Тилга эътибор элга эътибор, деган гапнинг маъносида тил элнинг кўзгуси, унга эътибор замирида элга, миллатга эътибор гавдаланади. Шундан келиб чиқиб тилга хиёнат қилинса, демак элга, миллатга хиёнат қилинган ҳисобланади. Шу кунларда ўзбек тили давлат тили этиб белгиланган сананинг ўттиз йиллиги арафасида турар эканмиз, тўсатдан айрим “зиёлилар” ўзларининг аслида одам бўлмаганларини: уларни одам қилган миллат рус миллати эканини кесата туриб, бунга ташаккур ўлароқ Ўзбекистонда рус тилини давлат тили мақомига олиб чиқиш керак, деган таклифларни қилишибди. Бу таклифни ўртага ташлаган инсонлар ва унга хайрихоҳ бўлган тўдалар зеҳниятида шовинизмга мойиллик, қонларида эса хиёнатнинг бадбўй ҳиди анқиб турибди. Уларга туз берганнинг тузлиғига тупурган, ўзлари тан олиб турганидек одамийликдан маҳрум бўлган нусхалардир. Ўша “зиёлилар”дан бири Бернара Кариева айтади: “Агар рус тили давлат тили қилинса, бизни одам қилган рус халқига раҳмат айтганимиз бўлади!” Ушбу қисқа жумла ичида бизнинг мустақил давлат эканимизни менсимаслик,тилимизга нисбатан камситиш, бизни босиб олган даҳрий тузумни қўмсаш, ўшалардан бошқани одам санамасили, бир сўз билан олганда жирканч хиёнатнинг бадбўй иси анқиб турибди. Хоним! Сиз айтган мустабид тузум бизни одам қилганмиди?! Мабодо адашиб кетмаяпсизми?! Аксинча, ўшалар эмасмиди тарихимизни йўққа чиқарган?! Ўшалар эмасмиди динимизни ман қилган?! Ўшалар эмасмиди, тилимизни ўзгартирган, инсоний анъаналаримизга чанг солган?! Ўшалар эмасмиди, сизни, бизни, бутун инсониятни маймундан тарқалган деган?! Улар бизни одам қилиш эмас, балки одамийлигимизни суғуриб олиш пайида эди. Улар бизни манқуртлаштириш илинжида эди! Улар бизни тарихсиз, тилсиз, динсиз ва ахлоқсиз қилиш учун сафарбар бўлган босқинчилар эди. Ва афсуски, урунишлари самара ҳам берди, айримларни одамийликдан чиқаришга улгуришди ҳам. Мустақилликчи! Истиқлол бизга тилимизни қайтарди, динимизни уйғотди, тарихимизни шавкатини жонлантирди… Тилимиз давлат тили дея тан олинди. Динимиз мустабидларнинг исканжасидан қутулиб, улар таққан зулм занжирларини парчалаб, халқимизга ўзлигини, ахлоқ ва маданиятини, тарих ва аслиятини яна баралла элон қила бошлади, Одам фарзанди эканимизни қайта ёдимизга солди, одамийликни ўргатди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир». Ҳужурот сураси, 14 оят. Ушбу ояти каримада инсон зоти бир оила вакили экани, уларнинг турли халқ ва элатларга бўлиниб кетиши ўзаро маданий танишувга хизмат қилишини таъминлаши, ҳеч бир миллатнинг бошқасидан устун эмаслиги, афзаллик фақат тақво билан ўлчаниши каби бир қанча инсоний тамойилларни баёни келмоқди. Ҳа, Ислом бизга инсон эканимизни, бошқаларни инсон сифатида ҳурмат қилиш лозимлигини ўргатди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Бу оят Собит ибн Қайс ҳақида нозил бўлган. У ўзига жой бермаган киши ҳақида: “Фалончи аёлнинг ўғли!”, − деб айтган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фалончи аёлни зикр қилган ким?” – дедилар. Собит туриб: “Эй Расулуллоҳ, менман”, − деди. У