islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Ажралиш сабаблари ва уларнинг ечимлари (тўртинчи мақола)

4.Оиланинг бузилишига сабаб бўладиган омиллардан яна бири бефарзандликдир. Бефарзандлик доимо оилаларда кўнгилсизликнинг сабаби бўлиб келган. Бу нарса оила қуриб, эр-хотин бўлиб яшашдан кўзланган бош мақсадга зиддир. Аллоҳ таоло инсон зотига фарзанд муҳаббатини қўшиб яратган, шу боис оилада яшаб турган эр-хотин фарзанд кўрмасалар ташвишга тушишлари табиий ҳолатдир. Аммо баъзи кишиларимиз бу ишда жуда ҳам шошиб кетадилар. Жуда қисқа муддат ўтмай ташвишни бошлайдилар, ваҳолангки ҳамма ишлар каби фарзандлик бўлиш ҳам Аллоҳнинг иродаси биландур. Аллоҳ таоло ҳаким зот, ҳаким зотнинг ҳар-бир иши ҳикматдур ва унинг мўмин бандаси устида қилган ҳар-қандай иши банда учун яҳшилик ва фойдадан бошқа нарса эмас, фақат банда шошмаслиги, сабр қилиши ва Аллоҳга ёлвориб дуода бўлиши лозим. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳматуллоҳ ўз ҳикматларидан бирида айтадилар: إيُؤْلمك المنعُ لعدم فهْمك عن الله فيه (Aллоҳнинг) сенга бермай, сени манъ қилаётгани сени ҳафа қиляпти, сенга оғриқ беряпти, бунинг ягона сабаби шуки-сен бу борада Aллоҳни фаҳмламаябсан…! (Ибн Aтоуллоҳ Сакандарий) Яъни, гоҳида банда наздида у ҳоҳлаган ва истаган нарсаларни Aллоҳ таоло унга бермаётган ва ундан манъ қилаётгандек кўринади. Бунинг сабаби фақатгина Aллоҳ таолонинг ишларидаги ҳикматни банда англамаётгани ва фаҳмламиётганидур. Зеъро Aллоҳ таолонинг мўмин банда устидаги ҳар-бир иши банда учун фақат фойда, манфаатдур, банда шуни фаҳмламаяпти холос…! Демак, модомики биз, тақдирнинг яхши-ю, ёмонлиги Аллоҳдан деб иймон келтирган эканмиз, бу борада ҳам тақдирга таслим бўлишимиз, лекин доктор, табиблар муолажаси каби сабабиятларни ҳам қилишимиз лозимдур, зеро ҳозирги кунги тажрибаларда 14 йил ва ундан ҳам кўпроқ вақтдан сўнг фарзанд кўрганларнинг гувоҳи бўлиняпти, ақийқаларида иштирок этляпти. Шунинг учун ҳам бу масалада оилани бузишга шошмаслик лозим.  “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Раҳимов Неъматуллоҳ 449

ХАЙРЛИ ИШЛАР ДАВОМЛИ БЎЛСИН!

