islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ҳадис моҳиятини тўғри англаш

Савол: Ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар тонг қуёш чиққанда икки фаришта нидо қилади. Эй Аллоҳ инфоқ қилувчини инфоқини ўрнини тўлдиргин ва хасис, зиқнага талофат бер” дер эканлар. Лекин биз ҳаётда бу ҳадиснинг аксини кўрамиз. Инфоқ, эҳсон ва садақа қилувчилар яшашда ўрта ҳол, баъзилари эса бироз қийналган бўлса, зиқна, хасис Аллоҳ йўлида бир чақа ҳам инфоқ қилмайдиганлар эса, дунёлари зиёда бўлиб бораётганлигини кўрамиз. Шунда киши ҳаёлига бу ҳадис саҳиҳмикан ёки ёлғонми деган ўй келади. Агар саҳиҳ бўлса нега инфоқ қилувчининг қилган инфоқини ўрни тўлмаяпти? Нега хасис, зиқна одам талофат кўрмаяпти? Жавоб: Мазкур ҳадис саҳиҳ, муттафақун алайҳ. Ҳадиснинг тўлиқ матни қуйидагича. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бандалар ҳар тонг оттирганларида икки фаришта тушиб, уларнинг бири: Эй Аллоҳ инфоқ қилувчини инфоқини ўрнини тўлдиргин, иккинчиси эса: Эй Аллоҳ хасис, зиқнага талофат бер дейди”. (Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ 445-бет, 1442-ҳадис) Ушбу ҳадиснинг маъносига ўхшаш бошқа ҳадислар ҳам мавжуд. Мисол учун Абу Умома розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Эй Одам боласи агар саҳоватли бўлсанг, бу ишинг сен учун яхшидир. Агар зиқна, хасис бўлсанг, бу ишинг сен учун ёмондир”. (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти) Оятда эса: “Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур. У зот ризқ бергувчиларнинг яхшисидир” дейилади. (Сабаъ сураси 39-оят) Ушбу оятни Ибни Касир тафсирларида: Роббингизнинг буюрган ёки мубоҳ қилган ишларида бирор бир нарсани инфоқ қилсангиз, албатта, У дунёда унинг бадалини беради. Охиратда эса, савоб ва мукофот беради, деганлар. Энди савол берувчининг фикрига келадиган бўлсак, у инсон фақатгина ҳадисдаги тўлдириш ва талофот сўзларини мол-мулк маъносида тушунганлар. Ҳадиснинг асл моҳияти эса, бундан кўра чуқурроқ ва кенгроқдир. Аслида инфоқ қилувчи кишига Ғоний ва Карим бўлган Аллоҳнинг ўзи кифоя қилиши унинг инфоқига энг яхши эваздир. Аллоҳни инфоқ қилувчи бандасининг аҳлини ислоҳ, фарзандларини иқтидорли, танасини соғ, озига барака бериши ва уни тўғри йўлга бошлаши, яхшиликлар қилишга муваффақ қилиши, қалбида сакинат, инсонларни унга нисбатан муҳаббатли ва иймон ҳаловатини сезувчи қилиб қўйиши инфоқ қилувчи кишига дунё матоларидан чекланишидан кўра яхшироқдир. Зотан орифлар руҳий ризқларни кўзни қувонтирувчи дунё матоларидан кўра абадий ва қиймати баланд деб биладилар. “Талофат” эса, фақатгина молнинг талофати дегани эмас, балки кишининг оиласини нотинчлиги, фарзандларини ноқобил, ўзгалар билан яхши алоқада бўлмаслиги, доим ташвишда, ҳаётда кишини хафа қиладиган ишлар билан яшаши, моли кўп бўлса-да фойдалана олмаслиги ва доимо танасининг дарди билан азоб уқубатда ҳаёт кечириши тушунилади. Бундай ҳолатлар эса, молнинг талофотидан кўра ёмонроқдир. Ҳадисда келган фаришталарнинг дуоси Қуръони каримдаги ушбу оятларга мувофиқдир: Аммо кимки (ато) берса ва тақво қилса. Ва гўзал(сўз)ни    тасдиқ қилса. Бас, Биз уни осонга муяссар қиламиз.  Аммо кимки бахиллик ва истиғно қилса. Ва гўзал(сўз)ни ёлғонга чиқарса. Бас, Биз уни қийинга муяссар қиламиз. (Лайл сураси, 5-10 оятлар). Аллоҳ барчамизни оятларини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини асл моҳиятлари билан англаб етишимизни осон қилсин. Юсуф Қорозовийнинг “Фатаава Муасира” номли асаридан “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси, “Кулол-Қўрғон” жомеъ масжиди имом хатиби Яҳё Абдурахманов таржимаси 390