киши: “Одамларнинг юзига қара!”, − дедилар. У қаради. У киши: “Эй Собит нимани кўряпсан?” − дедилар. У: “Оқ, қизил, қора юзларни”, − деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен улардан фақатгина дин ва тақво билангина афзал бўлишинг мумкин холос”, − дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди… Ҳа, бизни одам қилган динимиз, адашманг Хоним, сиз айтган “Оғалар” эмас! Сиз хоҳлаган тилда гапиришга ҳақлисиз, аммо бизнинг тилимизни камситишга мутлақо...
Ақида китобларининг энг мўътабар манбааларидан бири бўлган “Фиқҳул Акбар” китобида: “Инсонга тавҳид илмининг дақиқ жойларидан бирор нарса тушунарсиз бўлиб қолса, токи бирор олимни топиб ундан шу борада сўраб олмагунича унга ўша заҳоти Аллоҳ таолонинг ҳузурида тўғри бўлганга эътиқод қилиш лозим бўлади. Бу нарсани талаб қилишни ортга суриш унга тўғри келмайди ва бу борада тўхтаб туриш узрли ҳисобланмайди. Агар қасддан тўхтаб турса, кофир бўлади”, деб келтирилган. Яъни, бир банда Аллоҳ таолонинг исм-сифатлари, зоти, мутавотир бўлиб келган охират ишлари ва шунга ўхшаш тавҳид масаласида бирор бир нарса тушунарсиз бўлиб қолса у тезда ўша масалани яхши билувчи инсонни топиб сўраб, ўзига тўғри тушунча олиши лозим бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло Анбиё сураси 7-оятда: فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ “Агар билмасангиз зикр аҳлларидан сўранг”, деган. Ўша олим инсонни топгунича ўзича бу нарсалар ҳақида фикр юритиб, ботил тасаввурлар қилиши тўғри келмайди ёки ўзи ботил таъвил қилган ҳолда ўзини фикрини ҳақ деб ўйлаб уни олим инсондан сўрамасдан юриши ҳам тўғри келмайди. Кейинроқ билиб оларман, деб бепарво юриши ҳам у инсонга узр ҳисобланмайди. Агар қасддан ҳеч кимдан сўрашим шарт эмас, деб у нарсани ҳақиқатини талаб қилишдан тўхтаса, кофир бўлади. Мулло Алийюл Қорий роҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳукмлар (фиқҳ) илмидаги ихтилоф раҳматдир, тавҳид илмидаги (ақоиддаги) ихтилоф эса залолатдир”, деганлар. Илмсизлик ёки эътиборсизлик туфайли ҳозирда жамиятимизда шунга ўхшаш масалалар учраб туради. Минг афсуски, ўзини олимман деб ўйлаган баъзи шахслар жуда ҳам нозик бўлган тавҳид масаласида қўрқмасдан ҳукм чиқармоқда ва оқибатда мусулмонлар орасида бўлиниш юзага келмоқда. Инсонлар билиб, англаб олиши керак бўлган энг зарур нарса бу, ақида илмини ҳамма ҳам билиб олавермайди, у мантиқан ўйлаб кўриб, ақлга тўғри келса, ишониб кетаверадиган илм эмас. Бирор бир инсонга тавҳид масаласида бирор бир савол туғилдими, дарҳол уни ўша жамиятда ҳақиқатда олим деб эътироф этилган, ақида илмини яхши биладиган инсондан сўраб олиши лозим. Лекин бир кишини олим деб билади, ҳамма уни эътироф этади, аммо, у олим ақида илмини яхши билмаса, кейин ўша кишига бориб чигал савол бериб, ўша киши ҳам ўзини фикрини ҳақ деб айтиб, тавҳидга зид ҳукм чиқариши умуман ҳалол бўлмайди. Шунинг учун барча мўмин-мусулмолар исломнинг асоси бўлган ақида илмини ўрганиши лозимдир. Ақида билмаслик жуда аянчли оқибатларга олиб келади, Аллоҳ асрасин, кофир бўлиб бутун умр қилган амаллари ҳабата бўлиши мумкин. Сўфи Оллоҳёр бобомиз айтганлар: Ақида билмаган шайтонга элдир Агар минг йил амал деб қилса, елдир. Ақида билмаган кишида шайтондан ҳимояланадиган энг муҳим восита бўлмайди. Шайтон эса бундай кимсани тезда ўз йўлига йўллаб қўяди. Энди шайтонни йўлида юрган кишини ибодатлари қандай мақбул бўлсин?! Шунинг учун Аллоҳ таоло тўғрисидаги соф эътиқодни ўрганишга астойдил ҳаракат қилиши лозим бўлади. 