Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ- 5416-сон Фармонига асосан ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш, улар қолдирган бой илмий меросни ўрганиш, тадқиқ қилиш орқали халқимиз ва кенг жамоатчиликка етказиш ва тарғиб қилиш, хусусан ҳадис ва унга доир илмларни чуқур ўзлаштирган етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ҳадис илми мактаби ташкил этилган эди. Ҳадис илми мактабида ўқиш муддати 5 йил бўлиб, “Ҳадис илмлари, диний фанлар мутахассиси ва араб тили ўқитувчиси” мутахассислиги бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлайди. Мактабда матахассислик фанларини ўқитиш устоз-шогирд анъанаси асосида мазкур фан бўйича рухсати (ижозаси) мавжуд Республикамиз ва хорижлик малакали педагог ўқитувчилар томонидан амалга оширилади. Ҳадис илми мактабига 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 2019 йил 5 июль кунига қадар давом этади. Ҳадис илми мактабига абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (жорий йилда ўқишни тамомлаган битирувчилар таълим муассасаси раҳбаридан тавсиянома олади). Ҳадис илми мактабига абитуриентларни қабул қилишда кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтиши кўзда тутилган: 1. Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (ижодий имтиҳон) – 3,1 балл; 2. Араб тили (ижодий имтиҳон) – 2,1 балл; 3. Ўзбекистон тарихи (тест синови) – 1,1 балл; Ҳадис илми мактаби биноси Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуаси ёнида барпо этилган бўлиб, олий даргоҳда умумтаълим, хорижий ва мутахассислик фанларини чуқур ўрганиш учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, ислом илми ривожида ўз ўрнига эга буюк аждодларимизга муносиб бўлиши учун мактабда талабаларга замонавий техникалар билан жиҳозланган ўқув аудиториялари, кутубхона, ёпиқ спорт зали ва сув ҳавзаси, ётоқхона ва шинам ошхона мавжуд. Манзил: Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил шаҳарчаси, Имом Бухорий мажмуаси. Телефон/факс: (+99866) 240-20-51, (+99866) 240-20-52 Манба: kun.uz 390
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази мутасаддилари 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул бўйича ўтказиладиган тест синовларига тайёргарлик кўриш жараёни ҳақида журналистларга маълумот берди. Айтилишича, бу йилги тест топшириқларини шакллантириш учун умумтаълим фанлари бўйича 140 нафардан ортиқ экспертлар гуруҳи тузилган. Улар 180 мингдан ортиқ тест топшириқларини шакллантиради. Тест топшириқларининг ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларидаги бир хиллиги таъминланади. Жорий йилда намунавий тест топшириқлари 1500 дан ортиқ абитуриент иштирокида апробациядан ўтказилди, ишончлилиги, мураккаблик даражасининг тўғри танланганлиги ўрганилди, 74 мингдан ортиқ тест топшириғи статистик таҳлил қилинди. Хато-камчиликлар тузатилди, айримларига ўзгартиришлар киритилди. ДТМ мутахассислари бу йилги тест топшириқлари базасини шакллантиришда Туркия, Жанубий Корея, Россия, Япония каби мамлакатлар тажрибалари ўрганилганини айтди. Янгилик сифатида тест топшириқларида график, ёзувсиз карта, расмлар қўлланилаётгани қайд этилди. Таъкидланишича, фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш мақсадида янги ўқув йилидан бошлаб Давлат тест марказида мавжуд тест топшириқлари базасини жамоатчилик учун очиб қўйиш режалаштирилмоқда. Бугунги кунда тест синовларини ўтказиш учун мамлакат бўйича 69 бино танланган. Уларнинг энг каттаси 1710, энг кичиги 240 ўринлидир. Бу биноларда бир кунда 2 та сменада 1 минг 277 та гуруҳда жами 38 минг 310 абитуриент тест топшириши мўлжалланган. Тест синовларининг адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида бир кунда 2 минг 554 нафар назоратчи жалб этилиши белгиланган. – Бу йил абитуриентлардан олинган бармоқ изи орқали тест синовларига бошқаларнинг кириши каби қонун бузилишларга барҳам берилади. Натижада ўз билимига ишониб имтиҳон топшираётган ёшларнинг имконияти янада кенгаяди, – деди Давлат тест маркази бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қаҳрамон Ҳақбердиев. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда бинолар учун 1 минг 155 тадан ортиқ видеокузатув камералари, 120 дона мобиль алоқаларини тўсувчи қурилма, бармоқ изи асосида таниш воситалари тайёрланмоқда, деб хабар беради ЎзА. 276
