Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ҳеч шубҳа йўқ, ҳар бир диннинг ўзига хос хулқи бор. Ислом динининг ўзига хос хулқи ҳаёдир”. Ҳаё – кишини инсоний ахлоққа тўғри келмайдиган ҳар қандай нарсадан тийилишга ундовчи сифат. Ҳаё хижолат чекиш, истиҳоладан фарқ қилади. Чунки хижолат чекиш ҳамиша ҳам ижобий хислат ҳисобланмайди. Баъзан у салбий оқибатларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ҳаё бир вақтнинг ўзида жоиз бўлмаган иш ва сўзлардан қайтаргани каби, яхши ишларга ундовчи ҳамдир. Бу гўзал хислат одамлар орасида ҳам, ўзи ёлғиз қолганида ҳам эгасининг иккиюзламачилик қилишига йўл қўймайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаёнинг ҳаммаси яхшидир”, деганлар. Ҳаё инсоннинг икки дунёси, шунингдек, атрофидагилар учун ҳам фойдали фазилат. Уламоларимиз ҳаё ҳақида: “Ҳаё ёмон, қабиҳ иш ва қилиқларни тарк этишга ундайдиган, ҳақдор кишининг ҳақига путур етказишдан қайтарадиган яхши сифатдир”, дейишган. Имонимизнинг бир бўлаги – ҳаё биздан узоқлашиб, бегонасираб кетишига йўл қўймайлик. Ёрмуҳаммад ЭШНАЗАРОВ, Тошкент ислом институти ўқитувчиси 328
Инсон ўзи яшаётган юрт, маҳалла ободлиги, тинч-осойишталиги ва тараққиётига ҳисса қўшиши керак. Бу шарафли ишни ўзидаги камчиликларни тузатиб, савобли ишларини кўпайтириб, гуноҳлардан сақланиб, ён-атрофидагиларни ҳам ёмонликдан қайтариш орқали бажариши мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар: «Инсон гуноҳ иш қилса, қалбида қора доғ пайдо бўлади. Агар шу ишидан пушаймон бўлиб, истиғфор айтса, у доғ ўчирилади. Аммо гуноҳ қилишдан тўхтамаса, қалбининг ҳамма қисмини зулмат қоплаб олади» (Абу Ҳурайра ривояти). Натижада қалбда Аллоҳ таолодан қўрқиш ҳисси йўқолади, инсоннинг бузғунчилик қилиши оддий ҳолга айланади. Ўзимиз гуноҳ ишлардан сақланишимиз, хайрли амалларни кўпайтиришимиз билан бирга бошқаларни ҳам ёмонликлардан қайтариш пайида бўлишимиз керак. Чунки баъзилар ёмонликларни ҳаддан оширишлари сабабли кўпчилик бошига кулфат ёғилиши мумкин. Раббимиз бандаларни Қуръони каримда: «Ораларингиздаги ситамкорларгагина хос бўлмаган (балки ҳаммаларингизга оммавий бўладиган) фитна (азоб)дан сақланинглар…» (Анфол, 25), деб огоҳлантирган. Ушбу оят тафсирида муфассир олимлар: «Қайси жамиятда гуноҳ, бошқалар ҳақига тажовуз ва ҳоказолар кўпайса, у ишларни қилганлар ва уларга бефарқ бўлганлар бирдай офатга йўлиқади», дейишган. Муҳаммад Саид Тантовий «Ат Тафсирул Васит» китобида “Инсониятнинг бошига келадиган балолар одамларнинг ёмон ишларга муккадан кетишлари, бошқаларни яхшиликка чақирмасликлари, ёмонликдан қайтармасликлари сабабидандир»1, деб ёзади. Аллоҳ таоло яхши амалларда бардавом, маънавияти юксак, эзгу ишларда ўзаро ҳамкорлик қилган кишиларининг ҳамиша юзини ёруғ, қўлини баланд қилади. Ҳошимжон ОМОНОВ, Тошкент ислом институти ўқитувчиси ЎМИ Матбуот хизмати 1Муҳаммад Рашид ибн Али Ризо. «Тафсирул Манор». Миср. «Дорул Манор». 1990. 12-жуз, 530-бет. 390
