islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Модуль таълим шакли

Бўлимлар

Йўлда юриш одоби: Иймон кўзгуси ва жамият синови

Бугунги кунда йўлларда содир бўлаётган тартибсизликлар, қўполлик, бепарволик ва масъулиятсизлик фақатгина техник муаммо эмас. Бу – ахлоқий ва маънавий инқирознинг очиқ кўринишидир. Ислом дини инсон ҳаётининг ҳар бир жиҳатини тартибга солгани каби, йўлда юриш маданиятига ҳам бефарқ эмас. Аммо ачинарли томони шундаки, ўзини мусулмон деб билган айрим кишилар айнан йўлда ўз иймонини “йўқотиб қўяётгандек” тутадилар. Йўл – синов майдони Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ йўл ҳақида гапирар эканлар: “Йўлда ўтиришдан сақланинглар”, деганлар. Саҳобалар заруратни айтганларида эса: “Унда йўлнинг ҳаққини адо этинглар”, деганлар. Йўлнинг ҳаққи эса – зарар бермаслик, саломга алик олиш, ёмонликдан қайтаришдир. Бугун эса йўл – сабр, ҳалоллик ва ҳурмат эмас, балки асаб, шошқалоқлик ва худбинлик майдонига айланиб қолмоқда. Кимдир светофорга амал қилмайди, кимдир пиёдани одам ўрнида кўрмайди, яна кимдир “мен шошиляпман” деган баҳона билан бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўяди. Савол туғилади: ўзни бундай тутиш қайси дин, қайси иймон талаби? Бепарволик – гуноҳнинг бир кўриниши Исломда инсон жонига зиён етказиш энг катта гуноҳлардан саналади. Аммо тезликни ошириб, телефонга қараб машина ҳайдаш, маст ҳолда рулга ўтириш ёки техник носоз транспорт билан йўлга чиқиш – буларнинг барчаси қотилликка элтувчи билвосита омиллар эмасми? Афсуски, баъзилар масжидда тақво ҳақида гапириб, кўчада қоидани бузишни “айёрлик” деб билади. Бу эса иккиюзламачиликнинг яққол кўринишидир. Чунки ҳақиқий тақво – фақат намозда эмас, рул ортида ҳам намоён бўлади. Айб фақат бошқаларда эмас Кўпинча йўл маданияти ҳақида гап кетганда, айбни ҳайдовчиларга ёки ЙПХ ходимларига юклаймиз. Лекин пиёдалар-чи? Белгиланмаган жойдан йўл кесиб ўтиш, светофорнинг қизил чироғида югуриш, қулоқчин тақиб, атрофга бепарво юриш – булар ҳам ўз жонига беписандлик эмасми? Ислом эса: “Ўз қўлларингиз билан ўзингизни ҳалокатга ташламанг”, деб огоҳлантиради. Демак, йўлда масъулият фақат битта томоннинг вазифаси эмас – ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Хулоса ўрнида Йўлда юриш одоби – бу шунчаки қоидалар мажмуи эмас, балки иймон даражасининг кўрсаткичидир. Агар биз йўлда бир-биримизни ҳурмат қилмасак, сабрли бўлмасак, қонунни менсимасак – демак, гап фақат тирбандликда эмас, қалбларимизда муаммо борлигини англатади. Жамиятни тузатишни баланд минбарлардан эмас, оддий светофордан, пиёдалар йўлагидан, рул ортидаги ниятдан бошлаш вақти келди. Чунки ҳақиқий мусулмон – одамлар ундан зарар кўрмайдиган кишидир. Ҳатто йўлда ҳам. Жаъфархон СУФИЕВ, ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби 276

