islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Бугунги баҳсларда институтдан 10 нафар қория талабалар иштирок этади

Айни соатларда “Наврўз” кошонасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” нинг Республика босқичига йўлланма олиш учун аёл-қизлар ўртасида баҳслар бўлиб ўтмоқда. Ушбу кўрик-танловда Тошкент ислом институтидан қуйидаги қориялар ўзаро мусобақалашадилар: “Ҳифз” йўналиши бўйича:  Абдуллаева Фотима (1-курс) Акбарова Хавасхон (3-курс) Нажмиддинова Робия (3-курс) Сайдуллаева Назокат (4-курс) “Тиловат” йўналиши бўйича:  Боқиева Хабиба (1-курс) Мираҳматова Ҳуснора (1-курс) Баходирова Маҳлиёхон (1-курс) Сайдалиева Муфоззала (1-курс) Эркинжонова Нодирахон (2-курс) Самандарова Дилфуза (3-курс) Мусобақа натижаларини баҳслар якунида маълум қиламиз. Эслатиб ўтамиз, кеча эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақада институтдан 20 нафар қори иштирок этди. Қизғин кечган беллашув якунларига кўра энг юқори балл тўплаб кейинги босқичга чиққан талабалар номи маълум бўлди. 456

Республика босқичига чиққан қори талабалар номи маълум бўлди

Аввал хабар берганимиздек, 18 март куни “Наврўз” кошонасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Пойтахт туманлари ўртасида ўтказилган аввалги босқичда ғолиб бўлган қорилар баҳсидан сўнг Тошкент ислом институти қори талабалари ўртасида ўзаро мусобақа ўтказилди. Файзуллоҳ қори Иззатуллаев Муҳаммад Ҳожимирзо қори Сайдалиев Муҳаммадали қори Ҳайитбоев Улуғбек қори Ҳасанов Туйғун Иброҳим қори Муҳаммад Содиқ қори Ҳакимуллаев Йўлдош қори Нуриддинов Сирожиддин қори Ҳабибуллаев Мусахон қори Мансуров Зикирё қори Бобораҳимов Сайфуллоҳ қори Муҳаммадсолиев Ҳамидуллоҳ қори Нажмиддинов Исмоилхон қори Жаҳонгиров Муҳаммад Юсуф қори Абдураҳмонов Жўрабой қори Султонқулов Муҳаммадносирхон қори Абдувосиев Шукруллоҳ қори Қурбонов Саидаъло қори Бузрукхонов Тошкент ислом институти ва институтнинг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси номидан 10 тадан, жами 20 нафар қорилар “Ҳифз” ва “Тиловат” йўналиши бўйича беллашдилар. Баҳслар якунларига кўра, қуйидаги натижалар қайд этилиб, ғолиблар номи маълум бўлди: Тошкент ислом институтидан “Ҳифз” йўналиши бўйича: Йўлдошбой Нуриддинов Зуҳриддин Ҳусниддинов Муҳаммад Содиқ Ҳакимуллаев Тошкент ислом институтидан “Тиловат” йўналиши бўйича: Муҳаммад Юсуф Абдураҳмонов Сайфуллоҳ Муҳаммадсолиев Шукруллоҳ Қурбонов   Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедрасидан “Ҳифз” йўналиши бўйича: Муҳаммад Ҳожимирзо Сайдалиев Муҳаммадали Ҳайитбоев Файзуллоҳ Иззатуллаев Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедрасидан “Тиловат” йўналиши бўйича: Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов Сайдаъло Бузрукхонов Муҳаммадносир Абдувосиев Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Шундай қилиб, “Ҳифз” йўналиши бўйича Тошкент ислом институтидан Йўлдошбой Нуриддинов ва “Таҳфизул Қуръон” кафедрасидан Муҳаммад Ҳожимирзо Сайдалиев,  “Тиловат” йўналиши бўйича эса Тошкент ислом институтидан Муҳаммад Юсуф Абдураҳмонов ва “Таҳфизул Қуръон” кафедрасидан Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичида иштирок этадилар. 432

«Араб тили» фани бўйича навбатдаги ўқув курсларига ҳужжатларни қабул қилиш бошланади

