Аллоҳ таоло ўзининг муборак каломини араб тилида нозил қилди. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам араб бўлганлар ва у зот араб тилида гаплашганлар. Аллоҳ таоло охирги пайғамбарига китоб нозил қилиши учун араб тилини танлаши, ўзи бу тилнинг шарафли эканига кифоя қилади. 1 393
Фиқҳни биринчи бўлиб ёзган инсон Абу Ҳанифа (р.а.) жуда илмли, тақводор инсон эди. Абу Ҳанифа шариъат илмида тизимли ҳолда биринчи китоб ёзган одамдир, ундан олдин бирор одам бу ишни қилмаган. Чунки саҳобалар ва тобеъинлар тартибланган алоҳида китоблар ёзмадилар, улар асосан фаҳмларини қувватига суянардилар, қалблари гўё илмларининг сандиқлари эди. 326