1-курс талабаси Робия Маннобжонова 469
Ўзининг Каломи шарифида зикрни олий қилган, ва бандаларнинг турли хил баҳоналарни зикрдан тўсишга сабаб бўла олмаслигини Ўз каломи шарифида очиқ келтириб ўтиб биз бандаларни Ўзининг зикрига чақирган Аллоҳга ҳамд-у сано бўлсин. Ҳаётлари давомида дангасалик банданинг умр заволи, охират надомати эканлигини талим бериб бизга нажот йўлини кўрсатган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат саломлар. Вақт, умр, ҳаёт, оила, мол-дунё, ота-она, фарзанд инсон ҳаётида муҳим ўрин тутадиган неъматлардир. Булар ҳаёти дунёга боғланган ва охиратда албатта ҳисоби бериладиган неъматлар. Аммо булардан ҳам кўра муҳими эса, инсон Аллоҳ қаршисида бандалигини унитмасликдир. Ўзини Яратувчи, бу ҳаёти дунёда енг улуғ мавжудот инсон қилиб, азиз-у мукаррам этган Аллоҳни унитмаслиги лозим. Юқоридагиларнинг энг кўп ҳисоб бериладигани албатта инсонга берилган умрнинг ҳисобидир. Умр Аллоҳ ўлчаб берган ва албатта бу ҳаётда яшаб ўтиб охиратда ҳисоб қилинадиган қарз десак янглишмаймиз. Энди шу қимматли умрда барака ва файз берувчи омил бу албатта Аллоҳнинг зикридир. Уламолар Аллоҳнинг зикрини кундалик беш вақт намоз деганлари ҳам бор. Чунки Аллоҳ таоло бу ибодат вақтларини шундай белгилаб берганки, бирор дунёвий ишларимизга ҳалал бермайди. Хаттоки Каломуллоҳда ҳам намозда қоим туришлик нажот еканлиги хусусида жуда кўплаб оятлар келган. Биргина Мунафиқун сурасининг 9-оятида дунёдаги энг азиз неъмат бола ҳам Аллоҳнинг зикридан тўсишига баҳона эмаслиги учун Аллоҳ таоло қуйидагича огоҳлантирган: “Эй, иймон келтирганлар! На молларингиз ва на болаларингиз сизни Аллоҳнинг зикридан (Унга ибодат қилишдан) чалғитиб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўрувчи кимсалардир.” Агар инсон қалби гуноҳ-у масиятлардан пок бўлиб, Аллоҳ таолони танишлиги илм-у маърифати бўлса мол-дунё ва болалар ташвиши ҳам уни Аллоҳга қурбат қилишидан тўса олмайди. Аксинча неъмат берганни қанчалик яқиндан таниса, неъматларни ҳам шунчалик азиз билиб қадрлайди ва ҳар нафасда неъмат берувчи Зотни зикр қилиб қалби ором олади. Шу сабаб ҳам Аллоҳ таоло Қуръони Азизда мол-дунё ва болаларингиз Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин демоқда. Модомики банда шундай ҳолатга тушиб қолса, зикрлардан ғофил қолиб, буйруқ берганни қандай улуғ Зот эканлигини билмаса, буйруқни эшитган бўлсаю, аммо буйруқни бажармасдан унутса, буйруқ берганни танимаслиги илмсизлик ва ақлини берган Зот учун ишлатмасликдир. Бундай бандалар албатта улкан ютқазиш қиладилар. Бу дунёда зикрдан –намоздан ғофил қолиб, унинг ҳузурбахш