“21 Октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан Тошкент ислом институтида “Тил – миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирга Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт университети филология фанлари номзоди, доцент А.Тилавов таклиф этилди... - Тиллар кафедраси кабинет мудири О.Юнусов
Тошкент ислом институтида "Ижтимоий фанлар" кафедраси ва Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан 1-3 курс талабалари ўртасида "Мен радикализмга қаршиман" шиори остида илмий кўрик-танлов ўтказилди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита "Диншунослик экспертизаси" бўлими мутахассиси Мирфозил Мадалиев, Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбоев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов ҳакамлар ҳайъати сифатида иштирок этдилар...- ТИИ Матбуот хизмати
Аввал хабар берганимиздек, Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш ва самарали йўлга қўйиш мақсадида ўқув семенари ташкил этилган эди. Семенарнинг навбатдаги машғулотида "Илмий тадқиқот ишларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш ва уларнинг турлари" мавзусида Ўзбекистон миллий архиви катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Насриддин Мирзаев тадқиқотчиларга зарур маълумотлар берди...- ТИИ Матбуот хизмати
Тошкент ислом институтида ҳам талабаларнинг нафақат ўқув машғулотларида илм олишлари, балки дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, яшаш шароитлари ва эҳтиёжларидан бохабар бўлиб туриш институт раҳбариятидан оддий ўқитувчигача ҳар бир масъул ходимнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади... - ТИИ Матбуот хизмати