islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

БУ СИНОВДИР…

Тарихга назар ташласак, кўп нарсага гувоҳ бўламиз. Қайси жамиятда бузғунчилик авж олган бўлса, қайси тузум босар-тусарини билмай қолган бўлса, албатта, уларнинг бошига қаттиқ синов тушган, фалокат исканжасида довдираган, бало ёғилиб, ҳаётларига нуқта қўйилган. Нуҳ алайҳиссаломнинг қавми у зотга иймон келтирмади. Ораларида бирор солиҳ киши вафот этса, унга ҳайкал қўйишди. Бора-бора ҳайкаллар бут-санамларга айланди. Уларни илоҳ даражасига кўтариб, эътиқод билан ибодат қила бошлашди. Улардан ёрдам сўрашди, сиғинишди, сажда қилишди. Уларга атаб жонлиқ сўйишди, ибодатхона ва уйлар қуришди.. Аллоҳ таоло бу қавмга тўфон балосини юборди. Тўфон бир зумда даҳшатли тус олиб, кофирларни битта қўймай ҳалок қилди, барини ер тишлатди. Иброҳим алайҳиссаломнинг даврларида ҳам одамлар батамом бутга сиғиниб, Аллоҳни унутиб қўйишди. Унинг буйруқларига бўйсунишмади, илоҳий амрни калака қилишди, пайғамбарнинг устидан кулишди. Иш ҳатто Иброҳим алайҳиссаломни оловга ташлашгача борди… Аллоҳ уларнинг устига азоб юборди, Намруд бошлиқ кофирларни битта қўймай қириб ташлади. Лут алайҳиссалом қавмини хўп ва кўп даъват қилди. Улар дунёдаги энг ёмон гуноҳлардан бирига мубтало бўлишган эди. Яъни баччабозлик билан шуғулланишарди. Жинсий бузуқликка муккасидан кетишганди. Улар на ўзларидан, на бошқалардан уялишарди. Лут алайҳиссаломнинг даъватлари заррача таъсир қилмади. Аксинча, туғёнга кетган қавм ўз пайғамбарини истеҳзо қилиб, устидан кулди… Аллоҳ бу нобакор қавмни ҳалок қилиш учун фаришталарни юборди. Қавмнинг кўзи кўр бўлиб қолди, уйларидан чиқолмай, бир-бирини кўролмай, гангираб, саросимага тушди. Бу ҳам етмагандек, Аллоҳнинг амри ила фаришталар улар яшаб турган заминнинг остини устига айлантириб қўйишди. Садум диёри бутун аҳолиси ва бор-буди билан ер остига кўмилди. Ҳуд алайҳиссалом қавмини динга даъват қилди. Улар: “Бу ҳаётда биздан ҳам кучли одам борми?” деб гердайишди, кибрга кетишди, бошқаларни заррача менсимай қўйди. Пайғамбарни ҳақорат қилди, эсипастликда айблади. Беш кунлик дунё матоҳига берилиб, бор топганини иншоотларга сарфлашди. Натижада Аллоҳни унутишди, охиратни эсдан чиқаришди, турли ёмонликларга қўл уришди, бошқаларга зулм ўтказишди… Аллоҳ уларнинг устига азоб юборди. Од қавми қаттиқ иссиқликка дучор бўлди. Ёмғир ёғмай, қурғоқчилик ва иссиқнинг таъсиридан ҳаво лов-лов ёнарди. Бирдан тепада булут пайдо бўлди, қаттиқ шамол турди, барча нарсани остин-устун қилиб ташлади, уйлар илма-тешик бўлди. Солиҳ алайҳиссалом қавмини ҳидоятга чақирди. Улар эса бунга шак-шубҳа билан қарадилар. Самуд қавми дунё матоҳлари ила манманлик қилди. Солиҳ алайҳиссаломнинг мўъжизалари бўлмиш туяни сўйиб ташладилар. Солиҳ алайҳиссаломни ўлдирмоқчи ҳам бўлдилар. Аллоҳ уларни турли услубдаги шиддатли азоблар билан ҳалок қилди. Даҳшатли, кучли овоз тутиб, қулоқларини кар қилди, устларига тош парчалари ёғилди. Шиддатли зилзила олди ва жойларида мук бўлиб қолдилар. Куфри ва гуноҳлари туфайли чақмоққа учрашди. Мусо алайҳиссалом қавмини ҳидоятга даъват қилди. Улар иймон келтиришдан бош тортди. Шунда Аллоҳ таоло фиръавн ва унинг қавмини қаҳатчилик – очарчилик йиллари билан сиқувга олди. Шунда ҳам улар ўз ишларидан қайтмагач, Аллоҳ таоло уларга бошқа уқубатларни ҳам кетма-кет нозил қилди. Устларига тўфон, чигирткалар, каналар, бақалар ва қип-қизил қон ёғдирди. Фиръавн ва унинг лашкарини битта қолдирмай сувга ғарқ қилди. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Ҳа, Аллоҳ таоло бирор қавмга ҳеч қандай сабабсиз мусибат юбормайди. Бандаларни бекордан-бекорга зарар ва балога гирифтор қилавермайди. Аввало, бандаларнинг ўзлари шунга лойиқдир. Бундан яна бир мақсад, уларни тавба-тазарру қилишга чорлашдир. Инсон фароғатда яшаса, ҳар томонлама тўқ бўлса, бирор кам-кўсти бўлмаса, Аллоҳнинг берган неъматларини унутиб қўяр экан. Ҳатто Аллоҳни ҳам эсдан чиқариб, ғулувга кетиб қолар экан. Бошига мусибат...

