Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳ ибн Умарга шундай дейди: ”Усоманинг отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун сенинг отангдан кўра севикли эди. Усома эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун сендан кўра севиклидир ”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарлик келгач, тижоратни тўхтатиб, рисолатни етказиш, инсонларни ҳидоятга бошлаш учун даъват ишлари билан банд бўлдилар.
Уммат ҳаётининг ҳар бир жабҳасида ва амалида Аллоҳнинг розилигини топиши ва Қуръонда баён қилинган буйруқ ва қайтариқларнинг батафсил шарҳланиши ва тушунарли бўлиши учун вақти-вақти билан ҳамда вазият тақозосига кўра Пайғамбарга ваҳий юборилади. Бу ваҳий одамларга оғзаки етказилмайди.