Табрик Юртимизда ислом тарихи, манбашунослиги, аждодларимизнинг илмий-маънавий меросини ўрганиш, буюк ўтмишимизнинг шонли даврларини турли манбалар, қўлёзма асарлар асосида холис тадқиқ этиш ишлари борасида ХХ асрнинг сўнгги чорагида Ўзбекистонда йирик илмий мактаб яратилди. Ушбу илмий мактабнинг ривожланишида замонамизнинг таниқли олими, тарих фанлари доктори, профессор Аҳаджон Ҳасановнинг хизматлари беқиёсдир. Бугун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти жамоаси номидан Аҳаджон Ҳасановни табаррук 80 ёши билан самимий билан муборакбод этар эканмиз, бу табрик замирида устознинг фазилати, меҳнати, ўз касби-ю, атрофдагиларга бўлган меҳри, малакамаҳоратига чуқур эҳтиром ётади. Одамлар учун зарурлигингни англаб яшаш, амалга оширган эзгу ишларинг беиз кетмаслигига ишонч ҳосил қилиш, ҳар қандай инсоннинг элюрт, жамият олдидаги бурчини бажаришида ўз самарасини бериши муқаррар. А.Ҳасанов 1940 йил 29 мартда Тошкент вилояти Пискент туманида зиёли оиласида дунёда келади. Ёшлигидан илм-маърифатга илтилгани учун мактабда аъло баҳоларга ўқиб, барчанинг эътиборига сазовор бўлади. Ўқувчилар орасида аълочилиги, билимдонлиги, меҳнатсеварлиги билан ажралиб турган ёш Аҳаджонни устозлари ҳам яхши кўрар эдилар ҳамда уни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлар эдилар. А.Ҳасанов 1958 йили Тошкент Давлат университетининг Шарқ факультетига ўқишга кириб, 1964 йилда мазкур олийгоҳни имтиёзли диплом билан тугаллайди. А.Ҳасанов илмий, педагог фаолият билан бирга, республикамизда диний соҳа ривожланишига ҳам салмоқли ҳисса қўшдилар. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президент девони, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент ислом университети (ҳозирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси)да педагог устоз ва раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб бордилар. 2011 йили устоз А.Ҳасановнинг меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан муносиб баҳоланиб, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвонига сазовор бўлганлар. Тарих фанлари доктори, профессор сифатида нафақат юртимизда, балки халқаро илмий жамоа орасида улкан обрў-эътиборга эга олим сифатида ном қозонган, Москва, Қозон, Қоҳира Бухарест, Париж, Южин (АҚШ)да ўтказилган халқаро илмий конференцияларда маърузалар билан қатнашган. «Макка ва Мадина тарихи», «Қадимги Арабистон ва илк ислом. Жоҳилия асри», «Ислом тарихи», «Илк ислом тарихининг замонавий талқини», «Лексии по истории раннего ислама», «Диний мутаассиблик: моҳият, мақсадлар ва олдини олиш йўллари» каби монография ва ўқув-услубий қўлланмалар, шунингдек, исломшунослик, диншунослик, ислом тарихи, хорижий Шарқ мамлакатлари тарихи бўйича 100 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақолалари эълон қилинган бўлиб, кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан ўқиб келинмоқда. А.Ҳасанов илмий раҳбарлигида юртимизда кўплаб тадқиқотчилар етишиб чиқиб юртимиз илм-фанига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Бугунги кунда ҳам юртимиздаги илмий-тадқиқот институтларида, илмий марказларида, ўқув даргоҳларида ёш тадқиқотчиларга ўзларининг маслаҳат ва тавсияларини бериб, келмоқдалар. Хусусан, Аҳаджон домла 1980-йилларнинг биринчи ярмида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида араб тили, жумладан “Муҳовара” фанидан дарс бериб, кўплаб талабаларнинг қалбида чуқур эҳтиром ва ҳурматга сазовор бўлдилар. Ўша йилларга келиб моҳир арабшунос ва шарқшунос-тарихчи сифатида шаклланиб бўлган А.Ҳасанов талабаларни араб дунёсининг ажойиботлари билан яқиндан танишишига кўмак берар, Қуръон тили, жаннат тили бўлган араб тилининг ўзига хос нозик жиҳатларини англай олишига турки бўлар эди. Келажакда машҳур уламо ва дин арбоблари бўлиб фаолият юритган олий маъҳад битирувчилари Аҳаджон домла Ҳасановнинг сабоқларини ҳали ҳануз илиқ сўзлар билан тилга олиб эслайдилар. Устоз Аҳаджон аканинг шундай бир ноёб хислатлари ҳам борку, улардан қадимги дунё ёки илк ислом тарихидан бирор савол сўрайсизми, охирги 30 йилда Ўзбекистонда диний соҳада юз берган муҳим воқеаларни тилга оласизми, барчасини саналари ва рақамлари билан, аниқ, тиниқ ва батафсил айтиб берадилар. Шунинг учун ҳам у кишини атрофдагилар “тирик энциклопедия”, “ўзи юрувчи справочник”,...
