islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Хавотир ва ҳадикка асос борми?

Бугун бутун дунё аҳолисининг ўй-хаёли, фикру зикри, туриш-турмушини бир ваҳима, у ҳам бўлса, коронавирус ҳадиги чулғаб олган. Кексаю ёш, каттаю кичик, мулозиму раият – тирик жон борки тожсимон вирусга йўлиқмаслик чораларини кўряпти. Энг кулгилиси, шу йил 15 март куни Ўзбекистон ҳукумати ўтказган брифингдан сўнг айрим одамлар ўзини бозорларга, дўконларга уришди. Худди Қиёмат қоим бўлаётгандек, ойларга, чорак, ҳатто йилларга етадиган озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлаб олишди. Баъзилар қаноатни унутиб, ризқ Аллоҳдан эканини, қирқ йил қирғин бўлса-да, фақатгина ажали етган ўлишини унутиб қўйишган кўринади… Буюк аждодимиз Ҳаким Термизийнинг “Наводир ул-усул” асарида келтирилган воқеа ҳам ризқ Аллоҳдан эканига далолат қилади. Ораларида Абу Мусо, Абу Молик ва Абу Омир каби саҳобалар бўлган ашъарийлар карвони Мадинага ҳижрат қилишди. Манзилга очликдан силласи қуриб, бир алфозда етиб келдилар. Бир кишини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан егулик сўраб келишга юборишди. Жўнатилган одам эшиклари олдига келганда ичкаридан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур…” оятини тиловат қилаётганларини эшитди. Ўзига ўзи: “Аллоҳга ашъарийлардан ҳам кўра ризқлантириш осонроқ бирор жонзот йўқ”, дея Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга учрамай қайтиб кетди. Бориб: “Хушхабар, сизларга ёрдам келмоқда!” деганида, шериклари бу гапни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кўмак ваъда қилибдилар, дея тушунишди. Шу пайт уларнинг олдига нон ва гўшт тўла идиш кўтариб олган икки киши келди. Ашъарийлар ундан тўйгунларича егач, таомдан ортиб қолганини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга қайтарайлик, У Зот буни бошқа муҳтожларга берсинлар, деб келишишди. Сўнг барчалари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг олдиларига бориб, таом учун миннатдорлик билдиришди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен сизларга ҳеч қандай егулик юборганим йўқ”, дедилар. Бир шерикларини Ул Зотнинг ҳузурларига юборганларини айтишганида, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша одамдан нима гаплигини сўрадилар. У нима қилгани ва шерикларига нима деганини айтганида У Зот саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мана шу Аллоҳнинг сизларни ризқлантирганидир”, дея марҳамат қилдилар. Эътибор беринг-а, бу дунёда ажали битган, ризқу насибаси кўтарилган одамнинг жони вирус ёки бошқа юқумли касалликларга боғлиқ эмас! Ёки аксинча: умри тугамаган одамни ҳеч қандай вирус олиб кетолмайди! Хўш, шундай экан, динимиз таълимотида ҳар бир инсоннинг ажали муайян муддат этиб белгиланган экан, ваҳимага тушишимизга, хавотирланишимизга асос борми? Болгариялик олим-шифокор Веселин Йолов коронавирус туфайли оммавий ваҳимага тушишга асло ҳожат йўқлигини таъкидлади. Ҳозир дунё бўйича 7 миллиард аҳолидан вафот этганлар саноқлигина миқдорда. Соғайганлар эса жуда кўпчиликни ташкил этади. Ваҳоланки, айни пайтда дунё миқёсида, интернет маълумотларига қараганда, саратондан, юрак хуружидан, диабетдан, зарарли ҳашаротлар чақиши оқибатида, автохалокатда ва қотиллик туфайли бир кунда минг-минглаб одамлар ҳаётдан куз юммоқда. Инсонни омадсизликка, касалликга, фақирликга туширадиган, дуосини ижобатини тўсадиган нарса ҳам – унинг хатолари. Қанча кўп истиғфор айтсак, қанча кўп дуо қилиб Яратганнинг Ўзидан сўрасак, шунча кўпроқ мушкулларимиз енгиллашади! Таъкидлаш жоизки, киши мусулмон бўлиши учун Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, Қиёмат кунига, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига ҳамда Қиёмат куни тирилишга имон келтириши шарт. Демак, мўмин-мусулмонларимиз яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлигини унутмасдан, бунинг учун ваҳимага тушмасдан, тўғри йўл тутиб, янада жипслашиб, раҳбарларнинг сўзларига қатъий риоя қилишлари шарт бўлади! Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвоси эълон қилинди. Бу фатвони муфтий ҳазратлари оммавий ахборот воситалари орқали барчага ўқиб эшиттирдилар....

