islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Институт

Бўлимлар

Шайх Алижон қори “имом талабалар” билан очиқ мулоқот ўтказди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, ЎМИ Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори Модуль таълим тизими талабалари билан "Имомларнинг жамият олдидаги масъулияти" мавзусида очиқ мулоқот ўтказдилар...- ТИИ Матбуот хизмати

“Ат-Танал ал-арабий” билан меморандум имзоланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида устоз ва талабалар ўртасида  араб тили илмий муҳитини жонлантириш, талабаларнинг дарсга бўлган қизиқиши ҳамда рағбатини кучайтириш, институтнинг салоҳиятини ошириш мақсадида Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг “Ат-Танал ал-арабий” – التّنال العربيّ “Араб тилини билиш халқаро сертификати”ни берувчи таълим ва тест ташкилоти билан Тошкент ислом институти ўртасида келишув ҳамда институт  биносида “Ат-Танал” тест имтиҳонларини ўтказиш бўйича ўзаро учрашув бўлиб ўтди...- ТИИ Тиллар кафедраси кабинет мудири Абдулбосит Нуриллаев

Соҳа масъуллари Модулнинг имом-хатиб талабалари билан очиқ мулоқот ўтказдилар

Дин ишлари бўйича қўмита Диний-маърифий ташкилотлар ва илмий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар Камолов Модуль таълим тизими талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди...- ТИИ Матбуот хизмати

Хатмул кутуб: “Шарҳи Мулло” китобидан 30 нафар талабага ижоза берилди

Тошкент ислом институтида “Январь – Араб тили ва Балоғат фан ойлиги” муносабати билан Тиллар кафедраси томонидан 3-курс талабалари билан ўқиб тугатилган “Шарҳи Мулло” китобининг “хатмул кутуб" илмий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов кириш сўзи билан очиб берди...- ТИИ Матбуот хизмати

Модуль талабалари Фатво марказида

Фатво сўзи араб тилида “саволга жавоб бериш” маъносини англатади. Истилоҳда эса, сўраган кишига шаръий далил асосида жавоб беришга нисбатан ишлатилади. Яъни, фатво – турли фиқҳий саволлар бўйича йирик мусулмон ҳуқуқшуносларининг қатъий фикрларини ифодалайди. Фатво бериш шариатда  фарзи кифоя амал ҳисобланади. У  якка тартибда, жамоавий ёки йўналтирилган идоралар томонидан берилади. Ҳозирда у, кўпгина мусулмон мамлакатларда расмий фатво берувчи диний идора, халқаро марказлар ёки кўзга кўринган ва тан олинган уламолар томонидан ишлаб чиқилмоқда...- ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси А.Аллаберганов
1 11 12 13 14 15 124