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентларнинг сони кескин ошгани, қабул имтиҳонларида абитуриентларга қулай шароит яратиш, тест синовларини янада шаффов, очиқ ва ошкора ўтишини таъминлаш мақсадида ўрта махсус таълим муассасаларининг 2019-2020 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади. Қабул имтиҳонларининг ўтказиш санаси ўрта махсус таълим муассасалари томонидан қўшимча маълум қилинади. 328
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг 2019-2020 ўқув йили учун қабул квотаси эълон қилинди. Унга кўра, энг кўп – жами 60 талаба (50 нафар ўғил бола ва 10 нафар аёл-қизлар) Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига қабул қилинади. “Кўкалдош”, “Мир Араб”, “Ҳидоя”, “Хожа Бухорий”, “Саййид Муҳйиддин махдум”, “Фахриддин ар-Розий”, “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус билим юртларининг ҳар бирига 30 нафардан, “Хадичаи Кубро” ва “Жўйбори Калон” аёллар ўрта махсус билим юртларига эса 20 нафардан талаба олинади. Бундан ташқари, Мир Араб Олий мадрасасида 20 нафар ўғил болалар ва 5 нафар аёл қизлар, Ҳадис илми мактабида эса 10 нафар янги талаба ўқишни бошлайди. 1 097
Юртимизда барча соҳалар қатори диний соҳада ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилиб, муқаддас ислом динини ўрганиш, аждодлар меросини қайта тиклаш ва уларни келажак авлодларга асл ҳолича етказиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, буюк аждодларга муносиб ворисларни тайёрлаш мақсадида юртимизда диний таълим тизимини такомиллаштириш, уларнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Маълумки, Мовароуннаҳр заминидан етишиб чиққан буюк муҳаддислар Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий, Абдуллоҳ ибн Муборак, Ибн Ҳиббон, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший, Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад Барокотий, Иброҳим ибн Маъқил Насафий ва Абд ибн Ҳумайд Кешийлар томонидан катта ҳадис мактабига асос солинган бўлиб, ушбу илму маърифат ва зиё масканлари ҳадис илми ривожи ҳамда дунё илм-фан тараққиётида ўчмас из қолдирган. Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5416-сон Фармонига асосан ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солган ҳадис мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш, улар қолдирган бой илмий меросни ўрганиш, тадқиқ қилиш орқали халқимиз ва кенг жамоатчиликка етказиш ва тарғиб қилиш мақсадида Ҳадис илми мактабини ташкил этилган эди. Давлат раҳбарининг жорий йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифлари давомида Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этишга оид берган топшириқлари ижроси мақсадида бир қанча вазифалар амалга оширилди. Жумладан, 2019 йил 23 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлис баёни ва Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил қилиш бўйича Йўл харитаси тасдиқланди. Мазкур Йўл харитасига мувофиқ Ҳадис илми мактаби абитуриентларини янги ўқув йилига қадар пухта тайёрлаш, энг муносиб абитуриантларни талабаликка кабул қилиш мақсадида 2019 йил 17 июндан Тошкент ислом институтида тайёрлов курси бошланди. Ушбу курсда Республикамиздаги ўрта махсус таълим муассасаларини битирган 52 нафар абитуриентлар иштирок этмоқда. Тайёрлов курси дарс машғулотларига “Араб тили”, “Ҳадис истилоҳлари”, “Ҳадис шарҳлари” фанларидан Тошкент ислом институти ва Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг малакали профессор-ўқитувчилари жалб қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Ҳадис илми мактаби абитуриентларига ётоқхона, уч маҳал овқат ва ўқув машғулотларига ўз вақтида келиб-кетишлари учун автобус таъминотлар билан тўлиқ таъминланди. 1 962