Коронавирус юзасидан шайх Тақий Усмоний тавсиялари

Замонамиз алломаси, фақиҳи, Покистон диёри собиқ бош қозиси, муфтий шайх Муҳаммад Тақий Усмоний (ҳафизаҳуллоҳ) айтадилар: “Кеча бир солиҳ киши телефондан менга алоқага чиқди. Мен у кишини танийман. Тушида кўп бора Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилиб туриши ҳақида хабарим бор эди. Айтишича, кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрибди. Ул зот ҳозирги кунда ҳаммани ташвишга солаётган вабо ва бошқа барча ёмонликлардан сақланиш учун қуйидагиларни ўқишни тавсия қилибдилар: 1. Фотиҳа сурасини 3 марта; 2. Ихлос сурасиини 3 марта; 3. “Ҳасбуналлооҳу ва ниъмал вакиил (Бизга Аллоҳ таоло кифоядир ва Ул Зот энг яхши вакилдир)” дуосини 313 марта. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний (ҳафизаҳуллоҳ) туш кўрган кишининг гапини айтиб бўлиб шундай дедилар: “Тўғри, туш Қуръони Карим ва ҳадиси шарифдай шаръий ҳужжат бўлмаса-да, бизга туш орқали бирор ҳушхабар келса, одатда унга амал қилиш фойдадан холи бўлмайди. Шунинг учун тушни кўрган биродаримиз барчага манфаатли бўлишини умид қилиб, мендан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур тавсияларини тарқатишимни илтимос қилди. Қайси бир мусулмон мазкур тавсияларни астоидил бажарса, Аллоҳ таоло уни бу “КОРОНАВИРУС” вабосидан Ўз ҳифзида сақлашини умид қиламиз. Аллоҳ таоло барчамизни паноҳида асрасин. Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси Манба: Muslim.uz 298

Маҳад сўзи ҳақида нималарни биласиз?