Замон шу даражада ривожландики, уйида ўтирган исон бир зумда бутун дунё маълумотларига эга бўляпти. Маълумот алмашинуви ҳам шу қадар тезлашдики, бугунги маълумот эртага эски бўлишга улгуряпти. Албатта бу тезлашиш, маълумот алмашинувини интернетсиз тасаввур қила олмаймиз. Инсонлар томонидан интернет тармоқларига шу қадар маълумот ва янгиликлар қўйилиб борилаяпдики уни ўқиб улгуришни ўзи мушкул бўлиб қолди. Бир дақиқани ўзидаёқ нафақат юртимизда балки дунёда бўлаётган хабарлар билан танишиш ёки бирор бир хабарни бошқаларга тарқатиш ҳач гап бўлмай қолди. Бу албатта инсонлар учун қулайлик бўлиб, ўзларига керак бўлган маълумотларни топиб, уни ўрганишида ҳамда, бирор бир хабарни яқинларига етказишида ҳам вақт ва маблағларини тежайди. Лекин шуни яхши билишимиз керакки, қулайлик ва енгиллик бўлмиш бу интернетдан фойдаланишда ҳусусан ахборот олиш ёки ахборот етказишда жуда эҳтиёткорона иш тутмоқлик керак. Кейинги вақтларда интернет тармоқлари орқали асоссиз, ёлғон хабарлар, турли уйдирмаларни, айниқса бутун дунёни ташвишга солаётган коронавирусга алоқадор маълумотларни билиб билмай халқ оммасига ҳавола қилиб, инсонлар орасида турли ноқулайлик ва ваҳималарни келиб чиқишига сабаб бўлаётганлар кузатилмоқда. Масалан, “Фалон нафар фуқаро фалон жойдан ушбу касаллик сабаб оламдан ўтибти”, ”Фалон жойдан фалонча адад касаллик аниқланибти”, “Салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчилар томонидан коронавирус инфекцияси атайлаб тарқатиляпти”, “Нарҳ наволар кўтарилиб кетар экан”, “Озиқ овқатларни кўпроқ ғамлаш керак”, каби кўплаб асоссиз миш мишлар фикримиз далили бўла олади. Динимизда ёлғончилик қораланиб, инсонларни ёлғондан қайтарилади. Сабаби, ёлғон гапириш ёлғончининг имонига салбий тасир қилиши билан бирга, жамияда беқарорлик ва ваҳималарга сабаб бўлиб, инсонлар орасида парокандаликни келтириб чиқаради. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: Бир одам келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули! Дўзах амали нимадир?”, деб сўради. Расулуллоҳ: “Ёлғончликдир. Агар банда ёлғон гапирса, фожирлик қилади, фожирлик қилса, кофир бўлади, кофир бўлса, дўзахга киради”, деб жавоб бердилар. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ростгўйликни маҳкам тутинглар. Зеро, ростгўйлик эзгуликка йўллайди, эзгулик эса жаннатга бошлайди. Киши рост гапириш ва ростгўйликка интилишда давом этаверади, натижада Аллоҳ ҳузурида ростгўй деб ёзилади. Ёлғончиликдан сақланинглар. Зеро, ёлғончилик фожирликка (гуноҳкорликка), фожирлик эса дўзахга бошлайди. Банда ёлғон гапириш ва ёлғончиликка интилишда давом этаверади, ниҳоят Аллоҳ ҳузурида ёлғончи деб ёзилад”», дедилар. (Бухорий, Муслим, Термизий ривояти). Ҳадиси шарифда ростгўйлик мақталиб, ростгўй инсон жаннат аҳлидан экани, ёлғон эса ёмонланиб унинг эгаси дўзах аҳлидан экани маълум бўляпти. Бошқа бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ёлғончини мунофиқга тенглаштирдилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мунофиқнинг аломати учта: гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса, устидан чиқмайди, омонат қўйилса, хиёнат қилади”. (Муттафақун алайҳ). Агарда ёлғон хабарни тарқатган кишидан ушбу хабарни манбасини сўрасангиз кимдандир эшитганлигини асос қилади ваҳоланки ҳадиси шарифларда эшитган нарсаларини гапираверишлик ҳам ёлғончилик экани айтиб қўйилган. