Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Бугунги кунда масжидларимиз хонақоҳларида бир ёки бир нечта курсилар (стуллар) қўйилганини кўриб қоламиз. Бу курсилар бирор узр сабабли намозни тик туриб ўқий олмайдиган, шунинг учун ўтириб намоз ўқийдиган биродарларимиз учун қўйилган бўлади. Одатда қувват йўқлиги, беморлик ва шу каби узрли сабаблар туфайли намозхонларимиз курсига ўтириб намоз ўқийдилар. Бироқ, намозни ўтириб ўқиш учун узрли ҳолатларнинг ҳам ўзига яраша қонун-қоидалари бор, фақиҳ уламоларимиз бу масалаларни ҳам чуқур ўрганиб, уларга оид ҳукмларни батафсил баён қилишган. Курси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларидан аввалда ҳам, саҳобалар, табаъа тобеъинлар замонларида ҳам бор эди. Уларнинг даврида жангу жадаллар кўп бўлган. Кимнингдир оёғи кесилиб, қиёмга қодир бўлмаган, бошқасини бели синган, яна бирининг боши жароҳатланиб, сажда қила олмаган. Шундай бўлса-да, уларнинг бирортаси курсида ўтириб намоз ўқигани ривоят қилинмаган. Уларнинг барчалари ерга ўтириб намоз ўқиганлар. “Ал-муъжамул авсат” китобида бундай дейилган: عن عبيد الله بن عمر رَضِي اللهُ عَنْهُ، عن نافع ، عن ابن عمر قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : ” من استطاع منكم أن يسجد فليسجد ، ومن لم يستطع فلا يرفع إلى جبهته شيئا ليسجد عليه ، ولكن ركوعه وسجوده يومئ برأسه “ Табаронийнинг “Ал-муъжамул кабир” китобида Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларидан бири бемор бўлганида уни кўришга бордилар. Мен у зот билан бирга эдим. Унинг ҳузурига кирсак, олдига бир ёғочни қўйиб, пешонасини унга қўйиб намоз ўқиётган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ишора қилган эдилар, у ёғочни ташлаб юбориб, ёстиқни олди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қўй уни. Агар ерга сажда қила олсанг, шундай қил. Қила олмасанг, ишора қилиб ўқигин, саждангни эса рукуъингдан пастроқ қилгин“, дедилар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг замонларидан тортиб, мутааххир фуқаҳоларнинг замонигача бирорта фақиҳ “курсида ўтириб намоз ўқиш” деган масалани баён қилган эмас. Чунки намоз улуғ бир ибодат бўлиб, банда бу ибодатда Роббининг ҳузурида ўзининг ожизлиги, синиқлигини, хорлигини изҳор қилади. Курсида ўтириш эса иззат ҳисобланади. Агар бирор сабаб туфайли одам умуман ерга ўтира олмаса, унинг курсида ўтириши мустасно. Чунки ўтиришга ожиз бўлган кишига ётиб намоз ўқишга рухсат берилган. Ночор ҳолатдагина курсига ўтириб, ишора билан намоз ўқишга ижозат бор. Масалан, жарроҳлик амалиётидан сўнг фақатгина курсида ўтириб ўқиш қулай бўлса, ана шундай мажбурий ҳолатлардагина бунга ижозат берилади. Лекин бемор одам масжидга ўзи юриб келса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беморликларида ўтириб намоз ўқиганларидек ўтиришга қодир бўлса, сафни текис қилишдек вожиб амалга хилоф қилиб, сафдан олдинга ёки орқага ўтиб кетиш жоиз эмас. Чунки курсида ўтиргани учун сафдан орқароқда туриб, кейинги сафда турган кишининг сажда қиладиган жойини эгаллаб олиши ёки сафдаги ўрнини бўш қолдириб, сафдан олдинга чиқиб ўтириб олиши мутлақо жоиз эмас. Ким бирор узри ёки беморлиги туфайли тик туришга қодир бўлмаса ёки тик тура олса ҳам, йиқилиб тушиши мумкин бўлса ё ҳолати шаръан узрли деб баҳолайдиган даражада ночор бўлса (моҳир (тажрибали) мусулмон шифокор «Тик турсангиз, дардингиз зиёда бўлади ёки соғайишингиз кечикади» десагина ҳолатни шаръан узрли дейиш мумкин), ёки тик турганда чидаб бўлмайдиган оғриқ турса ёки боши айланса, бу ҳолатларнинг барчасида ўтириб намоз ўқиш жоиз. Бу ҳақда «Дуррул муҳтор»нинг муаллифи қуйидагиларни келтиради: (مَنْ تَعَذَّرَ عَلَيْهِ الْقِيَامُ)...