2018 йил 2 апрелдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида  “Араб тили” фани бўйича навбатдаги пуллик ўқув курси ўз фаолиятини бошлайди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам ташкил этиладиган мазкур ўқув курси учун ҳужжатлар 2018 йилнинг 23-24 март кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача қабул қилинади. Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига мувофиқ 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади. Ўқув курсида ўқиш учун тингловчилардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: — ректор номига ариза; — соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шакл); — паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); — 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); — яшаш жойидан маълумотнома; Ўқув машғулоти тўлови 1 нафар тингловчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида белгиланди. 2018 йил 2 январдан бошланган дастлабки ўқув машғулотлари учун 2017 йилнинг 25-27 декабрь кунлари аёллардан 56 нафари ва эркаклардан 88 нафари ҳужжат топширган эди. Шундан 15 нафар аёллар ва 45 нафар эркаклар, жами 60 нафар тингловчилар 3 ой мобайнида ўқиб, 31 мартда машғулотларни якунлайдилар. Дастлабки ҳужжат топширганларнинг қолганлари янги ўқув машғулотларни навбатдаги тартиб рақами бўйича бошлайдилар. Агар гуруҳлар тўлмай қолса, янги қабул қилинган тингловчилар билан гуруҳлар тўлдирилади. Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг қуйидаги +99871 227-42-37, +99871 240-03-58 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. Ахборот-ресурс маркази мудири Камолиддин Маҳкамов 409

“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Тошкент ислом институти босқичига марҳамат!

Хабарингиз бор, айни пайтда юртимиз бўйлаб “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” танлови ўтказилмоқда. “Тиловат” ва “Ҳифз” йўналишларида бўлиб ўтаётган мусобақанинг туман, вилоят босқичлари ниҳоясига етиб, навбат Тошкент шаҳридаги қориларнинг Республика босқичига чиқиш учун олиб борадиган баҳсларига ҳам етиб келдик. 18, 19 март кунлари пойтахтнинг “Миллий боғ” ҳудудида жойлашган “Наврўз” кошонасида Тошкент шаҳар босқичи ўтказилади. Мазкур мусобақада Тошкент ислом институтининг қори ва қория талабалари ҳам Республика босқичига чиқиш учун алоҳида ўзаро баҳслашадилар. Бугун 17 март куни қори талабалар Олий маъҳад масжидида эртанги олий даражадаги мусобақага йўлланма олиш учун институт саралаш мусобақасида иштирок этмоқдалар. Шундай қилиб, барча Қуръон ихлосмандларини “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” танловининг Тошкент ислом институти босқичини томоша қилиш учун 18, 19 март кунлари соат 9:00 да “Наврўз” кошонасига таклиф этамиз! (Томошабинлар мусобақа биносига эртароқ боришлари тавсия этилади!) Эслатиб ўтамиз, 18 март куни йигитлар ўз маҳоратларини намойиш қиладилар, 19 март куни эса аёл-қизлар мусобақалашадилар. 742

Дин ва жамоат арбоби Исмоил Махдум Сатти ўғли хотираси ёд этилди

Жорий йилнинг 14 март куни Тошкент ислом институти талаба қизлари билан “Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир” деб номланган учрашув бўлиб ўтди. Бу муборак учрашувга йирик дин ва жамоат арбоби,  муқаддас динимизни мустабид тузум даврида қўлидаги чўғдек асраб, муборак омонатни келажак авлодга бешикаст етказиш йўлида умрини бахшида қилган забардаст олим Исмоил Махдум Сатти ўғлининг  фарзандлари: Фотимахон ая ва Маҳфузахон аялар табаррук меҳмон бўлди. Тадбир аввалида институт Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ж.Мелиқузиев кириш сўзи билан даврани очиб, бизнинг ожизона таклифимизга ижобат қилиб ташриф буюрган меҳмонларга раҳбарият номидан ўз миннатдорчилигини билдирди. Бу каби улуғ устозларимизнинг яқинлари билан бўладиган учрашувлар талаба қизларнинг билим савияларини ошириш билан бирга бугунги кунда жамиятимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, яратилаётган шарт-шароитларни буюк неъмат эканлигини ҳис қилиб, қадрлашга ундашини таъкидлаб, сўзни меҳмонларга берди. Меҳмонларнинг Исмоил маҳдум билан кечган қимматли хотиралари, ҳис-ҳаяжон тўла ҳаётий ҳикоялари талаба қизлар учун ўта нодир маълумот бўлди. Айниқса, Фотимахон ая, падари бузруквори ҳаётидаги мустабид тузум бошига солган оғир  машаққатлар, жамият маърифати, дин равнақи, фан ривожи учун қўшган улкан ҳиссалари ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашганда, даврадагиларнинг кўзларига ёш қалқиди. Суҳбат қизиқарли, савол-жавобларга ва манфаатга  бой бўлди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи  З.Суярова 351
1 619 620 621 622 623 680