islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 18, 2020

Day

Президент коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаат қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди. Бугунги кунга келиб ушбу хавфли инфекция 160 дан ортиқ мамлакатда тарқалди. Дунё миқёсида касалланганлар сони 190 минг нафарга етди, 7,5 минг ўлим ҳолати қайд этилди, 81 мингдан зиёд бемор тузалди. Эпидемия кенг ёйилиб кетгани сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уни пандемия деб эълон қилди. Минг афсуски, бу юқумли хасталик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Бугунги кунда юртмизда унга чалинган беморлар сони 15 нафарга етди. Бу вазият олдиндан тўғри баҳоланиб, Президентимиз топшириғига мувофиқ Республика махсус комиссияси тузилган эди. Шу боис Ўзбекистонга касалликнинг оммавий кириб келиши ва кенг тарқалишининг олди олинди. Ҳозирда 6 мингга яқин киши карантинга олинган. Одамлар гавжум жойларда оммавий тадбирлар чекланган. 16 мартдан бошлаб барча таълим даргоҳларида таътил эълон қилинди. 80 минг талаба марказлашган ҳолда уйларига жўнатилди. Ҳар бир ҳудудда ҳокимлар раҳбарлигида махсус штаблар ташкил этилган. Эпидемиологик вазият бўйича ҳар соатлик ва кунлик маълумот таҳлил қилиниб, тезкор чоралар кўрилмоқда. Тиббиёт муассасалари фавқулодда иш режимига ўтказилди. Сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар карантин муассасалари сифатида мослаштирилди. Тиббиёт масканлари дори-дармон, ҳимоя ва диагностика воситалари билан етарли даражада таъминланди. Бунинг учун бюджетдан зарур маблағлар ажратилди. Хориждаги юртдошларимиз чартер авиарейслари орқали Ватанимизга қайтарилмоқда. Чегараларда ҳаракат чекланди, аммо транспортда юк ташиш тўхтатилгани йўқ. Мамлакатимизга кўплаб хорижий ва маҳаллий юк ташувчилар кирмоқда ҳамда чиқиб кетмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев вазият тўлиқ назорат остида эканини алоҳида таъкидлаб, халқимизга мурожаат қилди. – Бу ҳаётнинг кўп оғир синовларини ва яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган халқимиз ҳаммасини тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашмоқда. Муфтият раҳбарлигида диний уламолар юртимизга тинчлик-хотиржамлик, беморларга шифо тилаб, дуои фотиҳалар қилишмоқда. Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва, ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади. Бунинг учун биринчи навбатда шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидаларига ҳар биримиз ўз оиламиз, болаларимиз билан уйимизда, ишхонамизда ва борадиган жойларимизда қатъий амал қилишимиз зарур. Касалликни яширмасдан, ўз вақтида мурожаат қилиш унинг олдини олишда энг самарали чорадир. Иккинчидан, озиқ-овқат ва бошқа кундалик истеъмол маҳсулотларининг нархи ошиб кетмаслиги учун барча чоралар кўрилмоқда. Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бу борадаги ишларни кучайтириши керак. Мамлакатимизда етарли даражада захира мавжуд, хавотир ёки ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқ. Аммо кўпга келган бу балога қарши ҳаммамиз биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз лозим. Барча давлат тузилмалари ва нодавлат ташкилотлар, муҳтарам нуронийларимиз, маҳалла ва хотин-қизлар, ёшлар бирлашмалари фаоллари оммавий ахборот воситалари орқали холис ва ҳаққоний, кенг тушунтириш ишларини кучайтиришига ишонаман. Учинчидан, мажбурий таътил пайтида фарзандларимиз ўқув машғулотларини давом эттиришлари учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда видеодарслар туркуми йўлга қўйилди. Телерадиоканалларимиз ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун тарихимиз, бой маданиятимизга оид кўрсатув ва эшиттиришлар, ёшларимиз учун фойдали ва қизиқарли бадиий дастурлар, кинофильмларни кўпайтириши лозим. Ҳурматли ота-оналаримиз ўз фарзандларини жаҳон ва миллий адабиётимизнинг энг ёрқин намуналари билан таништиришга ҳаракат қилсалар айни муддао бўларди. Яна бир муҳим масалага эътиборингизни қаратмоқчиман. Ҳозирги вазиятда айрим масъулиятсиз, ҳақиқий ҳолатдан бехабар ва ўзини “пиар қилиш”ни яхши кўрадиган одамлар турли миш-миш ва уйдирмаларни тарқатишга уринади. Шу муносабат билан жамоатчилигимиздан илтимос қиламан: саросима ёки ваҳима кайфиятига берилмаслик керак. Матбуот ва ижтимоий тармоқларда нотўғри, асосланмаган маълумотларни...

