islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Абитуриентларга

Бўлимлар

Абитуриентлар қабул ҳайъатига тақдим этадиган ҳужжатлар тўплами

Абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: – ректор номига ариза; – маълумоти ҳақида ҳужжат: Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асли; – паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); – 6 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидан маълумотнома; – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (агар абитуриент ўрта махсус ислом билим юртини ушбу ўқув йилида тугатган бўлса тавсияномани таълим муассасаси мудиридан олиб келади). 963
1 16 17 18