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир», деганлар. Боиси иймон келтириш учун ҳам илм керак. Мусулмон бўлиш учун ҳам илм керак. Ният қилиш учун ҳам илм керак. Ихлос қилиш учун ҳам илм керак. Ибодат қилиш учун ҳам илм керак. Аллоҳнинг розилигини топиш учун ҳам албатта, илм керак. Дўзахдан қутулиб, жаннатга кириш учун ҳам илм керак. Худди оила қуриш учун ҳам илм керак бўлгани каби бу дунё саодатини топиш учун ҳам илм керак, охират саодатини топиш учун ҳам илм керак. Ислом диничалик илмни улуғлаган дин, тузум ёки фалсафа йўқ. Ҳар бир шахсга илм талаб этишни фарз қилиш фақат Исломда бор, холос. Қуръони каримда илм ва уламолар энг олий мақомга қўйилган. Ҳадиси шарифда ҳам илм, уни талаб қилиш, уламолар ҳақида кўплаб маълумотлар келган. Буларнинг ҳаммасини жамлаб, Исломнинг илмга бўлган муносабати ҳақида тасаввур ва шунга яраша аҳкомлар чиқарилган. Мусулмонлар ўз ҳаётларида Қуръон ва суннат таълимотларига амал қилиб яшаган пайтларида илм нурини бутун оламга тарқатганлар. Ёшу қари, эркагу аёл бешикдан то қабргача илм талаб қилиш ўзи учун фарз эканини тўла ҳис қилган ҳолда умр бўйи ўзини толиби илм ҳисоблаб яшаган. Айрим дин душманлари аййуҳаннос солганидек, Ислом ҳеч қачон илмга қарши бўлмаган, балки жаҳолатга қарши бўлган. Агар баъзи бир кавний ва табиий илм уламолари тазйиққа учраган, азобланган ва ўлдирилган бўлса, бошқа дин вакиллари томонидан қилинган. Исломнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳозирги Испания, Португалия ва уларга қўшни давлатларнинг баъзи ҳудудларида саккиз юз йилга яқин давр мабойнида Андалусия номли Ислом давлати ҳукм сурган. Бу давлатда илм-фан, маданият гуллаб-яшнаган. Мусулмонларнинг турли илмий ўқув юртларида бошқа динларга мансуб кишилар ҳам бемалол таълим олган, илмий тажрибаларда иштирок этган. Аслида ҳозирги илмий тараққиётнинг ҳар бир соҳаси аввалида мусулмон олимлари турган. Бу ҳалигача одамлардан яшириб келинади. Ислом – илм дини эканини фақат жоҳиллар инкор қилиши мумкин. Шундай экан, илмга рағбатсизлик, ундан юз ўгиришнинг оқибати ҳам ёмон бўлади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда одамлар билан ўтирган эдилар. Бирдан уч киши кириб келди. Улардан иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Биттаси қайтди. Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар. Улардан бири ҳалқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса, ортга бурилиб чиқиб кетди. Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар. Улардан бири ҳалқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса, ортга бурилиб чиқиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фориғ бўлганларидан кейин Сизларга ҳалиги уч нафарнинг хабарини берайми? Улардан бири Аллоҳдан бошпана сўради. Аллоҳ унга бошпана берди. Бошқаси эса ҳаё қилди. Бас, Аллоҳ ҳам ундан ҳаё қилди. Яна бошқа бири юз ўгирди. Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди”. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан илмий суҳбат қуриб ўлтирган масжидга уч киши кириб келди. «Улардан иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Биттаси қайтди». Ўша уч кишидан иккитасининг илмга рағбати бор экан, илмий суҳбатдан фойдаланмоқчи бўлиб, илм манбаси бўлмиш зот Расули акром соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Учинчи кишининг илмга рағбати йўқ экан, илмий суҳбат бўлаётганини кўриб, ортга қайтди. «Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар. Улардан бири ҳалқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса,...