Маҳад сўзи ҳақида нималарни биласиз?

Маҳад (маъҳад) сўзи араб тилида (معهد-معاهد) тарзида ёзилиб «Инсонлар йиғиладиган ва тўпланадиган жой» деган маънони англатади. Шунингдек, бу сўз араб тилидаги исм макон-яъни жой маъносини ифодалаб, таълим ва илмий тадқиқотлар олиб бориш учун ташкил қилинган муссассасага нисбатан ҳам ишлатилади. Яна аҳдли киши-дўстлик ва аҳди-поймонини сақлайдиган инсонга ҳам ишлатилган. Бундан ташқари фарзанд тарбияси, очиқ юз билан қаршилаш, ваъдага афо қилиш, учрашиш, чегара, васият, меросхўр, етишиш, маҳкам тутиш, аҳамият қаратиш, иттифоқ, саломат топшириш, ишончнома, дўстлик, омонлик , институт каби маъноларда ҳам келган. АҚШ ва Буюк британия, Миср ва араб давлатларида ҳам маҳад атамалари бор. Демак, Маҳад- Институт сўзининг синоними ҳисобланади. Баъзан эса ўрта махсус таълим даргоҳига ҳам арабларда маҳад санавия деб ҳам юритилади. Институт бу (лотинча институтум —«ўрнатиш») маълум турдаги муассасаларни таърифловчи атамадир. Хусусан, ушбу атама қуйидагиларга қўлланилади; Институт (лот. институм — тартибот, муассаса) — 1) турли ихтисослашган ўқув юртлари (ўрта, олий, малака ошириш тизими), И. лойиҳалаш ва бошқа муассасаларнинг номи; 2) жамиятдаги ижтимоий тартиботларнинг муайян доирасини ўз ичига олган ҳуқуқий меъёрлар мажмуи. Кенг маънода — ижтимоий турмушни ташкил этувчи ва тартибга солиб турувчи ижтимоий тузилманинг бир унсури — муассасалар, меъёрлар, қадриятлар, маданият намуналари, қарор топган феъл-атвор шакллари мажмуи каби: Иқтисодий И. (мас, мулкчилик, иш ҳақи), Сиёсий И. (мас, давлат, армия, партия), Молиявий И.лар (молия ва банк муассасалари) ва шаклида намоён бўлади.[1] Институт… МДҲ да энг кенг тарқалган олий таълим муассасаситипи. Баъзи илмий-тадқиқотҳамда лойиҳа муассасалари. Ижтимоий муносабатларга оид нормалар мажмуи (ижтимоий институтлар). Ҳуқуқшуносликда эса бир турли муносабатларни бошқарувчи нормалар мажмуи ҳисобланади. Маҳаднинг ўзаги ҳисобланган аҳд сўзи манбаларда ҳам келган. Аллоҳ таоло Қуроъни каримда وَ أَوْفُوا بِالْعَهْدِ إِنَّ الْعَهْدَ کانَ مَسْئولاً «…Аҳдга вафо қилинглар. Зеро, аҳд-паймон (қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир»[2].   وَأَقَامَ الصَّلاةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَالْمُوفُونَ بِعَهْدِهِمْ إِذَا عَاهَدُواْ وَالصَّابِرِينَ فِي الْبَأْسَاء والضَّرَّاء وَحِينَ الْبَأْسِ أُولَئِكَ الَّذِينَ صَدَقُوا وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُتَّقُونَ «…Намозни тўкис адо қилиб, закотни берадиган киши яхши кишидир ва аҳдлашганларида аҳдларига вафо қилгувчилар ва хусусан, оғир-енгил кунларда ва жангу жадал пайтида сабр-тоқат қилгувчилар(яхши кишилардир). Ана ўшалар чин иймонли кишилардир ва ана ўшалар асл тақводордирлар»[3]. Ҳадиси муборакда ҳам қуйидаглар келган. قال عبد الله: الدينار بالدينار والدرهم بالدرهم لا فضل بينهما، هذا عهد نبينا إلينا، وعهدنا إليكم (سنده صحيح)  Динор (тилло пули) динор билан, дирҳам (кумуш пули) дирҳам билан ортиқчасиз пул муомиласида алмашинилади. Бу Пайғамбар алайҳиссалом билан ва сизлар билан орамиздаги аҳд-келишувдир[4]. من قتل معاهدا لم يرح رائحة الجنة، وإن ريحها لتوجد من مسيرة أربعين عاما: قال رسول الله Амр ибн Шуайб бобосидан ривоят қилади. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ким муоҳад(зиммий, шартнома асосида яшаётган инсон)ни ўлдирса, жаннат ҳидини ҳидламайди. Дарҳақиқат, унинг иси етмиш йиллик масофадан билиниб туради», деб марҳамат қилган[5]. Бугунги кунда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига баъзан аҳли илм-зиёлилар орасида Олий Маҳад сўзи ҳам ишлатилади. ЎзХИА магистранти Аҳрорбек Мадаипов [1]  ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил [2]Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маънолари таржимаси. Т. 2000 й. Исро сураси 34 оят [3]Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маънолари таржимаси. Т. 2000 й.Бақара сураси 177 оят [4] Имом Тоҳовий. Шарҳи маонил осор китоби. Дор тирос. Ливан. 1986. Ж.4. –Б.66. [5] Имом Бухорий. Саҳиҳ Бухорий. Ғулул боби. Дор илм. Миср. 1990. Ж.7. –Б.265. 1 817