София университетининг профессори Светан Теофанов мусулмон бўлди. Бунга Қуръон маъноларининг болгар тилига таржимасини тайёрлагани сабаб бўлди. – Мен давлат буюртмаси билан Қуръонни таржима қила бошладим. Бундан мақсад мусулмонларга ёрдам бериш эмас, балки мусулмон давлатларига нисбатан сиёсат юритиш эди. Таржима бошлангандан сўнг бир муддат ўтиб давлат нашриёти ўз фаолиятини тўхтатди. Аммо мен таржимани ўз уйимда давом эттирдим. Аста-секин ушбу буюк китобни яхшироқ тушуна бошладим ва қалбим очилди”, – деди Светан Теофанов. Олимнинг таъкидлашича, Аллоҳнинг инояти билан талабалигидан бошлаб араб тилига қизиқиб қолган. Бу унга нафақат илмий мартаба берди, балки ҳақиқатга йўл очган. Бу ҳақда олим бундай дейди: “Талабалигимда араб ҳарфи ва матнлари тартиби ёқиб қолганди. Бу муҳаббат умр бўйи давом этади, иншоаллоҳ. Бу тақдир. Ислом ҳаётимни бутунлай ўзгартирди. Ҳозир диним кўрсатмаларига амал қиляпман. Мусулмон камтар ва доно бўлиши керак. Буни менга Ислом ўргатди”. Islamisemya.com хабар беришича, ҳозирда академик Светан Теофанов София университетида классик араб адабиёти, Қуръон ва ҳадисшунослик фанларидан дарс бериш билан бирга, тадқиқот ва таржимонлик фаолиятини давом эттирмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 261
Президентнинг 13.09.2017 йилдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори имзоланган эди. Шу муносбат билан жорий йилнинг 13 март куни ТИИ да “Ахборот ресурсмаркази” ташкилотчилигида “Янги аср авлоди” нашриёт матбааси томонидан китоб савдо ярмаркаси бўлиб ўтди. ТИИ матбуот хизмати 286
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу баъзи кечаларда ёр-дўстларидан бирортасини эслаб, хотирларди ва ўзига-ўзи: “Бунча узун бўлмаса бу тун?!” дер эди. Тонг отгач, бомдод намозини ўқиши билан ўша дўстининг олдига кетар, учрашишганда эса уни бағрига босиб кўришарди. Ушбу хабарни имом Аҳмад ва Ибн Абид-дунё роҳимаҳумаллоҳлар ривоят қилишган. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг нуқул битта кийимни ҳадеб киявериши одамларни ажаблантирди ва у кишига бу ҳақда гапиришди. Шунда У зот: “Менга буни халилим ва сафиййим (чин дўстим) Умар ибн Хаттоб кийғазганди”, дедилар. Алий розияллоҳу анҳу ўғли Ҳасанга: “Эй ўғлим, ҳақиқий ғариб бу – дўсти йўқ кишидир”, дер эдилар. Муҳаммад бин Холид ҳикоя қилади: “Бир куни Абу Сулаймон Доронийга: “Бир одам Африкада яна бириси Самарқандда яшайди. Яна улар бир-бирларига дўст бўлишади (шу мумкинми)?!”, дедим. “Ҳа, албатта, (мумкин)!”, деди у. “Қандай қилиб?” дедим мен. “Уларнинг ҳар бирининг нияти агар дўстим билан кўришиш насиб қилса, албатта унинг кўнглини оламан (дўстлик қиламан), деган нарса бўлади. Модомики, нияти шундай экан, албатта у унинг дўстидир”, деб жавоб берди”. “Ҳасан Басрий айтадилар: “Дўстларимиз бизларга оила аҳлимиздан-да маҳбуброқдирлар. Зеро, улар бизга охиратни эслатишади, оила аҳлимиз эса дунёни эслатишади. Саид ибн Мусайяб дедилар: “Чин дўстларни лозим тутки, уларнинг соясида яшайсан. Улар фароғатда зийнат, мусибатда эса қувватдирлар”. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дўстлари билан учрашиб қолсалар: “Сизлар маҳзунлигим давосидирсиз!”, дер эдилар. Бир киши Муҳаммад ибн Восеъга: “Мен сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!”, деди. Шунда у киши: “Мени ким учун яхши кўрган бўлсанг, У зот ҳам сени яхши кўрсин!” дедилар. Сўнгра юзларини буриб: “Эй бори Худоё, Сен мени ёмон кўрганинг ҳолда биров мени Сен учун яхши кўришидан паноҳ беришингни сўрайман” дея, оҳиста Аллоҳга дуо қилдилар. Жаъфари Содиқ розияллоҳу анҳу дўст танлаш борасида бир кишига шундай ўгит бердилар: “Беш хил кишини дўст тутма: 1. Ёлғончини дўст тутма. Модомики, у билан экансан, алданишда бўласан. У сароб кабидир, узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилиб кўрсатади. 2. Аҳмоқни дўст тутма. Зеро, у билан ҳеч нарсага эришмайсан. Сенга фойда келтираман деб зиён етказиб қўяди. 3. Бахилни дўст тутма. Чунки, бахил киши сен унга энг кўп муҳтож бўлиб турган пайтингда алоқани узади. 4. Қўрқоқ билан ҳам дўст бўлма. Чунки, у қийинчилик ва синов пайтида сени ташлаб қочади. 5. Фосиқ билан ҳам дўстлашма. Зеро, у бир луқма таом учун ёки ундан ҳам оз нарса учун сени сотади”. Шу ўринда у кишидан: “Ундан ҳам ози нима бўлиши мумкин?!” деб сўрашди. “Ундан ҳам ози ўша нарсага нисбатан пайдо бўлган тама ва илинждир”, дедилар Жаъфари Содиқ розияллоҳу анҳу. Маймун ибн Меҳрон розияллоҳу анҳу айтадилар: “Дўстлиги сенга манфаат келтирмаган кишининг душманлиги ҳам зарар бермайди”. Исо алайҳиссалом ҳаворийларга юзланиб, шундай дедилар: “Дўстингиз уйқудалигида унинг либосини шамол очиб юборган бўлса, нима қиласизлар?!”. “Устини ёпиб қўямиз”, дейишди. “Йўқ, ундай қилмайсиз, балки, авратини янада очиб ташлайсизлар!” дедилар Исо алайҳиссалом. Ҳаворийлар: “Субҳаналлоҳ! Ким ҳам шундай қиларкин?!” дея ҳайратланишди. Шунда Исо алайҳиссалом уларга: “Ахир, бирортангиз ўз дўсти ҳақида бирор ёмон гап эшитса, уни бўрттириб, ундан ҳам баттарроқ шаклда тарқатадику!”, дедилар… Зуннун мисрий айтадилар: “Сени фақат (хато-камчиликлардан) маъсум ҳолатда кўришни истайдиган кимсанинг дўстлигида хайр йўқ”. “Кимки, дўстидан аччиқланган пайтда унинг сирини ёядиган бўлса у кимса пасткашдир. Зеро, бировдан рози бўлиб турган...
