islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Саҳобалар ҳаётидаги чин дўстлик

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу баъзи кечаларда ёр-дўстларидан бирортасини эслаб, хотирларди ва ўзига-ўзи: “Бунча узун бўлмаса бу тун?!” дер эди. Тонг отгач, бомдод намозини ўқиши билан ўша дўстининг олдига кетар, учрашишганда эса уни бағрига босиб кўришарди. Ушбу хабарни имом Аҳмад ва Ибн Абид-дунё роҳимаҳумаллоҳлар ривоят қилишган. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг нуқул битта кийимни ҳадеб киявериши одамларни ажаблантирди ва у кишига бу ҳақда гапиришди. Шунда У зот: “Менга буни халилим ва сафиййим (чин дўстим) Умар ибн Хаттоб кийғазганди”, дедилар. Алий розияллоҳу анҳу ўғли Ҳасанга: “Эй ўғлим, ҳақиқий ғариб бу – дўсти йўқ кишидир”, дер эдилар. Муҳаммад бин Холид ҳикоя қилади: “Бир куни Абу Сулаймон Доронийга: “Бир одам Африкада яна бириси Самарқандда яшайди. Яна улар бир-бирларига дўст бўлишади (шу мумкинми)?!”, дедим. “Ҳа, албатта, (мумкин)!”, деди у. “Қандай қилиб?” дедим мен. “Уларнинг ҳар бирининг нияти агар дўстим билан кўришиш насиб қилса, албатта унинг кўнглини оламан (дўстлик қиламан), деган нарса бўлади. Модомики, нияти шундай экан, албатта у унинг дўстидир”, деб жавоб берди”. “Ҳасан Басрий айтадилар: “Дўстларимиз бизларга оила аҳлимиздан-да маҳбуброқдирлар. Зеро, улар бизга охиратни эслатишади, оила аҳлимиз эса дунёни эслатишади. Саид ибн Мусайяб дедилар: “Чин дўстларни лозим тутки, уларнинг соясида яшайсан. Улар фароғатда зийнат, мусибатда эса қувватдирлар”. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дўстлари билан учрашиб қолсалар: “Сизлар маҳзунлигим давосидирсиз!”, дер эдилар. Бир киши Муҳаммад ибн Восеъга: “Мен сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!”, деди. Шунда у киши: “Мени ким учун яхши кўрган бўлсанг, У зот ҳам сени яхши кўрсин!” дедилар. Сўнгра юзларини буриб: “Эй бори Худоё, Сен мени ёмон кўрганинг ҳолда биров мени Сен учун яхши кўришидан паноҳ беришингни сўрайман” дея, оҳиста Аллоҳга дуо қилдилар. Жаъфари Содиқ розияллоҳу анҳу дўст танлаш борасида бир кишига шундай ўгит бердилар: “Беш хил кишини дўст тутма: 1. Ёлғончини дўст тутма. Модомики, у билан экансан, алданишда бўласан. У сароб кабидир, узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилиб кўрсатади. 2. Аҳмоқни дўст тутма. Зеро, у билан ҳеч нарсага эришмайсан. Сенга фойда келтираман деб зиён етказиб қўяди. 3. Бахилни дўст тутма. Чунки, бахил киши сен унга энг кўп муҳтож бўлиб турган пайтингда алоқани узади. 4. Қўрқоқ билан ҳам дўст бўлма. Чунки, у қийинчилик ва синов пайтида сени ташлаб қочади. 5. Фосиқ билан ҳам дўстлашма. Зеро, у бир луқма таом учун ёки ундан ҳам оз нарса учун сени сотади”. Шу ўринда у кишидан: “Ундан ҳам ози нима бўлиши мумкин?!” деб сўрашди. “Ундан ҳам ози ўша нарсага нисбатан пайдо бўлган тама ва илинждир”, дедилар Жаъфари Содиқ розияллоҳу анҳу. Маймун ибн Меҳрон розияллоҳу анҳу айтадилар: “Дўстлиги сенга манфаат келтирмаган кишининг душманлиги ҳам зарар бермайди”. Исо алайҳиссалом ҳаворийларга юзланиб, шундай дедилар: “Дўстингиз уйқудалигида унинг либосини шамол очиб юборган бўлса, нима қиласизлар?!”. “Устини ёпиб қўямиз”, дейишди. “Йўқ, ундай қилмайсиз, балки, авратини янада очиб ташлайсизлар!” дедилар Исо алайҳиссалом. Ҳаворийлар: “Субҳаналлоҳ! Ким ҳам шундай қиларкин?!” дея ҳайратланишди. Шунда Исо алайҳиссалом уларга: “Ахир, бирортангиз ўз дўсти ҳақида бирор ёмон гап эшитса, уни бўрттириб, ундан ҳам баттарроқ шаклда тарқатадику!”, дедилар… Зуннун мисрий айтадилар: “Сени фақат (хато-камчиликлардан) маъсум ҳолатда кўришни истайдиган кимсанинг дўстлигида хайр йўқ”. “Кимки, дўстидан аччиқланган пайтда унинг сирини ёядиган бўлса у кимса пасткашдир. Зеро, бировдан рози бўлиб турган...

