Араб тилида психология “Илмун нафс”, яъни “Нафсни ўрганиш илми” деб аталади. Инсон жасад ва нафсдан ташкил топади. Ҳозир психологияни “руҳшунослик” дея таржима қилиш урфга кирди, аммо нафс аслида руҳ эмас. Кўплаб одамлар ана шу руҳ билан нафсни аралаштириб юборишади. Руҳ бу илохий сир бўлиб, Аллох уни тирик коинотга жойлаган...- Тошкент ислом институти психологи Раимов Камолиддин
Иззуддин Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад Жазарий Ибн Асир номи билан машҳур тарихчи 1160 йил 12 майда Жазират ибн Умар, ҳозирги Жизра шаҳрида дунёга келган, 1233 йили Мосулда вафот этган. Ироқнинг Мосул ва Бағдод шаҳарлари мадрасаларида таҳсил кўрган, сўнг илм талабида Шомга сафар қилган. У ердан қайтгач, бутун умрини узлатда тарихга доир асарлар ёзиш билан ўтказган. Унинг акалари Мажиддин ва Зиёуддин айюбийлар даврида муҳим лавозимларни эгаллаган...- Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
XIII асрнинг машҳур араб тарихчиси Иззуддин Ибн Асирнинг "Ал-Камил фит тарих" ("Мукаммал тарих") асари мусулмон олами тарихига бағишланган бўлиб, исломгача бўлган даврдан то мўғуллар истилоси давригача бўлган даврни қамраб олади...- Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
“Шоҳи зинда” масжиди Самарқанд шаҳрининг энг тарихий обидаларидан бўлган “Шоҳи зинда” меъморий мажмуаси таркибидаги жомедир. Шарқ меъморчилик санъатининг дурдонаси, тарихий обидалар гултожиси бўлган “Шоҳи зинда” мажмуасида 40 дан ортиқ мақбаралар мавжуд. Юқори қисм мақбаралари Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари томонидан XIV аср ва XV асрнинг бошларида барпо қилинган. Пастки қисм мақбаралари асосан Соҳибқирон набиралари Улуғбек Муҳаммад Мирзо томонидан XV асрда қурилган. Масжид-мажмуа – “Шоҳи зинда” (Қусам ибн Аббос) номи билан номланган. Бу зот Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг амакизодалари, хулқлари ва шакл-шамойил жиҳатдан у зотга жуда ўхшаган қариндошларидир. Ҳазрати Қусам ибн Аббосни “Шоҳи зинда” (“Тирик шоҳ”) деб аташади...- “Тиллар”кафедраси катта ўқитувчиси Ерназаров Фахриддин