Республика махсус комиссияси томонидан коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича жорий этилган карантин ҚОИДАЛАРИГА ТЎЛИҚ АМАЛ ҚИЛИНГ; Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ФАТВОСИ ТАЛАБЛАРИГА ҚАТЪИЙ ИТОАТ ҚИЛИНГ;Ў уйларида қолиб, ибодатлар ва дуоларда Аллоҳ таолодан бу балони инсоният бошидан кўтаришини ҳамда юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сўраб, ИХЛОС БИЛАН ИЛТИЖО ҚИЛИНГ; Тинимсиз меҳнат қилаётган тиббиёт ва бошқа мутасадди идоралар ходимларининг хизматларини қўллаб-қувватлаб, уларнинг ҳақларига ДУОЛАР ҚИЛИНГ; Тошкент ислом институти томонидан телеграм каналида #масофавий_таълим лойиҳаси йўлга қўйилган. Ундан унумли фойланган ҳолда ўқув режада белгиланган билимларни ЎЗ ВАҚТИДА ЎЗЛАШТИРИНГ; Мустақил дарс тайёрлаётган вақтларда мавзуларни ўзлаштириш бўйича саволларга жавоб олишлари учун ФАН ЎҚИТУВЧИЛАРИГА МУРОЖААТ ЭТИНГ; УЙДА ҚОЛИНГ, ҚУРЪОН ХАТМ ҚИЛИНГ, КИТОБ ЎҚИНГ, ИСТИҒФОР АЙТИНГ, ДУО ҚИЛИНГ, БИРГАЛИКДА КАСАЛЛИКНИ ЕНГАМИЗ! 523
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда. Хусусан, 27 март соат 10:00 дан эътиборан вилоятлараро транспорт воситалари (автобус, автомобиль, шаҳарлараро такси, авиа, темир йўл транспорти)нинг ҳаракати (юк ташиш ҳоллари бундан мустасно) бутунлай тўхтатилади. Бунда муайян ҳудудга таалуқли автотранспортларнинг (транзит) ўз ҳудудларига кириб боришига руҳсат берилади. Бундан ташқари, вилоятлар таркибидаги шаҳар ва туманлараро транспорт қатнови ҳаракати ҳам вақтинча чекланади. Мамлакатимиз фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида зарур бўлмаган ҳолларда (хизмат фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари ҳамда жамоат ташкилоти ходимларидан ташқари), уйидан ташқарига чиқиши чекланади. Ўта зарур ҳоллардагина кўчага чиққанда (дорихона, озиқ-овқат дўконлари) – шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)да бўлиши шарт. Бордию фуқаролар уйидан ташқарига шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз чиқса, қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилади. Яъни, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида – 1 115000 минг сўм жарима қўлланилади. Шунингдек, эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда, фуқаролар ўзаро мулоқот чоғида икки метр масафо сақлаши шарт. Кўчада ва жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одамларнинг тўпланишига чеклов ўрнатилади. Бу таъқиқ бир вақтда ҳаракатланаётган оилага нисбатан қўлланилмайди. Республика ҳудудидаги барча кўнгилочар объектлар, шу жумладан ресторан, кафе, ошхона, чойхона, сингари тадбиркорлик субъектлари (уйга етказиб бериш хизмати бундан мустасно) мамлакатдаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашмагунига қадар фаолиятини тўхтатмай, давом эттираётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан кескин жазо чоралари кўрилмоқда. Манба: @koronavirusinfouz 284