ЭЪЛОН

Таълим муассасаларида санитария, эпидемологик осойишталикни таъминлаш мақсадида, 2020 йил 16 мартдан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” фани бўйича ўқув курслари учун ўқиш ҳамда фуқаролардан ҳужжат қабул қилиш ишлари мамлакатда эпидемологик вазият барқарорлашгунга қадар тўхтатилганини маълум қиламиз. Ўқиш бошланиши ва ҳужжат қабул қилиниш бошланганлиги ҳақида Тошкент ислом институтининг islaminstitut.uz интернет сайти ва @Oliymahad телеграм канали орқали хабар берамиз. 336

Коронавирус юқадими?

Маълумки бугунлик куннинг умумжаҳон глобал муаммоси коронавирус номли касалликдир. Табиийки барча жойларда кун мавзуси айнан шу касаллик ҳақида бўлмоқда. Кўп ҳолларда кишилар ўзлари билган маълумотларни, яъни бу касаллик фалонча давлатга тарқабди, фалонча киши бемор бўлибди, фалон кишилар шу касалликдан вафот топибди, деб бир-бирларига айтиб гаплашаётганларини кузатиш мумкин. Айни шу суҳбатлар асносида айтиладиган бир сўзга сизни эътиборингизни қаратмоқчиман. ”Коронавирус юқумли, у жуда тез кишидан кишига юқиб ўтувчи касалликдир”. Бундан тушуниладиган касаллик юқиши деган гап тўғрисида динимиз нима дейди, ҳақиқатда касаллик юқадими ёки бунинг аксими? Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: لَا عَدْوَى وَلَا طِيَرَةَ «касаллик юқиши йўқ, қушлардан шумланиш йўқ», деб марҳамат қилганлар. Бошқа бир ҳадисда Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: فِرَّ مِنَ الْمَجْذُومِ فِرَارَكَ مِنَ الْأَسَدِ ”Моховдан шердан қочгандек қочинглар”, деб марҳамат қилганлар. Яна бошқа бир ҳадисда Имом Муслим Амр ибн Шарид отаси Шарид ибн Сувайддан ривоят қилади: كَانَ فِي وَفْدِ ثَقِيفٍ رَجُلٌ مَجْذُومٌ، فَأَرْسَلَ إِلَيْهِ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِنَّا قَدْ بَايَعْنَاكَ، فَارْجِعْ “Сақиф қабиласида бир мохов киши бор эди. ( У киши пайғамбар алайҳиссалом билан қўл бериб байъатлашиш учун келмоқчи бўганида) Набий алайҳиссалом унга элчи юбориб « Абатта биз сен билан байъатлашдик ортинга қайтавер», дедилар. Юқорида зикр қилинган ҳадислар бир қарашда гўёки бир-бирига зид кўринади. Лекин ҳадисни шарҳловчилар ҳадислар орасини чиройли ҳолатда мувофиқлаштириб