“Қозиюл-қузот” тахаллусини олган машҳур қози, аллома, муфассир Имом Байзовийнинг тўлиқ исми Абдуллоҳ ибн Абулқосим Умар ибн Муҳаммад Алий Байзовий Шерозий Шофеъийдир. Куняси Абулхайр бўлган. Баъзи уламолар Абу Саъийд деб ҳам айтишган. Носируддин тахаллуси билан машҳур бўлган. У зот Шероз яқинидаги Байзо шаҳрида таваллуд топганлар. Имомнинг нисбатлари ҳам ўша шаҳарга берилган. Олимнинг таваллуд топган санаси тўғрисида аниқ маълумотлар келтирилмаган. Имом Байзовийнинг туғилган йиллари борасида айтилган таҳминларнинг аксари ҳижрий еттинчи асрнинг бошларини тақозо қилади. Имом Байзовий кўплаб улуғ устозлар қўлида илм таҳсил қилганлар. Лекин Имом Байзовийнинг таржимаи ҳолларида асосан қуйидаги уламолар зикр қилинади: Дастлаб ўз оталари Абулқосим Умар ибн Муҳаммад ибн Алининг қўлида сабоқ олган. Отаси кўпгина илмлар ва тақво соҳиби бўлган. Жумладан ҳадисга боғлиқ илмлар билимдони бўлиб, мударрислик ҳам қилганлар. Шофеъий мазҳабининг етук уламолардан бўлиб, ўз замонасида шофеъий мазҳаби бўйича усул, фиқҳ илмларида пешволиги билан танилган. Шу сабабдан ҳам Шероз шаҳрига қози этиб таъйинланган. Отасидан бошланғич илмлар ҳамда шофеъий мазҳабига оид фиқҳ илмини ўрганди. Отасидан жуда ҳам кўп манфаат олганлиги боис ўз қаламига мансуб китобларнинг кўр жойларида отасининг сўзларига ишора қилиб ўтган. Имом Байзовий Шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Каҳтоий Суфий роҳимаҳуллоҳга ҳам шогирд тушиб, у зот қўлида руҳий тарбия топган, унинг сулукларида бўлган. Имом Байзовий Шайх Шарафиддин Умар Бушконий Аз-закий (ҳижрий 680 йилда вафот этган)нинг қўлида узоқ вақт илм таҳсил қилиб, хос шогирдларидан бўлганлар. Шайх Шарафиддин зоҳид ва тақводорлиги, илмига амали билан танилган, дин илмларининг барча соҳаларида етук илм соҳибларидан бўлган. Имом Байзовий ҳам айнан шу устозига нисбатан алоҳида муҳаббат ва эҳтиромда бўлган. Шайх Шарафиддин вафот этганларида унга атаб узун марсия битганлар. Кейинчалик ўша марсия шайхнинг мақбарасига битиб қўйилган. Байзовий улуғ устозлардан таълим олиб дин илмларида пешқадам уламолардан бирига айланган. Шу сабабли ҳам у ҳақида ёзилган таржимаи ҳолларда у зотни олим, зукко, фозил, солиҳ обид, кўзга кўринган мусанниф, усул ва фиқҳ илмлари билимдони, муҳаддис, муфассир, фасиҳ адиб, тилшунос, муфтий, Шероз ва Озарбайжон олами қозиларининг қозиси каби сифатлар васф этишган. Имом Байзовий Шерозда узоқ йиллар қозилик қилиб, дарс бериш билан машғул бўлганлар. Кўплаб инсонлар унинг илмий салоҳиятидан асарларидан манфаат олганлар. Ёзган асарлари ҳам уламолар эътирофларига сазовор бўлган. Кейинчалик Имом Байзовий Шероз қозилигини тарк етиб, Табриз шаҳрига кўчиб ўтади. Тожиддин Субкий ўз “Тобақот”ларида шундай ҳикоя қилади: Имом Байзовий Шероз қозилигини тарк етгач Табризга кўчиб ўтдилар. Шаҳарга кириб боргач бир мударриснинг дарс ҳалқасига келиб қолди. Дарс мажлисига кириб, ҳеч ким билмайдиган даражада ҳалқаларнинг охирроғига бориб ўтирди. Кейин мударрис бир нозик масалани дарсда йиғилганлар эътиборига ҳавола қилди. Масалани ҳеч ким тушунмади деб ўйлади ва ўша ерда йиғилганлардан бунинг ечимини баён қилишни ва қайтаришини сўради. Агар бунга қодир бўлмаса жавобнинг ўзини, унга ҳам қодир бўлмаса масалани қайтариб айтишини сўради. Шундан сўнг Имом Байзовий жавоб беришга киришдилар. Мударрис унга жавобан: “сизнинг тушунганингизни билгунимга қадар эшитмайман”, деди. Имом Байзовий агар хоҳласа масалани сўзма-сўз ўзини, хоҳласа унинг маъносини айтиб беришини ошкор қилди. Мударрис мот бўлиб қолди. Кейин “Сўзма-сўз қайтар”, деди. Имом Байзовий масалани сўзма-сўз баён қилиб, сўнгра унинг жавони ҳам тушунтириб берди. Мударрис тартибда адашиб кетган ўрнини ҳам баён қилиб, уни ҳам тўғирлаб қўйди. Шу ўринда ўша масалага ўхшаган бошқа масалани ҳам солиштириш учун ўртага ташлади. Мударрис уни ҳам...