роҳатидан, зикрдан келадиган ҳотиржамлик ва файз-у марҳаматдан бенасиба ўтиб кетадилар. Охиратда эса улкан надомат ва ҳасратга тўла машаққатларга дуч келадилар. Намозларга, зикрларга бепарво жамият кўплаб йўқотишлар қилади. Қул ҳожасига итоатсизлик қила бошласа у қул албатта танбеҳ орқали огоҳлантирилади. Инсон Аллоҳга қуллик қилишдан узоқлашса, нафсининг турли бало-ю офатлари асирига айланади. Бунга тарих гувоҳки, нафсига қул бўлган қанча жамиятлар юзтубан ҳолатда масият-у жиноятлари қурбонига айланишди. Аллоҳ таоло инсонни баҳона излашга жуда ҳам қизиқувчан еканлигини билгани учун ҳам ояти каримада на мол-дунёнинг ташвиши уни тўплашга бўлган ҳаракат-у ташвиши, на болаларни боқиш ва улар билан андармон бўлиб қолиш ҳам Ўзининг зикри намоздан чалғитмаслигини огоҳлантириб қўймоқда. Шундай бўлса ҳам булар охиратда баҳона бўла олмаслигини ҳам хабарини бериб ўтган. Аллоҳ таоло яна бир ояти муборагида дунёга берилиб кетиш қанчалар Ўзидан узоқ қилишини баён этиб: “Улар охиратдан ғофил-бехабар бўлган ҳолларида, фақат дунё ҳаётининг зоҳиринигина биладилар” (Рум сураси 7-оят). Аллоҳнинг зикридан ғофилку, аммо, ҳамма ишда жуда уддабурон кишига дунё кўринади. Мол-дунё ташвиши бандаларни хорлик ва кибрга етаклайди. Кибрнинг охири эса залолат ишдир. Бу каби Қуръони Каримда жуда...
Қироат ва тажвид илми энг муҳим илмлардан ҳисобланади. Чунки Қуръон Аллоҳ таолонинг Каломи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган энг охирги илоҳий китобдир. Шундай экан Қуръонни ҳар бир мусулмон киши бехато ва тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқиши лозим. Тажвид илмининг тарихи, у ҳақда ёзилган китоблар, тажвид илмида ижод қилган уламолар ҳақида жуда ҳам кўп рисолалар ёзилган, китоблар нашр қилинган. Юртимизда ҳам бу илм анчагина ривожланиб бормоқда. Устозларимиз томонидан тажвид ва қироат илмига доир китоблар чоп этилмоқда. Бу китобларни ўқиган юртдошларимизда эса тажвид илми, унинг нақадар муҳим илмлардан эканлиги хусусида етарлича тушунча шаклланиб улгурди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин саҳобалар ичида Қуръонни худди у зотга нозил қилинганидек ўқийдиган қорилар талайгина эди. Улар ўз билимларини тобеинларга, тобеинлар эса ўзларидан кейингиларга мерос қолдиришди. Қуръонни бизгача ҳеч қандай ўзгаришсиз, илк нозил бўлган пайтдаги каби етиб келишида ана шу зотларнинг хизматлари беқиёсдир. Шундай уламолардан бири забардаст олим, тажвид илмининг етук намоёндаси, ҳофиз, фақиҳ, Шайх Ҳусайн ибн Сулаймон Жамзурий ҳисобланади. У зотнинг тўлиқ исмлари Шайх Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Сулаймон Жамзурийдир. Афандия куняси билан машҳур бўлган бу олим ҳижрий 1160-йилларнинг робийъул аввал ойида Жамзур шаҳрида зиёли оилада дунёга келганлар. Жамзур шаҳри ҳозирги кунда Мисрнинг Танта шаҳрига тўғри келади. Ҳижрий 12-асрнинг энг катта Қуръон уламоларидан бири бўлган бу зот шофеъий мазҳабига мансуб бўлганлар. У зот аввал фиқҳ илми билан шуғулланиб кейин Қуръон илмига киришганлар ва кўплаб шайх-у устозлардан таълим