Шу йилнинг 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли аёл коронавирус инфекцияси ташхиси билан Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. 27 март куни ушбу бемор шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари ушбу ҳолат билан боғлиқ тегишли фатволар ва тиббиёт соҳаси мутахассислари билан кенгашган ҳолда коронавирус касаллиги мавжуд бўлган маййитни дафн этиш борасида қуйидагиларни маълум қилади. Ислом динида бирор мусулмон вафот этса, уни шариат кўрсатмасига биноан ювиш, кафанлаш ва дафн қилишга буюрилган. Ушбу амалларни бажариш жараёнида одамга зарар етиш эҳтимоли мавжуд бўлса, “исломда зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ” ва “машаққат енгилликни жалб қилади” каби фиқҳий қоидаларига биноан, мазкур амалларни ижрочиларга зиён-заҳмат етказмаган шаклда бажаришга рухсат берилади. Чунки билиб туриб жонини хавф-хатарга қўйиш – ўзини ҳалокатга ташлашдир. Бу каби ўта юқумли ва хатарли касалликлар вафот этган мусулмонларни ювиш, кафанлаш ва дафн қилишда ўзига хос талабларга риоя этишни тақозо этади. Яъни ювувчи, кафанловчи ва дафн қилувчиларга вирус ўтиш эҳтимолининг олдини олиш зарур. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан мазкур масала бўйича Мисрнинг “Дорул-ифто” фатво уюшмаси фатвоси, Азҳар уламолари кенгаши фатвоси, Туркия диёнат ишлари бошқармаси фатволари ўрганиб чиқилди. Ҳозирги кунда дунё мусулмон давлатлари тажрибасида маййитни ювиш, кафанлаш ва дафн маросими санитар ходимлар ёрдамида шариатга мувофиқ адо қилинмоқда. Ушбу амалларни бажаришда маййитнинг яқинлари иштирок этаётгани йўқ. Марҳумнинг яқин қариндошлари фақат жаноза ўқишда қатнашмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ўзаро маслаҳат асосида, карантин ҳолатида маййитни имкон қадар шариатимиз кўрсатмаларига мувофиқ ювиш, кафанлаш ва дафн қилишга ҳаракат қилинади. Бу жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили иштирок этади. Мазкур амаллар фарзи кифоя маъносидаги ишлар бўлиб, баъзи мусулмонлар амалга оширишса, қолганларидан соқит бўлади. Демак, коронавирус касаллиги мавжуд бўлган маййитни дафн маросимини фақат яқин қариндошлари вакиллари иштирокида қилиш лозимдир. Дафн маросимида иштирок этувчилар тиббий кўрсатмаларга амал қилишлари, жумладан, ниқоблар ва қўлқоплардан фойдаланишлари ҳамда маросимдан сўнг карантин талаблари асосида дезинфекция ва шахсий гигиена амалларини бажаришлари лозим. Таъкидлаш жоизки, жаноза, дафн ва таъзия маросимларини ихчам тарзда ўтказиш баробарида эпидемия ҳамда карантин давридаги талаблар, хусусан, гигиена қоидаларига жиддий амал қилиш лозим бўлади. Шунингдек, махсус комиссия қарори асосида қатъий чекланган таркибда ўтказилади. Мўмин-мусулмонларимиз Ислом дини манбаларига таянган ҳолда баён этилган мазкур жиҳатлар ва тадбирларни тўғри тушунишларига қатъий ишонч билдирамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 312
Кеча бир йигит билан гаплашиб қолдим. Ижарага дўкон юритар экан. Коронавирус сабабли савдо пасайганини айтиб, дўкон эгаси вазиятни тушунса яхши бўларди, шу кунларда ижара пулини йиғиш қийин бўляпти. Вазият яхшилашгунга қадар бироз енгиллик қилиб турса ёки муҳлат берса яхши иш бўларди-да, деди. … Айни кунларда ижарага берган ва ижарага олган, насияга олди-сотди қилган айрим кишилар ўртасида бироз келишмовчиликлар чиқиб тургани ҳақида эшитяпмиз. Қарздорлар коронавирус сабабли ишлар тўхтаб, қарзини ўз вақтида тўлашга қийналишаётганини айтсалар, сотувчилар “ваъдалашгандан кейин тўлаш керак”, деб ҳаққини талаб қилмоқдалар. Динимизга мурожаат қиладиган бўлсак, агар қарздор ҳақиқатда қийналиб қолган бўлса, имкони бўлгунча унга муҳлат беришга тарғиб қилган. Қуйида ушбу мавзуга тегишли бўлган айрим оят ва ҳадисларни келтирамиз: “Агар (қарздор) қийналса, бойигунга қадар кутиш лозим. Агар билсангиз, (берган қарзингизни қарздорга) садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир” (Бақара сураси, 280-оят). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар билан насияга савдо қиладиган бир савдогар бор эди. Агар ночор кишини кўрса, хизматкорларига: “Ундан (бир қисмини ёки ҳаммасини) кечиб юборинглар, шояд, Аллоҳ таоло ҳам биздан (гуноҳларимизни) кечиб юборса, дер эди. Натижада Аллоҳ таоло ундан(гуноҳларини) кечиб юборди», дедилар”. Имом Бухорий ривоят қилган. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтдилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фаришталар сизлардан олдин ўтганлардан бир кишининг руҳини қарши олиб: “бирон яхши амал қилганмисан?”, дейишди. У: “Хизматчиларимга (қарзини тўлашга) имкони бор кишидан (кам-кўстига қарамай, берганини қабул қилиб, унга) мурувват кўрсатинглар”, деб буюрар эдим”, деди. (Аллоҳ таоло): Сизлар ҳам ундан (гуноҳларини кечиб, унга) мурувват кўрсатинглар”, деди”, дедилар.” Бухорий ривоят қилган. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Қиёмат кунининг ташвишидан Аллоҳ таолонинг нажот бериши кимни хурсанд қилса, ночор кишига муҳлат берсин ёки ундан (баъзисини ёки ҳаммасини) кечиб юборсин”, деётганларини эшитдим”. Имом Муслим ривоят қилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам: “Одамлар билан насия савдо қиладиган бир киши бор эди. У ходимига: “Агар (қарзни талаб қилиб борганда) ночор кишига дуч келсанг, ундан (бир қисмини ёки ҳаммасини) кечиб юбор, шояд Аллоҳ таоло ҳам биздан (гуноҳларимизни) кечиб юборса”, дер эди. У Аллоҳга йўлиққанда Аллоҳ таоло ҳам уни авф қилиб юборди”, дедилар”. Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилишган. Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан аввал ўтганлардан бир киши ҳисоб-китоб қилинган эди, унинг бирорта ҳам яхшилиги топилмади. Лекин у кўпчиликка аралашиб юрадиган бой киши эди. Ходимларини ночорларга енгиллик қилишларини буюрар эди. Аллоҳ азза ва жалла: “Бундай қилишга ундан кўра биз ҳақлироқмиз, уни авф қилиб юборинглар”, деди”, дедилар”. Имом Муслим ривоят қилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ночорга муҳлат берса ёки ундан бир қисмини кечиб юборса, Қиёмат куни, Унинг соясидан ўзга соя бўлмаган кунда Аллоҳ таоло Аршининг сояси билан соялантиради”, дедилар”. Имом Термизий ривоят қилган. [Барча сояларнинг эгаси Аллоҳ таоло бўлгани учун ҳадисда “Унинг сояси” деб, соя Аллоҳ таолога нисбат берилди]. Бурайда Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ночор кишига муҳлат берса, унга ҳар бир куни учун битта садақа бўлади. Агар муҳлати келгандан кейин яна муҳлат берса, ҳар бир кунига унинг мислича садақа бўлади”, дедилар. Ибн Можа ривоят қилган. Мазкур оят ва ҳадислардан маълум бўладики, ижарага берган киши ёки сотувчилар қарзининг бир қисмини қийналиб қолган харидорлардан кечиб юборса ёки унга имкон топгунича муҳлат берса, гуноҳлардан поклайдиган, охират ташвишларини аритадиган ҳамда жаннатга эриштирадиган амални...