Маҳад (маъҳад) сўзи араб тилида (معهد-معاهد) тарзида ёзилиб «Инсонлар йиғиладиган ва тўпланадиган жой» деган маънони англатади. Шунингдек, бу сўз араб тилидаги исм макон-яъни жой маъносини ифодалаб, таълим ва илмий тадқиқотлар олиб бориш учун ташкил қилинган муссассасага нисбатан ҳам ишлатилади. Яна аҳдли киши-дўстлик ва аҳди-поймонини сақлайдиган инсонга ҳам ишлатилган. Бундан ташқари фарзанд тарбияси, очиқ юз билан қаршилаш, ваъдага афо қилиш, учрашиш, чегара, васият, меросхўр, етишиш, маҳкам тутиш, аҳамият қаратиш, иттифоқ, саломат топшириш, ишончнома, дўстлик, омонлик , институт каби маъноларда ҳам келган. АҚШ ва Буюк британия, Миср ва араб давлатларида ҳам маҳад атамалари бор. Демак, Маҳад- Институт сўзининг синоними ҳисобланади. Баъзан эса ўрта махсус таълим даргоҳига ҳам арабларда маҳад санавия деб ҳам юритилади. Институт бу (лотинча институтум —«ўрнатиш») маълум турдаги муассасаларни таърифловчи атамадир. Хусусан, ушбу атама қуйидагиларга қўлланилади; Институт (лот. институм — тартибот, муассаса) — 1) турли ихтисослашган ўқув юртлари (ўрта, олий, малака ошириш тизими), И. лойиҳалаш ва бошқа муассасаларнинг номи; 2) жамиятдаги ижтимоий тартиботларнинг муайян доирасини ўз ичига олган ҳуқуқий меъёрлар мажмуи. Кенг маънода — ижтимоий турмушни ташкил этувчи ва тартибга солиб турувчи ижтимоий тузилманинг бир унсури — муассасалар, меъёрлар, қадриятлар, маданият намуналари, қарор топган феъл-атвор шакллари мажмуи каби: Иқтисодий И. (мас, мулкчилик, иш ҳақи), Сиёсий И. (мас, давлат, армия, партия), Молиявий И.лар (молия ва банк муассасалари) ва шаклида намоён бўлади.[1] Институт… МДҲ да энг кенг тарқалган олий таълим муассасаситипи. Баъзи илмий-тадқиқотҳамда лойиҳа муассасалари. Ижтимоий муносабатларга оид нормалар мажмуи (ижтимоий институтлар). Ҳуқуқшуносликда эса бир турли муносабатларни бошқарувчи нормалар мажмуи ҳисобланади. Маҳаднинг ўзаги ҳисобланган аҳд сўзи манбаларда ҳам келган. Аллоҳ таоло Қуроъни каримда وَ أَوْفُوا بِالْعَهْدِ إِنَّ الْعَهْدَ کانَ مَسْئولاً «…Аҳдга вафо қилинглар. Зеро, аҳд-паймон (қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир»[2].   وَأَقَامَ الصَّلاةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَالْمُوفُونَ بِعَهْدِهِمْ إِذَا عَاهَدُواْ وَالصَّابِرِينَ فِي الْبَأْسَاء والضَّرَّاء وَحِينَ الْبَأْسِ أُولَئِكَ الَّذِينَ صَدَقُوا وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُتَّقُونَ «…Намозни тўкис адо қилиб, закотни берадиган киши яхши кишидир ва аҳдлашганларида аҳдларига вафо қилгувчилар ва хусусан, оғир-енгил кунларда ва жангу жадал пайтида сабр-тоқат қилгувчилар(яхши кишилардир). Ана ўшалар чин иймонли кишилардир ва ана ўшалар асл тақводордирлар»[3]. Ҳадиси муборакда ҳам қуйидаглар келган. قال عبد الله: الدينار بالدينار والدرهم بالدرهم لا فضل بينهما، هذا عهد نبينا إلينا، وعهدنا إليكم (سنده صحيح)  Динор (тилло пули) динор билан, дирҳам (кумуш пули) дирҳам билан ортиқчасиз пул муомиласида алмашинилади. Бу Пайғамбар алайҳиссалом билан ва сизлар билан орамиздаги аҳд-келишувдир[4]. من قتل معاهدا لم يرح رائحة الجنة، وإن ريحها لتوجد من مسيرة أربعين عاما: قال رسول الله Амр ибн Шуайб бобосидан ривоят қилади. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ким муоҳад(зиммий, шартнома асосида яшаётган инсон)ни ўлдирса, жаннат ҳидини ҳидламайди. Дарҳақиқат, унинг иси етмиш йиллик масофадан билиниб туради», деб марҳамат қилган[5]. Бугунги кунда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига баъзан аҳли илм-зиёлилар орасида Олий Маҳад сўзи ҳам ишлатилади. ЎзХИА магистранти Аҳрорбек Мадаипов [1]  ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил [2]Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маънолари таржимаси. Т. 2000 й. Исро сураси 34 оят [3]Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маънолари таржимаси. Т. 2000 й.Бақара сураси 177 оят [4] Имом Тоҳовий. Шарҳи маонил осор китоби. Дор тирос. Ливан. 1986. Ж.4. –Б.66. [5] Имом Бухорий. Саҳиҳ Бухорий. Ғулул боби. Дор илм. Миср. 1990. Ж.7. –Б.265. 1 817

Коронавирус юқадими?