Қозилар қозиси бўлган муфассир…

“Қозиюл-қузот” тахаллусини олган машҳур қози, аллома, муфассир Имом Байзовийнинг тўлиқ исми Абдуллоҳ ибн Абулқосим Умар ибн Муҳаммад Алий Байзовий Шерозий Шофеъийдир. Куняси Абулхайр бўлган. Баъзи уламолар Абу Саъийд деб ҳам айтишган. Носируддин тахаллуси билан машҳур бўлган. У зот Шероз яқинидаги Байзо шаҳрида таваллуд топганлар. Имомнинг нисбатлари ҳам ўша шаҳарга берилган. Олимнинг таваллуд топган санаси тўғрисида аниқ маълумотлар келтирилмаган. Имом Байзовийнинг туғилган йиллари борасида айтилган таҳминларнинг аксари ҳижрий еттинчи асрнинг бошларини тақозо қилади. Имом Байзовий кўплаб улуғ устозлар қўлида илм таҳсил қилганлар. Лекин Имом Байзовийнинг таржимаи ҳолларида асосан қуйидаги уламолар зикр қилинади: Дастлаб ўз оталари Абулқосим Умар ибн Муҳаммад ибн Алининг қўлида сабоқ олган. Отаси кўпгина илмлар ва тақво соҳиби бўлган. Жумладан ҳадисга боғлиқ илмлар билимдони бўлиб, мударрислик ҳам қилганлар. Шофеъий мазҳабининг етук уламолардан бўлиб, ўз замонасида шофеъий мазҳаби бўйича усул, фиқҳ илмларида пешволиги билан танилган. Шу сабабдан ҳам Шероз шаҳрига қози этиб таъйинланган. Отасидан бошланғич илмлар ҳамда шофеъий мазҳабига оид фиқҳ илмини ўрганди. Отасидан жуда ҳам кўп манфаат олганлиги боис ўз қаламига мансуб китобларнинг кўр жойларида отасининг сўзларига ишора қилиб ўтган. Имом Байзовий Шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Каҳтоий Суфий роҳимаҳуллоҳга ҳам шогирд тушиб, у зот қўлида руҳий тарбия топган, унинг сулукларида бўлган. Имом Байзовий Шайх Шарафиддин Умар Бушконий Аз-закий (ҳижрий 680 йилда вафот этган)нинг қўлида узоқ вақт илм таҳсил қилиб, хос шогирдларидан бўлганлар. Шайх Шарафиддин зоҳид ва тақводорлиги, илмига амали билан танилган, дин илмларининг барча соҳаларида етук илм соҳибларидан бўлган. Имом Байзовий ҳам айнан шу устозига нисбатан алоҳида муҳаббат ва эҳтиромда бўлган. Шайх Шарафиддин вафот этганларида унга атаб узун марсия битганлар. Кейинчалик ўша марсия шайхнинг мақбарасига битиб қўйилган. Байзовий улуғ устозлардан таълим олиб дин илмларида пешқадам уламолардан бирига айланган. Шу сабабли ҳам у ҳақида ёзилган таржимаи ҳолларда у зотни олим, зукко, фозил, солиҳ обид, кўзга кўринган мусанниф, усул ва фиқҳ илмлари билимдони, муҳаддис, муфассир, фасиҳ адиб, тилшунос, муфтий, Шероз ва Озарбайжон олами қозиларининг қозиси каби сифатлар васф этишган. Имом Байзовий Шерозда узоқ йиллар қозилик қилиб, дарс бериш билан машғул бўлганлар. Кўплаб инсонлар унинг илмий салоҳиятидан асарларидан манфаат олганлар. Ёзган