1998 йил 28 август куни “Эл-юрт ҳурмати” орденини таъсис этиш тўғрисида”гиЎзбекистон Республикаси Қонуниқабул қилинган бўлиб, унинг Низомида шундай дейилган: “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мамлакат мустақиллигини, унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга, миллий маънавиятни, маданиятни юксалтиришга катта ҳисса қўшган, ўз меҳнати, илмий, жамоат иши, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги билан жамоатчиликнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланадилар”. Жорий йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фармонига асосанёш авлодни миллий ва умуминсоний ғоялари, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшгани, кўп йиллик самарали фаолияти, узоқ йиллардан буён ислом динининг инсонпарварлик, бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб қилиб келаётгани муносабати билан «Эл-юрт ҳурмати» ордени топширилди. Диний уламоларни ҳукумат даражасида шахсан давлат раҳбарининг қўлидан орден билан мукофотланиши, унинг хизматлари эътироф этилиши юртимиз аҳолисининг 94% ни ташкил этувчи мусумонлар, уламолар, халқимиз маънавиятига хизмат қилаётган диний ходимлар ва диний-илмий мутахассислар учун катта хушхабар бўлди. Ушбу мукофот муфтий ҳазратлари мисолида барча уламоларга нисбатан эҳтиром бўлди, десак муболаға бўлмайди. Жамият илм-фан аҳлини қадрласагина унда олимлар етишиб чиқади. Илм аҳлини эҳтиром қилган жамият гуллаб-яшнайди. Чунки, улар Пайғамбарлар меросхўри ва Аллоҳ қадрини кўтарган зотлардир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ… “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси, 11-оят). Демак, мусулмон жамияти аҳли илмни ҳурмат қилади, эъзозлайди, эҳтиром кўрсатади. Ислом шундай шарофатли ва кароматли диндир. Ислом уммати бу қадриятни асрлар оша сақлаб келди. Бу умматнинг аввали бу ишда намуна эди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам авлоди бўлишига, ҳамма унга таъзим қилишига алданмади, Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу уловига минаётганда узангидан ушлаб: “Биз олимларни шундай ҳурмат қилишга буюрилганмиз”, – деди. Бундай мукофот диний соҳа вакилларига катта хурсандчилик бўлиши билан бирга, улкан масъулият юклайди. Хусусан, Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ва ходимлариниёш авлодни миллий ва умуминсоний ғоялар, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшишда янада ғайрат билан хизмат қилишга ундайди. Умид қиламизки, чин садоқат билан фидокорона хизмат қилаётган уламоларимиз, пешволаримизни бундай юксак орденлар билан мукофотлаш каби хайрли ишлар давомли бўлади. Аллоҳ таоло юртимизни тинч, халқимизни фаровон айласин! Жаҳонгир қори РЎЗИЕВ, Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси 650

Уламоларни қадрлаган юрт баракалидир!

Жонажон юртимиз Аллоҳ назар қилган юрт, бу миллат қанча – қанча олиму уламоларни, неча – неча жасорат соҳибларини ва буюк подшоҳу султонларни тарбия қилган миллатдир. Шундай экан бу халқ, бу миллат буюк аждодлар йўлидан юрса, ҳеч қачон ёвга ем, душманга таслим бўлмайди. Чунки аждодларимиз қолдирган бебаҳо маънавий меросимизни ихлос билан ўрганиб, ўргатадиган, халқимиз қалбида ватанга муҳаббат, миллатга садоқат ва динга ихлос туйғусини жо қиладиган улуғ устозлар юртимизда ҳар замон топилади. Бугунги кунга қадар Имом Бухорий, имом Термизий, ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Абу