islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Модуль таълим шакли

Бўлимлар

“Модуль битирувчилари” Ҳадис ва Араб тили фанларидан якуний аттестация топширдилар

Тошкент ислом институтининг 2022-2023 ўқув йили Модуль таълим тизими навбатдаги давра битирувчилари учун фанлар бўйича Якуний аттестация жорий йилнинг 30-31 май кунлари ўтказилади. Навбатдаги Якуний аттестация Ҳадис  ва Араб тили фанларидан бўлиб ўтди....-ТИИ Матбуот хизмати

Модуль таълим тизими битирувчилари учун якуний аттестация бошланди

Тошкент ислом институтининг 2022-2023 ўқув йили Модуль таълим тизими битирувчилари учун фанлар бўйича Якуний аттестация жорий йилнинг 23-24 май кунлари ўтказилади. “Қуръон қироати ва имлари”, “Ҳадис”, “Араб тили” ҳамда “Ақоид ва фиқҳ” фанларидан Якуний аттестацияни ўтказиш бўйича тузилган комиссия таркибида...- ТИИ Матбуот хизмати

“Имом-хатиб талабалар” билан очиқ мулоқот

 Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов Модуль таълим тизими 2-курс талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди...- ТИИ Матбуот хизмати

“Ёшим 64 бўлса-да, имом-хатиблик фаолияти билан бирга, инглиз тилини ҳам ўрганишга киришдим”

Тарих, сийрат ва ҳадис  китобларидан бизларга маълумки, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир миллат тилини ўрганиш зарурати  хақида  таъкидлаб, саҳобийлардан бири Зайд ибн Собитга сурёний тилини, яна бир ривоятда эса яҳудий тилини ўрганишга буюрганлар...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси Иззатуллоҳ Турғунов

Тилимиз болдек ширин бўлсин!

“Аллоҳ таоло бизларга берган ўлуғ неъматларидан бири бу тилимиз десак муболаға бўлмайди. Энди бу тилимиздан қанчалик ўзимиз учун фойдаланяпмиз. Ёки зараримиз учун фойдаланяпмизми барчамиз мулоҳаза қилишимиш лозим бўлади. Тилимиз сабабли инсонлар ўртасида қийналмай муомала қиламиз. Тилни Аллоҳ таоло бизларга ўйлаб ўйламай гапириш учун бермаган.Бир ҳилги инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлсангиз тилидан бол томади яъни халқимиз нақли билан айтканда тили ширин муомиласи яҳши деб таърифлашади.Бундай инсонлар билан гаплашсангиз гаплашкингиз келаверади.Лекин яна шундай инсонлар ҳам борки бир марта ҳамсуҳбат бўлсангиз қайтиб гаплашкингиз келмайди.Қупол гапиради ҳар икки гапирганда сўкиниб,бировларни масхара қилади.Донишмандлардан бирлари айтканларки:”Тил қалбни таржимонидир” деганлар Демак инсонни қалбини қандай эканлигини билмоқчи бўлсангиз тилига қараб баҳо бериш кифоядир. Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида шундай мархамат қилганлар: Яҳшиликни айтиб фойда кўрган ёки сукут сақлаб, саломат бўлган кишига Аллоҳни рахмати бўлсин”, дедилар. Инсон сукут сақласа саломат бўларкан. Гапирса ўйлаб гапириш шу гапимдан мен учун фойдами ёки зарарим учун бўладими деган фикр билан гапириш керак экан. Дархақиқат бир одам сукут сақлаб турса виқори ошад лекин бўлар бўлмас нарсаларни гапириадиган инсонда виқор ҳам ҳайбат ҳам қолмайди. Абу Дардо Розияаллоҳу анҳу айтдилар: Икки қулоғингни оғзингдан сақла! Оз гапириб, кўп эшитишинг учун сенга битта оғузу иккита қулоқ берилган. Ҳаким зотлардан бирлари айткан эканлар:” Тил йиртқич кабидир. Агар уни қўйиб юборсам мени еб қўяди. “Дархақиқат агар инсон тилига эрк берса бир кунмас бир куни ўз хожасини бадном қилиши мумкин. Ҳадиси шарифда келадики.” Одам боласи тонг оттирса, унинг аъзоларининг барчаси тилга “Бизнинг хаққимизда Аллоҳдан қўрқ! Биз сенга боғлиқмиз. Тўғри бўлсанг, тўғримиз. Эгри бўлсанг, эгримиз”, дейдилар” Барча балолар тилимиз туфайли келади. Ҳасан Басрий айткан эканлар. “Ҳаким кишининг тили қалбнинг орқасидадир. Агар гапирмоқчи бўлса, қалбига қарайди, мабодо у сўзда яҳшилик бўлса гапиради. Агар бировнинги зарарига бўлса гапирмайди. Аммо нодоннинг қалби тилининг атрофидадир, у қалбига қарамайди. Тилига нима келса гапираверади. Авзоъий шундай деганлар:” Мўмин гапини камайтириб, амалини кўпайтиради. Мунофиқ гапини кўпайтириб, амалини камайтиради. Луқмони Ҳакимдан сурадилар: “Сизни бунчалик ҳикматга нима етказди?”,” Билган нарсамани сўрамайман, кераксиз нарсани гапирмайман деб жавоб берган эканлар. Хулоса қилиб айтганда Аллоҳ таоло тилимизни бизга ҳуда беҳуда гапиришлик учун эмас балки Аллоҳни зикр қилиш, инсонлар билан гўзал бир ахлоқ билан гапириб динимиз ва дунёйимиз учун манфаътли сўзларни гапириш учун берган.   Тии мўдул таълим шакли 501-гуруҳ талабаси Марғилон шаҳар “Зиё “масжиди имом хатиби Юсуфалиев Ҳасанхон 359
1 2 3 4