асарлари ҳам уламолар эътирофларига сазовор бўлган. Кейинчалик Имом Байзовий Шероз қозилигини тарк етиб, Табриз шаҳрига кўчиб ўтади. Тожиддин Субкий ўз “Тобақот”ларида шундай ҳикоя қилади: Имом Байзовий Шероз қозилигини тарк етгач Табризга кўчиб ўтдилар. Шаҳарга кириб боргач бир мударриснинг дарс ҳалқасига келиб қолди. Дарс мажлисига кириб, ҳеч ким билмайдиган даражада ҳалқаларнинг охирроғига бориб ўтирди. Кейин мударрис бир нозик масалани дарсда йиғилганлар эътиборига ҳавола қилди. Масалани ҳеч ким тушунмади деб ўйлади ва ўша ерда йиғилганлардан бунинг ечимини баён қилишни ва қайтаришини сўради. Агар бунга қодир бўлмаса жавобнинг ўзини, унга ҳам қодир бўлмаса масалани қайтариб айтишини сўради. Шундан сўнг Имом Байзовий жавоб беришга киришдилар. Мударрис унга жавобан: “сизнинг тушунганингизни билгунимга қадар эшитмайман”, деди. Имом Байзовий агар хоҳласа масалани сўзма-сўз ўзини, хоҳласа унинг маъносини айтиб беришини ошкор қилди. Мударрис мот бўлиб қолди. Кейин “Сўзма-сўз қайтар”, деди. Имом Байзовий масалани сўзма-сўз баён қилиб, сўнгра унинг жавони ҳам тушунтириб берди. Мударрис тартибда адашиб кетган ўрнини ҳам баён қилиб, уни ҳам тўғирлаб қўйди. Шу ўринда ўша масалага ўхшаган бошқа масалани ҳам солиштириш учун ўртага ташлади. Мударрис уни ҳам...

ИЙМОН НИМА ВА У ҚАЕРДА БЎЛАДИ?

Иймон ҳақида қисқа бўлсада, тўғри маълумотга эга бўлиш ҳар бир мусулмонга вожиб бўлади. Айниқса, бидъатчи оқимлар кўпайган бугунги давр авлоди бу ҳақда яхши билимга эга бўлиши янада муаккаддир. Барчамизга маълумки, ижтимоий тармоқларда мусулмонларни гуноҳ сабабли кофирга чиқариб, куфр тамғасини ёпиштиришни одат қилганлар оз эмас. Ўшаларнинг аксари Иймон ва унинг асл маҳалли ҳақида тўғри маълумотга эга бўлмаган жоҳиллардир. Иймон нима ва у қаерда бўлади? Иймон бу аҳли сунна вал-жамоа муҳаққиқларининг жумҳурига кўра, Аллоҳнинг бирлиги ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ расул эканига қалб билан таслим бўлиб тасдиқлашидир! У ҳар бир мусулмоннинг қалбида бўлади! Тилда иқрор бўлиш эса дунёвий ҳукмлар ижроси, ижтимоий ҳаётда мусулмонлар қаторида муъомала қилиниш учундир. (Имом Абу Ҳанифа, имом Мотуридий, Қози Ийёд ва Устоз Абу Исҳоқ Исфароинийлар шу фикрда бўлган!). Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қалбида иймон келтириб тилида иқрор бўлмаган одам Аллоҳнинг наздида мўмин бўлиши мумкин. Лекин, дунёвий аҳкомлар ижросига келганда у кофир деб ҳисобланади ва кофирлардек муносабатда бўлинади. Масалан ўлса жанозаси ўқилмайди ва ҳоказо… Мабодо, қалбида иймон келтирмасдан тилида юзаки иймон келтирса, у одам аслида кофир, лекин, ижтимоий ҳаётда мўминлардек муъомала қилинади. Масалан ўлса жанозаси ўқилади, имомлик қилса ортидан намоз ўқилади ва ҳоказо… Бунақанги одамлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврида ҳам бўлган. Хозирги кунимизда ҳам йўқ эмас. Уларни мунофиқлар деб айтилади. Ватандошимиз “Ҳидоят имоми” Имом Абу Мансур Муҳаммад ал-Мотуридий раҳимауллоҳ иймоннинг жойи қалб ва у фақат қалб амали эканига ўзининг “Тавҳид” асарида нақлий ва ақлий далиллар келтиради: يَا أَيُّهَا الرَّسُولُ لاَ يَحْزُنكَ الَّذِينَ يُسَارِعُونَ فِي الْكُفْرِ مِنَ الَّذِينَ قَالُواْ آمَنَّا بِأَفْوَاهِهِمْ وَلَمْ تُؤْمِن قُلُوبُهُمْ قُلُوبُهُمْ وَمِنَ الَّذِينَ هِادُواْ “Эй Аллоҳнинг Расули! Яҳудийлардан ва оғизларида “Иймон келтирдик” деб, лекин қалбида иймон келтирмаганлардан иборат куфр сари интилаётганлар сизни ҳафа қилмасин!” (Моида сураси 41). Бу ояти карима ўзини мусулмон кўрсатиб, қалбида иймон келтирмаганлар аслида кофирлигига далолат қилади. قَالَتِ الْأَعْرَابُ آمَنَّا قُل لَّمْ تُؤْمِنُوا وَلَكِن قُولُوا أَسْلَمْنَا وَلَمَّا يَدْخُلِ الْإِيمَانُ فِي قُلُوبِكُمْ “Аъробийлар “иймон келтирдик” дедилар. (Эй Муҳаммад! Сиз уларга) Айтинг: “Сизлар иймон келтирганингиз йўқ, лекин, сизлар “Исломга кирдик” денглар. Иймон ҳануз қалбингизга киргани йўқ!” (Ҳужурот сураси 14). Қалбда тасдиқланмасдан шунчаки тилда айтилган гап иймон деб ҳисобланганида Аллоҳ таоло бу оятдагаи аъробийларнинг иймонини ботилга чиқармас эди. مَن كَفَرَ بِاللّهِ مِن بَعْدِ إيمَانِهِ إِلاَّ مَنْ أُكْرِهَ وَقَلْبُهُ مُطْمَئِنٌّ بِالإِيمَانِ “Кимки иймон келтирганидан кейин Аллоҳга куфр келтирса, илло, қалби иймон билан ором олган ҳолида зўрликка учраганлар бундан мустасно” (Наҳл сураси 106). Бу оятга кўра, иймон фақат қалбнинг иши ва у фақат қалбда бўлади. Агар тилда иқрор бўлиш иймоннинг асли негизига алоқадор бўлганида, куфр калимасини айтишга мажбур этилганлар (гарчи қалбида инкор этмасада) кофир деб ҳисоб қилинган бўларди. Аммо Аллоҳ бу оятда уларни кофирлардан истисно қилиб ажратиб қўйди, демак иймон бу фақат қалбда бўлади. Мантиқан олиб қаралганда ҳам иймон бу дин демакдир. Дин эса эътиқод қилинадиган тушунчадир. Эътиқод эса фақат қалбда бўлади. Уни ҳеч ким ҳеч кимга мажбурлаб сингдира олмайди, мажбурлаб чиқариб ҳам ташлолмайди. Инсон ўз ихтиёри билан, онгли равишда ишониб бўйсунса ва эътиқод қилса шу иймон бўлади. (Имом Мотуридий. “Тавҳид” 469 – 471 Бетлар). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам кўпинча қуйидагидек дуо қилар эдилар: يا مقلب القلوب ثبت قلبى على دينك...