Исломда ватанпарварлик тушунчаси

Ислом дини инсон ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган мукаммал диндир. У фақат ибодатлар мажмуаси бўлиб қолмасдан, балки инсоннинг жамиятдаги ўрни, оиласига, халқига ва Ватанига бўлган муносабатини ҳам аниқ белгилаб беради. Ана шундай юксак тушунчалардан бири – ватанпарварликдир. Ватанни ҳимоя қилиш, ўз халқи, оиласи ва юрти осойишталигини асраш – эркак кишининг мардлиги, йигитлигини синаб кўрадиган шарафли бурчдир. Ватан – бу фақат ер ёки ҳудуд эмас, балки ота-боболар мероси, аждодлар қони тўкилган муқаддас замин, авлодлар келажагидир. Шу боис ҳар бир соғлом фикрли, иймонли йигит Ватан тақдирига бефарқ бўлмаслиги лозим. Юртимизда туғилиб-ўсган ҳар бир эр йигитнинг Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиши – Ватан ҳимоясининг амалий рамзи ҳисобланади. Чегарани қўриқлаш – бу Ватанни қўриқлашдир. Ватанни ҳимоя қилишга ҳар дам тайёр туриш эса ҳар бир Ватан ўғлонининг қалбига сингиб кетган муқаддас ҳиссиёт бўлиши керак. Шу маънода, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан халқимизнинг порлоқ келажаги, давлатимизнинг равнақи ва осойишталигини сўрар эканмиз, айни пайтда Қуролли Кучларимизнинг қудрати, салоҳияти ва мустаҳкамлигини ҳам дуо қилишимиз лозим. Чунки тинчлик дуо билан ҳам, фидокорона хизмат билан ҳам мустаҳкамланади. Алҳамдулиллаҳ, юртимизда истиқлол шамоли эсганидан буён чорак асрдан ортиқ вақт мобайнида ҳаётимизнинг ҳар бир соҳаси босқичма-босқич ривожланиб келмоқда. Айниқса, ижтимоий соҳада, дину диёнат, илм-маърифат борасида жуда кўп хайрли ишлар амалга оширилди. Жамоатга тўлиб-тошаётган хонақоҳлар, янги қурилаётган ва таъмирланаётган муҳташам масжидлар, диний таълим муассасалари – буларнинг барчаси юртимиздаги тинчлик ва барқарорликнинг ёрқин самарасидир. Аллоҳ таоло бу дориломон кунларда тинч-осуда яшашимизнинг сабабини ҳам очиқ қилиб қўйган: тинчлик, хотиржамлик ва барқарорлик. Бу эса ўз-ўзидан келган неъмат эмас. Бу Ватан сарҳадларини қўриқлаб турган, куну тун сергаклик билан хизмат қилаётган, халқимизнинг тинчлигини таъминлаб турган тинчлик посбонларининг фидокорона меҳнати самарасидир. Улар туфайли биз тоат-ибодатларимизни эмин-эркин адо этяпмиз, фарзандларимизни хотиржам тарбия қиляпмиз. Шу ўринда савол туғилади: ёшларимиз шундай фидокор, Ватанга содиқ бўлиб вояга етиши учун биз, мўмин-мусулмонлар ва юрт фуқаролари нима қилишимиз керак? Бизнинг асосий вазифамиз – ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбига Ватанга муҳаббат туйғусини, шу юртда туғилиб-ўсганидан фахрланиш ҳиссини сингдиришдир. Чунки Ватанни севиш – ўз-ўзидан пайдо бўладиган туйғу эмас, у тарбия орқали камол топади. Ватан – инсоннинг туғилган жойи, киндик қони тўкилган замин, болалик ва ёшлик хотиралари сақланган макондир. Инсон таълим-тарбия оладиган, шахс сифатида шаклланадиган жой ҳам Ватандир. Шунинг учун сафарга чиққан инсон қанчалик узоқда бўлмасин, қалби доим Ватан сари интилади, уни қумсайди. Ватанни севиш, унинг равнақи йўлида хизмат қилиш, уни ёмон ниятли кучлардан ҳимоя қилиш, унинг шаъни ва обрўсини юксак тутиш – буларнинг барчаси Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатимиздан, У Зотнинг ҳабиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатимиздан келиб чиқади. Зеро, Аллоҳ таоло Ватанга муҳаббат туйғусини инсон фитратига жо қилиб яратган. Бу туйғу фақат инсонгагина хос эмас. Ҳатто ақли йўқ жониворларда ҳам Ватанга ўхшаш ҳиссиёт мавжуд: балиқ сувини, ҳайвон ўз инини, қуш уясини қумсайди. Улар ўз маконини танийди, уни асрайди, зарур пайтда ҳимоя қилади. Демак, ақл-заковат ва тафаккур ато этилган инсонда эса бу туйғу янада юксак бўлиши табиий. Имом Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: «Ватаннинг ҳам ҳақлари бор. Унда яшаган инсон тинч-хотиржам, шукрона қилиб яшаши керак. Ватандан узоқлашганда уни соғиниши, Ватан камситилганда ғазабланиши, Ватанга ҳужум қилинганда уни ҳимоя қилиши шу юрт фарзандларининг бурчидир». Албатта, мўмин инсон учун энг...