Уйда қолинг!

Ота-она дийдорини ўйласангиз, Ўғил-қизнинг камолини ўйласангиз, Хонадоннинг аёлини ўйласангиз, Кўча кезманг, илтимосим уйда қолинг! Гап-сўзларга, миш-мишларга тутманг қулоқ, Саросима, қўрқувлардан бўлинг йироқ, Ўз уйингиз барча жойдан сокин, тинчроқ, Насиҳатим кўча чиқманг, уйда қолинг! Фарзандлар гул дийдорингиз кўриб тўйсин, Китоб-дафтар, қалам беринг, меҳр қўйсин, Ҳамма фақат Сизни десин, Сизни суйсин, Кўча кезманг, илтимосим уйда қолинг! Олам узра кезар ўлатнинг сояси, Ҳар ким бугун ўз-ўзининг ҳимояси, “Уйда қолинг!” Бу юртбошининг ғояси, Кўча чиқманг, илтимосим уйда қолинг! Ойнинг ярми қаро бўлса, ярми ёруғ, Оғир дамлар ўтар, кунлар келар қутлуғ, Шукур қилинг, соғ-омонсиз, қилинг қуллуқ, Уйда бўлинг, илтимосим уйда қолинг! Aллоҳимдан мадад сўранг, дуо қилинг, Шифо сўранг, паноҳ тиланг, нидо қилинг, Бу ўлатни ўзингиздан жудо қилинг, Уйдан чиқманг, уйда бўлинг, уйда қолинг. Бобоқул Усмон Бухоро вилояти, Шофиркон тумани. Манба: muslim.uz 334

Маҳзун бўлманг, меҳрибонингиз доим сиз билан бирга!