Экстремистлар кимга хизмат қилади?

Диний экстремизм йигирманчи аср охири ва йигирма биринчи аср бошларидаги энг хатарли оғриқ нуқталардан бири бўлиб турмоқда. Бутун жаҳон афкор оммаси бунга қарши бор имкониятларни ишга солмоқдалар. Хусусан, юртимизда ҳам муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида чора-тадбирлар йўлга қўйилмоқда. Бу чора-тадбирларда асосий эътибор ҳушёрликка ва ёшлар тарбиясига қаратилмоқда. Маълумки, юртимиз аҳолисининг асосий қисми мусулмонларни ташкил қилади. Мусулмонлар қадимдан, Исломнинг аввалидан барча раҳнамоларга одоб билан қулоқ солган ва уларга эргашган. Шунинг учун ҳар қандай соҳада бўлган каби турли бузғунчи оқимларга қарши маърифат билан курашишда ҳам имом-хатиблар ҳаммадан кўра масъулиятлироқ бўлишлари лозим. Чунки халқни тўғри йўлга етаклашда асосий вазифа айнан имом-хатибларимиз зиммасига тушади. Диний идора тизимида ишлайдиган ҳар бир ходим бутун халққа аввало ўзлари ибрат бўлишлар керак. Дастлаб ўзининг, кейин оиласининг тарбиясини барчага намуна қилмас экан, қандай қилиб бошқаларга насиҳат қилсин? Шундай экан, диний хизмат ходимлари барча жабҳада пешқадам бўлишлари керак. Бу тўғрида Президентимиз Ш. Мирзиёев алоҳида тўхталиб ўтган: “Муҳтарам имом-хатибларимиз Худо йўлида холис хизмат қилишни ўз зиммаларига олганлар. Бу ҳам масъулият, ҳам улкан шараф. Шунинг учун соғлом эътиқод йўлини тарғиб қилишни аввало кимдан сўраймиз? Сиз, азизлардан сўраймиз. Шу борада барчамиз кимдан ибрат оламиз? Сиз, азизлардан”. (“Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқидан) Бизга юкланган шарафли масъулият ва вазифалар нималардан иборат? Аввало бутун инсоният бошига ташвиш олиб келаётган экстремистик оқимларнинг оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларига муносиб тарзда, аниқ шаръий далиллар асосида, омма халқ тушунадиган ва далиллардан етарли даражада қониқадиган даражада раддиялар бериб боришимиз лозим. Бугунги кунда оммавий ахборотлар шунчалик кенг ёйилиш имкониятига эга бўлдики, бундай ҳолда ёшларни чалғитадиган уйдирма ва сафсаталарни шунчаки яшириш билан эмас, балки уларнинг асли сиртидан қараганда Қуръони карим оятларига ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига ўралган бўлсада, ичида асл манбаларни, соф Исломий таълимотларни яширгувчи фитналар борлигини халққа яққол кўрсатиб қўймасак бўлмайди. Хусусан экстремизм ҳақида сўз борар экан, биз ўзимиз бу ибора ҳақида тўлиқроқ тушунчага эга бўлишимиз лозим. «Экстремизм» сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, “кескин фикр ва чораларни ёқлаш, кескин чораларга тарафдорлик” маъносини англатади. Бу атаманинг сиёсат билан боғлиқ жиҳатлари шундаки, норасмий экстремистик ташкилот раҳбарлари сиёсий масалалар юзасидан “кескин, қатъий чоралар кўриш йўли билан”, яъни куч ишлатиш, зўрлик билан давлатнинг расмий ҳокимиятни конституцияга хилоф равишда ўзгартиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйганлигидадир. Ҳар қандай