islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Қуръони карим ва тажвид

Бўлимлар

Қуръон гўзал

Кечаси қулоқ кўздан кўра яхшироқ информация ололади, шунинг учун қоронғиликда кўриш эмас, эшитиш устунлик қилади. Кундузи кўз қулоқдан кўра кўпроқ атроф-муҳитни кўриб англай олади, шунинг учун ҳам ёруғликда кўриш эшитишдан кучлироқдир...- Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани бош имом-хатиби Ғулом Жуманов

Qur’oni Karim ma’nolarini o‘rganishda arab tilining ahamiyati.

Muqaddas dinimizning asosiy manbasi bu – Qur’on va hadis hisoblanadi. Islom dini kelib, yer yuzida tarqalibdiki, butun islom diyorlarida Qur’on o‘rganishga e’tibor qaratilgan. Har qanday ilmning, har qanday sohaning boshlanishi Qur’on bo‘lgan. Ya’ni, kishi qaysi kasbni, hunarni o‘zlashtirmasin, dastlab Qur’on yodlar, uning mazmun-mohiyatini anglar edi. Shu sababli ham, islom dini tarqalgan diyorlar shu davrgacha modomiki dinlariga amal qilib kelgan ekanlar, eng kuchli va rivojlangan yurtlar hisoblangan...- Toshkent islom instituti talabasi Sultonova Bibixadicha

Qur’onni o’rganamiz

Yurtimiz qadimdan beri ko`plab qorilarga beshik bo`lib kelyapti. Xalqimizning Qur`onga bo`lgan muhabbati, o`rganishga bo`lgan ishtiyoqi tahsinga sazovor. Yurtimizda Qur`oni karimni Imom Osimning Imom Hafsdan qilingan rivoyati bo`yicha o`qish urfga kirgan. Ammo xalqimizning ko`p qismi Qur`on desa ayni shu Imom Hafsning rivoyati bo`yicha o`qilganini tushunadi. Boshqa qiroatlar u yerda tursin qiroatimiz imomi Imom Osimning boshqa shogirdi, ya`ni Imom Shu`ba rivoyati ham borligi haqida tasavvurga ega emas...- Toshkent islom instituti talabasi Qosimjon Obidov

Қуръон қироатида учрайдиган хатолар ва уларнинг шаръий ҳукмлари (Абу Ҳафс Умар Насафий “Заллату қори” асарига таржима ва изоҳлар)

Имом, буюк шайх, зоҳид Нажмиддин Абу Хафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Насафий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Билингки, қироатдаги хатолар 6 турли бўлади: Биринчиси: оятда; Иккинчиси: калимада; Учинчиси: ҳарфда; Тўртинчиси: эъроб кўринишларида (гап бўлакларининг грамматик ҳолатлари билан боғлиқ. Яъни эгани кесимга ёки тўлдирувчини эгага айлантириб қўйиш каби)...- Тошкент ислом институти Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири Фарҳод Жўраев, ТИИ талабалари Нурислом Исмоил ва Илҳом Охунд

Қориялар ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2024”

Тошкент ислом институтида “Февраль – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан Олий маъҳад талаба қизлари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2024” кўрик-танлови ўтказилди. Тадбирда  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқуб домла Бухарбаев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректори Соатмурод Примов қатнашдилар... - ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов
1 2 3 4 23