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг барча эшитганларини гапиравериши унинг ёлғончилигига етарли далилдир”. (Имом Муслим). Мусулмон инсон гапирса яхши гап гапириши бўлмаса сукут қилиши лозимдир. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап гапирсин ёки сукут сақласин”, деганлар (Муттафаққун алайҳ). Яна шуни алоҳида такидлаш керакки Мусулмон киши ҳаммани гапига ишониб уни тасдиқлаб ҳам кетавермайди, балки хабарни ким етказаётганлиги, у қандай киши, нимани гапираётганлигини аниқлаб кейин ишониши керак. Яна, “Коронавируснинг давоси топилибди”, деган миш мишлар ҳам йўқ эмас. Аллоҳ ҳоҳласа топилади. Лекин асоссиз хабарларга ишониб ҳеч бир инсон мутахассисларга мурожаат қилмасдан ўзича иш кўрмасин. Эронда бир қанча фуқаролар мана...
Рофеъ ибн Хадиж розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Садақа ёмонликнинг етмишта эшигини тўсади”, дедилар. Ҳадисда “етмишта эшик” дейилиши фақат етмишта эшикни назарда тутмайди, балки ёмонликнинг барча кўринишини тўсишига далолат қилади, чунки бу ўринда “етмиш” саноғи кўплик маъносини билдириш учун келган. Шу боис ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саховатли бўлишга ва буни имкон қадар куннинг аввалида қилишга буюрганлар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Садақани эртароқ қилинглар. Чунки бало-офат уни ҳатлаб ўта олмайди”, деганлар. Яъни садақа бало-офат қаршисида катта тўғон бўладики, ундан ўтиб кета олмайди. Бир ривоятда: “Садақа бало-офат турларидан етмиштасини қайтаради. Уларнинг энг енгили махов ва пес касаллигидир”, дейилган. Бир ривоятда: “Эрталаб қилинган садақа бало-офатни қайтаради”, дейилган. Бу “бало-офат” диний ва дунёвий офатларни ҳам ўз ичига олади. Демак, садақа қилишнинг фойдаларидан бири мол-дунё фитнасидан омонда бўлишдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда: “Албатта, мол-давлатларингиз ва фарзандларингиз фитнадир” (Тағобун сураси 15-оят), деб марҳамат қилган. Чунки имон келтирган киши садақа қилса, ўз жонини ва мол-давлатини Аллоҳга бўйсундирган бўлади. Шу орқали инсон Аллоҳ таолога ҳақиқий банда эканини кўрсатади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилингани каби, садақа ёмон ўлимдан (яъни, ўлим ҳолатида содир бўладиган ёмон ҳолатлардан) сақлайди. Турбуштий раҳимаҳуллоҳ: “Ёмон ўлим деганда оқибати мақтовли бўлмаган ва бахтсизлик каби ҳолатлар назарда тутилган. Масалан, бечорахоллик, сурункали касаллик, ношукрлик, зикр қилишни унуттирадиган қаттиқ оғриқлар, нима фойдаю нима зарар эканидан чалғитадиган турли касалликларни мисол қилсак бўлади”, деб ёзган. Тийбий раҳимаҳуллоҳ: ““Ёмон ўлим”ни “Ҳаётининг ёмонлик билан якунланиши ва охиратда азобланиш, оқибати ёмон бўлиши”, деб тушунган яхшироқ”, дейди. Абу Зуръа раҳимаҳуллоҳ айтади: “Унинг маъноси бандага