экстремистик-террорчилик хуружининг мақсади давлат тўнтаришини амалга ошириш ва фуқаролар урушини келтириб чиқаришдан бошқа нарса эмас. Улар шу йўл билан кимларнингдир ноғораларига ўйнайди. Натижада террор ортида қанчалаб корчалонлар қурол савдоси билан шуғулланади. Энг ачинарли томони бутун инсониятнинг ҳаёти, қони уларнинг мўмай даромадлари олдида арзимас сариқ чақага ҳам арзимайди. Бундан ҳам таассуфли томони ўша ээкстремистик оқим аъзолари ҳам кимга хизмат қилаётганини англамайди. Раҳнамолар Аллоҳ учун деса, соддалик билан лаққа тушади. Демак, энг аввало билишимиз ва бошқаларга, хусусан ёшларга билдиришимиз лозим бўлгани шуки, экстремизм аъзолари кимлар учун хизмат қилмоқда? Дингами, динсизгами? Қамариддин Минҳожиддинов. Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Институти махсус сиртки бўлими 2 боскич 607 гуруҳ талабаси. 262

Ҳазратимдан қолган асарлар…

Жудолик диёри эрур бу дунё, Дилни емирмоқда ширин ҳасратлар. Бу дунёдан бир зот кетдилар, аммо У зотдан қолди-ку чексиз хизматлар! Айтдилар қанчалаб ваъз-у хитоблар, Ёздилар турфа хил, юзлаб китоблар, Буларни чин мухлис топди излаблар, Буларни топганда ошди ҳайратлар. Тафсири ҳилоллар турар нурафшон, Ҳадис ва ҳаёт бирла умрлар шодон, Қуръон илмлари, ақоид ва иймон, Ҳислатли бўлсин биздаги ҳикматлар! Чин Ислом мусаффолиги йўлида, Тасниф этилгандир Олтин силсила, Доимо мўминнинг бўлсин кўнглида Яхшилик ҳамда силаи раҳматлар! Фароғат қасри – бахтиёр оила, Унинг фарзандидир ҳар соғлом бола, Ҳамда кексаларни эъзозлаш ила Тугал бўлажакдир шунда роҳатлар! Мўминнинг қалқон, нажот ва меърожи, Эътиқодидир зулматда сирожи, Мўмин умр сафари – бошда гултожи, У учундир бари тотли неъматлар! Ақийда-Таҳовий шарҳи талхийси, Сунний ақийдалар бунда нафиси, Усулул фиқҳ-у мусталаҳ ҳадиси, Расулуллоҳ бирла ўтар соатлар! Тасаввуф ҳақида тасаввур қилинг, Зуҳд-у ҳаё бирла доимо бўлинг, Амаллар ниятга боғлиқдир, билинг, Шу бирла тугалдир бизнинг тоатлар! Очиқ-ойдин эрур ҳалол ва ҳаром, Соф табиат дини – динимиз Ислом, Одоблар хазинаси – гўзал инъом, Шоядки, тақводор бўлса ҳолатлар! Ихтилофларга бор ечим, сабаблар, Жуда кўпдир фиқҳий мазҳаб, китоблар, Мазҳаблар бирлик рамзидир, жаноблар, Шулар камин тўлдирур очиқ хатлар! Қарз, бозорни ўйлаб, бўлсангиз гаранг, Тезлик ила сиз зикр аҳлидан сўранг. Сеҳр-у фолбинликдан асаблар таранг, Йўқ бўлсин мазҳабсизликдай бидъатлар! Қалбимиз тўғрилар руҳий тарбия, Амалларга эса етар кифоя, Ёлғон-у исрофга ясар ниҳоя Ҳаёт мағзидир – динда насиҳатлар! Ислом тарихига солсангиз назар, Динни доим фозил, олимлар безар, Самарқанд тўлиб сара уламолар Чиқсин яна имоми ҳидоятлар! Васатия бизнинг ҳаёт йўлимиз, Удир мукаммал саодат йўлимиз, Ижтимоий одоблар асл ўрнимиз, Шундадир бари асли саодатлар! Ўқинг, биродарим, тинмайин ўқинг, Ҳазрат китобларин барчасин ўқинг, Уларни ўқибон оламга боқинг: Сиздан аригайдир ташвиш-у дардлар! 205 гуруҳ талабаси Қобулов Оятуллоҳ Фарходжон ўғли 291
1 103 104 105 106 107 232