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “Диний соҳада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ жорий йилнинг 17 декабрь Тошкент ислом институтида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент ислом институтининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев очиб берди. Ушбу мавзу юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши кураш Бош бошқармаси Мафкуравий-тарғибот бўлими масъул ходими капитан Каримов Абдумалик Абдумутал ўғли ҳозирги кунда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва таълим-тарбия каби муҳим воситларга эътибор қаратиш, ёшларнинг бўш вақтларини беҳуда ўтказмаслиги балки, фойдали ишлар билан банд бўлиши кераклиги борасида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Зиё” медия маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши кураш Бош бошқармаси ҳамкорлигида тайёрланган “Алданганлар” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Ўтказилган маънавий-маърифий тадбир юқори савия ва қизиқарли маълумотларга бой тарзда бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан мазмунли жавоб олдилар. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 491

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зуҳдлари

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг зуҳдлари дунёни фонийлигини, унинг тезда ўтиб кетишини, озуқаси озлиги ва умрини қисқалигини билган кишининг зуҳди эди. Охиратнинг боқийлигини, Аллоҳ таоло унда валийларига доимий неъматларини тайёрлаб қўйганлигини, буюк ажр борлиги ва унда абадий қолиш борлигини билган кишининг зуҳди эди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга дунёдан фойдаланиш кенг қилиб қўйилган бўлса-да, агарда тоғларни тилло ва кумуш бўлишини хоҳлаганларида тилло ва кумуш бўлиши мумкин бўлса-да, дунёдан нафас тўхтаб қолмаслиги учун етарли бўлган ва ташвишу оғирликларни кетказадиган миқдордан бошқасини рад этдиларда зуҳд ва камсуқумликни афзал кўрдилар У зот гоҳида оч юрар, ойлаб уйларида қозон осилмас, баъзи кунлар давомида очликни қондирадиган даражада хурмо ҳам топилмай оч юрар эдилар. У зот ҳеч бир вақт кетма кет уч кунгача арпанинг унидан бўлган нондан қоринлари тўймаган. Кўпинча сутнинг ўзи билан кифояланар, токи Аллоҳга йўлиққунларича бир кун тўқ ва бир кун оч бўлар эдилар. У зот бўйронинг устида ётар эдилар ва ёнбошларида бўйронинг изи қолар эди. Очликдан қоринларига тош боғлаб олар ва кўпинча саҳобалар у зотнинг юзларидан очликларини билиб олишар эдилар. У зотнинг уйлари лойдан, ичи тор ва шифти паст эди. Бир куни совутларини гаровга қўйиб, бир яҳудийдан ўттиз соъ арпа олиб турдилар. Кўпинча кўйлак ва изор билан кифояланар эдилар. Ҳеч бир вақт таомни пешхонда (овқатланиш столи) емаганлар. Кўпинча саҳобалар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга таом юборар эдилар. Буларнинг барчаси нафсларини дунё кирларидан асраш, динини ҳимоя қилиш ва Раббисининг ҳузуридаги ажрнинг комил бўлиб қолишлиги ҳамда Мавлосининг “Ва тезда Раббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан” (Зуҳо сураси 5-оят) деган ваъдаси у зотга рўёбга чиқиши учун эди. У зот молларни шу қадар тақсимлаб берар эдиларки, ҳатто ўзларига бир дирҳам қолмас эди. Туя, мол ва қўйларни саҳобалар ва бошқаларга шу даражада бўлиб берар эдиларки, ўзларида на туя, на мол ва на қўй қолар эди. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар менда Тиҳома чуқурларининг дарахтлари мислича мол дунёим бўлганида уни тақсимлаб берар эдим. Сўнг сизлар мени бахил, ёлғончи ва қўрқоқ, иродасиз деб билмасдиларингиз”. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам қаср бино қилмадилар, мол-дунё йиғмадилар, у зотнинг хазиналари ҳам меваси ейиладиган боғлари ҳам бўлмаган. У зот ўзларидан сўнг боғ ва экинзор ҳам қолдирмадилар. У зот дедилар: “Биз мерос қолдирмаймиз, бизнинг қолдирган нарсамиз садақадир” (Бухорий ривояти, 3093-ҳадис). У зот доимо сўзлари ва амаллари билан мусулмонларини дунёда зуҳдга ҳамда охиратга тайёрланиш ва амал қилишга даъват қилар эдилар. У зотга подшоҳлик ила расул бўлиш ва оддий инсон бўлиб расул бўлиш ихтиёри берилганида, у зот оддий инсон бўлиб расул бўлишни ихтиёр қилганлар. Дунёдаги зуҳдларининг яна бир кўриниши, у зотнинг сахийликларидадир. Ҳеч қачон сўровчини қайтармас ва тўсмас эдилар. Дедиларки, дунё Аллоҳ таолонинг ҳузурида чивиннинг қанотичалик арзимас ва баробар эмас. Ҳадисда: “Дунёда ғариб ёки бир онлик ўтиб кетувчи каби бўл”, деганлар. (Бухорий ривояти, 6416-ҳадис) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зуҳд борасида яна шундай марҳамат қилганлар:“Дунёда зоҳид бўл Аллоҳ сени яхши кўради. Инсонлар ҳузурида зоҳид бўл инсонлар сени яхши кўришади“. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси, “Кулол-Қўрғон” жомеъ масжиди имом хатиби Яҳё Абдурахманов 446