Али ибн Сино каби зиё соҳибларининг бизга қолдирган маънавий мерослари халқимизнинг саодатли йўлини қандай ёритиб келган бўлса, ўшалардан нур – зиё олган Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратлари каби замондош уламоларимиз ҳам, худди шу саодат йўлида собит қадамлик билан олға бормоқда. Мана шундай зиёлийларимиз бор экан, бу парлоқ йўл то қиёматгача мана шунда ёруғ қолажак. Куни кеча муҳтарам юртбошимиз томонидан муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратларининг “Эл – юрт ҳурмати” мукофоти билан тақдирланиши воқеаси гўё асрлар давомида унитилган – уламоларни эъзозлаш – анъанасини яна ҳаётга қайтаргандек бўлди. Биз ислом тарихидан ўқиган эдик. Аббосийлар подшоси Хорун Ар-Рашид ўз замонасидаги олиму уламоларга шу қадар катта ҳурмат кўрсатган. Ҳанафия мазҳабининг энг забардаст олими Имом Абу Юсуф ҳазратларига “Қозию қузот” унвонини берган. Ҳатто олимни қаттиқ ҳурмат қилганидан, ўзларининг тахтига табаррукан ўтирғизган. Шунинг учун ҳам олимлар эъзозланган даврни Имом Суютий рахматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Тарихул Хулафо” деган асарларида: “Хорун Ар-Рашид замони яхшиликлар даври бўлиб, бу давр 365 кун орасида, ҳусну жамолда тўй ва байрамлар кабидир” деганлар. Турли ижтимоий тармоқларда, Уламолар ҳар хил баҳоналар билан турли бузғунчи оқимлар ва жоҳиллар томонидан таҳқриланиб, обрўсизлантириш жараёни кетаётган бир пайтда, муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан берилган мукофот, юртбошимизнинг диний уламоларига бўлган юксак ҳурматининг нишонаси бўлса, яна бошқа томондан юртимизда ва хорижда туриб, уламоларни таҳқирлаётган илмсиз жоҳилларга қақшатгич зарба бўлди. Бу мукофот ўз вақтида, муносиб номзодга берилди. Чунки ер юзида ягона Ислом олами уюшмаси таъсис мажлиси ва бутунжаҳон ислом уламолар кенгаши аъзоси бўлган киши бундай мукофотга албатта лойиқ ҳисобланади. Қолаверса иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш йўлидан дадил одимлаб бораётган Ватанимиз, диний соҳада ҳам муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратларининг бошчилигида жадал суратда одимлаб бормоқда. Келинг узоқ ўтмишимизга эмас, яқин ўтган уч йил ичида қилинган диний ислоҳатларга эътибор қаратайлик. Шу уч йил ичида юртимизда кўпгина савобли ишлар амалга оширилди. Бунга мисол қилиб, Имом Бухорий халқаро илмий – тадқиқот марказининг ташкил этилиши, Мусулмонлар диний идораси қошида “Вақф” хайрия жамоат фондининг иш бошлаганлигини, Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг очилишини, Бухорода Мир Араб олий мадрасаси ва Бухорода тасаввуф мактаби, Самарқандда калом илми мактаби, ҳамда Марғилонда фиқҳ мактабларининг очилишини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Шу билан биргаликда ўтган 2019 йили Самарқандда ҳадис илми олий мактабининг иш бошлаши, ҳамда куни кеча муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан ташкил этилган Сурхондарё вилоятида Имом Термизий халқаро илмий – тадқиқот марказининг очилиши сўзимизни исботлаб турибди. Ҳали биз юртимизда янгидан очилаётган ва бутунлай янги, замонавий услубда қайта қурилаётган масжидлар сони кўплиги боис ададини келтириб ўтирмадик. Бу ислоҳатлар бизнинг жонажон Олий маъҳадимизни ҳам четлаб ўтмади. 2019 – 2020 ўқув йили учун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида модуль тизими асосида алоҳида сиртқи бўлим очилиб, унда юртимизнинг...

