Куни кеча, 15 март куни юртимизда коронавирус бўйича илк ҳолат қайд этилгани муносабати билан одамларда ваҳима, қўрқув бошланди. Кўпчилик озиқ-овқат ва хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш дардида бозор, дўкон, супермаркетларга югурди. Гўё дўкон ва бозорлардаги озиқ-овқатлар тугаб қоладию, ҳамма очликдан ўладигандек. Кишилар беш-олти қоплаб картошка, сабзи, пиёз ва ҳоказоларни, ун-ёғ каби маҳсулотларга навбат туриб сотиб оляптилар. Ахир биз тақдирга иймон келтирганмиз-ку! Ризқ Аллоҳ таолодан эканига иймонимиз бор-ку! Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: وَمَا مِن دَآبَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا كُلٌّ فِي كِتَابٍ مُّبِينٍ “Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир” (Ҳуд сураси, 6-оят). Нега синов пайтида ана шу иймонимиз талаб қилганидек иш тутмаймиз?! Нега ушбу оятга биноан “Ризқимни Аллоҳ беради” деб ҳаракатланмаймиз?! Одамларнинг бозор ва дўконларга югуришини кўрганда “Бу кимсалар вирусдан эмас, очкўзликдан, ҳаддан ортиқ тўйишдан, бўкишдан ўлса керак” деб ўйлаб қоласан киши. Ахир ўлим вирусга боғланган эмас-ку! Қачон ажалимиз етса, ўшанда ўламиз. Биз олган маҳсулотлар бизга насиб этмаслиги ҳам мумкин-ку! Биз вирус кенг тарқалиб, бозор ва дўконларда ҳеч нарса қолмай, оч қолишимиздан кўра ўлиб қолиб, олиб келган нарсаларимиз бизга насиб этмаслик эҳтимоли анча юқоридир. Олганда ҳам бир-икки кунликка етадиган эмас, бир неча ойга етадиган қилиб оляпмиз. Бизнинг бир неча ой яшашимизга ким кафолат берди?! Қолаверса, бутун дўконни кўчириб кетиб, бошқа мусулмонларга ҳеч нарса қолдирмаслик мусулмончиликка тўғри келадими?! Сиздаку пул бор экан, керагидан ортиқ оляпсиз, аммо ён қўшнингизда бир неча ойлик у ёқда турсин, икки кунликка етадиган бозорлик қилишга моддий имконияти бўлмасачи?! Қўшнимиз оч қолиб, биз тўқ яшай оламизми?! Мана бу ҳадисдан хабаримиз борми ўзи: Абдуллоҳ ибн Мусовирдан ривоят қилинади: «Ибн Аббоснинг Ибн Зубайрга шундай деяётганини эшитдим: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч қолган одам мўмин эмас», деганларини эшитдим». Ҳадисда айтилаётган гап жуда оғир гап. Ҳар биримиз қўшнимиз, яқинимизга нисбатан эътиборли бўлишимиз керак. Одамлар бозору дўконларга ўзларини урганларини кўрган кўплаб сотувчилар “Даврим келди. Энди пулни босиб оламан” деб, пулни кўпайтириш кайфиятига ўтдилар. Кечаги ҳолатни ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, дўкон ва бозорларда бир килоси 2 ярим минг – 3 минг сўм атрофида сотилаётган картошка айрим сотувчилар қўлида 8000-10000 сўмга чиқиб кетди. Бир боғи 20 минг сўм сотилаётган исириқ 60 минг сўм нархда сотиляпти. Бу нима деган гап?! Нархларни сунъий равишда кўтариб сотаётган сотувчиларда инсоф борми ўзи?! Бу мусулмонларни алдаш, уларни чув тушириш, бошларига тушган оғир вазиятдан, қўрқувларидан фойдаланиб қолиш эмасми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дон сотаётган одамнинг ёнидан ўтиб қолибдилар. Унинг дони орасига қўл тиқиб кўрсалар, намланиб қолган экан. “Бу нимаси?”, деб сўрадилар. Сотувчи: “Эй Расулуллоҳ, унга ёмғир тегибди”, деди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Уни устига чиқариб қўймайсанми, одамлар кўрар эди”, дедилар ва “Ким бизни алдаса, у биздан эмас”,дедилар (Имом Ҳоким ривояти) Сиз 3 минг сўмлик картошкани 8 минг сўм сотяпсизми, демак, одамларни алдаяпсиз. Баъзи сотувчилар “Фалон маҳсулот тугади” деб, дўконни беркитиб, кейинчалик қимматроққа сотиш илинжида юрибдилар. Бу иҳтикор деб аталиб, гуноҳ ишлардандир. Иҳтикор сўзи луғатда “озиқ-овқат ва ҳоказони нарх қимматлашини кутиб, бозорга чиқармай, сақлаб қўйиш” маъносини англатади. Имом Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳ “Наводирул усул фи маърифати аҳодисур Расул” асарида: Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан...