Нақшбандия машойихлари(2) Салмон Ал-Форсий (розияллоҳу анҳу 3-қисм)

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу хутба ўқиётган эди. У шундай деди:  – Жим бўлинглар, сизга гапимни эшиттирайин!  – Валлоҳи, сени тинглашни истамаймиз! – деди Салмони Форсий розияллоҳу анҳу.  – Нега?  – деб сўради ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.  – Сен ўзингни сенга эргашганлардан устун қўйяпсан, – деди Форсий розияллоҳу анҳу.  – Қандоқ қилиб?  – деб сўради ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.  – Устингда икки либос бор, ҳолбуки, бу ердагиларда ҳеч кимда йўқ, – деди Форсий розияллоҳу анҳу.  – Ёрдам эт, эй Аллоҳнинг қули, – деди ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ва сўнгра ўғлига юзланиб, – Эй Умарнинг ўғли Абдуллоҳ, айт, бу иккинчи либос кимники?  – деди. Ҳазрати Умарнинг ўғли:  – Ямин этаманки, бу иккинчи либос меникидир, – деди. Шунда Салмон Форсий розияллоҳу анҳу:  – Мана, энди сени тинглаймиз ва сенга итоат этамиз, – деди.  *** Салмон Форсий розияллоҳу анҳу валий эди. Абу Қалаба унинг ҳузурига келганда, у хамир қораётган эди.  – Бу нимаси, сенинг хизматчинг йўқми?  – деб сўради Абу Қалаба. – Бор. Уни бир ишга йўлладим, хамирни эса ўзим қораяпман. Икки ишни ҳам унга буюришни ўзимга эп кўрмадим деди Салмон Форсий розияллоҳу анҳу. *** Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Мадинада валий экан, ёнига икки киши келди.  – Сен Салмонмисан?  – деб сўрашди улар.  – Ҳа, – деди Форсий розияллоҳу анҳу.  – Сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобиданмисан,  – дейишди улар.  – Буни билолмайман, – деб жавоб берди Салмон Форсий розияллоҳу анҳу.  – Биз янглиш келибмиз, шекилли. Ахтарганимиз киши сен эмассан, – дедилар икковлари. Шунда Салмон Форсий розияллоҳу анҳу уларга:  – Сиз ахтарган киши менман. Аммо ҳозирча маълум эмас. Тўғри, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим, унинг мажлисларига қатнашдим. Аммо ким у билан жаннатга кирсагина унинг асҳоби бўлган ҳисобланади. *** Салмон Форсий розияллоҳу анҳу бир хаста кишини зиёрат қилди. Хаста ўлим тўшагида эди. – Эй фаришта, бу хастага дўстона ва юмшоқ муомала эт,  – деди Салмон Форсий розияллоҳу анҳу.  – Ҳозир фаришта менга “ҳар мўъминнинг юмшоқ муомала қилган бир дўсти бордир”, деб айтди,  – деди ўлаётган одам. *** Салмон Форсий розияллоҳу анҳуга Абуд Дaрдо розияллоҳу анҳудан бир мактуб келди. У мактубда “инсонларни қутлуғлаштирган маконга кел”, деб ёзган эди. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу унга шундай жавоб ёзди: “Ҳеч бир жой (макон) инсонни қутлуғлаштиролмайди. Инсонни қутлуғ этган нарса – унинг амалидир. Эшитишимча, сен табиблик қилаётган экансан. Хасталарга даво топаётган бўлсанг, не бахт сенга! Аммо табибликка ўйнаб, бир одамни ўлдира кўрма! У ҳолда жаҳаннамга кириш ҳам бор!” *** Салмон Форсий розияллоҳу анҳу бир куни Абуд Дардо розияллоҳу анҳунинг уйига келди.  – Мезбон уйдами?  – деб сўради.  – Ухлаяпти, – дейишди.  – Унинг одати шу, жума кечалари ибодат қилади, кундузлари рўза тутади, – дейишди. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу овқат ҳозирлашларини буюрди. Овқат тайёр бўлганда, Абуд Дардорозияллоҳу анҳуни уйғотишди.  – Овқатга кел, – деди Форсий розияллоҳу анҳу.  – Ея олмайман, мен рўзаман, – деди Абуд Дардо розияллоҳу анҳу. Лекин Салмон Форсий розияллоҳу анҳу унга овқатни мажбурлаб едирди. Кейин иккалови Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурига келишди. Масалани тушунтирдилар.  – Уваймир Салмон бу мавзуда сендан билимлироқдир. Кечалардан фақат жума кечасинигина ибодатга айирма, кунлардан эса фақат жума кунинигина рўза тутма,...