Инсон зоти туғилишидан бошлаб меҳр ва эътиборга муҳтож қилиб яратилган. Айниқса, ҳозиргидек машаққат ва мусибатлар пайтида ҳар доимгидан ҳам кўпроқ тўғри йўл кўрсатувчи инсонларнинг кўмаги ва далдасига эҳтиёж сезади. Кимдир ота-онасининг тасаллисига, яна кимдир эса устозларининг панд-насиҳатларига суянади. Кимнингдир эса суянувчи инсони йўқ… Лекин ҳафа бўлишга ҳеч ҳам ўрин йўқ, чунки бизларга ота-онамиздан ҳам, жамики махлуқотлардан ҳам шафқатли бўлган бир инсон бор. У киши Аллоҳ таоло оламларга раҳмат қилиб юборган, токи умрларининг охиригача “Умматим, Умматим” дея гуноҳларимизнинг мағфират қилинишини Роббиларидан ёлвориб сўраган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. У зот асҳоблари билан бирга ўтирганда: “Биродарларимни соғиндим”, – дедилар. Саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, биз сизнинг биродарларингиз эмасмизми?”, – дейишганда: “Сизлар менинг асҳобларимдирсиз, менинг биродарларим мендан кейин келиб, мени кўрмай туриб иймон келтирган умматларимдир”, – дея жавоб бердилар. Демак, Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз ҳозирда яшаётган умматларини ҳам саҳобаларини севгандек севадилар, саҳобалари ҳақида қайғурганлари каби биз ҳақимизда ҳам қайғурадилар. Агарда биз Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан зийнатлансак, уларнинг суннати мутоҳҳараларига эргашсак, бу дунёда У зотни доим ёнимизда бўлган ҳолда топамиз, охиратда эса иншааллоҳ улар билан бирга бўламиз. Қуйида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан асҳобларига кўрсатган меҳрибонликлари акс этган баъзи лавҳаларни келтирамиз. Расулуллоҳнинг асҳобларини ҳимоя қилишлари ва уларнинг устидан истеҳзо қилинганда қаршиликлари: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу арок дарахтининг шохларини тўплаётган эдилар. У кишининг оёқлари ингичка бўлиб, шамолда очилиб қолди. Шунда саҳобалар кулиб юборишди. Расулуллоҳ: ”Нега куляпсизлар?”, – дедилар. Саҳобалар: ”Оёқларининг ингичкалигидан”, – деб айтишди. Расулуллоҳ эса: ”Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, унинг оёқлари мезонда Уҳуд тоғидан ҳам оғирроқ келади”, – дедилар. Расулуллоҳнинг асҳобларининг илм олишларига ҳарисликлари: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ Ҳажжатул Вадоъда шундай дедилар: “Мендан амалларингизни ўрганинглар, албатта мен бундан кейин яна ҳаж қиламанми ёки йўқми билмайман”. Яхши ва ёмон кунларда Расулуллоҳнинг асҳоблари билан бирга бўлишлари: Саҳл ибн Ҳаниф розияллоҳу анҳу отасидан ривоят қилади: Расулуллоҳ мусулмонларнинг заифлари ёнига келиб уларни зиёрат қилар, касалларини бориб кўрар, жанозаларида қатнашар эдилар. Расулуллоҳнинг асҳобларининг қайғусига шерик бўлишлари ва улар ҳақида қайғуришлари: Қурра ибн Иёс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ўтирсалар улар билан бирга саҳобалар ҳам ўтиришар, уларнинг орасида бир киши ҳам бўлиб, у кишининг кичик ўғилчаси орқасидан келса, ёнига ўтқазиб қўяр эди. Унинг ўғилчаси вафот этиб, маҳзунлик уни қуршаб олгани учун ҳалқага қатнашмай қўйди. Расулуллоҳ уни қидирдилар ва: “Фалончи қаерда?”, – деб сўрадилар. Саҳобалар: “Сиз кўрган ўғилчаси вафот этди”, – деб айтишди. Расулуллоҳ у кишини учратиб қолдилар ва ўғли ҳақида сўрадилар ва у кишини юпатгач, шундай дедилар: “Эй фалончи, қайси бири сен учун афзал, ўғлинг билан умр бўйи роҳатланишингми, ёки эртага жаннат эшикларидан бирининг ёнига борганингда ўғлингни сендан олдин жаннатга кириб, эшикни очиб турган ҳолатида топишингми?” У киши: “Эй Расулуллоҳ, албатта, ўғлимнинг мендан ўзиб кетиб, жаннат эшигини мен учун очиши менга суюклироқдир”, – деди. Шунда Расулуллоҳ: “ Албата, бу нарса сенда бўлади”, – дедилар. Саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, фақатгина унга хосми, ёки барчамизгами?” – деб сўрашди. Расулуллоҳ: “Барчангизга”, – дедилар. Расулуллоҳнинг асҳоблари ва уларнинг фарзандларини дуо қилишлари: Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ Хандаққа чиққан пайтларида муҳожир ва ансорлар совуқ тонгда қазишаётган эди. Улардаги чарчоқ ва очликни кўриб, “Аллоҳим, охират ҳаётидан бошқа ҳаёт...