ёмон ўлим тақдир қилинган бўлса, садақа кишидан уни даф қилади, дегани эмас. Сабаблар тақдир қилинганидек, унинг натижалари ҳам тақдир қилингандир. Кимга ёмон ўлим тақдир қилинган бўлса, демак, унга садақа қилиш тақдир қилинган бўлмайди, аксинча, кимга ёмон ўлим тақдир қилинмаган бўлса, демак, унга садақа қилиш тақдир қилинган бўлади”. Омирий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ёмон ўлимга вайрона остида қолиш, зотилжам бўлиш, ёниб кетиш каби қийин ҳолатда ўлишлар киради. Айрим ҳолатларда бидъатчи бўлиб, шак-шубҳа билан ёки катта гуноҳларни доим қилиб юриш каби диндаги ёмон ҳолатда ўлиш билан бўлиши мумкин. Шу нарсаларни кетказиш учун садақа қилишга тарғиб этилади”. Ҳудайбияда қатнашган Рофеъ ибн Мукис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Иқтидорнинг чиройли бўлиши ўсиш, хулқнинг ёмон бўлиши бахтсизлик, яхшилик умрни узайтиради, садақа ёмон ўлимдан сақлайди”, деганлар. Садақа бало-офатни кетказувчиларнинг энг яхшиси, ёмонлик йўлини тўсувчиларнинг энг каттаси ҳисобланади. Буларнинг бари Аллоҳ таолонинг изни билан бўлади. Аллоҳ таоло ҳақиқий ман қилувчи ва фойда келтирувчидир. Садақа ва бошқалар сабаб, холос. Бало-офат, ёмонлик Аллоҳнинг қазои қадари билан бўлганидек, садақа ёмонликларни қайтариши ҳам Аллоҳ таолонинг тақдиридандир. Бу ҳақда ўзидан келиб чиқиб гапирмайдиган, айтган сўзлари ваҳийдан бўлган Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлар. Кўп садақа уни қилган кишига кенг ризқ келтиради, эҳтиёжларини қондиради, зафар, муваффақият, шифо ва орзуларига етишишига сабаб бўлади. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга хутба қилиб: “Эй инсонлар, вафот этишларингдан олдин тавба қилинглар, банд бўлиб қолишларингдан олдин солиҳ амалларга шошилинглар. Аллоҳни кўп зикр қилиш, махфий ва ошкора кўп садақа қилиш билан ўзларинг ва Раббиларинг...
Бутун дунёга катта ташвиш ва муаммо бўлиб турган коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича давлатимиз Раҳбарининг бевосита бошчилигида тизимли ишлар қилинмоқда. Хабарингиз бор, ушбу йўналишларда ҳукуматимиз томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар узлуксиз амалга оширилмоқда. Ўз навбатида, юртимиз аҳолиси томонидан ушбу хасталикни инсоният бошидан аритиш мақсадида, хатми Қуръонлар ўқилди, саловотлар, айтилди, дуою тазаррулар ва хайриялар қилинди. Халқимиз орасида Аллоҳ таолонинг валий бандалари, дуолари мустажоб чин дўстлари бор. Уларнинг биргина дуолари балоларни аритиши, енгиллик ва кушойишлар келтириши мумкин. Яратган Эгамизга беадад ҳамдлар бўлсинки, бугун 7 нафар дастлабки бутунлай соғайган беморларимиз шифохонадан чиқарилиб, реабилитация марказига ўтказилди. Бу Ўзбекистон тиббиётининг катта ютуқларидан бири бўлиб, бу каби машаққатли натижаларга жаҳоннинг саноқли давлатларигина эришди, холос. Бу каби хушхабарлар кўп бўлишига умид қиламиз. Мамлакатимиз шифокорларининг ушбу улкан муваффақияти, халқимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз соғлиғи йўлида тун-у кун қилинаётган меҳнатлар мевасидир. Ўз ҳаёти ва соғлиғини гаровга