Ўзбекистон Президентининг ташаббуси жаҳон ҳамжамияти томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди

Жорий йил 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик“ деб номланган махсус резолюция қабул қилинди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди, деб хабар берди uza.uz. Резолюциянинг қабул қилиниши 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодаси бўлди. Давлатимиз раҳбари БМТ юксак минбарида туриб сўзлар экан, Ўзбекистон томонидан таклиф этилган резолюциянинг асосий мақсади “барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат“ эканини қайд этди. Ҳужжат “бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашиш“га қаратилган. Ушбу ташаббусни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қатор бошқа идоралар билан ҳамкорликда резолюция лойиҳаси матнини ишлаб чиқиш ва уни Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо барча давлатлар билан келишиш бўйича тизимли ишлар олиб борди. Мамлакатимизнинг Нью-Йорк шаҳридаги Доимий ваколатхонасидан маълум қилишларича, БМТга аъзо давлатлар билан ушбу ҳужжат лойиҳасига доир кўплаб ва ҳар томонлама музокаралар якунлари бўйича 12 декабрь куни Президентимизнинг ташаббуси ҳаётга татбиқ этилди. БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлиси давомида “Маърифат ва диний бағрикенглик“ резолюцияси қабул қилинди. Мазкур резолюция нафақат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватлангани, балки Шимолий Америка ва Лотин Америкаси, Осиё, Африка ва бошқа қитъаларнинг 50 дан зиёд мамлакати билан ҳаммуаллифликда қабул қилингани эътиборга молик. Бу халқаро ҳамжамият томонидан Ўзбекистон раҳбари ташаббусининг долзарблиги ва ўз вақтида илгари сурилган таклиф эканининг юксак эътирофидан далолатдир. Ҳаммуаллифлар қаторида Озарбайжон, Жазоир, Баҳрайн, Беларусь, Гана, Миср, Ҳиндистон, Қозоғистон, Канада, Қатар, Қирғизистон, Ливан, Марокаш, БАА, Ўмон, Покистон, Корея Республикаси, Россия, Саудия Арабистони, Сингапур, Судан, Тожикистон, Таиланд, Тунис, Туркманистон, Филиппин, Япония ва бошқа давлатларни қайд этиш жоиз. Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган резолюцияда маърифатпарварлик ғоясини илгари суриш қайд этилиб, сайёрамизда хавфсизлик ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлидаги интеграция, ўзаро ҳурмат, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, муроса ва ўзаро англашувнинг нечоғли муҳимлиги эътироф этилади. Ҳужжатда динлар, маданиятлар ва конфессиялараро муносабатлардаги уйғунликни рағбатлантириш ҳамда айрим шахсларга нисбатан дин ва эътиқодлар замиридаги камситишларга йўл қўйилишига қарши курашишга қаратилган барча халқаро, минтақавий ва миллий ташаббуслар қўллаб-қувватланади. Эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, ушбу ҳужжат барча аъзо давлатларнинг фикр, виждон, дин ёки эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришга доир саъй-ҳаракатларини фаоллаштириш ва шу асосда: а) бутун жамиятда турли дин ва эътиқодлар, уларнинг юрисдикцияси доирасида амал қилувчи турфа диний озчиликлар тарихи, анъаналари, тили ва маданияти ҳақида янада кенг билимларни тарғиб қилиш орқали таълим ва бошқа воситалар ёрдамида дин ва эътиқод эркинлигига доир барча масалаларда ўзаро англашув, бағрикенглик, камситишга йўл қўймаслик борасидаги саъй-ҳаракатлар ва ҳурматни рағбатлантириш; б) миллий ва халқаро даражада маданиятлараро ҳамкорлик ва тинчлик ўрнатишга қаратилган фаолиятнинг турли кўринишларини қўллаб-қувватлаш; в) илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлашга ундайди. Таъкидлаш жоизки, резолюциянинг мақсад ва мазмуни БМТ доирасида қабул қилинган муҳим ҳужжатлар, жумладан, БМТ Низоми, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадлари, Дин ёки эътиқодлар замиридаги муросасизлик ва камситишларнинг барча шаклларини бартараф этиш тўғрисидаги декларация, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг мавзуга доир анъанавий резолюциялари қ оидаларига тўлиқ мос келади. Айни пайтда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган ҳужжатда аъзо давлатларга миллий ва халқаро ОАВлар,...
1 552 553 554 555 556 687