СОVID-19 КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ИНСОНИЯТГА ЎЗЛИГИНИ АНГЛАТГАН СИНОВ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Алҳамдулиллаҳи роббил аламийн, вал ақибату лил муттақийн,  вас солату вас саламу ала росулиҳи Муҳаммадин ва ала алиҳи  ва соҳбиҳи ажмаиъйн! Ислом таълимотида сиҳат саломатликнинг улуғ неъмат эканлиги ва унинг қадрига етиш лозимлиги алоҳида таъкидланган. Ер юзидаги жамики мавжудот учун сиҳат саломатликнинг ўрни муҳим. Жумладан, инсонлар саодатли ҳаёт кечириш ва кўзлаган мақсадларини амалга оширмоқлиги учун бу неъматнинг аҳамияти катта. Акс ҳолда ҳаёт мазмуни йўқолади ва дунёнинг ҳеч қандай лаззати ва жозибаси татимайди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонлар ғанимат билишлари лозим бўлган неъматлар сирасида сиҳат саломатликни зикр қилиб ўтганлар. Имом Байҳақий ва Имом Ҳоким қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар: إِغْتَنِمْ خمَسًا قَبْلَ خَمْسٍ: شَبَابَكَ قَبْلَ هَرَمِكَ وَصِحَّتَكَ قَبْلَ سَقَمِكَ وَغِنَاكَ قَبْلَ فَقْرِكَ وَفَرَاغَكَ قَبْلَ شُغْلِكَ وَحَيَاتَكَ قَبْلَ مَوْتِكَ (رواه البيهقي والحاكم) “Беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат бил: кексалигингдан аввал ёшлигингни, бетоблигингдан аввал саломатлигингни, фақирлигингдан аввал бойлигингни, бир ишга машғул бўлиб қолишингдан аввал бўш вақтингни ва ўлиминг келмасидан аввал ҳаётлик вақтингни”.[1] Саломатлик улкан неъмат бўлгани боис бутун дунёда одамлар соғликларини муҳофаза қилиш йўлида катта саъй-ҳаракатлар қилиб, кўп маблағлар сарфлашади. Баъзи инсонлар эса, касал бўлмасдан туриб уни олдини олиш чораларини кўришади. Бу эса касал бўлиб кўп маблағ сарф қилгандан кўра самарали ва яхшироқдир. Маълумки ислом дини, аввал бошидан токи охиригача инсониятга фақат ва фақат яхшилик келтиради. Чунки бизни йўқдан бор қилган Зот, инсонга нима фойдалигу, нималар зарарли экани ҳақида бизларни огоҳ этган! Шунинг учун ҳам ислом дини, барча замон ва маконларга салоҳиятли бўлган илоҳий таълимотдир. Аллоҳ таоло шундай дейди: أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ(14) “Яратган зот билмасмиди? У сирларни билувчи ва баридан хабардордир!”[2] Аллоҳ таоло, инсонга имтиҳон майдони қилган бу дунёда бошқа синовлар қатори турли хасталикларни ҳам яратган. Бандаларига тўғри  йўлни кўрсатиб, уларни ризқлантирган Зот, улар касал бўлганларида шифо бергувчи ҳам Унинг Ўзидир. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: الَّذِي خَلَقَنِي فَهُوَ يَهْدِينِ  (78)وَالَّذِي هُوَ يُطْعِمُنِي وَيَسْقِينِ (79)  وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ(80) “У мени яратган, мени ҳидоят қиладиган ҳам Ўзидир. Мени едириб-ичирадиган ҳам Ўзидир. Беморлигимда шифо берадиган ҳам Ўзидир”.[3] Ояти каримада яратиш сифатини Аллоҳ таолога нисбат берилмоқда. Дарҳақиқат, коинотдаги барча махлуқотларни Аллоҳ таоло яратган. Кеча ва кундуз, йил фаслларининг алмашиниши, аъзоларимизнинг бир бирига мутаносиблиги, буларнинг барча-барчаси,  ёлғиз яратувчи томонидан эканига далолат қилади. 79-оятда эса, ризқни Аллоҳ таолога нисбат берилмоқда. Маълумки,  осмон билан  ер орасида, денгиз билан ер остида қанча қанча миллиардлаб жонзотлар бор. Кеча оқшом мана шу миллиардлаб жонзотларнинг барчаси: “Эртага нима еймиз?” демасдан хотиржам уйқуга кетганлар. Мана бугун янги тонг отди! Улар худди кечагидек кунларини давом эттиришмоқда. Уларнинг инсонларга ўхшаб егулик маҳсулотларни ғамлаб қўядиган музлатгичлари ҳам, сандиқда пуллари ҳам ёки овқат сотиб оладиган дўконлари ҳам йўқ. Шундай бўлсада, улар хотиржам уйқуга кетишмоқда, акс ҳолда улар ухламас эдилар. Аммо уларда асосий нарса бор, у ҳам бўлса Аллоҳ таолонинг ризқига қаноат ва хотиржамликдир. Шу ўринда айтиб ўтишимиз лозимки, барчамиз биладиган ва имон келтирган “ризқ ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, Аллоҳдан”, деган ақидамизга қай даражада мустаҳкам ёки заиф эканимиз шу кеча-ю, кундузда билиниб қолди. Дунёнинг барча давлатларида тарқаган СОVID-19 Коронавирус пандемияси муносабати билан диёримизда карантин ҳолати эълон қилиниши баробарида, баъзи юртдошларимиз ўзларини бироз йўқотиб қўйдилар. Ҳукумат томонидан қанчалар огоҳлантирилмасин, ўзаро ёрдам, ҳамжиҳатликка чақирилмасин, ватандошларимиздан...

