Баъзи ота-оналар фарзандининг ёш бўлишига қарамай, уяли телефондан бемалол фойдалана олишини кўриб, хурсанд бўлишини айтади. Лекин уларнинг кўпи болалари телефон орқали нималар билан машғуллигини билмайди, тўғрироғи, назорат қилмайди. Болакай эса қўлида телефон, истаган, қизиққан маълумотларини ўртоқларидан кўчириб олиши ва ундан завқланиши мумкин. Шу тариқа, телефонга тушган ҳар хил бемаъни, ёшига мос бўлмаган маълумотлар ҳам боланинг онгини заҳарламоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда уяли телефон орқали ҳаёсиз тасвирларни тарқатиш тез ривожланмоқда. Бу эса дунё мамлакатларини жиддий ташвишга соляпти. Қатор давлатлар жамиятда, айниқса, ёшлар орасида одоб-ахлоқ меъёрларининг бузилишига йўл қўймаслик мақсадида кескин чораларни қўллашга мажбур бўлмоқда. Хитой ҳаёсиз маҳсулотларни тарқатишга қарши кенг қамровли кураш ҳаракатларини бошлаб юборди. Австралияда эса ҳаёсиз маҳсулотларнинг тарқатилиши қатъий тақиқланиб, бу борада махсус қонун қабул қилинган. Мактаб ўқувчиларини тармоққа улашда аппаратнинг турига қараб, белгиланган меъёрлар асосида фақат оддийларига улаш керак. Яъни, уларда камера, диктофон, флеш карта, “bluetooth” бўлмаслиги керак. Ўқувчиларга фақат кириш чиқиш қўнғироқларини қабул қилувчи ва хабар йўлловчи аппаратлардангина фойдаланишга рухсат бериш лозим. Бугунги ҳаётни интернетсиз тасаввур қилиш қийин. Шубҳасиз, интернет давримизнинг энг буюк ихтироларидан бири. Катта-кичик, ҳар ким унинг хизматидан фойдаланиши мумкин. Бироқ гап ким қандай фойдаланишига боғлиқ. Ҳозир тўртбеш яшар бола ҳам компьютердан бемалол фойдаланиши, эртадан кечгача “автопойга” ўйнаши ёки “жангари филм иштирокчиси”га айланиши мумкин. Бир қарашда бунинг ёмон жойи йўқдек. Бироқ бу нарса одат тусига кирса, нохуш оқибатларга олиб келиши ҳеч гап эмас. Агар ўтган асрнинг 90-йилларида ёшларнинг энг севимли машғулотлари мусиқа тинглаш ва телекўрсатувлар кўриш бўлса, айни кунда компьютер ва интернет олдинги қизиқишларни ёш авлод ҳаётидан сиқиб чиқарди. Ҳозирги замон ёшлари қизиқиш ва севимли машғулотлари ҳақида сўз юритганида, спорт, дўстлар билан суҳбатлашиш, маънавий ва маданий ҳордиқ чиқариш билан бир қаторда компьютер технологиялари ва интернетга бўлган қизиқишларини биринчи ўринда тилга олади. Сўнгги илмий текширувлар натижаларига кўра, бутун дунё тармоғига уланаётган ёш болаларнинг сони соат сайин ошмоқда. 2007 йил Европада ўсиб келаётган ёш авлод вакилининг учдан бир қисми онлайн тизимида бўлиши кузатилди. 2010 йил дунё тармоғида 10 миллион ёшлар “сайр қилган” бўлса, ҳозир уларнинг сони аллақачон 20 миллионга етган. Кундан кунга интернетдан фойдаланувчи оилалалар, фарзандлар сони кўпаймоқда. Бундай ёшларнинг катта қисми – 4,5 миллиондан ортиғи Буюк Британияга тўғри келади. Улар ҳар куни электрон манзилларини текширади, турли хил сайтлардан маълумот излайди ва чат орқали мулоқотда бўлади. Германияда ҳозирча 3 миллиондан ва Францияда 1,5 миллиондан ортиқ ёшлар вақтини асосан онлайн тизимида ўтказади. Яна бир муҳим маълумот: “Болаларни асрайлик” (Save the Children) халқаро ҳуқуқий ташкилоти ўтказган сўровномалар натижасидан маълум бўлдики, АҚШдаги 1517 яшар ўсмирларнинг 85 фоизи, Канада ёшларининг 93 фоизи мунтазам равишда интернетдан фойдаланади. Дарҳақиқат, бугун интернетдан фойдаланувчиларнинг деярли барчаси ёшларни ташкил этади. Тадқиқотлар натижаларидан шу маълум бўлдики, ҳозир мактаб ёшидаги болалар ҳам интернетдан тобора эрта фойдаланмоқда. Ёшларнинг интернетдан фойдаланиши ҳақида сўз юритар эканмиз, юқорида тилга олинган ҳолат – интернетдаги танишувлар, SMS, чатларга тўхталиб ўтамиз. Алоҳида таъкидлаш жоизки, бундай интернет аро ёзишувлар ёшлар ўртасида бугун кенг оммалашиб бормоқда, аста-секинлик билан чатга кирган ёшлар асосий вақтини ёзишмаларга сарфлаб, SMSларга, бу орқали интернетга муккасидан кетмоқда. Америкалик тадқиқотчиларнинг огоҳлантиришларича, SMSга бундай муккадан берилиш ўсмирлар соғлиғи, шунингдек, хулқатвори билан алоқадор бўлиши мумкин экан. Тадқиқот ўтказилган ёшлардан 20 фоизи SMSга “ўта муккасидан кетганлар” тоифасига...