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳукумат қарори билан жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб юртимиздаги барча таълим муассасаларида таътил эълон қилинди. Табиийки, талабалар ўз уйларига – турли вилоятларга жўнайдилар. Вилоятларга қатновчи такси ҳайдовчилари ҳам инсоф билан нархларни меъёрида ушлаб туришлари чин мусулмонлик ва инсонийликдир. Афсуски, вилоятларга қатновчи кўплаб такси ҳайдовчилари фурсатдан фойдаланиб қолиш илинжида 50-60 минг сўмлик йўл кира ҳақини 200 минг сўмга чиқариб олганлари юзсизлик ва ноинсофликдан бошқа нарса эмас. Бу бошқаларнинг жароҳатлари устида рақсга тушиш, бировнинг ўлгани устига тепган қилишдан бошқа нарса эмас. Одамларнинг оғриниб, норозилик ва ноиложлик билан берган пуллари ўша инсофсизларга ас қотармикин?! Улар ўша пулга нон олиб, болаларига қандай едираркинлар?! Таътил тугаб, талабалар ўз ўқишларига қайтаётганларида ўша ҳайдовчилар уларга қайси юз билан қараркинлар?! Мазкур ҳайдовчилар ўша талабалар ўрнида ўз ўғиларини тасаввур қилиб кўришлари ҳам мумкин эди-ку! Ўғилларига ўшандай ҳолатни раво кўрармидилар?! Менимча, раво кўрмайдилар. Демак, ўзларига, ўз фарзандларига раво кўрмайдиган ишни бошқаларга, бошқаларнинг фарзандларига раво кўрадиларми?! Ахир бу иш ҳадиси шарифга мувофиқ иймони комил бўлмаганлик аломати-ку! Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунча мўмин бўла олмайди», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. Ҳадиси шарифдаги “мўмин бўла олмайди” дегани “комил мўмин бўла олмайди” деганидир. Ўзига раво кўрмайдиган нарсани бошқаларга раво кўриш мусулмончиликка қанчалик тўғри келади?! Маҳсулотларнинг нархини кўтариб сотаётган сотувчилар, йўл кира ҳақини оширган ҳайдовчилар, уйига икки-уч ойлик озиқ-овқат сотиб олиб, бошқаларни ўйламаётган, дўкону супермаркет расталарини шип-шийдам қилиб кетаётган харидорларнинг бу ишлари мусулмончиликка қанчалик тўғри келади?! Биз вирус тегиб ўлиб қолишдан шунчалик қўрқяпмиз-у, аммо ўлгандан сўнг бўладиган ҳисоб-китоб, сўроқ-саволлар ҳақида ҳам ўйлаб кўряпмизми?! Ўлим ҳаммамизнинг бошимизда бор. Агар вирус тегиб ўлмасангиз ҳам, қачондир ўласиз. Ҳатто ҳамма томони берк хона ичида бўлсангиз ҳам ўлим сизга етади. Ундан қочиб қутулолмайсиз. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: أَيْنَمَا تَكُونُوا يُدْرِكْكُمُ المَوْتُ وَلَوْ كُنْتُمْ فِي بُرُوجٍ مُشَيَّدَةٍ “Қаерда бўлсангиз ҳам ўлим сизларни топади, ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам” (Нисо сураси 78-оят). Сотиб олинган маҳсулотлар ортиб қолиши, эскириши, яроқсиз ҳолга келиб, ташлаб юборилиш эҳтимоли йўқ эмас. Бу эса исроф бўлиб, кабира гуноҳлардандир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: يَا بَنِي آدَمَ خُذُواْ زِينَتَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍ وكُلُواْ وَاشْرَبُواْ وَلاَ تُسْرِفُواْ إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ “Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас” (Аъроф сураси, 31-оят). Мўмин-мусулмон одам бундай пайтларда диндошлари билан елкадош бўлиб, озиқ-овқатни етарли миқдорда олиши, бошқаларни ҳам ўйлаши, нарх-наво ва йўл ҳақини ҳам инсоф билан белгилаши, ўзини бошқаларнинг ўрнига қўйиб кўриши, бундай кезларда “пул ишлаб олиш вақти келди” деб эмас, “инсоф, саховат, яхшиликни бошқаларга ҳам раво кўриш, одамгарчилик, мусулмонлик ахлоқини кўрсатиш, бу борадаги синовдан яхши ўтиб олиш фурсати келди” деб ҳаракат қилиши, ўзининг саховати, қўли очиқлиги, инсонпарварлиги, чинакам мусулмонлиги билан барчага намуна бўлиши керак. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларидан бирида шундай деганлар: “Мўминлар ўзаро раҳму мурувватда, меҳру муҳаббатда бир жасад кабидирлар, агар унинг бир аъзоси оғриб қолса, қолган аъзолари ҳам бу оғриқни иситма ва бедорлик билан қарши олади” (Имом Муслим ривояти). Юқорида зикр қилинган сотувчи, харидор ва ҳайдовчилар...