islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Абитуриентларга

Бўлимлар

Тошкент ислом институтида Араб тили фанидан кириш имтиҳони бошланди

Бугун 19 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Араб тили фанидан ижодий имтиҳон бошланди. Дастлаб институт ректори Уйғун Ғафуров абитуриентларга имтиҳон жараёни ва тартибини тушунтириб ўтди. Сўнгра Дин ишлари бўйича қўмита Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Рустамов Бобомурод сўз олиб абитуриентларга имтиҳонлардан муваффақият билан ўтишларини тилади. Ижодий имтиҳон материаллари солинган конверт имтиҳон бошланиши олдидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси кузатувчиси, Тошкент Ислом институти қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ҳамда ота-оналар иштирокида очилиб, бу ҳақда далолатнома тузилди. Кузатувчилар, ота-оналар имтиҳон учун ажратилган хоналар ва имтиҳон топширувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Сўнгра, саволлар солинган конвертлар абитуриентлар томонидан очилиб, навбати билан вариантлар олинди ва улар жавоб беришга тайёрланиш учун ажратилган ўринларга жойлашдилар. Имтиҳонга Тошкент ислом институти, Халқаро ислом академияси ва Тошкент Давлат Шарқшунослик институтининг Араб тили фани бўйича мутахассис ўқитучилари жалб этилган. Ижодий имтиҳон жараёнларида саволларга тайёрланиб бўлган абитуриентлар бирин-кетин имтиҳон олувчи ўқитувчилар томонидан савол-жавоб қилиниб, уларнинг билимлари синовдан ўтказилади. Фарзандларига руҳий далда бўлиб, улар билан ҳамроҳ бўлиб келган ота-оналар ва меҳмонлар учун институт ҳудудида салқин ичимликлар ва шинам кутиш жойлари ташкил қилинди. Имтиҳонларни талаб даражасида ўтказиш мақсадида ички ишлар ва тиббиёт ходимлари ҳам жалб қилинди. Абитуриентлар ижодий имтиҳонда Араб тили фанидан синовдан ўтишмоқда. Тошкент Ислом институтига абитуриентларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, Ақоид, Фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари эртага 20 июль куни Ўзкўргазмасавдо марказида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йили учун жами 226 абитуриентлардан аризалар қабул қилинган бўлиб, бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 60 та ўрин ажратилган бўлиб, шундан 10 нафари аёл-қизлардан иборат. Имтиҳон жараёнлари ижтимоий тармоқлар орқали онлайн узатилмоқда. 742

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН: Тошкент ислом институтига 2019-2020 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар ва саналар маълум бўлди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига 2019-2020 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар ва саналар маълум бўлди. Маълумки, кириш имтиҳонлари Араб тили (ижодий), Ақоид ва фиқҳ ҳамда Ўзбекистон тарихи (тест) фанларидан бўлиб ўтади. Шунга кўра, Араб тили фанидан ижодий имтиҳон 2019 йил 19 июль куни соат 07:00 да Тошкент ислом институти биносида бошланади. (Манзил: Тошкент, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Мўлжал: Ҳазрати Имом мажмуаси) Ақоид ва фиқҳ ҳамда Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари 2019 йил 20 июль куни соат 07:00 да Ўзкўргазмасавдо биносида бошланади. (Манзил: Тошкент, Шайхонтаҳур тумани, Беруний шоҳ кўчаси, 41-уй. Мўлжал: Беруний метро бекати). Хабарингиз бор, Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бўйича қабул ҳайъати 2019 йил 15 июндан 15 июль кунига қадар фаолият олиб борди. Қабул жараёнларида 226 та абитуриентдан (шундан 184 нафари ўғил болалар, 42 нафари аёл-қизлар) аризалар қабул қилинди. Эслатиб ўтамиз, имтиҳон кунлари абитурентлар ўзлари билан паспорт ҳамда қабул ҳайъати рухсатномасини олиб келишлари шарт! Мурожаат учун телефон: +998712272347 Қўшимча маълумотлар телеграм каналида: @islaminstitutuz 448

Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Сўнгги йилларда олий ва ўрта махсус таълим тизимини модернизация қилиш, илм-фанни ривожлантириш, ўқитишнинг замонавий шакл ва технологияларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ўтган давр мобайнида иқтисодиётнинг реал сектори ва ижтимоий соҳа эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларда янги, шу жумладан, етакчи хорижий олий таълим муассасалари ташкил этилди, замонавий ўқув босқичлари жорий этилиб, талаб юқори бўлган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Шу билан бирга, мамлакатимизда жадал суръатлар билан амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ислоҳотлар Ватанимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган, юрт равнақи йўлида муносиб ҳисса қўшувчи малакали кадрлар тайёрлашни устувор вазифалардан бири этиб белгиламоқда. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш, соҳада давлат бошқаруви самарадорлигини янада ошириш, тизимдаги муассасаларнинг сифатли фаолият юритишини таъминлаш орқали юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш мақсадида, шунингдек, 2017-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ: 1. Қуйидагилар олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин: олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида замонавий ва мустақил фикрлайдиган, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, билимли ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш; олий таълим муассасаларида касбий фаолият йўналишида замонавий билим ва малакага эга, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда чет тилларини ўзлаштирган кадрлар тайёрлаш сифатини таъминлаш; барча олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ўқув-педагогик ва илмий-услубий, шунингдек, уларда мутахассислар тайёрлаш сифати, таълим мазмуни ва даражасининг давлат таълим стандартлари ҳамда малака талабларига мувофиқлигини таъминлаш; замонавий педагогик технологиялар ва ўқитиш услубларидан кенг фойдаланиш асосида ўқув режалари ва фан дастурларини такомиллаштириш, таълим жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда ўқитишнинг илғор шакллари, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш; таълимда маънавий-ахлоқий мазмунни кучайтириш, ёшларни, мустақиллик ғояларига садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, инсонпарварлик ва юксак маънавий ғоялар асосида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини ташкил этиш; олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли ёшларни жалб қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш; зиммасига юкланган вазифаларни самарали ва юқори профессионал даражада бажаришга қодир раҳбар ва педагог кадрларни танлаш ҳамда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини бундай мутахассислар билан таъминлаш, тизимли рағбатлантириш ишларини олиб бориш; раҳбар ва педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш, такомиллаштириб бориш, уларнинг касбий маҳорати сифати ва даражасини ошириш учун шароитлар яратиш, жумладан, хорижий давлатларда малака ошириш ва стажировка ўташни ташкил этиш, ўқув жараёнларига хорижлик олимлар, ўқитувчилар ва юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш; талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларнинг жаҳон таълим ресурслари, илмий адабиётлар электрон каталоги ва маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш; илғор халқаро тажрибалар асосида таълим тизимини такомиллаштириш, халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ҳамкорликдаги қўшма олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурларини амалга ошириш, таълим соҳасида эришилган ютуқларни халқаро миқёсда кенг ёритиш; иш берувчиларнинг эҳтиёжлари ва таклифларидан ҳамда хорижий тажрибадан келиб чиқиб, шунингдек, иқтисодиётнинг реал секторидаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар коллежларида меҳнат бозорида талаб этиладиган мутахассисларни тайёрлаш учун ўқув режалари ва дастурлар ишлаб чиқилишини...

Қўшма таълим дастурларига кириш тартиби белгиланди

Қўшма таълим дастурларига кириш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, республика ҳудудида ташкил этилган ва ташкил этилаётган қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш белгиланган таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади: 1-босқичда абитуриентлар Давлат тест маркази томонидан алоҳида ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этадилар; 2-босқичда абитуриентлар хорижий ҳамкор томонидан белгиланган кириш имтиҳонларини топширадилар. Шунингдек, Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан қуйидаги ОТМларга қўшимча жой ажратилди: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг “Олий адабиёт курси” магистратура мутахассислигига давлат грaнти асосида қўшимча 10 та; Андижон давлат университетининг “Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналишига сиртқи таълим шакли учун тўлов-контракт  асосида қўшимча 200 та. 322
1 13 14 15 16 17 18