олганлар. Улардан бири Нуриддин Али ибн Умар ибн Ҳамд ибн Умар ибн Нажий ибн Фанийш Алмийҳий бўлиб 1139 – 1204 йилларда яшаган. Мазкур зот Азҳар университетида бир муддат илм билан машғул бўлиб кейинчалик Тандата (ҳозирги кунда Танта)га кўчиб келганлар ва толиби илмларга Қуръон ҳамда тажвид илмидан дарс бера бошлаганлар. Шайх Жамзурий мазкур илмларни айнан шу зотдан олганлар. Демак Шайх Мийҳийни Сулаймон Жамзурийнинг хос устозлари деб атасак муболаға бўлмайди. Жамзурийнинг устозларидан яна бири Шайх Муҳаммад Абун Нажо Аҳмадий бўлиб Мужоҳид номи билан машҳурдир. Бу зот ҳам ҳижрий 12-асрнинг машҳур Қуръон уламоларидандир. Айнан Шайх Мужоҳид Сулаймон Жамзурийга “Афандий” (Турк тилига оид. Ҳурмат ва эҳтиромни ифодалайди) деб мурожаат қилганлар. Шундан кейин Афандий номи Сулаймоннинг кунясига айланган. Шайх Сулаймон Жамзурий том маънода ҳақиқий олим бўлганлар. Маълумотларга кўра у зот узоқ умр кўрмаганлар. Бироқ шу фурсат ичида ҳам кўблаб асарлар ва манзумаланинг муаллифига айланганлар. Улар асосан тиловат, тажвид ҳамда фиқҳга оид бўлган. Туҳфатул атфол вал ғилмон фи тажвидил Қуръон. Мазкур асар назм яъни шеърий байтлардан иборат бўлиб, 61 байтни ўз ичига олади. Шайх Жамзурий бу асарда Устози Нуриддин Алмийҳийдан ўрганган айрим тиловат ва тажвид ҳукмларини баён этган. Фатҳул атфол бишарҳи туҳфатил атфол. Бу асар Туҳфатул атфол китобига ёзилган шарҳ ҳисобланади. Канзул мааний битаҳрири ҳирзил аманий номли манзума. Алфатҳур Роҳманий бишарҳи канзил мааний фи қироатис сабъ. Манзумату фи риваятил Имам Варш. Жомиул мусарроҳ фи шаваҳидиш Шотибийя вад дурроҳ. Ад дуррул манзум фи ъузрил маъмум. Ат тарозул марқум бишарҳи дуррил манзум. Шайх ёзган асарларнинг кўп қисми назм шаклида эканлиги у зотнинг шеъриятда ҳам моҳир бўлганликларига далолат қилади. Шайх Сулаймон Жамзурийнинг қачон вафот этганлари аниқ маълум эмас. Лекин у зотнинг 1208-йилларда ҳам ҳаёт бўлганликлари манбаларда келтирилади. Сабаби у зот ўзларининг “Алфатҳур Роҳманий бишарҳи канзил мааний...
Жорий йилнинг 2 май куни Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонасида “МДҲ – Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум – 2019” ўтказилади. 3-4 май кунлари эса «Ислом банкчилиги, такафул ва ислом микромолияси» мавзусида катта семинар ҳам ташкил этилади. Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, бизнинг тадбиркорларни улар учун янги бўлган Ислом банкчилиги ва молияси соҳаси билан таништириш, уларни ушбу соҳа имкониятларидан хабардор қилиш, бошқа мамлакатлардан ташриф буюриши кутилаётган мутахассислар, амалиётчи-олимлар ва бошқа меҳмонлар билан ушбу соҳада юз бераётган янгиликлар билан бўлишишдан иборат. Шу ўринда МДҲ давлатлари учун ислом банкчилиги ва молияси анъанавий банк-молия тизимига муқобил барқарор молиявий ечим сифатида эътироф қилинаётганлигини айтиб ўтиш лозим деб ўйлаймиз. Форум ҳақида батафсил маълумот беришдан аввал, келинг ислом банкчилиги ва молияси ўзи нима эканлигини яхшироқ билиб олайлик. Ислом банкчилиги ва молияси ўзи нима? Биз кундалик ҳаётимизда