 Океан ортини забт этган асар (видео)

Жонажон Ватанимиз – Ўзбекистон сўнги йилларда янада улкан ютуқларга эришиб келмоқда. Ижтимоий ҳаётнинг бирор бир соҳаси йўқки, ислоҳатлар ва ўзгаришлар кириб бормаган бўлса.  Ташқи ва ички сиёсат, иқтисодиёт ва таълим- тарбия соҳаларидаги кўплаб ижобий ўзгаришлар Ватанимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаро кўнглида фаҳр туйғусини  янада ошириб бормоқда. Жумладан,  сўнгги йилларда илм-фан  соҳасида қўлга киритаётган ютуқларимиз таҳсинга лойиқ. Куни кеча содир бўлган воқеа эса гапимизнинг яққол исботи сифатида ўзбек адабиётчилигида, аниқроғи ўзбек романчилик тарихида ўчмас из қолдирди десак муболаға бўлмайди. Ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий асари Океан ортида “инглизча сўзлади”.  Аниқроғи, АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида  Абдулла Қодирийнинг инглиз тилида таржима қилинган  “Ўтган кунлар (Bygone Days)” романи тақдимоти бўлиб ўтди.Ушбу китоб  Жанубий Каролина штатининг Колумбия шаҳрида нашр этилди.     Ушбу асарни Америкалик олим,  АҚШ ҳарбий- денгиз академияси Минтақавий тадқиқотлар марказининг собиқ директори  Марк Риз томонидан таржима қилинган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўлкамизга ташриф буюрган биринчи америкалик олим ҳисобланган  Марк Риз, Ватанимизда бўлган  пайти кўп вақтини  Фарғонада ўтказган.    Марк Риз ўз фаолияти давомида  АҚШ  Мудофаа вазирлигида хизмат қилган, Афғонистонда таржимонлик билан шуғулланган, АҚШ Давлат департаментининг қиёсий-диний  тадқиқотлар дастурларига раҳбарлик қилган, шунингдек, АҚШ  ҳукумат дастурларида   Марказий Осиё бўйича мутахассиси сифатида жалб қилинган.      Шу ўринда, асарни таржима қилиш йўлини кўриб чиқсак.  Марк Риз ушбу романни таржима қилиш учун 15 йилдан кўпроқ вақт сарфлаган.  Сўнги йилларда китобни  нашр этиш жараёни  Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси, Ўзбекистонлик мутахассислар кўмаги билан сезарли даражада тезлашди.  Ва ниҳоят, китоб 2019 йил декабр ойида  АҚШнинг бир қатор штатларида сотувга чиқарилди ва  Америкалик  китобсеварлар томонидан илиқ кутиб олинди. Шуни таъкидлаш жоизки, таржима сифат кўрсаткичи бўйича “ беш юлдуз”ли  рейтингга эга бўлган. Китоб таржимаси 660 бетни ташкил қилди. Нашр Абдулла Қодирий  томонидан “Ўтган кунлар” романида ишлатилган турли атамалар ва иборалар бўйича 400 дан ортиқ изоҳ, ўзбек халқининг  XIX аср  биринчи  ярмидаги  ҳаёти, маданияти, анъаналари,  урф-одатлари ва миллатнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги шарҳларни ҳам ўз ичига олган. Ўзбек ва рус тилларини яхши билган таржимон Абдулла Қодирийнинг ҳаёт йўлини чуқур ўрганган ва бунинг натижасида “Ўтган кунлар” романи мазмун- моҳиятини Америкалик китобхонларга тўлақонли етказиб беришга муваффақ бўлган. Америкалик  таржимон оддий ўзбек мактабида ўқитувчи сифатида фаолият олиб борган йиллар унинг ҳаётини  ўзбек романчилик мактабининг  дурдона асарлари  орқали  беҳад бойитишга хизмат қилган қулай имконият бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтган.  Таржима муаллифи   асар таржимаси борасида қуйидаги фикрларни айтиб ўтган: “ Асар қаҳрамонлари билан бирга яшадим. “Ўтган кунлар” романини инглиз тилига таржима қилиш мен учун шараф. Зеро, ушбу китоб Марказий Осиё ва жаҳон адабиётида ўхшаши йўқ асар ҳисобланади. Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш мен учун шунчаки ўқув машғулоти  бўлибгина қолмай, балки қатъий қарор эди. Мен учун Отабек ва Кумуш ёки ўзим жуда ёқтириб  қолган  Ҳасанали ҳаёлан тўқилган бадиий қаҳрамонларгина эмас, балки улар  Тошкент, Қўқон ва Вашингтонда  мен билан ёнма-ён ишлаган, ҳамкорлик қилган инсонлар тимсоли ҳам эди.” Унинг фикрича, Абдулла Қодирий ўз асарини ўша даврда ушбу тарихий роман қаҳрамонлари каби ҳаётий қийинчиликларни  бошдан кечирган китобсеварлар учун битган. “Ёзувчи ўтмиш сабоғини 1917 йилги  воқеалардан кейин кескин сиёсий даврни бошдан кечираётган замондошларига огоҳлантириш сифатида тақдим қилган. Китобда кўтарилган мавзулар жамиятдаги бугунги муаммоларга ҳам ўхшаш бўлиб, Ўзбекистондаги  долзарб масалаларни ҳал қилишда фуқаролик инсититутларни фаоликка чақиради”...

Қуролли кучлар тарихи (ТАРИХИЙ ФОТОСУРАТЛАР БИЛАН)