қўйиб, пандемия билан курашаётган шифокорлар, ҳамширалар фаолиятлари таҳсинга лойиқ. Шунингдек, бундай машаққатли дамларда туну кун хизмат қилаётган Ички ишлар, Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари, Миллий гвардия зобитлари, Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари каби матонатли хизматчилар билан барча фуқароларимиз фахрланади, халқимиз уларнинг меҳнатларидан розидир. Аллоҳ таоло қийинчиликдан осонликка, беморликдан саломатликка, оғир ҳолатлардан хурсандчилик чиқариши ораси яқин бўлишини Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир. Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир (“Шарҳ” сураси, 5-6-оятлар). Демак, Ҳақ таолодан ёлвориб сўрайдиганимиз, қийинчилик вақтлари аста-секин чекинаётган бўлсин, яқин кунларда бизларни осончилик, саломатлик кунларга етказсин. Таъкидлаш жоизки, халқимиз, яқинларимизнинг саломатлигини сақлаш барчамизнинг бурчимиз эканини бир зум ҳам унутмайлик! Қатъий тартиб-интизом ва карантин тадбирларига жиддий риоя қилиш орқали вазиятни барқарор ушлаб қолишимиз мумкин. Имкон қадар уйда қолинг, ортиқча эҳтиёж бўлмаса кўчага чиқманг, муносабатларни, мулоқотларни кескин камайтиринг. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қодир Эгамдан бу дардни бартараф этишини сўраб, истиғфорлар, салавотлар айтиш баробарида Қуръон тиловатлари, илтижолар, хайриялар қилишни давом эттиради. Яратган Парвардигор бу дуою тазарруларимизни ижобат қилади, хушхабарлар давом этади. Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 340
Ўзимизни манфаатлар: Уйда ўтириб, маънавий фойдаларни қўлга киритишимиз мумкинки, улар кўчада юриб топган моддий фойдаларимиздан кўра манфаатлидир. Кеча-ю кундуз дунё ташвишлари деб, ота-онамизни меҳрига тўёлмадик, улар бизни меҳримизни соғинишди, етарлича хизматларини қилолмадик. Дунё деб, қанча ибодатларни ўз вақтида адо этолмадик. Дунё деб, оиламиз даврасидан узоқлашиб,фарзандларимиз биздан меҳр олмаяпти. Дунёни югур-югури деб, бирор бир диний ёки бадиий китобни тўлиқ ўқий олмадик. Дунё ҳою-ҳавасларига шўнғиб, ўтган умримизни хотиржам бир сарҳисоб қилолмадик. Бугун бир фурсат бўлдики, шояд уйда ўтириб,баҳоли қудрат юқоридаги камчиликларимизни тўлдириб олсак. Агар шу камчиликларимизни тўлдириб олсак, уйда ўтириб жуда катта ютуққа эришган бўламиз. Ўзгаларга манфаатимиз: Бугун уйда ўтириб бошқаларга ҳам жуда катта маънавий фойдаларни келтиришимиз мумкинки, бу манфаатлар аввалда кўчага чиқиб етказган манфаатларимиздан анча фойдали ва зарурдир. Бу фурсатдан фойдаланиб кўплаб истиғфорлар айтиб, юртимизни, халқимизни хаққига дуолар қилайлик! Яратгандан бутун дунёга яна амнийят сўрайлик! Бугун касалликни олдини олиш учун бизни уйда ўтиришимиз энг катта кўмак экан, уйда ўтириб, касалликка қарши курашаётган фидоийлар қатори улуғ савобга эга бўлишимизни мумкинлигини ўйлайлик. Энг муҳими, бугун уйда ўтиришимиз, кўрсатмаларга оғишмай амал қилишимиз, юртимизга, халқимизга бўлган муҳаббатимизнинг намояндасидир. Бас, шунча фойдалар бор экан, бу фурсат ҳам ғаниматлигини унутмайлик! Миршавкат Музаффар 355