров Сирожиддин 556