islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Абитуриентларга

Бўлимлар

Бу йилги қабул имтиҳонлари қандай ўтказилади?

ДТМ ўз сайтида тест синовлари 2 та фандан бўлиши ҳақидаги режани маълум қилди «Коронавирус пандемияси шароитидаги карантин абитуриентларимизнинг ўқишга кириш тайёргарлигига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда», – дейилади ДТМ сайтидаги хабарда. «Ана шундай чекловлар даврида абитуриентларимиз ўзлари хоҳлаганларидек тайёргарлик кўра олмадилар. Бунақа пайтда уларга ёрдам бериш, енгилликлар яратиш, фақат битирувчилар учун эмас, балки абитуриентлар учун ҳам фойдалидир. Бу йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 30 апрель куни Президентимиз раҳбарлигида ўтган йиғилишда белгиланган топшириқлар ва тасарруфида ОТМлари мавжуд бўлган вазирлик, идора, ташкилотлар томонидан киритилган таклифлар асосида ҳамда абитуриентларни қийнаб қўймаслик мақсадида фақат 2020-2021-ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу 2 та мутахассислик фанлари 2019 йил декабрь ойида белгиланган тартибда тасдиқланиб, кенг жамоатчиликка эълон қилинган эди. Алоҳида таъкидлаш керакки, инфекция бутунлай бартараф этилмаган шароитда абитуриентларнинг 1000 ўринлик биноларда 3-4 соат қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам мазкур ўқув йилида тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади, санитария-гигиена талабларига биноан, уларда ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади. Абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади. Бинолар камида 4 маротаба дезинфекция қилинади. Буларнинг бари тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади. Қайд этилган ушбу жараён ҳам карантин чекловлари бутунлай олиб ташлангандан сўнг амалга оширилади. Кейинги ўқув йилидан бошлаб, ҳамма жараён белгиланган тартиб-қоидалар асосида бўлишини такроран эслатиб ўтамиз». @xushnudbek 312

Ўрта махсус ислом билим юртлари-мадрасаларга кириш учун қайси фанлардан имтиҳон топширилади?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртлари учун қабул жараёнлари энди бошланади. Почтамизга абитуриентлар томонидан ўрта махсус  ислом билим юртлари билан боғлиқ саволлар келиб тушмоқда. Шунинг учун, ўтган йилги қабул жараёнларига оид маълумотларни тақдим қилмоқдамиз. Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йили учун қабул қилинадиган ҳужжатлар тўплами ва кириш имтиҳонлари ўзгариши мумкин. Агар маълум бир ўзгаришлар киритилса интернет орқали эълон қилинади. Қабул ҳайъатига абитуриентлар тақдим этадиган ҳужжатлар: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги). Кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Хорижий тил (тест синови); – Тарих (тест синови); – Маънавият ва маърифат (тест синови). Ўрта махсус ислом билим юртларига умумий ўрта таълим маълумоти тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус, касб-ҳунар коллежини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади. Ўрта махсус ислом билим юртлари телефон рақамлари: 1. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти, Тошкент ш., (0371) 244-48-27; 2. “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти, Тошкент ш., (0371) 299-24-11; 3. “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро ш., (0365) 224-10-11; 4. “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро ш., 221-77-44; 5. “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти, Китоб шаҳри (0375) 54-27-425; 6. “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти, Андижон ш., (0374) 228-00-91; 7. “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти, Наманган шаҳри (0369) 226-60-60; 8. “Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти, Урганч ш., (+99895) 606-92-55, (+99895) 602-92-57; 9. “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти, Нукус ш., (0361) 229-03-26, 229-03-20. 1 508

Тошкент ислом институтига кириш учун қабул имтиҳонлари қайси фанлардан бўлади? Фақат мадраса битирувчилари қабул қилинадими?

Янги ўқув йилига қабул ҳам яқинлашиб келмоқда. Тошкент ислом институтига ўқишга кирмоқчи бўлганлардан қабул, имтиҳонлар тўғрисида саволлар келиши давом этяпти. Шу борада энг кўп бериладиган саволларга қуйида жавоблар берилган. Танишиб, бошқаларга ҳам улашинг. 369

Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда

Бугун 20 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Ақоид ва фиқҳ ҳамда Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари бошланди. Тест синовлари Ўзкўргазмасавдо марказида ўтказилмоқда. Дастлаб, ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов абитуриентларга тест синови жараёнлари ва тартибини тушунтириб ўтди. Сўнгра, тест саволлар китоби солинган махсус қоп ва конвертлар Дин ишлари бўйича қўмита Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Рустамов Бобомурод, ТИИ ректори У.Ғафуров, қабул ҳайъати аъзолари ва абитуриентлар иштирокида очилиб, бу ҳақда далолатнома тузилди. Кеча 19 июль куни Тошкент ислом институти биносида абитуриентлар Араб тили фанидан ижодий имтиҳонда иштирок этишган эди. Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йили учун жами 226 абитуриентлардан аризалар қабул қилинган бўлиб, бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 60 та ўрин ажратилган бўлиб, шундан 10 нафари аёл-қизлардан иборат. Имтиҳон жараёнлари ижтимоий тармоқларорқали онлайн узатилмоқда. 317

Абитуриент “Араб тили” фани бўйича ижодий имтиҳонда қатнашмаса тест синовларида иштирок эта оладими?

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги Низомнинг 18-бандига кўра, “Араб тили” фани бўйича ижодий имтиҳонга келмаган абитуриентлар учун қайта имтиҳон ўтказилмайди ва навбатдаги имтиҳон тест синовларига қўйилмайди ҳамда ўқишга қабул қилинмайди. 422
1 12 13 14 15 16 18