Қуролли кучлар  –  ҳарбий ҳаракатлар (ҳужум ёки мудофаа) олиб бориш ҳамда давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида давлат томонидан таъминланувчи қуролланган кишиларнинг уюшган бирлашмаси, сиёсий ҳокимиятнинг муҳим тармоғи ҳисобланади. Қуролли кучларнинг вужудга келиши жамиятнинг синфларга ажралиши ва давлат пайдо бўлиши билан боғлиқ. Қулдорлик давлатларининг қўшинлари, асосан, ҳарбий йўлбошчилар ёки шоҳларнинг дружиналаридан, эркин ҳалқ лашкарларидан иборат бўлган. Миср, Юнонистон, Рим ва бошқа давлатларда ҳарбий денгиз флоти тузилган. Мулкчилик муносабатлари ривожлана борган сари вассалликлар, лашкарлари Қуролли кучларнинг асосини ташкил этган. Ҳар бир мулкдор моҳир жангчи бўлиб, ўз қуролли отрядига эга бўлган. Кейинчалик Ғарбий Европада пиёда аскарлар аҳамиятини йўқотиб, оғир қуролланган отлиқ рицарлар асосий кучга айланган. Шарқда араблар, турклар, мўғуллар ва бошқаларнинг давлатларида Қуролли кучлар, асосан, оғир ва енгил қуролланган отлиқ аскарлардан иборат бўлган. XVIII аср охирида Eвропа давлатлари (Франсия ва бошқалар)да умумий ҳарбий хизмат мажбурияти жорий этилди. XIX аср охирларига келиб ривожланган давлатлар Қуролли кучлари сони кескин кўпайди. XX аср бошларида янги жанговар теҳника пайдо бўлди, транспортнинг ривожланиши кадр принсипи асосида тузилган армия ва ҳарбий денгиз флоти яратилишига олиб келди. Кейинчалик қуролланиш пойгаси авж олди ва йирик давлатлар қуролли кучлари жадал кўпая бошлади. Фан ва теҳниканинг энг янги ютукларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш кенг йўлга қўйилди. Янгича қўшин турлари вужудга келди. Иккинчи жаҳон уруши даврида Қуролли кучлар ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан ўсди. Қўшинлар механизациялаштирилди ва моторлаштирилди, артиллерия ва танклар сони ортди, реактив артиллерия ва баллистик ҳамда қанотли ракеталарнинг дастлабки намуналари пайдо бўлди. Ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳарбий денгиз флоти ривожланди. Оператив бирлашмалар (қуруқликдаги қўшинларда — фронт ёки армиялар гуруҳи, ҳарбий-денгиз флотида — флот) вужудга келди. 1945 йил AҚШда, 1949 йил собиқ СССРда, кейинроқ Буюк Британия, Франсия ва Хитойда атом қуроли пайдо бўлди. Қуролли кучлар турларига қуйидагилар киради: қуруқликдаги қўшинлар, стратегик мақсаддаги ракета қўшинлари, мамлакатни ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш қўшинлари, ҳарбий-ҳаво кучлари, ҳарбиий денгиз флоти. Қуролли кучлар турлари бўлинма, қисм, қўшилма, шунингдек, бирлашма (асосан, уруш даврида)ларга уюшган қўшин турлари ва махсус қўшинлардан ташкил топади. Қуролли кучларда ягона ташкилий тизим, шахсий таркибни ўқитиш ва тарбиялашнинг, командир кадрларни тайёрлашнинг, хизматни ўташнинг умумий тартиби мавжуд. Тараққий этган давлатларнинг замонавий Қуролли кучлари энг янги жанговар техника, шунингдек, ракета-ядро қуроли билан таъминланган бўлиб, юксак тайёргарликка, кенг жанговар имкониятларга эга бўлган. 1991 йил 31 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида”ги Қонун ва 1991 йил 30 декабрда Минск шаҳрида ташкил топган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан имзоланган “Қуролли Кучлар ва чегара қўшинлари хусусидаги битим”га мувофиқ, шунингдек, собиқ иттифоқ идоралари томонидан умумий қўшинларнинг пул таъминоти тўхтатилганлигини инобатга олиб, 1992 йил 14 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Республика ҳудудида жойлашган бирлашма, қўшилма, ҳарбий қисм ва муассасалар, ҳарбий билим юртлари, корхона ва ташкилотлари ҳамда собиқ СССРнинг бошқа ҳарбий тузилмалари Ўзбекистон Республикаси тасарруфига ўтказилганлиги тўғрисида қарор қабул қилди. 1992 йилдан эътиборан республикамиз ҳудудидаги барча ҳарбий таълим муассасаларининг штат тузилмаси такомиллаштирила бошланди. Жумладан, Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти, Самарқанд олий автомобил қўмондонлик муҳандислик билим юрти кўп тармоқли ўқув муассасаларига айланди. Бугун қуролли кучларимиз сафида “Миллий гвардия”, “Чегара қўшинлари”, “Ҳаво десанти қўшинлари”, “Ҳарбий ҳаво кучлари”, “Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари”, “Махсус қўшинлар” юртимиз тинчлиги ва...
1 115 116 117 118 119 232