islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Институт

Бўлимлар

“Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” доирасида Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси устозлари ва 3 курс талабалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, марказнинг мақсад ва вазифалари, фаолияти билан яқиндан танишдилар

Ташриф давомида марказ директорининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари доцент, Тарих фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) Иргаш Даминов Иноятович иштирокида “Абул Муъин Насафий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур суҳбатда маърузачи имом Мотуридий, имом Насафий ва имом Таҳовий каби уламоларнинг асарлари, уларнинг ақидавий қарашлари ва бугунги кунда мотуридийлик таълимотининг долзарблиги юзасидан муҳим маълумотлар берилди. Қолаверса, бугунги кунда уларнинг асарлари устида ишлаш, матн ва шарҳларини таржима қилиш ва бу борадаги юртимизда мавжуд бўлган қўлёзмаларни тўплаш ва ўрганиш борасидаги олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Давра суҳбати сўнгида талабалар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Мазкур ташриф талабаларнинг аждодларимиз бой илмий-маънавий меросига бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг билим ва тадқиқотчилик салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади. ТИИ Матбуот хизмати 71

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Мотуридия ва Ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар” мавзусида очиқ дарс ўтказилди

Жорий йилнинг март ойи “Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири сифатида “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси даценти, тарих фанлари доктори Сайқал Ахмедов 4-курс талабалари учун “Мотуридия ва Ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар” мавзусида очиқ дарс ўтказди. Мазкур очиқ дарсда кафедра мудири Ф.Жўраев ва кафедра ўқитувчилари А.Абдубаннаев, М.Баймиров, А.Ғофуров, Н.Рахимов ва бошқа устозлар иштирок этишди.     Очиқ дарс давомида талабаларга мотуридия ва ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар, уларнинг далиллари ва мулоҳазалари батафсил тушунтирилди. Дарс мобайнида қуйидаги мавзулар ҳам очиб берилди: Ақидавий ихтилофлар борасидаги эътиқод; Мотуридия ва ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар борасида ёзилган асарлар; Ушбу очиқ дарс талабаларнинг ақийдавий билимларини мустаҳкамлаш, ислом таълимотларидаги турли қарашларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилди. 66

Тошкент ислом институтида талаба қизлар ӯртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 2024-2025 ўқув йили давомида 6 нафар талаба қизлардан иборат 4 та жамоа бир неча босқичларда беллашиб келаётган эди. Ўтказилган ҳар бир беллашув алоҳида кайфият ва натижаларга бой бўлди. Ҳар бир босқич талаба қизларнинг янада шижоатланишига сабаб бўлди. Бугунги умумхалқ “Наврўз” байрамига бағишлаб ўтказилган финал беллашуви ҳам ўзгача руҳда ўтди. Талаба қизлар финал босқичда янада жидду-жаҳд билан беллашдилар ҳамда қуйидаги натижа қайд этилди: 1-ўрин: “Пешқадамлар” гуруҳи; 2-ўрин: “Улун нуҳа” гуруҳи; 3-ўрин: “Фотима Самарқандия” гуруҳи; 4-ўрин: “Сабиқот” гуруҳи. “Заковат” интеллектуал ўйинининг ўтказилиши анъана тусига кириши талаба қизларда интеллектуал салоҳиятни ошириш ва чархлашга сабаб бўлишига умид қилган ҳолда ушбу анъанани давом эттириш ниятида илк мавсумга якун ясалди. ТИИ Матбуот хизмати 130

Имом Мотуридий меросини ўрганиш – маънавият ва илм ривожидаги улкан қадам

Март ойи – Эътиқод мусаффолиги ойлиги муносабати билан Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси устозлари ва талабалар учун Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Имом Мотуридий меросини ўрганиш – маънавият ва илм ривожидаги улкан қадам” номли тадбир ташкил этилди. Унда Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими бошлиғи Абдулатиф Аллоқулов сўзга чиқди. Маърузачи Имом Мотуридий ва унинг асарлари, ислом илми ва ақидавий таълимот ривожига қўшган улкан ҳиссаси, унинг “Таъвилотул Қуръон” ва “Китобут тавҳид” асарларининг аҳамияти ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ва унинг моҳияти ҳақида алоҳида сўз юритди. Учрашув давомида мотуридийлик таълимотининг бугунги кундаги долзарблиги ва унинг илмий-амалий аҳамияти ҳақида фикр алмашилди. Тадбир якунида устоз ва талабаларга марказда нашр этилган китоблар ҳадя қилинди. ТИИ Матбуот хизмати 109

Тошкент ислом институти устоз ва талабалари Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида

Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги доирасида Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси устозлари ва битирувчи курс талабалари Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюриб, марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ташриф давомида марказ директори Жамолиддин Каримов меҳмонларга Имом Мотуридий мероси, марказда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ҳамда нашр этилган асарлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, марказ кутубхонаси ва қўлёзмалар жамланмаси билан яқиндан танишиш имконияти яратилди. Учрашув чоғида Имом Мотуридий таълимоти, унинг ақидавий қарашлари ва бугунги кунда мотуридийлик таълимотининг долзарблиги юзасидан маълумот берилди. Институт талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Мазкур ташриф талабаларнинг аждодларимиз бой илмий-маънавий меросига бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг билим ва тадқиқотчилик салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади. ТИИ Матбуот хизмати 100
1 2 3 129