Аҳмад ибн Муҳаммад Шурутий, “Мен Таҳовийга нима учун тоғангга хилоф қилиб, Абу Ҳанифанинг мазҳабини ихтиёр қилдинг? – десам. У: “Мен тоғамни Абу Ҳанифанинг китобларига доимо назар солиб турганини кўриб, унинг мазҳабига ўтдим”, деди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 июндаги 07/1-2198-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 12 июлдаги 01А/103-сонли буйруғи асосида Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йилида Модуль таълим тизими жорий этилди. Модуль таълим Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда фаолият олиб бораётган ходимларга исломшунослик, имом-хатиблик мутахассислигидаги олий маълумот берувчи тизим ҳисобланади. Модуль таълимига Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган, 4 йил ва ундан ортиқ муддат давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблари имтиҳон асосида ўқишга қабул қилинади. Жойларда олий диний маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёж заруратидан келиб чиқиб, Модуль таълимга абитуриентлар ҳудудлар кесимида Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан белгиланган квота асосида қабул қилинади. Модуль таълим тизимига абитуриентлар номзодларини Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти ва вилоятлар вакиллари тавсия этади. Модуль тизимида тўлов-контракт асосида имом-хатиблар 3 йил, ноиб имомлар 4 йил таълим оладилар. 16 151