Тест синовлари учун 2 соату 20 минут вақт берилди. Бу йил Тошкент ислом институтига кириш учун 201 нафар йигитлар, 52 нафар қизлар, жами 253 та абитуриент ҳужжат топширди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида ўқув жараёнлари тасдиқланган ўқув режалари асосида масофавий шаклда онлайн тарзда йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ислом тарихи ва манбашунослиги кафедраси профессори Ҳасанов Аҳаджон Аҳмеджоновичнинг «Меҳнат шуҳрати» орденига сазовор бўлгани Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти жамоаси учун жуда ҳам қувончли воқеа бўлди.
2019-2020 ўқув йили давомида ўқув, илмий, маънавий-тарбиявий ва ташкилий ишлар бўйича институт фаолиятини яхшилашда қўшган ҳиссаси учун бир қатор профессор-ўқитувчилар ва ишчи ходимлар номинациялар бўйича тақдирландилар.