Жума намозини уйда ўқишлик ҳукми, бало келганда гуноҳлорга тавба ва Аллоҳга илтижо билан дуо қилишнинг фойдалари, Пайғамбарга салавот айтиш дуонинг қабул бўлиши кафолати экани. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков шу каби мавзуларда сўз юритди. Covid-19 тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин чоралари кучайиб бормоқда. Kun.uz мухбири шу мавзуда аҳолини қизиқтираётган қатор саволларга жавоб олиш учун Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков билан суҳбатда бўлди. Жума намозини 3-4 киши уйда ўқиш мумкинми? Ҳомиджон домла Ишматбеков – Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Алҳамдуллилаҳ, вассолату вассаламу ала расулиллаҳ! Ўзбекистон Мусулмонлари идораси уламолар кенгашининг жамоат намозлари, ҳатто жума намозларини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича фатвоси халқимизни, мусулмонларни юртимизга кириб келган вабодан сақлаш мақсадида қабул қилинди. Жума намозлари, жамоат намозларини вақтинчалик тўхтатиш, уйларда ўқишлик тавсияси ҳамма учун. Жума намозини 3-4 киши бўлсак ҳам, уйда ўқиб олсак бўладими, деган саволлар бизларга ҳам берилмоқда. Шу нарсани биз яна бир карра мўмин-мусулмонларга тушунтириб қўйишимиз керак бўладики, беш вақт намозни икки киши бўлса ҳам ўқиса, жамоат саналади. Уйида, ўз оиласи билан жамоат бўлиб ўқиса, нур устига нур. Аммо, жума намозининг ўқилишида фақатгина жамоат ҳозир бўлиши кифоя эмас. Унинг алоҳида шартлари бор. Жума ўқиладиган жой катта бир жоме бўлиши керак. Жума намози ўқишга давлат томонидан ва муфтий томонидан рухсат бўлиши керак. Ўша рухсат берилган жойдагина, жума намози адо қилинади, деган шартлар бор. Рухсат берилмаган жойда жума ўқилса, жумага ўтмайди, деган масалалар бор. Шунинг учун, фатвода очиқ-ойдин айтилдики, 3-4 киши эмас, 10 киши бўлса ҳам, келинг, бугун жума экан, унинг савобини топайлик, деб, жума намозини адо этса ҳам, у рухсатсиз ўқилган қаторига киради. Пайғамбар алайҳиссолати васалламнинг бир ҳадислари бор: «Соғлом одам, муқимликда қилаётган ибодатига Аллоҳ таоло қанча ажр берган бўлса, сафарга чиққанида ёки бемор бўлиб қолганида қилган ибодатига, соғлиғида, муқимлигида қилган мукаммал ибодатининг савоби берилади», – деганлар. Аллоҳ, намозни ўтириб ўқияпти, руку-саждасини тўлиқ қилмаяпти, шунинг учун, бунга ярим савоб бераман, демайди. Чунки банда ўз ҳолатидан келиб чиқиб ибодатини адо этмоқда. Шунинг учун, хотиржам бўлишсинки, уйларида ёлғиз ўқиётган намозига, қани энди, масжид очиқ бўлса-ю, жамоатда ўқисам, деб ният қилиб турибдими, унга ўша 25та ёки 27та савобни беради. Чунки, банда ўз ихтиёри билан масжиддан ёки жумадан қолаётгани йўқ. Тарихда жамоат намозларидан тўхтатиб туришга доир мисоллар борми? Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам шу даражада жамоатга тарғиб қилганларки, «мен бир одамни имомликка тайинлардим-да, уйма-уй юриб, жамоатга чиқмаганларга қаттиқ муносабат қилган бўлардим», деган мазмунда ҳадислари бор. Яъни, фаровон пайтда, имконият бўлса-ю, дангасалик қилиб жамоатга чиқмаганларга таҳдид қилганлар. Лекин, пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ ёмғир ёққанда, қаттиқ совуқ бўлганда, намозга келмай қўяверинглар, деган маънода «соллу фи риҳаликум» – «намозни уйингизларда ўқинглар» деб айтардилар. Абдуллоҳ ибн Аббосдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу воқеа пайғамбаримиздан кейинги давр, тобеинлар даврида бўлган. Қаттиқ совуқ бўлган кунларнинг бирида ибн Аббос азон айтаётган муаззинга «ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳ» – «намозга келинглар, нажотга келинглар», деган жумлалар ўрнига, «намозни уйингларда ўқинглар деб айтгин» деб муаззинга тайинладилар. Атрофидаги айримлар, нега одамларни намозга чақириш лафзини ўзгартириб, уйингларда ўқинглар, деб жамоатга келишни инкор қиляпсиз, деганларида, ҳазрат ибн Аббос айтдиларки, бу ишим мендан содир бўлди, деб ўйлаяпсизларми, ваҳоланки, буни мендан кўра афзалроқ бўлган Расулуллоҳ қилганлар. Исломдаги...