Бугунги мураккаб даврда кутилмаганда тинч-осойишта жойда бомба портламоқда, яна қаердадир одамлар устига юк машиналари ҳайдалмоқда ва яна қаердадир худкуш нокас тинч оломон орасида ўзини портлатмоқда… Зумда бу ҳодисалар яшин тезлигида ОАВнинг бош мавзусига айланмоқда. Газета ва интернет сайтларининг бош саҳифасида «яна бир террорчилик ҳаракати содир этилди» деб бонг урилмоқда. Ҳа, бугун ОАВда энг кўп тилга олинадиган сўзлар «террор», «терроризм», «террорчи» кабилар бўлиб қолди. Стокгольм, Санкт Петербург, ундан аввалроқ, Истамбул ва куни кеча АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик актларда, минг афсуски, ижрочилар ўзбек миллатига мансуб шахслар бўлиб чиқди. Хўш, аслида, Америкада мудҳиш жиноятни содир этган Сайфулла Соипов ким? У 1988 йил 8 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. 2010 йили “Грин кард” лотереясини ютиб, АҚШга жўнаб кетган. Ўтган 7 йил мобайнида Ўзбекистонга бирон марта ҳам келмаган, Тошкентда яшайдиган ота-онаси билан кўришмаган. У фаровон оилада тарбия кўрган бўлиб, ота-онаси анъанавий исломга эътиқод қилган ва ҳеч қачон, қандайдир экстремистик оқимлар билан алоқада бўлишмаган. У АҚШга борганидан кейин одамови бўлиб қолади ва шу вақт оралиғида, радикал гуруҳларнинг таъсирига тушиб қолади. Бу ҳақда Америка ОАВ ҳам уни билган одамларнинг фикрларига таяниб шундай хабар берган. Ушбу кўнгилсиз ҳолат муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампга таъзиянома йўллаб, Нью-Йорк шаҳридаги террорчилик ҳаракати оқибатида бегуноҳ кишиларнинг қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этди. Ҳақиқатан ҳам, бу мудҳиш воқеа дунёнинг тинчликсевар халқлари қатори биз мўмин-мусулмонларнинг ҳам қалбимизни ларзага солди. БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида муҳтарам Президентимиз сўзлаган нутқида бузғунчи кучларга қарши маърифат билан курашиш тўғрисида ташаббус кўрсатдилар. Бунинг замиридаги ҳикмат шундаки, қуролга қурол билан жавоб берилса, уруш-низолар барҳам топмайди. Шунинг учун жаҳолатга маърифат билан жавоб бериш лозимлигини уқтирдилар. Тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг буюк неъматларидан биридир. Барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг асоси ҳам осойишталикдадир. Бу неъмат бебаҳо экани тўғрисида Ислом дини манбаларида ҳам такрор-такрор айтилган. Қуръони каримнинг юздан ортиқ оятларида тинчликка чақирилган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Аллоҳ ризосини топишга интилганларни Қуръон билан тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур” (Моида, 16). Тинчлигини йўқотган юрт юлдузсиз осмон кабидир. Қанча унумдор ерлари, боғлари бўлмасин фойда ололмайди. Шунга кўра, тинчликни сақлаш мақсадида, барчамиз жипслашиб, ҳамжиҳатликда иш тутишимиз зарур. Ҳар бир инсон учун тинчлик зарурлиги борасида Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан” (Имом Бухорий ривояти). Эътибор қилинг, Набий алайҳиссалом ўта муҳим бўлган учта нарсани таъкидлаяптилар: тинчлик, саломатлик ва таъминот. Муҳтарам Президентимиз БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқларида Ислом дини эзгулик ва тинчликка даъват этишини таъкидлаб, бундай дедилар: «Биз бутун жаҳон жамоатчилигига Ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз. Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамлигининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”. Бутун ўзбек халқини дилини хира қилган Америкада содир этилган террор хуружини ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди. Бу ҳаракат учун қалби ва амали эзгулик билан лиммо-лим бўлган бутун...
Баъзилар ғарб мамлакатларида бемалол қонунларни бузиш, давлатдан катта пулни кредитга олиб, қочиб кетиш ёки улар билан рибо савдосини амалга ошириш ва ҳоказолар жоиз, зеро, улар дорул куфр ва дорул ҳарбдир, деб даъво қиладилар... - А.Султонхўжаев
Айримлар Имом Абу Ҳанифа мазҳабида ҳужжат сифатида келтирилган ҳадисларга нисбатан заиф деган тамға босишади. Уларнинг бундай гап-сўзлари қулоқ тутилмайдиган таъна. Чунки бир ҳадисни саҳиҳ ёки заиф дейишнинг ўзи ижтиҳодий иш бўлиб, ижтиҳод ила чиқарилган зонний қоидалар устига қурилган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов