islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 16, 2020

Day

Тошкент ислом институтининг Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг коронавирус инфекцияси бўйича чиқарган фатвосига МУНОСАБАТИ

15 март куни ҳукумат раҳбари Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтиб, 16 март кунидан бошлаб юртимизда карантин жорий қилинди. Ушбу касалликни кенг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Хусусан, турли оммавий тадбирлар, сайллар, ўйинлар бекор қилинди. Шунингдек, Ҳукуматимиз томонидан барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича тавсия этилди. Бугун 16 март куни юқоридаги чора-тадбирларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши шошилинч йиғилишини ўтказди. Йирик исломий ташкилотлар ва уламоларнинг фатво ва хулосалари ўрганилиб фатво қабул қилинди. Фатвода динимизда инсоннинг жони, эътиқоди, ақли, моли ва обрўсини сақлаш муҳим эканлигини ҳисобга олиб, зарар етадиган ҳолатларда шариат ўз кўрсатмаларини енгиллатиши асос қилиб олинди. Мўътабар фиқҳий китобларимизда: درء المفاسد مقدم على جلب المصالح яъни: “Зарарни даф қилиш фойдани жалб қилишдан олдинга қўйилади”. المشقة تجلب التيسير яъни “Машаққат енгиллатишни талаб этади” каби фиқҳий қоидалар келтирилган. Шулардан келиб чиқиб, шариат инсонга зарар етиш эҳтимоли кучайган пайтда ўз кўрсатмаларини енгил тарзда бажаришга рухсат беради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус – COVID-19 ни пандемия деб эълон қилиб, касаллик асосан, ҳаво-томчи, қўл бериб сўрашиш каби ҳолатларда юқишини маълум қилди. Шундай экан, жамоа бўлиб тўпланиш ҳолатлари ушбу хатарли вируснинг тарқалишига сабаб бўлмоқда. Уламолар Кенгашининг коронавирус инфекцияси бўйича чиқарган фатвосига кўра Тошкент ислом институтида қуйидагилар амалга оширилади: 1. Институт талабаларига таътил эълон қилинди ва таълим муассасаси тўлиқ карантинга олинди. 2. Узоқ вилоятлардан келган талабаларни уйларига кетиш жадвали ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда уларга имтиёзли йўл чипталари харид килиш ва уйларига кузатиш ишлари йўлга қўйилди. 3. Талабаларни таътилга кузатишдан олдин санитария-гигиена қоидалари ҳамда йўл ҳаракати ва ҳаракатланиш қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди. 4. Институтда коронавирус тарқалишини олдини олиш ишлари кучайтирилиб, педагог-ўқитувчи ва ишчи-ходимларнинг санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилишлари тушунтирилди, таълим муассасасининг ўқув ва ёрдамчи бинолари коронавирус инфекциясига қарши даврий дезинфекция қилиш белгиланди. 5. Институтнинг тиббиёт хонасини зарурий тиббиёт асбоб-ускуналар, зарарсизлантирувчи воситалар ва дори-дармонлар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. 6. Таътил вақтида талабалар имкон қадар касалликни тарқалишининг олдини олишга ўз ҳиссаларини қўшиши ва ўз устиларида ишлаб, илмларини ошришга ҳаракат қилишлари тавсия этилди. 7. Бундай вазиятларда озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларни нархини ошириш, сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаром эканлиги тўғрисида институт устозлари томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрларида аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилади. 8. Ёш болали аёл ўқитувчи ва ходимларга қисқа муддатли иш соатлари жорий қилинди. 9. Ҳар бир мусулмон ибодатлар ва дуоларда Аллоҳ таолодан ушбу касалликни даф қилишини сўраб, ихлос билан илтижо қилишлари лозимлиги таъкидланди. Ҳадиси шарифда вабо чиққан жойга кирмаслик, агар ўша ерда бўлса, у ердан чиқиб кетмаслик буюрилган. Бу касалликнинг олдини олиш учун энг яхши чорадир. Бунинг устига жамоат жойлари ва бошқа катта тадбирларда бу вируснинг тарқалиш эҳтимоли катта бўлади. وَلَا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ яъни: “Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг, албатта Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўрадир” (Бақара сураси, 195-оят). Бу оятда ҳалокатга сабаб бўладиган ишлардан тўхташга буюрилган. Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “لا ضرر ولا ضرار” (رواه ابن ماجة والدارقطني )...

Уламолар Кенгашининг коронавирус инфекцияси бўйича фатвоси эълон қилинди

Хабарингиз бор, шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалиши катта таҳдидга айланди. Бугунги кунда юртимизда ҳам ушбу касаллик юққан фуқаролар аниқланди. Куни кеча Бош вазиримиз Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Ушбу касалликни кенг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Хусусан, турли оммавий тадбирлар, сайллар, ўйинлар бекор қилинди. Шунингдек, Ҳукуматимиз томонидан барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича тавсия этилди. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши шошилинч йиғилишини ўтказди. Йирик исломий ташкилотлар ва уламоларнинг фатво ва хулосалари ўрганилди. Қуйидаги фатво қабул қилинди. بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ اَلْحَمْدُ لله رَبِّ الْعَالَمِينَ وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى رَسُولِ الله محمد وَ عَلَى آلِهِ وَ أَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ أَمَّا بَعْدُ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус(COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ФАТВОСИ Динимизда инсоннинг жони, эътиқоди, ақли, моли ва обрўсини сақлаш муҳим асослардан биридир. Мана шу жиҳатларга зарар етадиган ҳолатларда шариат ўз кўрсатмаларини инсониятга енгиллатади. Маълумки, бугунги кунда жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус – COVID-19 ни пандемия деб эълон қилди. Ушбу касаллик асосан, ҳаво-томчи, қўл бериб сўрашиш каби ҳолатларда юқади. Шундай экан, жамоа бўлиб тўпланиш ҳолатлари ушбу хатарли вируснинг тарқалишига сабаб бўлмоқда. Бундай вазиятда қуйидаги оят, ҳадис ва шаръий қоидаларда кўрсатилган тавсияларга амал қилишга буюрилади: Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай баён қилади: وَلَا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ яъни: “Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг, албатта Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўрадир” (Бақара сураси, 195-оят). Бу оятда ҳалокатга сабаб бўладиган ишлардан тўхташга буюрилган. Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “لا ضرر ولا ضرار” (رواه ابن ماجة والدارقطني ) яъни: “ Зарар бериш ҳам ва зарар кўриш ҳам йўқ” деганлар (Имом Можа, Имом Дорақутний ривоятлари). Демак, ҳадиси шарифда инсон ўзига ёки ўзгаларга зарар келтирадиган сабаблардан узоқ бўлишга буюрилган. Мўътабар фиқҳий китобларимизда: درء المفاسد مقدم على جلب المصالح яъни: “Зарарни даф қилиш фойдани жалб қилишдан олдинга қўйилади”. المشقة تجلب التيسير яъни “Машаққат енгиллатишни талаб этади” каби фиқҳий қоидалар келтирилган. Шулардан келиб чиқиб, шариат инсонга зарар етиш эҳтимоли кучайган пайтда ўз кўрсатмаларини енгил тарзда бажаришга рухсат беради. Шариатимиз кўрсатмаларига кўра, фавқулодда вазиятлар юз берганда, масалан, қаттиқ шамол, изғирин совуқ бўлганда масжид жамоатига чиқмаслик узр ҳисобланади. Бунга қуйидаги ҳадис далил бўлади: عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الحَارِثِ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبَّاسٍ، أَنَّهُ قَالَ لِمُؤَذِّنِهِ فِي يَوْمٍ مَطِيرٍ: “إِذَا قُلْتَ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، فَلَا تَقُلْ: حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ، قُلْ: صَلُّوا فِي بُيُوتِكُمْ”، قَالَ: فَكَأَنَّ النَّاسَ اسْتَنْكَرُوا ذَاكَ، فَقَالَ: “أَتَعْجَبُونَ مِنْ ذَا؟!، قَدْ فَعَلَ ذَا مَنْ هُوَ خَيْرٌ مِنِّي، إِنَّ الْجُمُعَةَ عَزْمَةٌ، وَإِنِّي كَرِهْتُ أَنْ أُحْرِجَكُمْ، فَتَمْشُوا فِي الطِّينِ وَالدَّحْضِ “ (رواه الإمام البخاري والإمام مسلم)  яъни: Абдуллоҳ Ибн Ҳорис разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Ибн Аббос разияллоҳу анҳу қаттиқ ёмғир ёққан кунда муаззинларига шундай дедилар: “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ”, “Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ”ни айтганингиздан кейин “Ҳаййа ъалас солаҳ”ни айтманг, балки уйингизда намоз ўқинглар деб айтинг”. Шунда баъзи одамлар бундан норози бўлишди. У зот: Бу гапимдан ажабландингизми? Ваҳоланки, бу нарсани мендан кўра яхшироқ Зот (яъни, Расулуллоҳ) қилганлар. Албатта жамоат намози қатъий ҳукмдир, лекин мен сизларни уйларингиздан чиқиб, лой ва балчиқларни босиб юришингизни хуш кўрмайман”, дедилар (Имом Бухорий ва...

Озиқ-овқат захирасини тўпламанг: қирқ йил қирон келса, ажали етган ўлади!

Тутуриқсиз миш-мишлар таъсирига тушманг, дорихоналардан турли хил дори-дармонларни сотиб олаверманг, озиқ-овқат захирасини тўпламанг! Болгариялик врач Веселин Йолов коронавирус туфайли оммавий ваҳимага тушишни тўхтатишга ёрдам берадиган маълумотларни эълон қилди.  Доктор ўқувчиларига Facebook даги саҳифаси орқали мурожаат қилиб, касалликни хотиржам қарши олиш ва ваҳима қилмаслик сабабларини санаб ўтган. Мана улар: «100.000 дан кўпроқ киши коронавирусга чалинган. Улардан 77 мингги Хитойдан. Демак, агар сиз хитойлик бўлмасангиз ёки яқин орада у ерга бормаган бўлсангиз, у ҳолда ташвишланишингизнинг 94 фоизини олиб ташланг. Агар, ростдан ҳам коронавирусга чалинган бўлсангиз, бу ҳали ваҳима қилишга сабаб бўла олмайди, чунки: 81 фоиз ҳолатда касаллик енгил шаклда кечади, 14 фоиз ҳолатда озгина оғир кечади. Фақат 5 фоизлик ҳолатларда аҳвол кескинлашади. Бу, ҳатто агар сиз коронавирусга чалинган бўлсангиз ҳам, тузалиб кетиш эҳтимоли юқори, деганидир. Атипик пневмониядан ўлим ҳолати 10 фоизни ташкил этган, COVID-19 коронавирусидан вафот этганлар нисбати эса 3,4 фоизни ташкил қилмоқда. Бундан ташқари, агар ўлим кўрсаткичларини ёшга қараб солиштирадиган бўлсак, ёши 50 дан паст бўлган кишиларда ўлим ҳолати атиги 0,2 фоиз. Бу дегани, агар сиз ҳали 50 ёшга тўлмаган бўлсангиз ва Хитойда яшамасангиз, лотерея ютиш эҳтимоли юқорироқ. Масалан, энг ёмон кун бўлган 10 феврални олиб кўрайлик, дейди болгариялик врач. Ўша куни Хитойда 108 киши коронавирусдан вафот этган. Шу куни: 26 минг 283 киши саратондан вафот этган; 24 минг 641 кишининг ўлимига юрак хасталиги сабаб бўлган; 4 минг 300 кишини диабет олиб кетди; 2 минг 740 кишининг ҳаётига пашшалар зомин бўлди; 1 минг 300 киши қотиллик сабаб ҳаётдан кўз юмган; 137 кишини илон чақиб ўлдирган. Эътиборингизни шахсий гигиенага қаратинг, сифатли овқатланинг, витаминлар қабул қилиб, иммунитетингизни кўтаринг ва яхши ҳаёт кечиринг!», деб маслаҳат беради Веселин Йолов. Қирқ йил қирон келса, ажали етган ўлади! Ҳамма жойда ваҳима коронавирус ундай қилибди, коронавирусдан бунча одам ўлибди. Интернетни титкилаб биз ўзимиз ваҳимачи эканлигимизга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. 1999/2000 – янги асрда ҳаммамиз ўламиз, муаммо ҳаммаёқ дастурланиб кетади. 2001 – Сибир язваси ҳаммамизни ўлдиради. 2002 – Ғарбий Нил вируси ҳаммамизни ўлдиради. 2003 – SARS грипи ҳаммамизни ўлдиради. 2005 – парранда грипидан қирилиб кетамиз. 2006 – ECOl вируси ўлдиради бизни. 2008 – бутун дунё иқтисодий кризисидан ўлиб кетамиз. 2009 – чучқа грипи ёстиғимизни қуритади. 2012 – қиёмат рўй беради, биз йўқ бўлиб кетамиз. 2014 – Эбола вируси бизни ўлдиради. 2015 – ИШИД балоси бизни ўлдиради. 2020 – Коронавирус бизни ўлдиради. 10 февраль куни Коронавирус тарихида энг ёмон кун бўлибди. Шунинг учун, азизлар, ўзингизни эҳтиёт қилинг, яна бир бор таъкидлаймиз, шахсий гигиенага алоҳида эьтибор беринг, қўлларингизни тез-тез совунлаб ювинг. Лекин ҳа деб ваҳима чиқараверманг, Аллоҳга суянинг! 244

“Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг” (иккинчи мақола)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтмаган киши борасидаги келган таҳдидлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен ҳузурида зикр қилиниб, менга саловот айтмаган кимсанинг бурни ерга ишқалсин! Унга Рамазон ойи келиб, гуноҳлари мағфират қилинмасдан (Рамазон) ундан ўтиб кетган кимсанинг бурни ерга ишқалсин! Ҳузурида ота-онаси ёки улардан бири қариликка етиб уни жаннатга киритмаган (Бу ерда маъно мажозийдир. Чунки ҳақиқий киргазувчи Аллоҳнинг Ўзидир. Яъни, жаннатга улар сабабидан киришлик учун уларга хизмат қилмаган) [1]кимсанинг бурни ерга ишқалсин!”, дедилар. (Термизий ривояти). Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бахил мен ҳузурида зикр қилиниб менга саловот айтмаган кимсадир”, дедилар (Термизий ривояти). Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтиш ҳамда у зот учун дуо қилишнинг фазилати Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам шундай деганларини эшитдим: “Қачонки муаззинни эшитсангиз, у айтаётган нарсанинг ўзини айтинг ва менга саловот айтинг. Ким менга бир маротаба саловот айтса, Аллоҳ унга ўнта саловот айтади. Сўнгра мен учун “Васила” (Пайғамбар алайҳиссаломга бериладиган даража)ни сўранг. Чунки у Аллоҳнинг бандаларидан фақатгина биттасига бериладиган мартабадир. Ўша банда мен бўлишимни умид қиламан. Ким Аллоҳдан мен учун “Васила”ни сўраса, унга шафоат лозим бўлади (Муслим ва Насоий ривояти). Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга бир саловот айтса, Аллоҳ унга ўнта саловот айтади ва ундан ўнта гуноҳ ўчирилади ва у учун ўн даража кўтарилади”, дедилар (Насоий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти). Бошқа бир ривоятда: “у учун ўнта яхшилик ёзилади” дейилган (Термизий ва Аҳмад ривояти). Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Албатта, Жаброил менга нидо қилиб, шундай деди: “Ким сизга бир саловот айтса, Аллоҳ унга ўнта саловот айтади ва уни ўн даражага кўтаради (Баззор ривояти). Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломдан ривоят қиладилар: “Мен Жаброилга йўлиқдим. У менга: “Мен сизга Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилганининг ҳуш хабарини бераман: “Ким сенга салом йўлласа, Мен ҳам унга салом йўллайман. Ким сенга саловот айтса, Мен ҳам унга саловот айтаман”, деди” (Аҳмад ривояти). Зайд ибн Ҳубоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва анзилҳул мунзалал муқорраба ъиндака явмал қиямаҳ” (маъноси: Аллоҳим Муҳаммадга саловот айт ва уни қиёмат кунида ҳузурингдаги муқарраб даражага қўйгин) деса, у учун шафоатим вожиб бўлади”, деганларини эшитдим (Баззор, Табароний, Аҳмад ривояти). Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қиёматда менга инсонларнинг энг афзали менга енг кўп саловот айтганингиздир” (Термизий, Ибн Ҳиббон ривояти). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Уйларингизни қабр қилиб олманглар. Қабримни байрам(гоҳ) қилиб олманглар. Менга саловот айтинг. Сиз қаерда бўлсангиз ҳам саловотингиз менга албатта етади”, деганларини эшитдим (Насоий ривояти). Фазола ибн Убайддан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирганларида бир киши кирди ва намоз ўқиб, “Аллоҳим, мени мағфират қил ва менга раҳм қил” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам: “Эй намозхон! Намоз ўқиб, (дуо учун) ўтирсанг, Аллоҳга муносиб ҳамд айтгин ва менга саловот айтгин!”, дедилар. Фузола ибн Убайд: “Мана шундан кейин бошқа бир киши намоз ўқиди. Сўнгра Аллоҳга ҳамд айтиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Эй намозхон! Дуо қил ижобат...

Йўловчилар оқимининг ортгани сабаб “Uzautotrans service” корхонаси қўшимча қатновларни йўлга қўйди

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига биноан, жорий йил 16 мартдан барча таълим муассасаларида, жумладан, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида муддатдан олдин таътил эълон қилинди ва ўқишлар тўхтатилади. Шуни инобатга олган ҳолда талабалар ва йўловчиларнинг ўз вақтида манзилларига етиб олишни таъминлаш бўйича Транспорт вазирлиги зарур чораларни кўрмоқда. Хусусан, “Тошкент” автовокзалидан кунига шаҳарлараро 17 та йўналиш бўйича 35 та қатнов орқали 1800 нафар йўловчи ташилган бўлса, йўловчилар оқимининг бирдан ортиши сабаб бугуннинг ўзида “Uzautotrans service” корхонаси яна қўшимча 35 та қатновни йўлга қўйди. Жами 70 та қатнов орқали ҳозирда 4000 га яқин йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда. Республикамиз вилоятларига борувчи йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Тошкент” автовокзали 24 соат давомида фаолият юритмоқда. Йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда “Тошкент” автовокзалидан шаҳарлараро йўналишларда яна қўшимча автобуслар қатнови жорий этилишини маълум қилинган Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги сайтида. 303