Маълумки бугунлик куннинг умумжаҳон глобал муаммоси коронавирус номли касалликдир. Табиийки барча жойларда кун мавзуси айнан шу касаллик ҳақида бўлмоқда. Кўп ҳолларда кишилар ўзлари билган маълумотларни, яъни бу касаллик фалонча давлатга тарқабди, фалонча киши бемор бўлибди, фалон кишилар шу касалликдан вафот топибди, деб бир-бирларига айтиб гаплашаётганларини кузатиш мумкин. Айни шу суҳбатлар асносида айтиладиган бир сўзга сизни эътиборингизни қаратмоқчиман. ”Коронавирус юқумли, у жуда тез кишидан кишига юқиб ўтувчи касалликдир”. Бундан тушуниладиган касаллик юқиши деган гап тўғрисида динимиз нима дейди, ҳақиқатда касаллик юқадими ёки бунинг аксими? Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: لَا عَدْوَى وَلَا طِيَرَةَ «касаллик юқиши йўқ, қушлардан шумланиш йўқ», деб марҳамат қилганлар. Бошқа бир ҳадисда Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: فِرَّ مِنَ الْمَجْذُومِ فِرَارَكَ مِنَ الْأَسَدِ ”Моховдан шердан қочгандек қочинглар”, деб марҳамат қилганлар. Яна бошқа бир ҳадисда Имом Муслим Амр ибн Шарид отаси Шарид ибн Сувайддан ривоят қилади: كَانَ فِي وَفْدِ ثَقِيفٍ رَجُلٌ مَجْذُومٌ، فَأَرْسَلَ إِلَيْهِ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِنَّا قَدْ بَايَعْنَاكَ، فَارْجِعْ “Сақиф қабиласида бир мохов киши бор эди. ( У киши пайғамбар алайҳиссалом билан қўл бериб байъатлашиш учун келмоқчи бўганида) Набий алайҳиссалом унга элчи юбориб « Абатта биз сен билан байъатлашдик ортинга қайтавер», дедилар. Юқорида зикр қилинган ҳадислар бир қарашда гўёки бир-бирига зид кўринади. Лекин ҳадисни шарҳловчилар ҳадислар орасини чиройли ҳолатда мувофиқлаштириб гўзал равишдан шарҳлаб берганлар. Уларнинг сўзларини қуйида бирма-бир келтириб ўтамиз. Баъзи шориҳлар аввалда келтирган ҳадислардаги касаллик юқиши йўқ деган сўзга юриб касаллик ҳеч қачон юқмайди деб айтганлар. Бошқалари эса касаллик юқиши йўқ деган сўз касаллик юқишини буткул йўқ қилиш учун келмаган балки баъзи бир моддапараст табиатшунослар эътиқодларини йўққа чиқариш кўзда тутилган дейдилар. Яъни уларнинг эътиқод қилишича юқадиган касаллик ҳеч бир тўсқинликсиз ўз тасири билан юқади деб айтадилар. Уларга бу эътиқодлари тўғри эмаслиги, барча нарса Аллоҳнинг машиати ҳоҳишига бўғлиқ эканлиги, У зот нимани ҳоҳаса шу бўлиб нимани ҳоҳламаса бўлмаслигини уларга билдириш учундир. Шайх Турбуштий роҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги гапларга фикр билдириб айганлар: «Бу икки жамоадан иккинчи фикр соҳиблари юрган йўл бу тўғрисида келган ҳадислар орасини мувофиқлаштиришнинг энг гўзал кўринишидир. Чунки аввалги гап табобатни асли йўқ деб айтишга олиб боради. Ваҳоланки шариат табобатни бекор қилмай балки уни борлигини, ҳақиқатлигини тасдиқлаб келгандир». Яъни ҳеч қачон касаллик юқмайди деган гапдан бемор кишига ҳеч қандай тиббий муолажа ҳам ёрдам бермайди деган гап чиқади. Исломда эса табобатдан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида далиллар бисёрдир. Аллоҳ тоало Тағобун сурасининг 11- оятида шундай деб марҳамат қилади: مَا أَصَابَ مِن مُّصِيبَةٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ ۗ وَمَن يُؤْمِن بِاللَّهِ يَهْدِ قَلْبَهُ ۚ وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ «Сизга Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир мусибат етмас. Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир». Зеро пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида: «… ва билгинки, сенга етган мусибат адашиб бошқага ўтиши мумкин эмас, агар бошқага бўлса сенга етмасди…» деганлар Хулоса қиладиган бўлсак, бандага етадиган ҳар қандай яхшилик ва мусибат Аллоҳнинг илми, қазои қадари ила етади деган эътиқод доимо инсон қалбида, хотирасида туриши керак. Бугунлик кундаги каронавирус касаллиги тўғрисида ҳам биз Аллоҳга таваккул қилган ҳолимизда сабабларга...