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтмаган киши борасидаги келган таҳдидлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен ҳузурида зикр қилиниб, менга саловот айтмаган кимсанинг бурни ерга ишқалсин! Унга Рамазон ойи келиб, гуноҳлари мағфират қилинмасдан (Рамазон) ундан ўтиб кетган кимсанинг бурни ерга ишқалсин! Ҳузурида ота-онаси ёки улардан бири қариликка етиб уни жаннатга киритмаган (Бу ерда маъно мажозийдир. Чунки ҳақиқий киргазувчи Аллоҳнинг Ўзидир. Яъни, жаннатга улар сабабидан киришлик учун уларга хизмат қилмаган) [1]кимсанинг бурни ерга ишқалсин!”, дедилар. (Термизий ривояти). Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бахил мен ҳузурида зикр қилиниб менга саловот айтмаган кимсадир”, дедилар (Термизий ривояти). Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтиш ҳамда у зот учун дуо қилишнинг фазилати Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам шундай деганларини эшитдим: “Қачонки муаззинни эшитсангиз, у айтаётган нарсанинг ўзини айтинг ва менга саловот айтинг. Ким менга бир маротаба саловот айтса, Аллоҳ унга ўнта саловот айтади. Сўнгра мен учун “Васила” (Пайғамбар алайҳиссаломга бериладиган даража)ни сўранг. Чунки у Аллоҳнинг бандаларидан фақатгина биттасига бериладиган мартабадир. Ўша банда мен бўлишимни умид қиламан. Ким Аллоҳдан мен учун “Васила”ни сўраса, унга шафоат лозим бўлади (Муслим ва Насоий ривояти). Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга бир саловот айтса, Аллоҳ унга ўнта саловот айтади ва ундан ўнта гуноҳ ўчирилади ва у учун ўн даража кўтарилади”, дедилар (Насоий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти). Бошқа бир ривоятда: “у учун ўнта яхшилик ёзилади” дейилган (Термизий ва Аҳмад ривояти). Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Албатта, Жаброил менга нидо қилиб, шундай деди: “Ким сизга бир саловот айтса, Аллоҳ унга ўнта саловот айтади ва уни ўн даражага кўтаради (Баззор ривояти). Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломдан ривоят қиладилар: “Мен Жаброилга йўлиқдим. У менга: “Мен сизга Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилганининг ҳуш хабарини бераман: “Ким сенга салом йўлласа, Мен ҳам унга салом йўллайман. Ким сенга саловот айтса, Мен ҳам унга саловот айтаман”, деди” (Аҳмад ривояти). Зайд ибн Ҳубоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва анзилҳул мунзалал муқорраба ъиндака явмал қиямаҳ” (маъноси: Аллоҳим Муҳаммадга саловот айт ва уни қиёмат кунида ҳузурингдаги муқарраб даражага қўйгин) деса, у учун шафоатим вожиб бўлади”, деганларини эшитдим (Баззор, Табароний, Аҳмад ривояти). Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қиёматда менга инсонларнинг энг афзали менга енг кўп саловот айтганингиздир” (Термизий, Ибн Ҳиббон ривояти). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Уйларингизни қабр қилиб олманглар. Қабримни байрам(гоҳ) қилиб олманглар. Менга саловот айтинг. Сиз қаерда бўлсангиз ҳам саловотингиз менга албатта етади”, деганларини эшитдим (Насоий ривояти). Фазола ибн Убайддан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирганларида бир киши кирди ва намоз ўқиб, “Аллоҳим, мени мағфират қил ва менга раҳм қил” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам: “Эй намозхон! Намоз ўқиб, (дуо учун) ўтирсанг, Аллоҳга муносиб ҳамд айтгин ва менга саловот айтгин!”, дедилар. Фузола ибн Убайд: “Мана шундан кейин бошқа бир киши намоз ўқиди. Сўнгра Аллоҳга ҳамд айтиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Эй намозхон! Дуо қил ижобат...
“Қозиюл-қузот” тахаллусинин олган машҳур қози, аллома, муфассир Имом Байзовийнинг тўлиқ исми Абдуллоҳ ибн Абулқосим Умар ибн Муҳаммад[1] Алий Байзовий Шерозий Шофеъийдир. Куняси Абулхайр бўлган. Баъзи уламолар Абу Саъийд деб ҳам айтишган. Носируддин тахаллуси билан машҳур бўлган. У зот Шероз яқинидаги Байзо шаҳрида таваллуд топганлар. Имомнинг нисбатлари ҳам ўша шаҳарга берилган. Олимнинг таваллуд топган санаси тўғрисида аниқ маълумотлар келтирилмаган. Имом Байзовийнинг туғилган йиллари борасида айтилган таҳминларнинг аксари ҳижрий еттинчи асрнинг бошларини тақозо қилади. Имом Байзовий кўплаб улуғ устозлар қўлида илм таҳсил қилганлар. Лекин Имом Байзовийнинг таржимаи ҳолларида асосан қуйидаги уламолар зикр қилинади: Дастлаб ўз оталари Абулқосим Умар ибн Муҳаммад ибн Алининг қўлида сабоқ олган. Отаси кўпгина илмлар ва тақво соҳиби бўлгшан. Жумладан ҳадисга боғлиқ илмлар билмдони бўлиб, мударрислик ҳам қилганлар. Шофеъий мазҳабининг етук уламолардан бўлиб, ўз замонасида шофеъий мазҳаби бўйича усул, фиқҳ илмларида пешволиги билан танилган. Шу сабабдан ҳам Шероз шаҳрига қози этиб таъйинланган. Отасидан бошланғич илмлар ҳамда шофеъий мазҳабига оид фиқҳ илмини ўрганди. Отасидан жуда ҳам кўп манфаат олганлиги боис ўз қаламига мансуб китобларнинг кўр жойларида отасининг сўзларига ишора қилиб ўтган. Имом Байзовий Шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Каҳтоий Суфий роҳимаҳуллоҳга ҳам шогирд тушиб, у зот қўлида руҳий тарбия топган, унинг сулукларида бўлган. Имом Байзовий Шайх Шарафиддин Умар Бушконий Аз-закий (ҳижрий 680 йилда вафот этган)нинг қўлида узоқ вақт илм таҳсил қилиб, хос шогирдларидан бўлганлар. Шайх Шарафиддин зоҳид ва тақводорлиги, илмига амали билан танилган, дин илмларининг барча соҳаларида етук илм соҳибларидан бўлган. Имом Байзовий ҳам айнан шу устозига нисбатан алоҳида муҳаббат ва эҳтиромда бўлган. Шайх Шарафиддин вафот этганларида унга атаб узун марсия битганлар. Кейинчалик ўша марсия шайхнинг мақбарасига битиб қўйилган[2]. Имом Байзовий улуғ устозлардан таълим олиб дин илмларида пешқадам уламолардан бирига айланган. Шу сабабли ҳам у ҳақида ёзилган таржимаи ҳолларда у зотни олим, зукко, фозил, солиҳ обид, кўзга кўринган мусанниф, усул ва фиқҳ илмлари билимдони, муҳаддис, муфассир, фасиҳ адиб, тилшунос, муфтий, Шероз ва Озарбайжон олами қозиларининг қозиси каби сифатлар васф этишган. Имом Байзовий Шерозда узоқ йиллар қозилик қилиб, дарс бериш билан машғул бўлганлар. Кўплаб инсонлар унинг илмий салоҳиятидан асарларидан манфаат олганлар. Ёзган асарлари ҳам уламолар эътиррофларига сазовор бўлган. Кейинчалик Имом Байзовий Шероз қозилигини тарк етиб, Табриз шаҳрига кўчиб ўтади. Тожиддин Субкий ўз “Тобақот”ларида шундай ҳикоя қилади: Имом Байзовий Шероз қозилигини тарк етгач Табризга кўчиб ўтдилар. Шаҳарга кириб боргач бир мударриснинг дарс ҳалқасига келиб қолди. Дарс мажлисига кириб, ҳеч ким билмайдиган даражада ҳалқаларнинг охирроғига бориб ўтирди. Кейин мударрис бир нозик масалани дарсда йиғилганлар эътиборига ҳавола қилди. Масалани ҳеч ким тушунмади деб ўйлади ва ўша ерда йиғилганлардан бунинг ечимини баён қилишни ва қайтаришини сўради. Агар бунга қодир бўлмаса жавобнинг ўзини, унга ҳам қодир бўлмаса масалани қайтариб айтишини сўради. Шундан сўнг Имом Байзовий жавоб беришга киришдилар. Мударрис унга жавобан: “сизнинг тушунганингизни билгунимга қадар эшитмайман”, деди. Имом Байзовий агар хоҳласа масалани сўзма-сўз ўзини, хоҳласа унинг маъносини айтиб беришини ошкор қилди. Мударрис мот бўлиб қолди. Кейин “Сўзма-сўз қайтар”, деди. Имом Байзовий масалани сўзма-сўз баён қилиб, сўнгра унинг жавони ҳам тушунтириб берди. Мударрис тартибда адашиб кетган ўрнини ҳам баён қилиб, уни ҳам тўғирлаб қўйди. Шу ўринда ўша масалага ўхшаган бошқа масалани ҳам солиштириш учун ўртага ташлади. Мударрис уни...