БИРИНЧИ АПРЕЛЬ ЁХУД ЁЛҒОНГА ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИ

❗️1 апрель – алдаш куни. Алдаш – ёлғончилик, каззоблик, фирибгарлик деган маъноларни ўз ичига олади. «Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганлар-гина тўқирлар. Ана ўшалар – ёлғончилардир» (Наҳл сураси, 105-оят). ❗️Биринчи апрель ҳазили деб, бир кишини алдаш оқибатида унинг қони, мол-мулкига тажовуз қилинади, обрўси поймол қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Видолашув ҳажида шундай деганлар: «Сизларнинг қонингиз, молингиз ва обрўингиз бир-бирингизга ҳаромдир»! Имом Бухорий ривоят қилган. «Эй иймон келтирганлар! Бир-бирингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар» (Нисо сураси, 29-оят). ❗️Мазкур алдов бирор шахснинг бирор иллатини айблаш маъносида бўлса ва ўша иллат унда ҳақиқатдан ҳам бор бўлса, бу иш ғийбат бўлади. Агар ўша иллат унда бўлмаса, туҳмат ёки бўҳтон бўлади. Буларнинг ҳар иккаласи ҳам шариатимизда ҳаромдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, ғийбат нима?» деб сўрашди. У зот: «Биродарингни унинг ўзига ёқмаган нарса билан зикр қилишинг», дедилар. Шунда: «Мен айтган нарса биродаримда бор бўлса-чи?» дейишди. У зот: «Агар айтган нарсанг унда бор бўлса, ғийбат қилган бўласан. Айтган нарсанг унда бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан», дедилар. Имом Абу Довуд ривоят қилган. ❗️Мазкур алдовга мазах, истеҳзо ҳам аралашади. Буларнинг ҳар иккаласи шариатда ман этилган. Абу Лайло Ансорийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ғазотга чиққанларида у зотнинг саҳобаларидан бири ҳазиллашиб, бир кишининг ўқдонини беркитиб қўйди. Эгаси уни излаб, топа олмай, хавфга тушди. Унинг устидан кула бошлашган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб: «Нимага куляпсизлар?» дедилар. «Ҳазиллашиб, Фалончининг ўқдонини беркитиб қўйган эдик, қўрқиб кетди. Шунга куляпмиз», дейишди. У зот: «Мусулмонни қўрқитиш мусулмонга ҳалол эмас», дедилар». Умар ибн Абдулазиз: «Мазахдан сақланинглар. У кек пайдо қилувчи аҳмоқликдир», деган. Ҳакимлардан бири шундай дейди: «Мазах аслида сўкиш, аммо эгасини кулдиради, холос». Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, устига асал суртилган заҳарга ўхшаш бу «байрам»да тилга тегишли бўлган барча жиноятлар содир этилади ва бу оддий ҳол деб қабул қилинади. Юқорида уларнинг ҳаммасини бирма-бир келтирмадик, ақл эгаларига эслатма ва огоҳлантириш бўлсин дея бир неча мисоллар келтирдик, холос. Аслида бирор кунни «Умуман ёлғон ишлатилмайдиган кун» деб нишонласа тўғри бўлмасмиди? Ўзи шундоқ ҳам ҳеч бир кунимиз ёлғонсиз ўтмайдиган бўлиб қолди-ку! Яна бир таклиф: 1 апрелни алдов ва ҳазил куни деб нишонлагандан кўра «Гиёҳвандликка қарши кураш куни» ёки «ОИТСга қарши кураш куни» сингари «Ёлғонга қарши кураш куни» деб эълон қилсак бўлмайдими? Исҳоқжон БЕГМАТОВ Манба: @muslimuzportal 384
1 96 97 98 99 100 232