гўзал равишдан шарҳлаб берганлар. Уларнинг сўзларини қуйида бирма-бир келтириб ўтамиз. Баъзи шориҳлар аввалда келтирган ҳадислардаги касаллик юқиши йўқ деган сўзга юриб касаллик ҳеч қачон юқмайди деб айтганлар. Бошқалари эса касаллик юқиши йўқ деган сўз касаллик юқишини буткул йўқ қилиш учун келмаган балки баъзи бир моддапараст табиатшунослар эътиқодларини йўққа чиқариш кўзда тутилган дейдилар. Яъни уларнинг эътиқод қилишича юқадиган касаллик ҳеч бир тўсқинликсиз ўз тасири билан юқади деб айтадилар. Уларга бу эътиқодлари тўғри эмаслиги, барча нарса Аллоҳнинг машиати ҳоҳишига бўғлиқ эканлиги, У зот нимани ҳоҳаса шу бўлиб нимани ҳоҳламаса бўлмаслигини уларга билдириш учундир. Шайх Турбуштий роҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги гапларга фикр билдириб айганлар: «Бу икки жамоадан иккинчи фикр соҳиблари юрган йўл бу тўғрисида келган ҳадислар орасини мувофиқлаштиришнинг энг гўзал кўринишидир. Чунки аввалги гап табобатни асли йўқ деб айтишга олиб боради. Ваҳоланки шариат табобатни бекор қилмай балки уни борлигини, ҳақиқатлигини тасдиқлаб келгандир». Яъни ҳеч қачон касаллик юқмайди деган гапдан бемор кишига ҳеч қандай тиббий муолажа ҳам ёрдам бермайди деган гап чиқади. Исломда эса табобатдан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида далиллар бисёрдир. Аллоҳ тоало Тағобун сурасининг 11- оятида шундай деб марҳамат қилади: مَا أَصَابَ مِن مُّصِيبَةٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ ۗ وَمَن يُؤْمِن بِاللَّهِ يَهْدِ قَلْبَهُ ۚ وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ «Сизга Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир мусибат етмас. Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир». Зеро пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида: «… ва билгинки, сенга етган мусибат адашиб бошқага ўтиши мумкин эмас, агар бошқага бўлса сенга етмасди…» деганлар Хулоса қиладиган бўлсак, бандага етадиган ҳар қандай яхшилик ва мусибат Аллоҳнинг илми, қазои қадари ила етади деган эътиқод доимо инсон қалбида, хотирасида туриши керак. Бугунлик кундаги каронавирус касаллиги тўғрисида ҳам биз Аллоҳга таваккул қилган ҳолимизда сабабларга...