мурожаат қиладиган банклар, одатда биз банкдан оладиган кредитларни амалга оширмоқчи бўлган лойиҳа тақдири унчалик қизиқтирмайди, улар учун энг асосий вазифа – бу сиз олган маблағларни фоизи билан ўз вақтида қайтариб беришингиздир. Ислом банклари/молия муассасалари эса улардан фарқли ўлароқ, сиз маблағ жалб қилган лойиҳани муваффақиятли амалга ошишини сиз билан биргаликда таъминлаш ва шу орқали даромад топишдир. Бу турдаги банк ва молия муассасалари асосан икки турдаги хизмат – сармоя киритиш орқали ёки мижозга маҳсулотни насияга сотиш / ижарага бериш орқали даромад топишади. Хулоса қилиб айтганда, ислом молия муассасалари “қарз берувчи-қарздор” муносабатларига эмас, балки “сотувчи-харидор” ёки “ҳамкор” муносабатлари асосида фаолият юритишади. Мамлакатимизда ислом банк-молия тизимини жорий қилиш масаласи 2018 йил май ойида Ўзбекистонда ислом банк иши ва инфратузилмасини жорий этишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси очиқ муҳокамага қўйилган эди. Қарор лойиҳасида тадбиркор ва фуқароларда фоиз юкига эга бўлмаган банк-молия ҳизматларига бўлган қизиқиш ва зарурият ортиб бораётгани қайд этилган. Шунингдек, ислом банк иши ва молияси тамойилларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича Комиссия тузилиши ҳам маълум қилинган. Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини татбиқ этиш ва ривожлантириш етарлича имкониятлар мавжуд. Айнан, шу мавзуни кенг муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилаётган Форум, халқаро сармоядорлар, ишбилармонлар, олимлар ва соҳа мутахассисларини жалб қилиш орқали нафақат бизнинг мамлакатимизда, балки бутун минтақада “Ҳалол” бозорининг таркибий қисми бўлган ислом банк-молия тизимини ривожланишига туртки беради деб умид қиламиз. Нима учун ушбу тадбирда иштирок этиш керак? Кўпчиликда тадбирнинг аҳамияти ва кўлами ҳақида савол туғилиши табиий. Мазкур форумда иштирок этиш сизга қуйидаги имкониятларни тақдим этади: Соҳадаги энг илғор халқаро ва маҳаллий амалиёт турлариларини аниқлаш; Ислом банк – молия соҳасидаги илғор ва тажрибали мутахассисларнинг ютуққа эришган стратегияларини ўрганиш; Ислом банкчилигининг янги турлари ва қирраларини ўрганиш; Ислом молияси маҳсулотлари ва хизматлари ва улардан тадбиркорлик фаолиятингизни кенгайтириш учун қандай фойдаланишингиз мумкинлиги ҳақида тушунчаларга эга бўлиш. Бундан ташқари, сиз ислом молия бозоридаги нафақат ютуқ ва янгиликларни ўрганиш, балки унда содир бўлиши мумкин бўлган муаммо ва камчиликлардан хабардор бўлиш ва уларни қандай қилиб четлаб ўтиш ёки мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш учун ташкилотингизни тайёрлаб бориш кўникмалари билан танишасиз. Бу эса келажакда корхонангизни барқарор ўсишини таъминлашга ёрдам беради. Форум давомида ислом банк – молия соҳасидаги тарихий воқеалар ва глобал ғоя ва йўналишлар, такафул (ислом суғуртаси), Ўзбекистоннинг ислом банк – молия тармоғини ривожлантиришдаги имкониятлари, шу йўналишдаги аниқ вазифалар каби мавзуларда қизиқарли тақдимотлар намойиш этилади....