Яхшиликка умидланиш, яхши кунларни кутиш саодат белгисидир

Бугун бутун дунёни кўзга кўринмайдиган бир вирус ташвишга солмоқда. Баъзи мамлакатларда аҳолининг ваҳима, саросима ҳолатида эканлиги турли муаммолар келтириб чиқармоқда. Эҳтиёжи бўлмасада “қора кунга” деб керакли маҳсулотларни ғамлаб қўйган кимсалар ёки шу баҳонада кўп фойда оламан деб сотмасдан турган сотувчилар сабабли супермаркетлар, дорихоналар бўшаб қолса, асл эҳтиёжмандалар излаган нарсаларини тополмасдан қийналиши мумкин.  Шунинг учун уларнинг зарари одамлар учун вируснинг зараридан кўпроқ бўляпти. Ибн Можа, Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қимматлаб кетгунга қадар озиқ-овқатни бозорга чиқармай сақлаб турувчини Аллоҳ таоло моҳов касали ва тижоратини касодга йўлиқтириш билан жазолашини хабар берганлар. Аслида касалликдан қўрқишнинг ўзи касалликдир. Яъни баъзида юрак касаллигидан қўрқиш айнан юрак хасталигига сабаб бўлади. Камбағалликдан қўрқиш камбағалликдир. Мусибат содир бўлишини кутиш унданда катта мусибатдир. Ҳозирги кунда инсоният дуч келаётган муаммоларнинг кўпчилиги ортиқча ваҳимадан келиб чиқмоқда. Хўп, унда масаланинг ечими нима? Энг мақбул даво бу Тавҳиддир. Аллоҳ таолонинг якка-ю ёлғиз эканлигига иймон келтиришдир. Ечим – тақдиринг  Аллоҳ таолонинг қўлида эканлигига ишонишинг, сени Аллоҳ таоло яратганини эсда сақламоғинг, барча ишлар Ҳақ таолога қайтарилишини ёдда тутишинг, сенинг барча ишларинг, саломатлигинг, аҳли-оиланг, фарзандларинг, ризқинг, хотиржамлигинг Аллоҳ таолонинг ҳукмида эканлигига ишонч ҳосил қилмоғингдадир. Агар сен Аллоҳ билан бирга бўлсанг, Аллоҳ таоло ҳам сен билан бирга бўлади. Айни вақтда инсоният ушбу ҳақиқатни англаб етиб, унга амал қилишга ҳар қачонгиданда муҳтождир. Зеро Аллоҳ таоло Анъом сурасининг 81-оятида марҳамат қилиб айтадики: “Агар билсангиз, айтинг-чи, қайси гуруҳ хотиржам бўлишга ҳақлироқ?!”.  Ушбу саволга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи жавоб бериб: “Иймон келтирганлар ва иймонларига зулмни аралаштирмаганлар. Ана ўшаларга хотиржамлик, омонлик бор. Улар ҳидоят топганлардир”, дейди. (Анъом, 82) Ҳақиқий мўмин бирор мақсадга эришиш учун дунёдаги барча сабабларни, воситаларни амалга оширади. Бунда гўё натижа ушбу сабабларга боғлиқ деб тасаввур қилади. Сўнгра Аллоҳ таолога таваккул қилади. Қилган барча воситаларини ҳеч нарса деб билади. Бугун баъзи ўлкаларда сабаблар ақл-бовар қилмас даражада амалга оширилмоқда. Барча нарса ушбу сабабларга боғлиқ деб ўйлаб Аллоҳ таолони унутишмоқда. Лекин биз мусулмонлар улардан фарқли ўлароқ ўз динимиз кўрсатмаларига амал қилиб, аввало, барча эҳтиёт чораларини кўришимиз, сўнгра натижани Аллоҳ таолодан деб билмоғимиз лозим. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Нодиров Ҳумоюн 385
1 101 102 103 104 105 232