АЛЛОҲ ТАОЛОДАН ҚАРЗЛАРИНИ АДО ҚИЛИШ

Маййитнинг зиммасидаги одамларнинг ҳақлари адо қилинганидан кейин мол ошиб қолса, ўша қолган молни уч қисимга бўлиб, бир қисмидан маййитнинг қолдирган намоз ва рўзаларининг фидясини, адо қилмаган закот, ҳаж, садақаи фитр ёки назр ва қасамларининг каффоротларини адо қилинади. Агар маййит ушбу ҳақларни адо қилишга васият қилган бўлса, юқорида айтиб ўтганимиздек ортиб қолган молнинг учдан биридан бу ҳақларни адо қилишлари вожиб бўлади. Агар молнинг учдан бири етмаса, етганича адо қиладилар. Қолган учдан икки қисми меросхўрларнинг ҳақи бўлиб қолади. Агар меросхўрлар оқил, болиғ бўлсалар, маййитнинг Аллоҳ таолодан бўлган қарзларини молнинг қолган учдан икки қисмидан адо қилсалар маййитни охиратда бўладиган жавобгарликдан кутқариб қолган бўладилар ва ўзлари ҳам улкан савобга эга бўладилар. Агар меросхўр мажнун ёки балоғатга етмаганлар бўлса...

Модул таълим тизими талабаларига ислом иқтисодиёти бўйича мастер-класс

Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси, “AAOIFI” – “Шариат меъёрлари” бўйича сертификатга эга Алижон Равшанов модул таълим тизимида таҳсил олаётган талабалар учун “Ислом иқтисодиётида Мушорака, Музораба ва Муробаҳа савдосида қўлланиладиган фиқҳий усуллар ва қоидалар” мавзусида мастер-класс ўтказди. Дарс жараёнида мазкур молиявий инструментларнинг фиқҳий асослари ва амалиётдаги қўлланилиши ёритилди. Таъкидланишича, ислом иқтисодиёти адолат, ҳалоллик ва ризқни тўғри тақсимлаш тамойилларига асосланади. Мушорака – шериклик асосидаги ҳамкорлик Музораба – инвестор ва тадбиркор ҳамкорлиги Муробаҳа – нархини ошириб сотиш Бу усуллар фақат иқтисодий фойдани кўзламай, балки жамиятда ишонч, барқарорлик ва баракани таъминлашга хизмат қилади. Мастер-класс давомида талабаларга ҳалол ризқ топиш ва адолатли иқтисодий муносабатларни шакллантиришда ушбу инструментларнинг аҳамияти тушунтирилди. Тадбирда “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси мудири Ю.Абдураҳимов, “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Ф.Эрназаров, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири А.Эгамов, ўқитувчи А.Исмоилов ва кабинет мудири М.Мавлянкулов ҳам иштирок этдилар. ТИИ Матбуот хизмати 364

Модуль талабалари дарсликлар билан таъминландилар

Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими 1-курс 2-давра талабалари ўқув машғулотлари учун Ахборот-ресурс маркази томонидан тафсир, фиқҳ, ақоид, ҳадис, мусталаҳул ҳадис, араб тили каби фанларга оид дарслик ва манбалар билан таъминландилар...- ТИИ Ахборот-ресурc маркази мудири Абдулазиз Кадиров
1 2 3 5